М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Коммутаторлар унумдорлигини баҳолаш



Download 3,75 Mb.
bet112/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Коммутаторлар унумдорлигини баҳолаш. Фильтрлаш тезлиги ва кадрларнинг ҳаракатланиши коммутаторнинг асосий икки унумдорлик характеристикаларидир. Бу характеристикалар интеграл ҳисобланади, улар коммутаторнинг қай тарзда техник ишлатилишига боғлиқ бўлмайди.
Фильтрлаш тезлиги коммутатор қуйидаги санаб ўтилган кадрларни ишлов бериш босқичларини бажарадиган тезликдир:

  1. Кадрни ўз буферига қабул қилиш;

  2. Кадрни жўнатиш манзили учун портни топиш мақсадида коммутаторнинг манзилли жадвалини кўриб чиқиш;

  3. Жўнатиш порти ва манба порти битта мантиқий сегментга тегишли бўлганлиги сабабли кадрни ўчириш.

Деярли барча коммутаторларнинг фильтрлаш тезлиги тўхтатилмайдиган ҳисобланади ва коммутатор кадрларни уларнинг келиши суръатида ўчиришга улгуради.
Навбатдаги муҳим характеристика ҳаракатланиш тезлиги ҳисобланади.
Ҳаракатланиш тезлиги коммутатор қуйидаги санаб ўтилган кадрларни ишлов бериш босқичларини бажарадиган тезликдир:

  1. Кадрни ўз буферига қабул қилиш;

  2. Кадрни жўнатиш манзили учун портни топиш мақсадида коммутаторнинг манзилли жадвалини кўриб чиқиш;

  3. Манзилли жадвалда топилган жўнатиш порти орқали кадрни тармоққа узатиш.

Ҳам фильтрлаш тезлиги, ҳам ҳаракатланиш тезлиги, одатда, секундига кадрларда ўлчанади. Агар коммутатор характеристикаларида қайси протокол учун ва қандай кадр ўлчами учун фильтрлаш ва ҳаракатланиш тезликларининг қийматларини келтирилганлиги аниқланмаса, у ҳолда бу кўрсаткичлар Ethernet протоколи ва минимал ўлчамдаги кадрлар, яъни 64 байт узунликдаги кадрлар учун берилган ҳисобланади.
Кадрни узатишнинг кечикиши коммутаторнинг кириш портига кадрнинг биринчи байти келиши вақтидан бу байт унинг чиқиш портида пайдо бўлиши вақтигача ўтган вақт сифатида ўлчанади. Кечикиш кадр байтларини буферга жойлаштиришга кетган вақтдан, шунингдек, коммутатор кадрни ишлов бериши, яъни манзилли жадвални кўриб чиқиши, фильтрлаш ёки ҳаракатлантириш ҳақида ечим қабул кириш/чиқиш порти муҳитига рухсатни олишга кетган вақтлардан йиғилади.
Коммутатор киритадиган кечикиш қиймати унинг иш тартибига боғлиқ эмас. Агар коммутация конвейер усулида амалга оширилса, у ҳолда кечикиш, одатда, катта бўлмайди ва 5 дан 40 мксгачани, кадрлар тўлиқ буферга жойлаштирилганда эса 50 дан 200 мксгачани (минимал узунликдаги кадрлар учун) ташкил қилади.
Коммутаторнинг унумдорлиги унинг портлари орқали вақт бирлигида узатиладиган фойдаланувчи маълумотлари сони орқали аниқланади (секундига мегабитларда ўлчанади). Коммутатор каналли поғонада ишлагани сабабли унинг учун фойдаланувчи маълумотлари Ethernet, Token Ring, FDDI каналли поғона кадрлар маълумотлари майдонига ўтказиладиган маълумотлар ҳисобланади.
Коммутаторнинг унумдорлигининг максимал қиймати доимо максимал узунликлардаги кадрларда эришилади, чунки бунда кадрнинг хизмат ахборотига устама сарфларнинг улуши минимал бўлади. Коммутатор кўп портли қурилма ҳисобланади, шунинг учун унга характеристика сифатида унинг барча портлари бўйича трафик бир вақтда узатилгандаги максимал йиғинди унумдорликни бериш қабул қилинган.
Коммутаторнинг яна бир муҳим конструктив характеристикаси манзилли жадвалнинг максимал сиғими ҳисобланади. У коммутатор бир вақтда операциялар ўтказадиган МАС-манзилларнинг чегаравий сонини аниқлайди.
Коммутаторлар кўпинча ҳар бир порт операцияларни бажариш учун ажратилган процессорларни қўллайди. Ҳар бир порт фақат сўнгги вақтларда ўзи ишлаган манзиллар тўпламини сақлайди, шунинг учун турли процессорли модуллар манзилли жадвалларининг нусҳалари мос тушмайди.
Порт процессори хотирада сақлай оладиган МАС-манзиллар максимал сонининг қиймати коммутаторнинг қўлланилиш соҳасига боғлиқ. Ишчи гуруҳлар коммутаторлари, одатда, портга фақатгина бир неча манзилларни қувватлайди, чунки улар микросегментларни ташкил этиш учун мўлжалланган. Бўлимлар коммутаторлари бир неча юзлаб манзилларни, магистрал тармоқлар коммутаторлари эса бир неча минглаб, одатда, 4000-8000 манзилларни қўллаб-қувватлаши керак.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish