Тармоқ IP-манзиллари.
TCP/IP технологияси тармоқни бирлаштиш вазифасини еча олиши учун унга алоҳида тармоқларда боғламаларни манзиллаш усулларига боғлиқ бўлмаган хусусий глобал манзиллаш тизими керак бўлади. Бу манзиллаш тизими универсал ва бир қийматли усул билан асосий тармоқнинг ихтиёрий интерфейсини идентификациялаш имконини бериши керак. Бунинг ҳайратланарли ечими тармоқдаги барча таркибий тармоқларни ноёб рақамлаш бўлиб, бундан кейин ҳар бир шундай тармоқлардаги барча боғламалар рақамланади. Тармоқ рақами ва боғлама рақамидан иборат жуфтлик қўйилган шартга мос келади ва тармоқ манзили ёки IP-манзил сифатида хизмат қилиши мумкин.
Домен номлар.
Компьютерларни идентификация қилиш учун TCP/IP тармоқларидаги аппарат-дастурий таъминот IP-манзилнинг сонли ифодаланишига асосланади. Бироқ одатда фойдаланувчилар бир мунча қулай белгилар (доменли) компьютер номидан фойдаланишни афзал кўришади.
Тармоқ интерфейсларининг белгили идентификаторлари тармоқнинг таркиби доирасида иерархик хусусияти бўйича қурилади. IP-тармоқларда тўлиқ белгили (ёки доменли) номнинг ташкил этувчилари нуқта билан ажратилади ва қуйидаги тартибда келтирилади: оддий хост номи, хост гуруҳларининг номи (масалан, ташкилот номи), бир мунча катта гуруҳнинг (доменнинг) номи ва энг юқори поғонадаги домен номигача (масалан, географик қоида бўйича ташкилотни бирлаштирувчи домен: RU — Россия, UK — Буюк Британия, US — АҚШ) бўлган қисм. Домен номга мисол: base2.sales.zil.ru.
Домен ном ва IP-манзил ўртасида ҳеч қандай функционал боғлиқлик мавжуд эмас, шунинг учун мосликни ўрнатишнинг ягона усули – бу жадвал. TCP/IP тармоқларида махсус DNS (Domain Name System) тизимли домен номидан фойдаланилади. Бунда мослик тармоқ маъмури томонидан тузиладиган жадвал асосида ўрнатилади. Шунинг учун ҳам домен номлар DNS-ном деб ҳам юритилади.
Умумий ҳолда тармоқ интерфейси тармоқ манзили, домен ном каби бир нечта локал манзилга эга бўлиши мумкин.
6.2. IP-манзилларнинг формати ва синфлари
IP-пакет сарлавҳасида жўнатувчи ва қабул қилувчининг IP-манзилларини сақлаш учун иккита майдон ажратилади, бу майдонларнинг ҳар бири 4 байтли (32 бит) белгиланган узунликка эга бўлади. IP-манзил иккита мантиқий қисмдан – тармоқ рақами ва боғламанинг тармоқдаги рақамидан иборат бўлади. IP-манзилларни тарсвирлашнинг бир мунча кенг тарқалган формати тўртта сон кўринишида ёзиш ҳисобланади, масалан: 128.10.2.30, мос равишда иккилик форматда: 10000000 00001010 00000010 00011110.
Манзилнинг ёзилиши тармоқ рақами ва боғлама рақами ўртасидаги махсус чегараларни ажратувчи белгини назарда тутмайди. Шу билан бирга кўп ҳолларда пакетни тармоқ бўйича узатишда манзилни икки қисмга ажратишга тўғри келади. Масалан, маршрутлаш қоидадагидек тармоқ рақами асосида амалга оширилади, шунинг учун маршрутизатор пакетни олиши билан ундаги мос сарлавҳа майдонидан юборилаётган манзилни ўқиши ва ундан тармоқ рақамини белгилаши керак. Бу муаммони ечишнинг бир неча вариантлари мавжуд бўлган.
Булардан энг соддаси белгиланган чегаралардан фойдаланиш бўлиб, албатта тенг бўлмаган лекин қайдланган ҳолда манзилнинг барча майдонлари (32-бит) олдиндан икки қисмга ажратилиб, бирида ҳар доим тармоқ рақами, бошқасида эса боғлама рақами жойлашади. Бундай қатъий ёндашувда боғламалар сонини оширишни хоҳлаётган корхона ва ташкилотларнинг талабини қондириб бўлмайди. Айнан шунинг учун ҳам бу усул кейинчалик ўзининг ривожини топмади.
Иккинчи ёндашув ниқоблардан фойдаланишга асосланган. У тармоқ рақами ва боғлама рақами ўртасида максимал мустаҳкам чегара ўрнатиш имконини беради ва турли хил ўлчамдаги тармоқларни қуришда манзил оралиғидан фойдаланиш мумкин бўлади. Ниқоб – бу IP-манзил жуфтлиги билан қўлланиладиган сон бўлиб, ниқобнинг иккилик ёзуви уч разрядли узлуксиз бирлар кетма-кетлигидан иборат. У тармоқ рақами сифатида IP-манзилни изоҳлаши керак. Ниқобдаги кетма-кет бирлар ва ноллар ўртасидаги чегара IP-манзилдаги тармоқ рақами ва боғлама рақамига мос келади.
Юқоридаги муаммоларни ҳал қилишнинг анча вақтгача кенг тарқалган усули бу манзил синфларидан фойдаланиш. Бу усул бир-бирига ёндошликни ўзида акс эттиради: ниқоблардан фойдалангандек тармоқ ўлчами ихтиёрий бўлмаслиги лозим ва фақат белгиланган чегара ўрнатилгани каби, бир хил бўлмаслиги керак. Бунда беш турдаги манзиллар киритилган: А, В, С, D, Е. Улардан учтаси — А, В ва С — тармоқни манзиллаш учун ишлатилиб, қолган иккитаси D ва Е махсус вазифага эга. Ҳар бир синф тармоқ манзиллари учун тармоқ рақами ва боғлама рақами ўртасида ўзларининг чегаралари аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |