Интерфейс бу мустақил объектлар орасида мантиқий ва физик ўзаро ишлашининг ўрнатилган чегарасидир. Интерфейс - объектларнинг ўзаро алоқа боғлаш параметрларини, процедураларини ва характеристикаларини таъминлайди. Физик интерфейс (порт) бу контактлар тўпламига эга разъём бўлиб, унинг учун электр алоқалар параметрлари ва узатиладиган сигналлар характеристикалари қатъий ўрнатилган. Мантиқий интерфейс бу компьютер ва периферия қурилмаси дастурларни алмаштирадиган ўранатилган форматдаги ахборот хабарлари тўплами ва бу хабарлар орасида алмашиш қоидалари тўпламидир.
Компьютерларда интерфейс операциялари интерфейс тармоқли картаси ва ташқи қурилма драйвери билан бажарилади. Периферия қурилмасида интерфейс кўпинча аппаратли контроллерда ишлатилади.
Компьютернинг ажратилган принтерда чоп этиш тартибини кўриб чиқамиз (4.10-расм).
Амалий дастур киритиш–чиқариш операциясининг бажарилишига сўров билан операцион тизимга мурожаат қилади. Сўровда оператив хотирадаги маьлумотларнинг манзили портнинг номери (тартиб рақами) ва бажарилиши керак бўлган операция кўрсатилади. Операцион тизим мос принтернинг драйверини ишга туширади, драйверни бошқариш орқали интерфейс картаси ишлай бошлайди. Драйвер карта буферига ҳарфларни ёки рақамларни чоп этилиши, қатордан қаторга ўтиши, каретканинг қайтиши бўйича бошқариш буйруқларини жойлаштиради. Бу буйруқлар байтма-байт тармоқ бўйлаб ташқи қурилманинг контроллерларига узатилади, бунда ҳар бир узатиладиган байт старт ва тўхташ сигналлари билан боради. Контроллерлар олинадиган буйруқларни аниқлайди ва принтерни ишга туширади. Иш тугаганидан кейин драйвер операцион тизимга сўровни бажарилганлигини маълум қилади, операцион тизим эса амалий дастурга хабар қилади.
Иккита машиналар ўзаро ишлаш вақтида А компьютер В компьютернинг ажратилган принтерига мурожаати (4.11–расм) қуйидаги тарзда бажарилади. А компьютернинг амалий дастури В компьютернинг ресурсларига, унинг дискларига, файлларига ёки принтерига тўғридан-тўғри рухсат этишни ололмайди. Компьютернинг ташқи қурилмаси билан алоқасидаги каби ўша ўзаро ишлаш принциплари ишлатилади. Расмда кетма-кет СОМ-порт орқали ўзаро ишлаш тартиби келтирилган. Ҳар бир томондан СОМ-порт ўз СОМ порти драйвери бошқариши остида ўрнатилган ўзаро ишлаш протоколларига риоя қилиб ишлайди. А компьютернинг амалий дастури В компьютер учун сўров хабарини шакллантиради, уни ўз буферига жойлаштиради, операцион тизим СОМ-порт драйверини ишга туширади ва унга сўров сақланадиган буфер манзилини хабар қилади. А компьютер СОМ-портининг драйвери ва контроллери В компьютернинг драйвери ва контроллери билан ўзаро иш олиб бориб таъсирлашиб юқорида 4.10-расмда баён этилган схема бўйича хабарни узатади. СОМ-порт драйвери хабарни В компьютернинг амалий дастури драйверига жойлаштиради. В компьютернинг дастури хабарни қабул қилади, уни аниқлайди ва В компьютернинг операцион тизимга сўровни шакллантиради. Ташқи қурилмасининг драйвери ишга тушади, интерфейс карта уланади, сўров ташқи қурилмасининг контроллерига узатилади ва сўров бажарилади.
Масофавий файлларга рухсат этишга талаб бошқа амалий дастурларда матн ва график муҳаррирларда, маълумотлар базасини бошқариш тизимларида вужудга келиши мумкин. Айнан бундай масалаларни ечиш учун олдин баён этилган “мижоз” дастурий модули кўзда тутилади. Бу модуль турли амалий дастурлардан ажратилган компьютерларга сўров хабарларини шакллантириш, сўровлар натижаларини қабул қилиш ва уларни мос амалий дастурларга узатиш учун махсус мўлжалланган. Мижозлардан сўровлар хабарларини қабул қилиш ва бу сўровларни бажарилиши бўйича ишни “сервер” дастурий модули бажаради.
Бу модул бир вақнинг ўзида бир неча мижозлар сўровларини бажаради. Уларнинг вазифалари тармоқнинг икки компьютерлари дастурий модулларининг алоқасига бағишланган (4.9-расм) бўлимда атрофлича баён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |