10Base-FL стандарти FOIRL стандартининг бир мунча кучайтирилган кўриниши ҳисобланади. Бунда узатувчиларнинг қуввати оширилган, шунинг учун ҳам боғламалар ва концентраторлар орасидаги максимал масофа 2000 метрга ошган. Боғламалар орасидаги концентраторлар сони 4 талигича қолади, тармоқнинг максимал узунлиги эса 2500 метрни ташкил қилади.
10Base-FB стандарти фақат такрорловчиларни боғлаш учун мўлжалланган. Охирги боғламаларни концентратор портлари билан боғлаш учун бу стандартдан фойдаланиб бўлмайди. Битта сегментнинг максимал узунлиги 2000 м ва тармоқнинг узунлиги эса 2740 м бўлган боғламалар ўртасида 5 тагача 10Base-FB такрорловчиларни ўрнатиш мумкин.
Ethernet технологиясининг бошқа стандартлари каби оптик толали стандарт ҳам концентраторларни фақат дарахтсимон иерархик структурада улашга рухсат этилади. Концентраторлар портлари орасида ихтиёрий ҳалқага рухсат этилмайди.
Барча Ethernet стандартлари учун чекловлар:
- нормал ўтказувчанлик хусусияти – 10 Мбит/с;
- тармоқда максимал станциялар сони – 1024;
- тармоқ боғламалари ўртасидаги максимал узунлик – 2500м;
- тармоқда максимал коаксиал сегментлар сони – 5.
5.1-жадвалда Ethernet стандарти учун физик поғонанинг асосий махсус параметрлари келтирилган.
5.5. Fast Ethernet технологияси
Вақт ўтиши билан 10 Мбит/с тармоқ тезлиги компьютер шинасидаги маълумот алмашиниш тезлигига нисбатан камлик қилиб (мисол учун PCI шинаси 133 Мбайт/с тезликда маълумот узатиш имконини беради), бунда тармоқда нафақат серверлар балки ишчи станциялар иши ҳам секинлашишига олиб келди. 10 Мбит/с стандартнинг энг яхши сифатларини сақлаган ҳолда ишлов бериш унумдорлигини оширувчи янги Ethernet технологиясини яратиш зарурияти пайдо бўлди. Натижада классик стандартларнинг фойдали хусусиятларини, бундан ташқари CSMA/CD кириш усулини ўзида сақлаган ҳолда 100 Мбит/с тезликка эга бўлган Fast Ethernet технологияси пайдо бўлди.
Fast Ethernet ютуқлари Ethernet технологиясининг юқори тезликли вариантига қизиқишини орттириб юборди. Уч йилдан сўнг эса кейинги вариант – Gigabit Ethernet стандартлаштирилди. У CSMA/CD усулини қўллаган ҳолда ажратиладиган муҳитларда ишлай олиш имкониятини сақлаган ҳолда Ethernet 10 Мбит/с билан юқори даражали изчиллиги бўйича фарқ қилади.
Фақатгина Ethernet технологиясининг охирги – 10G Ethernet – ўзининг аждодларидан батамом фарқ қилади: хусусий ҳолда у ажратиладиган муҳитларни қўллаб қувватламайди.
Шунинг учун ушбу ва кейинги бобларда CSMA/CD эркин фойдаланиш усулига асосланган Fast Ethernet ва Gigabit Ethernet технологиялари кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |