М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet74/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Фойдаланувчи интерфейси.
Замонавий операцион тизимлар икки график ва алфавит-рақамли турлардаги терминалларда интерактив ишлаш учун фойдаланувчи интерфейсининг ривожланган тизим вазифаларини қувватлайди. Алфавитли-рақамли терминалда (клавиатурада) ишлашда фойдаланувчи имкониятлари мазкур операцион тизимнинг имкониятларини акслантирадиган буйруқлар тизимига эга. Бу буйруқлар тизими амалий дастурларни ишга тушириш ва тўхтатиши, файллар ва каталоглар билан операцияларни бажариш, операцион тизимнинг ўзи ҳақида ахборотларни олишга имкон беради.
Айниқса, нопрофессионал фойдаланувчилар учун соддароқ ва тушунарлироқ график фойдаланувчи интерфейси ҳисобланади. Бу ҳолда фойдаланувчи керакли ҳаракатни бажариш учун экранда сичқонча ёрдамида керакли меню турини ёки график символни танлайди.
Тармоқ операцион тизимлари.
Аввал айтилганки, компьютер тармоғи коммуникацион тизим билан боғланган ва умумий ресурсларга рухсат этилишни яратадиган дастурий таъминот билан таъминланган компьютерлар тўплами ҳисобланади. Тармоқнинг компьютерли қисми ишчи станциялар, серверлар, шахсий компьютерларни ўз ичига олади. Тармоқнинг коммуникацион қисмига компьютерлар орасида маълумотларнинг узатилишини таъминлайдиган кабеллар, пассив ва актив тармоқ қурилмалари киради. Дастурий таъминотнинг асосини тармоқ операцион тизими ташкил этади. У фойдаланувчига ўз компьютери билан ҳам автомат иш тартибида, ҳам тармоқнинг бошқа компьютерлари ахборот ва аппарат ресурсларига рухсат этилган иш тартибида ишлаш имкониятини беради.
Ҳам автомат ишлов бериш иш тартибида, ҳам тармоқ орқали ўзаро ишлаш иш тартибида фойдаланувчи компьютер тармоғининг OSI моделининг пастки поғоналарига маълумотларни узатиш ва ўзгартиришни таъминлайдиган тизим аппарат-дастурий усулларини билмайди. Бу ишни тармоқ операцион тизими ўз зиммасига олади. У барча протоколлар хоссаларини, тармоқ манзиллар кодларини, компьютерлар орасида тармоқ алмашиш иш тартибларини, драйверлар ва портларнинг шаклланиш тартибларини билиш заруриятидан озод қилади. Тармоқ операцион тизимларининг ассосий вазифаси фойдаланувчига тармоқ ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятини, ўз компьютерида ишлаш билан бу умумий ресурсларга эркин мурожаат қилишни таъминлаш ҳисобланади. Фойдаланувчига ресурс манбаи, символли манзилини билиш, бу ресурсга сўровни шакллантира олиш ва амалий ишлов бериш бўлади. Бу ҳолда фойдаланувчи унинг масаласи (топшириғи) тармоқнинг қайси компьютерида бажарилаётганлигини билмаслиги ҳам мумкин.
Компьютер тармоғи компьютерларнинг ҳар бирига ўрнатилган тармоқ операцион тизимларини бирлигини бошқарган ҳолда ишлайди. Қоидага кўра бу ўз компьютерларини автоном ишлаши нуқтаи назаридан бир-бирларидан мустақил равишда ишлайдиган ҳар хил турдаги операцион тизимлар (Unix, Net Ware, Windows) ҳисобланади. Лекин тармоқда ишлайдиган исталган турдаги операцион тизимлар бу операцион тизимларнинг тармоқ қисмини ўз ичига олиши керак. Бу турли компьютерларда ҳисоблаш жараёнларининг ўзаро таъсир этишини ташкил этиш ва тармоқ фойдаланувчилари орасида умумий ресурснинг бўлиниши учун коммуникацион протоколларнинг мослаштирилган тўплами ҳисобланади.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish