М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Кадр поғонасидаги хатоликлар



Download 3,75 Mb.
bet104/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Кадр поғонасидаги хатоликлар. Агар портдан хатоликлар мавжуд кадрларни ўтиш интенсивлиги белгиланган чегарадан ошиб кетса, у ҳолда порт узилади, кейинчалик белгиланган вақт давомида хатолик йўқолиши билан яна уланади. Бундай хатоликлар қуйидагилар бўлиши мумкин: нотўғри назорат йиғиндиси, нотўғри кадр ўлчами (1518 байтдан кўп ёки 64 байтдан кам) ва расмийлаштирилмаган кадр сарлавҳаси.
Кўп миқдордаги коллизиялар. Агар концентратор бирор бир портни кетма-кет 60 марта коллизия манбаи эканлигини аниқласа бу порт узилади. Бир оз вақтдан сўнг эса порт яна уланади.
Узатишнинг чўзилиши. Тармоқ адаптери каби концентратор битта кадрни портдан ўтиш вақтини назорат қилади. Агар бу вақтда кадрни узатиш вақти максималдан 3 баравар ортиб кетса, у ҳолда порт узилади.
Захира алоқаларини қўллаб-қувватлаш. Захира алоқаларидан фойдаланиш фақат FDDI стандартида аниқланган бўлиб, қолган стандартларда концентратор ишлаб чиқарувчилар бу функцияни ўзларининг хусусий ечимлари орқали қўллаб-қувватлашган. Масалан, Ethernet концентраторлари сиртмоқсиз иерархик алоқаларни ҳосил қилиши мумкин, шунинг учун ҳам захирадаги алоқалар ҳар доим тармоқнинг иш мантиқини бузмаслиги учун узилган портларни боғлаши керак. Одатда концентраторларни конфигурациялашда маъмурлар қайси порт асосий ва қайсилари захира эканлигини аниқлаши керак (5.21-расм). Агар бирор сабабга кўра порт узилса (автосегментлаш механизми ишга тушади), концентратор унинг захирадаги портини актив ҳолатга ўтказади.
Рухсатсиз киришдан ҳимоялаш. Ажратилувчи муҳит рухсатсиз тармоқни эшитиш ва узатилаётган маълумотга эга бўлиш учун жуда қулай имконият яратади. Бунинг учун маълумот оқимини таҳлил қилувчи дастур ўрнатилган компьютерни концентраторнинг бўш разъёмига улаш, тармоқ бўйлаб оқувчи трафикни дискка ёзиш, бундан сўнг эса керакли ахборотни ажратиб олиш етарли ҳисобланади. Шунинг учун концентраторларни ишлаб чиқарувчилар ажратиладиган муҳитларга маълум бир маълумотларни ҳимоялаш воситаларини тақдим этишади.
Бир мунча оддий восита – бу концентраторлар портларига рухсат этилган МАС-манзилларни белгилаш. Стандарт Ethernet концентратор портлари МАС-манзилларга эга бўлмайди. Ҳимоя шундан иборат бўладики, бунда маъмур қўлда концентраторнинг ҳар бир портини бирор-бир МАС-манзилга боғлайди. Бу МАС-манзил ушбу портга боғланишга рухсат этилган станциянинг манзили ҳисобланади. Масалан 5.22-расмда концентраторнинг биринчи портига 123 (шартли ёзув) МАС-манзил белгиланган ва 123 МАС-манзилли компьютер ушбу порт орқали тармоқда равон ишламоқда. Агар ёвуз ниятли шахс бу компьютерни узиб ва унинг ўрнига ўзининг компьютерини уласа концентратор буни сезади, чунки янги уланган компьютер тармоқда ўзининг ишини бошлаши билан унга манба манзили 789 бўлган кадр етиб келади. Бу манзил биринчи порт учун рухсат этилмаган бўлиб, унинг кадрлари фильтрланади, порт узилади, кириш ҳуқуқи бузилганлиги ҳақидаги факт рўйхатга олиниши мумкин.






Маълумотларни ҳимоялашнинг ушбу усулини амалга ошириш учун концентраторни олдиндан конфигурациялаш керак. Бунинг учун концентратор бошқарув блокига эга бўлиши керак. Бундай концентраторлар одатда интеллектуал деб аталади. Бошқарув блоки ўзида ички дастурий таъминоти билан ихчам ҳисоблаш блокини ўзида акс эттиради. Маъмур билан бошқарув блокининг ўзаро алоқаси учун концентратор консол портига (кўпроқ RS-232) эга бўлиб, унга терминал ёки терминални эмуляциялаш дастури билан шахсий компьютер уланади. Терминални улаганда бошқарув блоки унинг экранига мулоқот экранини ташкил қилади. Бу мулоқот экрани орқали маъмур МАС-манзиллар қийматини киритади. Бошқарув блоки бошқа конфигурациялаш операцияларини ҳам қувватлаши мумкин, масалан портларни қўлда ўчириш ва ёқиш. Бунинг учун терминални улаганда бошқарув блоки экранга бир қанча меню чиқаради ва бу ёрдамида маъмур керакли ҳаракатни танлайди.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish