М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Ажратиладиган муҳитда локал тармоқ характеристикалари



Download 3,75 Mb.
bet86/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

5.1. Ажратиладиган муҳитда локал тармоқ характеристикалари
Биринчи локал тармоқни қуришда бир бинода жойлашган ўнлаб компьютерларни ҳисоблаш тармоғига бирлаштириш учун оддий ва арзон ечим қидирилган. Битта ташкилотда уларнинг сони катта бўлмаганлиги туфайли, ўнлаб компьютерлар амалда ихтиёрий локал тармоқни қуриш учун етарли ҳисобланади. Локал тармоқларнинг глобал тармоқларга бирлаштириш масаласи муҳим бўлмаган, шу туфайли локал тармоқ технологияларда бу ҳисобга олинмаган. Асосан умумий маълумот узатиш муҳити тармоғида барча компьютерлардан биргаликда фойдаланиш қоидаси ўрнатилган аппарат ва дастурий ечимлардан фойдаланилган.
Биринчи яратилган лойиҳада ажратилган муҳит коаксиал кабелда қурилган (5.1-расм), бу ҳолда маълумотларни узатганда тармоқнинг барча компьютерлари ушбу хабарни олган. Физик алоқанинг оддий топологиялари кабелли муҳитни ажратишнинг соддалигини таъминлайди. Ethernet технологиясида бу топологиялар юлдуз ва шина, Token Ring ва FDDI технологияларида эса ҳалқа топологиясидир.



Бундай тармоқларнинг физик топологияси – бу ҳалқа бўлиб, бунда ҳар бир боғлама қўшни иккита боғламалар билан кабель орқали боғланади (5.2-расм). Биргина кабелнинг ушбу қирқими ҳам ажралувчи ҳисобланади, бундай ҳолда ҳар бир вақт моментида фақат битта компьютер ўзининг пакетларини узатиш учун ҳалқадан фойдаланиши мумкин.


Ажратиладиган муҳитлардан фойдаланиш тармоқ боғламалар ишининг мантиқини соддалаштириш имконини беради. Ҳақиқатдан ҳар бир вақт моментида фақат битта узатиш амалга оширилади, бу эса транзит боғламаларда кадрларни буферга олиш заруриятини четда қолдиради. Яна мос равишда транзит боғламаларда мураккаб жараёнда оқимни бошқариш ва ортиқча юклашни ҳам тушириб қолдиради.

Ажратиладиган муҳитларнинг асосий камчилиги – бу ёмон масштабланувчанлигидадир. Бу камчилик принципиал бўлиб, муҳитга кириш усулидан мустақил тарзда унинг ўтказувчанлик хусусияти тармоқнинг барча элементлари ўртасида бўлинади. Умумий муҳитдан фойдаланиш коэффициенти белгиланган чегарадан ошиши билан муҳитга навбат чизиқли равишда ортади ва тармоқ амалда ишлай олмайдиган ҳолатга келиб қолади.


Локал тармоқ технологиялари қоидага асосан OSI моделининг пастки иккита - физик ва канал поғоналарнинг ишини амалга оширади (5.3-расм). Функционал жиҳатдан бу поғоналар локал ҳисоблаш тармоқларининг стандарт топологиялар, яъни юлдуз, умумий шина, ҳалқа ва дарахтсимон топологиялар имконияти доирасида кадрларни етказиш учун етарли ҳисобланади.



Локал тармоққа боғланган компьютерлар канал поғонасидан юқорида жойлашган протокол поғоналарини қўлламайди деб бўлмайди. Бу протоколлар локал тармоқ боғламаларида ўрнатилади ва ишлайди, фақат улар бажараётган вазифалар ЛҲТ технологияларига кирмайди. Тармоқ ва транспорт протоколлари локал тармоқ боғламаларига бошқа локал тармоқларда уланган компьютерлар билан ўзаро алоқа қилиш учун керак бўлиб, алоқа йўли сифатида глобал тармоқдан фойдаланиш мумкин. Агарда ягона локал тармоқ доирасида компьютерларнинг ўзаро алоқасини таъминлаш керак бўлса, у ҳолда амалий протоколлар канал поғона устида ишлаши мумкин. Бундай чекланган ўзаро алоқа фойдаланувчиларни қаноатлантирмайди, шунинг учун ҳам локал тармоқнинг ҳар бир компьютери тўлиқ протоколлар стекини қўллайди.


Локал тармоқнинг канал поғонаси иккита кичик поғоналарга бўлинади ва улар ҳам поғона деб юритилади:

  • LLC (Logical Link Control) мантиқий канални бошқариш поғонаси;

  • MAC (Media Access Control) муҳитида фойдаланиш рухсатларни бошқариш поғонаси.

LLC поғонанинг функцияси операцион тизимнинг махсус модулига мос дастур орқали амалга оширилади, MAC поғонанинг функцияси эса аппарат-дастурий, яъни тармоқ адаптери ва унинг драйвери томонидан амалга оширилади (шуни эсда тутиш керакки, МАС-манзилдан Ethernet тармоғида боғламалардан идентификациялаш учун фойдаланилади).
Муҳитда МАС-поғонадаги киришларни бошқаришни кўриб чиқамиз.
МАС поғонанинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
- ажратилган муҳитдан фойдаланишни таъминлаш;
- физик поғонанинг вазифаси ва қурилмаларидан фойдаланиб охирги боғламалар ўртасида кадрлар узатиш.
Тасодифий рухсат усули ажратиладиган муҳитларни эгалловчи асосий усуллардан бири ҳисобланади. Бу усул жўнатувчи боғлама тармоққа маълумот кадрларини бошқа боғламаларнинг ишидан мустақил тарзда жўнатишга ҳаракат қилади, фақат буни узатиш линияси бўш бўлган вақт моментида амалга оширади.
Тасодифий рухсат усули тармоқда муҳитга киришни тартибга солувчи ҳакам вазифасини бажарувчи махсус боғлама бўлишини талаб қилмайди. Шунинг учун ҳам бир вақтда бир неча станциялардан кадрларни узатиш жараёнида узатувчиларнинг сигналлари усма-уст тушиб қолиш (коллизия) ҳолати юз беради. Коллизия натижасида эса барча узатилаётган ахборотларнинг пакетлари бузилади.
Коллизия эҳтимолини пасайтириш учун маълумотни узатишдан олдин дастлаб эшитиш усули яратилган. Агарда муҳит бошқа кадрларни узатиш билан банд бўлса, боғлама ўзининг кадрларини тўғридан-тўғри узатиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бу эса коллизия эҳтимолини тўлиқ бартараф этмаса ҳам, пасайтириш имконини беради.
Юқорида кўрилган тасодифий фойдалана олиш алгоритмлари боғлама белгиланган вақтда ажратилган муҳитга кира олиш ҳуқуқини олишига кафолат бермайди. Амалда ҳар доим ҳам ҳақиқий кутиш вақти белгиланган эҳтимолидан ошиб кетади.
Ажратиладиган муҳитдан фойдалана олишни таъминлашнинг бошқа ёндашуви бу ҳар доим киришни кутишнинг максимал вақти маълум бўлган детирминаллашган кириш. Детирминаллашган кириш алгоритмлари иккита механизмдан фойдаланади, булар – токенни узатиш ва сўров.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish