М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet82/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Узилишлар тизими компьютерга ташқи ҳодисаларни пайқаш, жараёнларнинг бажарилиши ва киритиш–чиқариш қурилмасининг ишлашини синхронлаштириш ва бир дастурдан бошқа дастурга тез ўтишига имкон беради. Узилишлар механизми процессорнинг ишлаш усули билан синхронлаштирилган бўлиб, қандайдир кутилмаган ҳодиса ҳисоблаш тизимида вужудга келганида процессорни хабардор қилиш учун керак бўлади. Бундай ҳодисаларга мисоллар ташқи қурилма билан киритиш–чиқариш операцияларининг тугатилиши (масалан, маълумотлар блокига диск контроллери билан ёзиш), арифметик операция ноаниқ тугатилиши (масалан, регистрнинг ўта тўлиши), астрономик вақт интервалининг тугаши бўлиши мумкин. Узилиш шартлари вужудга келганда унинг манбаи (ташқи қурилма контроллери, таймер, процессорнинг арифметик блоки) маълум электр сигнални қўяди. Бу сигнал процессор билан бажариладиган буйруқлар кетма-кетлигини узади ва узилишларга ишлов бериш процедураси дейиладиган олдиндан аниқланган процедурага автоматик ўтишни келтириб чиқаради. Процессорларнинг кўплаб моделларида узилишларга ишлов бериш процедурасига ўтиш машина ҳолати сўзини (ишорали регистри) алмаштириш билан бўлади, бу бир вақтда керакли манзилга ўтиш билан бирга ядро режимига ўтишни бажаришга имкон беради. Узилишга ишлов бериш тугаганидан кейин, одатда, узилган буйруқни бажаришга қайтиш амалга ошади.
Тизим таймери кўпинча тезкор регистр-ҳисоблагич тарзида яратилади ва операцион тизимга вақт интервалларини ушлаб туриш учун таймер регистрига талаб этиладиган интервалнинг кодли қиймати дастурий юкланади, кейин ундан маълум частотада автоматик равишда бирлар айирилади. Таймернинг компьютердаги барча операцияларини синхронлаштирадиган сигналларни ишлаб чиқарадиган такт генератори ва мустақил вақт ва календарь санани ҳисоблашни олиб борадиган тизимни соатлар (электрон схеманинг батареяларида ишлайдиган) билан адаштирмаслик керак. Ҳисоблагич нолинчи қийматга етганида таймер операцион тизимнинг процедураси билан қайта ишланадиган узилишни ҳосил қилади.
Хотира доирасини ҳимоялаш воситалари аппаратли поғонада ўқиш, ёзиш ёки бажариш каби операцияларни маълум хотира соҳасидаги маълумотлар билан амалга оширишга дастурнинг имкониятларини текширишни таъминлайди. Агар компьютернинг аппаратураси манзилларни трансляция қилиш механизмини қувватласа, у ҳолда хотира доирасини ҳимоялаш воситалари бу механизмга ўрнатилади.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish