М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Тармоқ хизматлари ва тармоқ сервислари



Download 3,75 Mb.
bet76/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

4.4. Тармоқ хизматлари ва тармоқ сервислари

Сервер ва мижознинг операцион тизимдаги қисмининг бирлигини ҳамда тармоқ орқали аниқ турдаги компьютер ресурсларига кира олишни таъминланишига тармоқ хизматлари дейилади. Юқорида келтирилган мисолда тизимнинг мижоз ва сервер қисми бирликда тармоқ орқали компьютернинг файл тизимига кира олишни таъминлаши файлли хизматни ташкил этади.


Тармоқ хизмати тармоқ фойдаланувчиларга бир қанча хизматлар тўпламини тақдим этади. Бу хизматлар, баъзида, тармоқ сервиси ҳам (“service”) дейилади. Бу атама техник адабиётдарда “хизматлар” деганда бир қанча хизматлар тўпламини ишлатадиган тармоқ компоненти, “сервис” деганда эса бу хизматлар тўпламининг тавсифи кўзда тутилади. Шундай қилиб, сервис - бу хизматларни етказиб берувчи ва хизматларнинг истеъмолчиси орасидаги интерфейсдир.
Ҳар бир хизмат маълум тармоқ ресурслари турлари ёки бу ресурсларга маълум рухсат этиш усулига боғлиқ. Масалан, чоп этиш хизмати тармоқ фойдаланувчиларига тармоқнинг принтерларига рухсат этиш ва чоп этишни таъминлайди, почта хизмати эса ахборот ресурслари - электрон хатларга рухсат этишни тақдим этади. Ресурсларга рухсат этиш фарқланади, масалан масофавий рухсат этиш хизмати компьютер тармоғи фойдаланувчиларига телефон каналлари орқали тармоқнинг барча ресурсларига рухсат этишни тақдим этади. Аниқ бир ресурсга, масалан принтерга ажратилган рухсат этишни олиш учун ажратилган рухсат этиш хизмати чоп этиш хизмати билан ўзаро ишлайдилар. Тармоқ операцион тизимлари учун файлли хизмат ва босма хизмати муҳимроқ ҳисобланади.
Тармоқ хизматлари орасида оддий фойдаланувчига эмас, маъмурга мўлжалланган хизматларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларга бу операцион тизим ишлайдиган тармоқ компьютерлари фойдаланувчилари ҳақида маьлумотлар базасига киритишга имкон берадиган хизматлар киради. Масалан, каталоглар хизмати фақат тармоқнинг барча фойдаланувчилари ҳақида эмас, унинг барча дастурий ва аппарат компонентлари ҳақида маълумотлар базасига киритиши учун мўлжалланади. Маъмурга сервисларни тақдим этадиган тармоқ хизматларига бошқа мисол тармоқ мониторинги хизмати ҳисобланади. У тармоқ трафигини таҳлил қилишга имкон беради. Хафсизлик хизматининг вазифасига паролни текшириш процедурасининг бажарилиши кириши мумкин. Шунингдек, тармоқ хизматларига захира кўчириш ва архивлаштириш хизматлари мисол бўлади.
Операцион тизим охирги фойдаланувчиларга, амалий масалаларга ва тармоқ маьмурларига қанчалик кенг хизматлар тўпламини таклиф этиши тармоқни қўллаш соҳасига боғлиқ бўлади.
Тармоқ хизматлари ўз табиати бўйича “клиент-сервер” тизимлари ҳисобланади. Исталган тармоқ серверини ишлатишда табиийки компьютер, яъни сўровлар манбаи (мижоз) ва сўровлар бажарувчиси (сервер) компьютерлари мавжуд, у ҳолда исталган тармоқ хизмати таркиби иккита носимметрик бўлган мижоз ва сервер қисмлардан иборат бўлади. Тармоқ хизмати ҳар иккала қисмларни ёки улардан фақат бири бўлган операцион тизимда бўлиши мумкин.
Мижоз ва сервер орасидаги принципиал фарқ шундаки, тармоқ хизмати ишининг бажарилишида ташаббускор доим мижоз ҳисобланади, сервер эса сўровларни пассив кутиш иш тартибида бўлади. Масалан, почта сервери фойдаланувчининг компьютерига почтани фақат мижоздан сўров келганида етказишни амалга оширади.
Сервернинг бир тури ҳар хил турдаги мижозлар ва турли ишлаб чиқарувчилар билан ишлашга мўлжалланган бўлиши мумкин. Бунинг учун ягона шарт - мижозлар ва сервер умумий ўзаро ишлаш стандарт протоколини қувватлаши кераклиги ҳисобланади.
Амалда операцион тизимга тармоқ хизматларини жорий этилишининг чуқурлиги билан қурилишга бир неча ёндашувлар бўлади (4.3-расм):

  • тармоқ хизматлар операцион тизимга чуқур ўрнатилган (4.3,а-расм).

  • тармоқ хизматлари қандайдир тўплам кўринишидаги қобиққа бирлаштирилган (4.3,б-расм).

  • тармоқ хизматлари алоҳида маҳсулот кўринишида етказиб берилган (4.3,в-расм).

Биринчи тармоқ операцион тизимлари олдинги мавжуд бўлган операцион тизимлар ва уларнинг устида қўшимча тармоқ тузилмасига созланган бўлган. Бунда локал операцион тизимга тармоқ ишлаш учун зарур бўлган минимум тармоқ вазифалари киритилган.



Бироқ кейинчалик тармоқ операцион тизимлари яратувчилари тармоқ операцион тизими тармоқда махсус лойиҳалаштирилишини самарали ёндашув деб ҳисоблашди. Бу операцион тизимларнинг тармоқ вазифалари тизимнинг асосий модулларига ўрнатилади, бу уларни ишлатишда ва янгилик киритишда оддийликни, шунингдек юқори унимдорликни таъминлайди. Агар барча тармоқ хизматлари яхши интеграцияланган бўлса, яьни операцион тизимнинг ажралмас қисми сифатида қаралса, у ҳолда бундай операцион тизимнинг барча ички механизмлари тармоқ вазифаларини бажариш учун оптималлаштирилиши мумкин. Microsoft компаниясининг Windows NT операцион тизими айнан шу компаниянинг LAN Meneger операцион тизими OS/2 локал операцион тизимига устама қурилма сифатида ўрнатилган бўлиб, улар солиштирилганда Windows NT операцион тизими ўрнатилган тармоқ воситалари ҳисобига унумдорлик ва ахборотни ҳимоялашнинг юқори кўрсаткичини таъминлаши кўринади. Ўрнатилган тармоқ хизматлари UNIX, Net Ware, OS/2 Warp каби тармоқ операцион тизимларининг бошқа версияларида ҳам мавжуд.


Тармоқ хизматлари ишлатилишининг иккинчи варианти, уларни қандайдир тўпламга (қобиққа) бирлаштириш бўлади, унда бундай тўпламнинг барча хизматлари ўзаро мослаштирилган бўлиши керак, яьни улар ўзларининг ишлаши давомида бир-бирларига мурожаат қилишлари мумкин, ўзининг таркибида умумий компонентларига эга бўлиши мумкин (масалан, фойдаланувчиларни аутентификациялашнинг умумий тизими ёки ягона фойдаланувчи интерфейси). Қобиқнинг ишлаши учун компьютер аппаратурасини бошқаришнинг оддий функцияларини бажарадиган ва бу қобиқни ташкил этадиган тармоқ хизматлари бажариладиган муҳитда ишлайдиган қандайдир автоном операцион тизимнинг бўлиши зарур. Қобиқ мустақил дастурий маҳсулот бўлиб номга ва версия номерига (тартиб рақамига) ва бошқа мос характеристикаларига эга. Тармоқ қобиқларига мисоллар сифатида LAN Server ва LAN Manеgerларни кўрсатиш мумкин.
Ўша бир тармоқ қобиғи турли операцион тизимлар билан ишлаш учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда қобиқ ўша операцион тизимнинг хусусиятларини ҳисобга олиб қурилиши керак. Масалан, LAN Server турли операцион тизимлар: VAX VMS, OS/400, AIX, OS/2 устида ишлаш учун турли вариантлар мавжуд.
Тармоқ қобиқлари кўпинча мижоз ва сервер қобиқларига бўлинади. Тармоқ хизматларининг мижоз қисми кўпроқ жойлашган қобиқ мижоз қобиғи дейилади. Сервер қобиғи минимум даражада иккита асосий тармоқ хизматлари, файлли хизмат ва чоп этиш хизматлари серверли компьютерлардан ташкил топади. Айнан серверли компонентларнинг бундай тўплами юқорида айтилган Net Ware for UNIX, File and Print Services for Net Ware маҳсулотларида ишлатилган.
Шундай қилиб, “тармоқ операцион тизими” атамаси умумий операцион тизимда мослашган ишлашга қодир тармоқ хизматлари тўплами бўлган яна бир қийматли номни олади.
Тармоқ хизмати ишлатилишининг алоҳида маҳсулот сифатидаги кўринишининг учинчи усули ҳам мавжуд. Масалан, Citrix компаниясининг маҳсулоти Win Frame дастури ажратилган бошқариш сервери Windows NT муҳитида ишлаши учун мўлжалланган. У Windows NT да ўрнатилган Remote Access Server масофавий фойдалана олиш сервернинг имкониятларини тўлдиради. NetWare учун ўхшаш хизмат NetWare Connect дастурий маҳсулотида кўзда тутилган.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish