М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet102/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Bluetooth архитектураси.
Bluetooth технологияси пикотармоқ қоидасидан фойдаланади. Номидан билиниб турибдики, ҳудуд жиҳатдан катта бўлмайди, яъни узатувчи қурилманинг нурланиш қувватига қараб 10 дан 100 метргача бўлади. Пикотармоқларда 255 тагача қурилма кириши мумкин, фақат улардан 8 таси белгиланган вақт оралиғида актив бўлиши ва маълумот алмашиши мумкин. Пикотармоқда битта қурилма етакчи, қолганлари эса бўйсунувчи ҳисобланади (5.18-расм).
Актив бўйсунувчи қурилма фақат етакчи қурилма билан ахборот алмашиши мумкин бўлиб, бўйсунувчилар ўртасида тўғридан-тўғри маълумот алмашиб бўлмайди. Ушбу пикотармоқдаги еттита актив қурилмадан бошқа барча бўйсунувчи қурилмалар кам энергия истеъмол қилиш ҳолатида бўлишлари керак бўлиб, актив ҳолатга ўтиш учун даврий равишда етакчи қурилма буйруғини қабул қилиб туришади.
Етакчи қурилма пикотармоқнинг ажратиладиган муҳитидан эркин фойдаланишга жавоб беради. У 2,4 ГГц лицензияланмаган частота диапазонига эга бўлади. Ажратиладиган муҳит маълумотларни 1 Мбит/с тезликда узатади, факат пакет сарлавҳасига ва частотани фойдали тезликка ўзгартириш эвазига муҳитда маълумот узатиш 777 Кбит/с тезликдан юқори бўлмайди. Муҳитнинг ўтказувчанлик қобилияти еттита бўйсунувчи қурилма ўртасида TDM (Time Division Multiplexing – каналларни вақтли мультиплекслаш) техникаси асосида етакчи қурилма томонидан тақсимланади. Бундай архитектура бўйсунувчи (мисол учун радионаушниклар) вазифасини бажарувчи қурилмаларда бир мунча оддий протоколларни қўллаш имконини беради ва пикотармоқ компьютерига ушбу тармоқнинг етакчи қурилмаси вазифасини бажарувчи бир мунча мураккаб функцияни беради.


Пикотармоққа боғланиш динамик равишда амалга оширилади, етакчи қурилма сўров амалидан фойдаланиб пикотармоқ ҳудудига кирувчи қурилмалар ҳақидаги ахборотларни йиғиб олади. Янги қурилма аниқланганидан сўнг етакчи қурилма у билан мулоқот ўтказади. Агар бўйсунувчи қурилманинг пикотармоққа боғланиш хоҳиши етакчи қурилма хоҳиши билан мос келса (бўйсунувчи қурилма аутентификация текширувидан ўтди ва рухсат этилган қурилмалар рўйхатида учради), у ҳолда янги бўйсунувчи қурилма тармоққа уланади. Хавфсизлик қурилма аутентификацияси ва узатилаётган трафикни шифрлаш ҳисобига таъминланади.


Ўзаро маълумот алмашувчи бир неча тармоқ масофавий бўлакларидан ташкил топган тармоқни ҳосил қилади. Бир неча бўлакли тармоқларда ўзаро алоқа кўприк деб аталувчи битта боғлама орқали амалга оширилади ва ўз навбатида бу боғлама бир неча пикотармоқ аъзоси ҳисобланади. Бу боғлама битта пикотармоқда етакчи қурилма вазифасини ва бошқа бўйсунувчи қурилма эса бошқасига етакчилик вазифасини бажариши мумкин (5.19-расмда қурилмалар икки хил қалинликда кўрсатилган).
Тавсифдан кўриниб турибдики, бўлакларга ажратилган тармоқ FHSS (Frequency Hopping Spread Spectrum – частота спектрларини сакрашсимон қайта қуриш) технологияси асосида CDMA эркин фойдаланиш усулини амалга оширади.



Bluetooth протоколлар стеки. Bluetooth якунланган, электрон шахсий қурилмаларда мустақил қўллашга мўлжалланган ноёб технология ҳисобланади. Шунинг учун бу технология ўзининг амалий протоколларини қўшган ҳолда тўлиқ протоколлар стекини қўллаб-қувватлайди. Шу билан унинг юқорида кўрилган фақат физик ва канал поғона вазифасини бажарувчи Ethernet каби технологиялардан фарқи ана шунда ҳисобланади.


Bluetooth технологияси учун ўзининг амалий протоколларини яратиш яратувчиларнинг ушбу технологияни турли хил оддий қурилмаларда амалга оширишга ҳаракати билан тушунтирилади. Амалий протоколларга қўшимча тарзда тармоқнинг алоҳида қурилмаларининг ўзаро алоқа қоидаларининг аниқ тўпламидан иборат кўп сонли талаблар яратилган (компьютер ва мобил телефон, RS-232 кетма-кет портини эмуляция қилувчи талаблар).
Bluetooth кадрлари. Етакчи қурилма тизимни бир частота каналида бўлиш вақти, яъни 625 мкс. тайм-слотдан фойдаланган ҳолда вақт бўйича мультиплекслаш асосида умумий муҳитни ажратади. Ахборотлар 1 МГц такт частотасида кодланиб, битли тезлик 1 Мбит/с бўлади. Бир тайм-слот давомида Bluetooth пикотармоқ 625 битни узатади, фақат уларнинг барчаси ҳам фойдали ахборот бўлмайди. Тармоқ қурилмалари частоталари алмаштирилганда синхронлаш учун бир оз вақт керак бўлади, шунинг учун 625 битдан фақат 366 бит маълумотлар кадри узатилади.
Маълумотлар кадри 1, 3 ёки 5 слотларни эгаллаши мумкин. Агар кадр биттадан ортиқ слотни эгалласа, кадрни узатишнинг барча вақтида канал частотаси ўзгармасдан қолади. Бунда синхронлашга қоплама сарфлар кам бўлади, шунинг учун кадр ўлчами 5 та кетма-кет слотлар бўлганда 2870 битга (маълумот майдони билан 2744 битгача) тенг бўлади.
Битта слотдан иборат 366 битли кадр форматини кўриб чиқамиз (5.19-расм). Маълумот майдони 240 битни эгаллайди. Эркин фойдаланиш коди (72 бит). У пикотармоқларда идентификация қилиш учун ишлатилади. Ҳар бир Bluetooth қурилма 6-байтли ноёб глобал манзилга эга бўлади, шунинг учун пикотармоқларда идентификация қилишда етакчи қурилма ноёб манзилнинг уч кичик байтидан фойдаланади. Ушбу байтларни ҳар бир қурилма кадрни шакллантираётганда эркин фойдаланиш коди майдонига жойлаштиради ва бу байтлар хатоликларни тўғридан тўғри тузатиш учун 1/3 битлар билан тўлдиради. 1/3 қисқартма шундан хабар берадики, 1 бит ахборот 3 бит кодга ўзгартирилади. Агар етакчи ва бўйсунувчи қурилмалар нотўғри эркин фойдаланиш кодидан иборат кадрни олса, у ҳолда улар бу кадрни бошқа пикотармоқдан келган деб ҳисоблаб, ташлаб юборади.
Кадр сарлавҳаси (54 бит). У МАС-манзил, кадр қабул қилинганини тасдиқловчи бир битли хусусият, кадр тури, унинг рақами (SN), сарлавҳаларда хатоликларни бошқариш майдони НЕС(Header Error Control), булардан ташқари оқим хусусиятидан иборат бўлади. МАС-манзил уч битли уланган еттита қурилмадан бирини вақтинчалик манзили бўлиб, 000 манзил кенг эшиттиришли ҳисобланади. Сарлавҳа ахбороти ҳам 1/3 битли FEC алгоритми ёрдамида узатилади.
Беш ёки уч слотдан иборат кадр формати фақат маълумотлар майдонининг ҳажми бўйича фарқ қилади. Маълумотлар майдонига жойлашувчи ахборот 1/3 ёки 2/3 битли FEC алгоритми ёрдамида кодланиши ёки тўғридан тўғри FEC ҳатоликларини тузатишсиз узатилиши мумкин.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish