М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Fast Ethernet технологияси



Download 3,75 Mb.
bet95/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Fast Ethernet технологияси.
Fast Ethernet ва Ethernet технологияларининг барча фарқи физик поғонада тўпланган. Fast Ethernet технологиясида MAC ва LLC поғоналар олдинги бўлимда ёзилгандек ўз жойида қолган. Шунинг учун Fast Ethernet технологиясини кўрганда физик поғонада унинг бир неча вариантини урганиш етарли ҳисобланади.
Fast Ethernet технологиясида физик поғонани ташкил қилиш бир мунча мураккаб ҳисобланади, чунки унда кабель тизимининг учта вариантидан фойдаланилади:
- кўп модли оптик толали кабель (иккита тола);
- 5-даражадаги ўрама жуфт (икки жуфт);
- 3-даражадаги ўрама жуфт (тўрт жуфт).
Янги Fast Ethernet технологиясида маълумот узатиш муҳити сифатида коаксиал кабеллардан фойдаланилмайди. Бу кўпгина янги технологияларнинг интилиши бўлиб, унча катта бўлмаган масофаларда 5-даражадаги ўрама жуфт кабели коаксиал кабель каби белгиланган тезликда маълумотларни узатиш билан бирга тармоқни қуриш бир мунча арзонга тушади ва фойдаланиш учун қулай ҳисобланади. Катта масофаларда коаксиал кабелга нисбатан оптик тола бир мунча кенг ўтказувчанлик полосага эга бўлиб, нархи ҳам йирик коаксиал кабель тизимларидаги носозликларни қидириш ва бартараф этиш учун сарфланандиган юқори ҳаражатлар билан солиштирганда кўп бўлмайди.
Ажратилган муҳитда Fast Ethernet тармоғи 10Base-T/10Base-F тармоғи каби концентраторларда қурилган иерархик дарахтсимон кўринишда бўлади. Fast Ethernet тармоғи конфигурациясининг асосий фарқи тармоқ диаметрининг 200 метргача камайтирилгани. Бу эса 10-мегабитли Ethernet тармоғи билан солиштирганда маълумотларни узатиш тезлиги 10 баравар оширилгани ҳисобига минимал узунликда кадрларни узатиш вақти 10 бараварга ошиши билан тушунтирилади.
Ушбу бўлимда Fast Ethernet технологиясининг ярим дуплексда ишловчи классик варианти кўрилади.
Fast Ethernet технолиясининг физик вариантлари Ethernet технологиясини физик жиҳатдан амалга оширишдан катта даражалилиги билан бир-биридан фарқ қилади. Бу ерда ўтказгичлар сони ва кодлаш усули ўзгаради.
Fast Ethernet физик поғона учун учта турли хил расмий стандарт ўрнатилган ва уларга қуйидагича ном берилган:
- экранлаштирилмаган 5-даражадаги UTP ўрама жуфтли икки жуфтли кабель учун 100Base-TX ёки 1 даражали STP экранлаштирилган ўрама жуфтли кабель;
- экранлаштирилмаган 3, 4 ёки 5-даражадаги UTP ўрама жуфтли тўрт жуфт кабель учун 100Base-T4;
- икки толали кўп модли оптик толали кабель учун 100Base-FX.
Учала стандартлар учун қуйидаги тасдиқ ва характеристикалар тўғри ҳисобланади.
1. Fast Ethernet технологиясининг кадр форматлари Ethernet тармоғининг 10 Мбит/с технологиясидаги кадр форматларидан фарқ қилмайди.
2. Кадрлар орасидаги интервал 0,96 мкс, бит интервали эса 10 нс. Эркин фойдаланиш алгоритмларининг барча вақт параметрлари: кечиктириш вақти, минимал ўлчамда кадрни узатиш вақти ўзгартирилмаган.
3. Муҳитнинг бўш ҳолати хусусияти Ethernet 10 Мбит/с стандарти каби сигнал йўқлиги эмас, балки муҳит бўйлаб ортиқча кодга мос келувчи оддий манба белгисини жўнатиш орқали аниқланади.
100Base-FX/TX/T4 рўйхати.
100Base-FX, 100Base-TX ва 100Base-T4 ўртасида кўплаб умумийликлар мавжуд, шунинг учун ҳам буларнинг хусусияти умумий ном билан, масалан 100Base-FX/TX номи билан берилади.
100Base-FX спецификацияси ярим дуплекс ва дуплекс иш тартибида кўп модли оптик тола бўйича Fast Ethernet протоколи ишини аниқлайди. Еthernet 10 Мбит/с тезликда маълумот узатганда маълумотларни тақдим этиш учун манчестер кодидан фойдаланади. Fast Ethernet стандартида эса бошқа – 4В/5В («В» ҳарфи binari – иккилик сўзидан олинган бўлиб, элементар сигналнинг икки ҳолатини билдиради) усули аниқланган. Бу усул Fast Ethernet технологияси яратилиш вақтида FDDI тармоқларида ўзининг кўпгина афзалликларини кўрсатган, шунинг учун ўзгаришларсиз 100Base-FX/TX спецификацияда қўлланилган. Бу усулда МАС остки поғонанинг ҳар бир 4 бити (белги деб аталувчи) 5 битда тақдим этилади. Кўп бит ҳар беш бетни электр ёки оптик импульслар кўринишида тақдим этишда NRZI кодларини қўллаш имконини беради. NRZI кодида иккилик саноқ тизими бирлари ва нолларини кодлаш учун электр сигналини иккита потенциалидан, оптик сигнал учун эса ёруғлик даври ва қоронғуликдан фойдаланади.
100Base-TX рўйхатида маълумот узатиш муҳити сифатида 5 даражадаги UTP ёки 1-турдаги STP кабелларидан фойдаланилади. Бунинг 100Base-FX рўйхатидан асосий фарқи автомулоқотнинг мавжудлиги бўлиб, у портларнинг иш ҳолатини танлаш учун қўлланилади.
Автомулоқот схемаси иккита физик боғланган қурилмаларни физик поғонанинг битли тезлиги ва ўрама жуфтлар сони билан фарқ қилувчи бир нечта стандартлар билан ишлаш ва бунда бир мунча қулай иш ҳолатини келишиш имконини беради. Автомулоқотнинг одатдаги иш тартиби 10 ва 100 Мбит/с тезликда ишловчи тармоқ адаптери концентраторга ёки коммутаторга боғланганда бошланади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish