Пакет идентификатори 2 байт жой олади ва кирувчи пакетни қисмларга (бўлакларга) ажратиш йўли билан пакетларни идрок этиш учун фойдаланилади. Битта пакетнинг барча қисмлари (бўлаклари) бу майдонда бир хил қийматга эга бўлиши лозим.
Байроқлар 3 битни эгаллайди ва бўлаклаш билан боғлиқ хусусиятдан иборат бўлади. Ўрнатилган DF (Do not Fragment — бўлакларга ажратмаслик) 1 бит пакет оралиқ (охирги эмас) бўлак эканлигини билдиради. Қолган битлар захираланган бўлади.
Бўлакларни кўчириш майдони 13 бит жой эгаллайди ва қисмларга ажратилмаган бошланғич пакетнинг маълумот майдони бошланишига нисбатан бу бўлакларнинг маълумот майдонини силжитиш байтда берилади. Йиғиш/бўлаклашда пакет бўлакларидан фойдаланилади. Кўчириш қатъий тарзда 8 байтга каррали бўлиши керак.
Ҳаётий вақт майдони TTL (Time То Live) бир байт жой эгаллайди ва пакетнинг тармоққа ўтиши учун кетадиган белгиланган вақтни бериш учун фойдаланилади. Пакетнинг ҳаётий вақти секундда ўлчанади ва манба томонидан берилади.
Юқори поғонадаги протоколмайдони бир байтни эгаллайди ва пакетнинг маълумот майдонида жойлашган ахборот қайси юқори поғонадаги протоколга тегишли эканлигини кўрсатувчи идентификатордан ташкил топади. Идентификатор қиймати турли хил протоколллар учун стандартга мос ҳолда берилади. Масалан, 6 рақами пакетда TCP хабари, 17 – UDP хабари, 1 – ICMP хабари борлигини билдиради.
Сарлавҳанинг назорат йиғиндиси2 байт (16 бит) жой олади ва фақат сарлавҳага мўлжалланган бўлади. Баъзи сарлавҳа майдони пакетни тармоқ бўйича узатиш жараёнида ўзининг қийматини ўзгартиради (масалан, ҳаётий вақт майдони). Назорат йиғиндиси ҳар бир маршрутизаторда ва охирги боғламада текширилади ва қайта ўрнатилади. Назорат йиғиндиси қийматини ҳисоблашда назорат йиғиндиси майдонига ноль ўрнатилади. Агар назорат йиғиндиси нотўғри бўлса, у ҳолда бу аниқланиши билан пакет ташлаб юборилади.
Қабул қилувчи ва жўнатувчинингIP-манзиллари майдони бир хил ўлчамга – 32 битга тенг бўлади.
Параметрлар майдони зарурий ҳисобланмайди ва фақатгина тармоқни созлаш учун фойдаланилади. Бу майдон бир нечта ниммайдонлардан ташкил топади. Бу ниммайдонларда аниқ маршрутни кўрсатиш, пакет ўтган маршрутизаторларни рўйхатга олиш, хавфсизлик тизими маълумотларини ёки вақтли белгиларни жойлаштириш мумкин.
Майдонда ниммайдонлар сони ихтиёрий бўлиши мумкин, бу ҳолда сарлавҳа якунида пакет сарлавҳасини 32-битли чегара бўйича мослаш учун бир неча бор байтлар қўшилиши керак.