UDP протоколи.
UDP протоколининг маълумот бирлиги UDP-дейтаграмма ёки фойдаланувчи дейтаграммаси деб аталади. Ҳар бир дейтаграмма алоҳида фойдаланувчи хабарларини ташийди (6.11-расм). Бу эса маълум чекланишга олиб келади: UDP дейтаграммаси ўлчами IP протоколи маълумот майдонининг ўлчамидан ошиб кетмаслиги керак ва ўз навбатида у қуйи поғона технологиясидаги кадр ўлчами билан чекланган бўлади. Шунинг учун агар UDP-буфер тўлса, у ҳолда ушбу илова олиб ташланади.
Тўртта 2-байтли майдондан иборат UDP сарлавҳасида жўнатувчи ва қабул қилувчининг порт рақами, назорат йиғиндиси ва дейтаграмма ўлчами бўлади.
UDP протоколи демультиплекслаш масаласини қандай ечишини кўриб чиқамиз. Бунинг учун порт рақамидан фойдаланиш етарли ҳисобланади. UDP-дейтаграммаларни ташувчи кадрлар хост тармоқ интерфейсида туради, уларга стек протоколи кетма-кет ишлов беради ва охирида улар UDP протокол ихтиёрига келиб тушади. UDP сарлавҳадан порт рақамни ажратиб олади ва маълумотларни мос илованинг мос портига узатади, яъни демультиплекслашни амалга оширади.
Бузилишни назорат қилишда UDP протокол фақат ташхис қилади, лекин хатоликларни тузатмайди. Агар назорат йиғиндиси UDP-дейтаграммаларининг маълумот майдонида хатолик борлигини кўрсатса, UDP протокол бу дейтаграммани ташлаб юборади.
ТСР протоколи.
Юқори поғонадан ТСР протоколига келувчи ахборот структураланмаган байтлар оқими деб қаралади. Келиб тушган маълумот ТСР воситасида буферланади. UDP протоколидан фарқли ўлароқ у ўзининг илова томонидан генерация қилинадиган мантиқий структураланган маълумот бирлиги асосида ўзининг дейтаграммаларини яратади. ТСР протоколи маълумотлар оқими мантиқини ҳисобга олмаган ҳолда сегментларга ажратади, бундан сўнг эса унга сарлавҳа беради (6.12-расм).
TCP-сегментининг сарлавҳаси UDP сарлавҳасига нисбатан бир мунча катта майдонни эгаллайди ва унда бир мунча ривожланган имкониятлар акс эттирилган:
манба порти 2 байтни эгаллайди ва жўнатувчи-жараённи идентификация қилади;
қабул қилувчи порт 2 байтни эгаллайди ва қабул қилувчи жараённи идентификация қилади;
кетма-кет рақам 4 байтни эгаллайди ва ўзида жўнатиладиган маълумотлар оқимига нисбатан сегментни кўчиришни аниқловчи байтни акс эттиради (бошқача сўз билан айтганда, сегментда маълумотларнинг биринчи байт рақами);
тасдиқланган рақам 4 байтни эгаллайди ва бирликка оширилиб қабул қилинган сегментдаги максимал байт рақами бўлади. Айнан шу қийматдан квитанция сифатида фойдаланилади;
сарлавҳа ўлчами 4 байтни эгаллайди ва 32-битли сўзларда ўлчанувчи TCP-сегменти сарлавҳаси ўлчамини ўзида акс эттиради. Сарлавҳа ўлчами ўзгарувчан ва параметрлар майдонида ўрнатилган қийматга боғлиқ тарзда ўзгариши мумкин;
захира 6 битни эгаллайди;
кодли битларда (6 бирлик) ушбу сегмент тури хизматчи ахборотлардан ташкил топади. Ижобий қиймат бу битларни бирликларга ўрнатиш ҳақида сигнал беради: URG — тезкор хабар, АСК — сегментни қабул қилиш квитанцияси, PSH — буфер тўлишини кутмасдан туриб хабарни жўнатишга сўров, RST — боғланишни тиклашга сўров, SYN — боғланиш ўрнатилганида узатилган маълумотларни ҳисоблагични синхронлаш учун фойдаланилувчи хабар, FIN — жўнатиладиган маълумотлар оқимида узатувчи томонидаги охирги байтни билдирувчи хусусият;
ойна 2 байтни эгаллайди ва тасдиқланган рақам майдонида кўрсатилган байт билан бошланувчи, ушбу сегментни жўнатувчиси томонидан кутиладиган маълумот байтларининг сони берилади;
назорат йиғиндиси 2 байтни эгаллайди;
муҳимлик кўрсатгичи 2 байтни эгаллайди ва буфер тўлишига қарамасдан тезда қабул қилиниши зарур бўлган маълумотни кўрсатади;
параметрлар ўзгарувчан узунликка эга бўлишади ва умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Майдоннинг максимал ўлчами 3 байтни ташкил қилади, ундан ёрдамчи масалаларни ечиш учун фойдаланилади, масалан сегментнинг максимал ўлчамини танлаш учун. Параметр майдони TCP сарлавҳасининг охирида жойлашиши мумкин, унинг ўлчами эса 8 бит;
тўлдирувчи ўзгарувчан ўлчамга эга бўлиши мумкин. Бу ёлғон майдон бўлиб, сарлавҳа ўлчамини 32-битли сўзгача етказиш учун мўлжалланган.
TCP протоколининг UDP протоколидан асосий фарқи хабарларни ишончли етказиши бўлиб, бунда асос сифатида ишончли IP дейтаграмма протоколидан фойдаланилади.
ТСР протокол амалий жараёнлар билан мантиқий боғланиш ўрнатади. Бу эса фақат иккита жараён ўртасида амалга ошади. Боғланиш илованинг мижоз қисми ташаббуси билан ўрнатилади. Сервер қисм билан маълумот алмашиниш зарур бўлганида мижоз-илова қуйида турувчи ТСР протоколга мурожаат қилади. Бу мурожаатга жавоб тариқасида серверда ишловчи ТСР протоколи бўйича боғланишни ўрнатишга сегмент-сўровини жўнатади (6.13,а-расм). Бошқалардан ташқари сўровда 1 га ўрнатилган SYN байроғи бўлади.
Сўровни олиши билан сервер томонда ТСР модуль буферни, таймерни, ҳисоблагични ташкил қилиш учун тизим ресурсларини ажратиш бўйича операцион тизимга мурожаат қилади. Бу ресурслар боғланиш бошланган дақиқадан бошлаб узилишгача бириктирилади. Сервер томонда барча ресурслар олинганидан сўнг ТСР модуль ACK ва SYN байроқлар билан мижозга сегмент жўнатади.
Жавоб тариқасида мижоз АСК байроқ билан сегмент жўнатади ва мантиқий боғланиш ўрнатилганлик ҳолатига ўтади (ESTABLISHED ҳолати). Сервер АСК байроғини олганида, у ҳам ESTABLISHED ҳолатига ўтади. Шу билан боғланишни ўрнатиш жараёни тугайди ва томонлар маълумот алмашишга киришиши мумкин.
Боғланиш ихтиёрий томон ташаббуси билан хоҳлаган вақтда узилиши мумкин. Бунинг учун мижоз ва сервер 6.13,б-расмда кўрсатилгандек кетма-кетликда FIN ва АСК сегментларни алмашиши керак (бу ерда мижоз ташаббус кўрсатган). АСК якунловчи сигнал нормал етиб борганига ташаббус томон ишонч ҳосил қилгунига қадар кетадиган вақт давомида боғланиш тўхтаган ҳисобланади.
ТСР протокол дуплекс бўлиб, яъни бир боғланиш доирасида икки томонлама маълумот алмашинади. Ҳар иккала томон бир вақтнинг ўзида ҳам жўнатувчи, ҳам қабул қилувчи сифатида ҳаракат қилади. Ҳар бир томоннинг иккита буфери мавжуд: бири – қабул қилинган сегментларни сақлаш учун, бошқаси эса – жўнатилиши керак бўлган сегментлар учун. Бундан ташқари сегмент нусхаларни сақлаш учун буфер мавжуд бўлиб, унда жўнатилган ҳали етиб борганлик ҳақида квитанцияси олинмаган ҳамма сегментлар сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |