М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Тармоқда ўзаро ишлашнинг дастурий модуллари



Download 3,75 Mb.
bet75/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

4.3. Тармоқда ўзаро ишлашнинг дастурий модуллари

4.1-расмда тармоқ операцион тизимни ташкил этган дастурий модуллар тасвирланган:


- автоном ишлайдиган операцион тизимининг барча вазифаларини ишлатадиган локал ресурсларни бошқариш воситалари (жараёнлар орасида оператив хотирани тақсимлаш, ҳисоблаш жараёнларини режалаштириш ва бошқариш, мультипроцессорли машиналарда марказий процессорларни бошқариш, ташқи хотирани бошқариш, фойдаланувчи билан интерфейс);
- учта асосий тармоқ воситалари: сервер қисми (локал реаусларни ва умумий фойдаланиладиган хизматларни тақдим этиш), мижоз қисми (ажратилган ресурсларга ва хизматларга рухсат этиш сўрови воситалари ва транспорт воситалари коммуникацион тизим билан биргаликда тармоқ компьютерлари орасида хабарларни узатилишини таьминлайди) қисмларидан иборат тармоқ воситалари.
Тармоқ операцион тизимининг ишлаши қуйидаги тарзда амалга ошади. Жўнатувчи компьютер дискидаги файлини қабул қилувчи компьютерга жойлаштириш зарур бўлганида биринчи компьютер фойдаланувчиси буйруқни теради ва жўнатмани юборади (Enter). Фойдаланувчи билан интерфейс буйруқни қабул қилади ва уни шу компьютернинг мижоз қисмига юборади. Мижоз қисми бошқа компьютернинг ресурсларига рухсат этишга эга бўлмаган ҳолда қабул қилувчи компьютернинг сервер қисмига хабарни юборади. Хабар фақат қандайдир ҳаракатнинг бажарилишига мўлжалланган буйруқлардан иборат бўлиб қолмасдан, қандайдир маьлумотларга (масалан, файл маьлумотларига) эга бўлиши мумкин.



Локал ресурсларни бошқариш воситалари


Сервер қисми

Транспорт воситалари

Тармоқ ОТ

Тармоқ воситалари

Мижоз қисми

Тармоққа

Бир машинанинг мижоз қисми ва бошқа машинанинг сервер қисми бўйича хабарларнинг узатилишини операцион тизимнинг транспорт воситалари бошқаради. Бу воситалар хабарларни манзиллантириш, хабарларни қисмларга (пакетларга, кадрларга) бўлиш, компьютерлар номини сонли манзилларга ўзгартириш, хабарларнинг ишончли етказилишини таъминлаш, мураккаб тармоқда маршрутларни аниқлаш каби вазифаларни бажаради. Тармоқ бўйича хабарларни узатишда компьютерларнинг ўзаро ишлаш қоидалари Ethernet, Token Ring, IP, IPX каби технологияларнинг коммуникацион протоколларида қайд этилади. Тармоқ бўйича иккита компьютер хабарларни алмаштира олиши учун уларнинг операцион тизим транспорт воситалари коммуникацион протоколларнинг қандайдир умумий тўпламларини қуватлаш керак.


Дискда ўз файлини жойлаштириш зарур бўлган қабул қилувчи компьютер томонида ҳам бу компьютернинг ресурслари ажратилган рухсат этишни тармоқдан сўровини оладиган сервер қисми мавжуд. Сервер қисми тармоқдан локал дискига мурожаат қилади ва унинг каталогларидан бирига кўрсатилган файлни ёзади. Протоколга мувофиқ кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши учун ҳар иккала компьютерлар орасида айланадиган бир неча алмашув сигналлари талаб қилинади (4.2-расм).
Тармоқнинг ҳар бир компьютери операцион тизимини мижоз қисмининг муҳим вазифаси ажратилган файлга сўровни (бошқа машинада жойлашган) локал файлга сўровдан (бу машинада жойлашган) ажратиш хусусияти ҳисобланади. Агар операцион тизимнинг мижоз қисми буни амалга ошира олса, у ҳолда унинг ўзи бошқа, ажратилган машинага сўровни қайта юборади (redirect). Тармоқ операцион тизимининг мижоз қисми учун кўпинча ишлатиладиган редиректор номи келиб чиққан. Баъзан таниш вазифаси алоҳида дастурий модулда ажратилади, бу ҳолда бутун мижоз қисми эмас, фақат шу модул редиректор деб аталади.



Тармоқ операцион тизимларининг мижоз қисми ресурсларга сўровлар форматини ўзгартиришини ҳам бажаради. Мижоз қисми операцион тизимнинг локал қисмида қабул қилинган шаклдаги тармоқ ресурсларига рухсат этишни амалий дастурлардан сўровни олади. Тармоққа мижоз қисми томонидан сўров талаб қилинган ресурс жойлашган компьютернинг операцион тизими сервер қисм талабларига мос бошқа шаклда узатилади. Мижоз қисми шунингдек, сервер қисмидан сўровларни қабул қилиши ва уларни локал форматга ўзгартиришни амалга оширади. Мижоз қисмининг бундай ишлаш тартиби фойдаланувчи томонидан тармоқнинг бошқа компьютерларига мурожаат қилишни сезиларли соддалаштиради.


Шундай қилиб, тармоқ операцион тизим иккита мустақил, лекин узвий ўзаро ишлайдиган компонентлардан иборат. Улардан бири автоматик ишлов бериш тартиби, иккинчиси эса тармоқда алмашиш жараёнининг таьминланишига жавоб беради.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish