Ажратилган серверли тармоқларда (4.5-расм) тармоқ операцион тизимларнинг махсус вариантлари ишлатилади. Улар серверлар вазифасида ишлаш учун оптималлаштирилган ва сервер операцион тизимлар дейилади. Бу тармоқларда фойдаланувчи компьютерлари мижоз операцион тизимлари бошқаруви остида ишлайди.
Сервер сифатида ишлаш учун операцион тизимнинг махсуслаштирилиши мижозлар сўровларига хизмат кўрсатиш бўйича операциялар самарадорлигини ошириш усули ҳисобланади. Оперативликни ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш зарурияти йирик тармоқлардаги муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Тармоқда юзлаб ёки ҳатто минглаб фойдаланувчилар мавжуд бўлганида биргаликда ишлатиладиган ресурсларга сўровлар жадалликлари жуда катта бўлиши мумкин ва сервер бу сўровлар оқими билан катта кечикишларсиз (ушланишларсиз) ишлай олиши керак. Бу муаммонинг кўриниб турган ечими сервер сифатида сервер функциялари учун оптималлаштиришган қувватли аппарат платформали ва операцион тизимли компьютернинг ишлатилиши ҳисобланади.
Сервер операцион тизимларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар:
қувватли ахборот платформаларини, шу жумладан мультипроцессорларни қувватлаш;
бир вақтда бажариладиган кўп сонли жараёнлар ва тармоқ боғланишларини қувватлаш;
операцион тизим таркибига марказлаштирилган маъмурлаштиришнинг компонентларининг киритилиши (масалан, маълумотномалар хизматлари, тармоқ фойдаланувчиларининг аутентификациялаш ва муаллифлаштириш хизматлари);
тармоқ хизматларининг кенгроқ тўплами.
Ажратилган серверли тармоқларда мижоз операцион тизимлари одатда, сервер вазифаларидан озод қилинади, бу уларнинг тузилишини сезиларли соддалаштиради. Мижоз операцион тизимларини ишлаб чиқарувчилар асосий эътиборни тармоқ хизматларининг фойдаланувчи интерфейси ва мижоз қисмларига қаратадилар. Соддароқ мижоз операцион тизимлари фақат асосий тармоқ хизматлари бўлган, одатдаги файлли хизматни ва чоп этиш хизматини қувватлайди. Шу билан бир вақтда уларга деярли имкон берадиган мижоз қисмларининг кенг тўпламини қувватлайдиган универсал мижозлар ҳам мавжуд.
Катта тармоқларда мижоз-сервер муносабатлари билан бир қаторда бир рангли алоқалардан ҳам сақланади. Бу айниқса, кўплаб компонентлар тузилмаси ўзгартирилмасдан тармоқнинг умумий таркибига киритиладиган корпоратив тизимлар учун долзарбдир. Улар корпорациянинг алоҳида бўлинмалари учун хизмат қилади ва улар учун ҳаракатдаги ва қулай бўлган бир рангли ўзаро ишлаш иш тартибини сақлаши мақсадга мувофиқ. Бундай тармоқлар кўпинча элементлар сифатида ҳам сервер, ҳам бир рангли тармоқлар қатнашадиган ихчам схема бўйича қурилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |