Ҳаво муҳити. Ҳаво компьютер қурилмалари ва симсиз инфратузилмага орасида ахборот оқимини узатиш канали ҳисобланади. Симсиз тармоқлар орқали алоқани нутқ орқали мулоқотга ўхшатиш мумкин. Агар суҳбатдошлар орқасидаги масофа ошаверса, улар бир-бирларини ёмон эшита бошлайдилар.
Симсиз тармоқларнинг ахборот сигналлари ҳам ҳаво орқали тарқалади, аммо ўзининг хусусияти эвазига нутқ сигналларига қараганда анчагина катта масофага тарқалиши мумкин. Бу сигналлар одамга эшитилмайди, шу сабабли уларни, янада юқори сатҳларгача кучайтириш мумкин. Аммо алоқа сифати тўсиқларнинг мавжудлигига боғлиқ. Тўсиқлар сигналлар тарқалишига халақит қилади ёки уларни сусайтиради, натижада сигналлар сатҳи пасаяди, уларнинг тарқалиш узоқлиги камаяди.
Симсиз тармоқ инфратузилмаси фойдаланувчилар ва охирги тизимларнинг ўзаро симсиз алоқаларини таъминлайди. Уни таянч станциялар, фойдаланиш контроллерлари, уланиш ўрнатилишини таъминловчи иловаларнинг дастурий таъминоти ва тақсимловчи тизим ташкил этиши мумкин.
Таянч станция инфратузилманинг тарқалган компоненти ҳисобланади. У ҳаво муҳити орқали тарқалувчи симсиз тармоққа узатилишини таъминлайди. Таянч станцияни баъзида «тақсимловчи тизим» деб ҳам юритишади, чунки таянч станция Web-саҳифаларни кўздан кечириш сервислари, электрон почта ва маълумотлар базаси каби тармоқ хизмати йўналишидан фойдаланишни таъминлайди. Таянч станцияда кўпинча симсиз тармоқ интерфейси платаси бўлиб, бу плата фойдаланувчи компьютеридаги симсиз тармоқ интерфейси платасининг ишлаш принципидан фойдаланилади. Базавий станция “нуқта -нуқта” ёки “нуқта-бир неча нуқта” каби уланишларни қўллаб-қувватлаши мумкин (5.18-расм).
Симсиз тармоқнинг мисоли сифатида шахсий тармоқларда қўлланадиган Bluetooth архитектурасини кўриб чиқамиз.
Шахсий тармоқ PAN (Personal Area Networks) унча катта бўлмаган бир неча метр радиусда жойлашган қурилмаларнинг ўзаро алоқаси учун мўлжалланган. Бундай қурилмалар - мобил телефон, принтер, ноутбук, телевизорлар бўлиши мумкин. Шахсий тармоқлар қайдланган эркин фойдаланишни, мисол учун уй ҳудудида алоқани таъминлаши керак.
Шахсий тармоқлар кўп жиҳатдан локал тармоқларга ўхшаб кетади, аммо уларнинг ўзига яраша муҳим жиҳатлари мавжуд.
1. Шахсий тармоққа кирувчи кўпгина қурилмалар одатдаги локал тармоқ қурилмаларига нисбатан бир мунча соддароқ. Бундан ташқари бундай қурилмалар ҳажм ва нархи жиҳатдан унча катта бўлмайди, шунинг учун PAN стандартида кўп маблағ талаб қилинмайди.
2. Локал тармоққа нисбатан PAN кичик ҳудудни қамраб олади, уларда алоқа учун бир неча метр етарли ҳисобланади.
3. Хавфсизликка юқори талаб қўйилган. Шахсий қурилма ўзининг эгаси билан бирга ҳаракатланиб турли хил муҳитларга дуч келади. Айрим ҳолларда улар бошқа шахсий тармоқ қурилмалари билан алоқа қилишга мажбур, шунинг учун PAN протоколлари мобил шароитда турли хил қурилмалар аутентификацияси ва маълумотларни шифрлаш усулларни қўллаб қувватлаши зарур.
4. Ўлчами жиҳатдан кичик бўлган қурилмаларни бир-бири билан боғлаганда компьютерни принтер ёки концентратор билан боғлаганга нисбатан кабеллардан қутилишга хоҳиш кучлироқ бўлади. Шунинг учун шахсий тармоқлар локал тармоқларга солиштирганда симсиз технологиялардан фойдаланади.
Ҳозирги вақтда PAN тармоғининг оммабоб технологияси бу Bluetooth. У 2,4 МГц диапазондаги ажратиладиган муҳитда маълумот узатиш тезлиги 723 Кбит/с бўлган 8 тагача булган қурилмаларнинг алоқасини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |