М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Бир рангли ва серверли тармоқ операцион тизимлари



Download 3,75 Mb.
bet77/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

4.5. Бир рангли ва серверли тармоқ операцион тизимлари

Тармоқ компьютерлари орасидаги вазифаларнинг қандай тақсимланганлигига боғлиқ равишда улар учта турли хил вазифаларни бажариши мумкин:



  • фақат бошқа компьютерларнинг сўровларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган компьютер тармоқнинг ажратилган сервери вазифасини ўтайди;

  • бошқа машинанинг ресурсларига сўровлар билан мурожаат қиладиган компьютер мижозли боғлама вазифасни бажаради;

  • мижоз ва сервер вазифасини биргаликда бажарадиган компьютер бир рангли боғлама ҳисобланади.

Кўриниб турибдики, тармоқ фақат мижоз ёки сервер тугунларидан иборат бўла олмайди. Компьютерларнинг ўзаро ишлашини таъминлайдиган тармоқ қуйидаги схемаларнинг бири бўйича қурилиши мумкин:

  • бир рангли боғламалар асосидаги тармоқ бир рангли тармоқ бўлади;

  • мижозлар ва серверлар асосидаги тармоқ ажратилган серверларли тармоқ бўлади;

  • барча турдаги боғламаларни ичига оладиган тармоқ гибрид тармоқ бўлади.

Бу схемаларнинг ҳар бири қўлланиш соҳасини белгилайдиган ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
Бир рангли тармоқларда (4.4-расм) барча компьютерлар бир-бирларининг ресурсларига рухсат этиш имконияти нуқтаи назаридан тенг. Ҳар бир фойдаланувчи ўз хоҳиши бўйича ўз компьютерининг қандайдир ресурсини ажратилган деб эълон қилиши мумкин, бундан кейин бошқа фойдаланувчилар бу ресурсларга мурожаат қилишлари ва уларни ишлатишлари мумкин. Бир рангли тармоқларда барча компьютерларга тармоқдаги барча компьютердаги потенциал тенг имкониятларни берадиган операцион тизим ўрнатилади. Бундай турдаги тармоқ операцион тизимлари бир рангли операцион тизимлар дейилади. Бир рангли операцион тизимлар тармоқ хизматларининг ҳам сервер, ҳам мижоз компонентларига эга бўлиши керак (расмда улар мос равишда С ва К ҳарфлари билан белгиланган).
Бир рангли операцион тизимларга мисол қилиб LAN tastic, Personol Ware, Windows for Workgroups, Windows NT, Workstation, Windows 95/98 операцион тизимларини келтириш мумкин.
Бир рангли тармоқда барча компьютерларни тенг ҳуқуқлилиги ўрнатилганда функционал носимметриклик вужудга келади. Одатда, тармоқда биргаликда ишлатишга ўз ресурсларини беришни хоҳламайдиган фойдаланувчилар бор бўлади. Бундай ҳолда уларнинг операцион тизимларининг сервер имкониятлари активлашмайди ва компьютерлар фақат мижозлар вазифасини бажаради. Шу билан бир вақтда тармоқ маъмури тармоқнинг баъзи компьютерларига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бириктириши мумкин. Бунда у қўйидаги тарзда уларни фойдаланувчи ишламайдиган серверларга айлантиради. Бир рангли тармоқда мижоз қисмлар вазифаларининг ишлатилмаслиги ҳисобига эришилади.



Бир рангли тармоқлар ташкил этишда ва ишлатилишда оддий, бу схема бўйича ишлашда компьютерлар сони 10-20 дан ошмаган, унча катта бўлмаган тармоқларда ташкил этилади. Бу ҳолда бошқаришнинг марказлаштирилган воситаларини қўлланилишининг зарурати йўқ, бир неча фойдаланувчиларга ажратиладиган ресурслар рўйхатини ва уларга рухсат этиш параллелларини мувофиқлаштириш етарли бўлади.


Бироқ катта тармоқларда бошқаришнинг марказлаштирилган воситалари, маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш, айниқса маълумотларни ҳимоя қилиш зарур бўлиб қолди ва бу имкониятларни ажратилган серверлар орқали тармоқларда осон таъминлаш мумкин.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish