М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Тармоқ операцион тизимларига талаблар



Download 3,75 Mb.
bet79/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

4.6. Тармоқ операцион тизимларига талаблар

Операцион тизимга қўйиладиган асосий талаб унинг керакли вазифалари ресурсларини самарали бошқаришнинг бажарилиши ва фойдаланувчи ҳамда амалий дастурлар учун қулай интерфейснинг таъминланиши ҳисобланади.


Кенгайтирилиш. Операцион тизимларига киритиладиган ўзгартиришлар одатда, унинг янги хоссаларини, масалан янги ташқи қурилмалар турларини ва янги тармоқ технологияларини қувватланишининг ўзгартирилиши орқали бўлади. Агар операцион тизимнинг коди шундай тарзда ёзилган бўлса, тўлдиришлар ва ўзгартиришлар тизимнинг бутунлиги бузилмасдан киритилиши мумкин бўлса, у ҳолда бундай операцион тизим кенгаядиган дейилади. Кенгайтирилиш фақат функционал интерфейс орқали ўзаро алоқа қиладиган алоҳида модуллар тўпламидан қурилган дастурли модулли тузилма ҳисобига эришилади.
Ўтказиш хусусияти. Операцион тизимнинг коди бир турдаги процессордан бошқа турдаги процессорга ва бир турдаги компьютернинг аппарат платформасидан бошқа компьютернинг аппарат платформасига осон ўтказилиши керак. Ўтказиладиган операцион тизимлар турли компьютер платформалари учун бир неча вариантларга эга.
Мослашувчанлик. Улар учун амалий дастурларнинг кенг номенклатураси ишлаб чиқилган кўплаб кенг қўлланиладиган операцион тизимлар (Unix турлари, MS-DOS, Windows 3.X, Windows NT, OS/2 ) мавжуд. У ёки бу сабабга кўра бир операцион тизимдан бошқасига ўтиш фойдаланувчи учун янги операцион тизимда илгари қўлланиладиган амалий дастурларни ишга тушириш имконияти ўзига жалб қилади. Агар операцион тизим бошқа операцион тизимлар учун ёзилган амалий дастурларнинг бажарилиши учун воситаларига эга бўлса, у ҳолда бу тизим ҳақида “у бу операцион тизимлар билан мослашишга эга” дейилади.
Ишончлилик ва бузилишларга барқарорлик. Компьютер тармоғи ҳам ички, ҳам ташқи хатоликлардан, бузилишлардан ҳимояланган бўлиши керак. Операцион тизимнинг ишончлилиги ва бузилишларга барқарорлиги аввало, унинг асосига қўйилган архитектуравий ечимлар, шунингдек, тизим дастурларининг буйруқларини ва кодларини яхши йўлга қўйилгани билан аниқланади. Бундан ташқари, бузилишларга барқарорликни таъминлаш аппарат воситаларининг дастурий қувватлаши каби дискли массивлар ва узлуксиз таъминот манбаининг ҳам бўлиши муҳимдир.
Хавфсизлик. Замонавий операцион тизим компьютер тармоғининг маълумотларини ва бошқа ресурсларини санкцияланмаган рухсат этишдан ҳимоя қилиши керак. Хавфсизлик хусусиятларига эга бўлиши учун операцион тизим ўз таркибида аутентификациялаш фойдаланувчининг ҳаққонийлигини аниқлаш, муаллифлаштириш ҳақиқий фойдаланувчилар ресурсларига мослаштирилган рухсат этиш ҳуқуқини бериш, аудит учун барча рухсатсиз ҳодисаларни қайд этиш воситаларига эга бўлиши керак. Тармоқ операцион тизимларида рухсат этишни назорат қилиш вазифасига тармоқ бўйлаб узатиладиган маълумотларни ҳимоя қилиш вазифаси қўшилади.
Унумдорлик. Тармоқ операцион тизими яхши тезкорликка ва реакция вақтига эга бўлиши керак. Операцион тизимнинг унумдорлигига кўп омиллар таъсир қилади. Улар орасида асосийлари: операцион тизимнинг архитектураси, вазифаларнинг хилма-хиллиги, кодни дастурлаштириш сифати, операцион тизимнинг юқори унумдор (кўп процессорли) платформада бажариш имконияти ҳисобланади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish