М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet138/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Электрон почта.
Тармоқли почта хизмати – бу тақсимланган иловалар бўлиб, унинг асосий вазифаси тармоқ фойдаланувчиларига электрон хабарлар билан алмашиш имконини беришдир.
Электрон почта ҳам, тармоқ хизмати ҳам мижоз – сервер архитектураси бўйича қурилган. Почта мижози ҳар доим фойдаланувчининг компьютерида жойлашган бўлади, почта сервери эса қоидага асосан ажратилган компьютерда ишлайди.
Почта мижози (фойдаланувчи агенти) – бу фойдаланувчи график интерфейсини қўллаб – қувватлаш учун, ҳамда фойдаланувчига электрон хабарларни тайёрлаш бўйича кенг кўламдаги хизматлар турини тақдим қилиш учун мўлжалланган дастур. Бундай хизматлар таркибига турли форматдаги матнларни яратиш, хатларни сақлаш, йўқ қилиш, қайта манзиллаш, турли мезонларга қараб саралаш, келиб тушган ва жўнатилган хатларнинг рўйхатини қараб чиқиш, хабар матнининг грамматик ва синтаксис хатоларини текшириш, манзил маълумотлар базасини юритиш, автожавоб, тарқатиш гуруҳларини шакллантириш киради. Бундан ташқари, почта мижози сервер қисми билан почта хизматининг ўзаро алоқасини қувватлайди.
Почта хизматининг сервери мижозлардан хабарларни қабул қилишни бажарганлиги учун ҳар доим фаол ҳолатда туради. Бундан ташқари, у хабарларни буферлашни бажаради, келиб тушган хабарларни мижозларнинг шахсий буферларига (почта қутисига) тақсимлайди, мижоз томонидан ажратилган хотира ҳажмини бошқаради, мижозларнинг қайд қилинишини бажаради, уларнинг хабарларга кириш ҳуқуқини бўлиб беради, ҳамда турли масалаларни ечади.
Почта хизмати электрон хабарлар – аниқ стандарт форматдаги ахборот структураси билан ишлайди. Электрон хабар соддалаштирилган кўринишда иккита қисмдан иборат, улардан биттаси (сарлавҳа) почта хизмати учун қўшимча ахборотни сақлайди, иккинчи қисми (хабарнинг асосий маъноси) – бу қабул қилувчи ўқиши, эшитиши ёки кўриб чиқиши учун мўлжалланган “хат”дан иборат.
Фойдаланувчи тегишли бўлган домен номи кўринишидаги жўнатувчининг ва қабул қилувчининг манзили сарлавҳанинг асосий элементларидир. Бундан ташқари, почта хизмати сарлавҳага хатнинг мавзуси ва санасини қўшади, шифрлашни қўллаш, шошилинч етказиш кераклиги, қабул қилувчи томонидан бу хабарнинг ўқилганлигини тасдиқлаш ҳақида белги қўяди. Сарлавҳанинг қўшимча ахбороти қабул қилувчи почта мижозини у ёки бу кодлашни қўллаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Замонавий почта тизимлари ASCII асосий кодлашдан ташқари, тасвирни (GIF ва JPEG форматларида), ҳамда аудио ва видеофайллардан ташкил топган хабарларни яратиш имконини беради.
Почта хизмати хабарларни узатиш воситаси сифатида стандарт, почта тизимлари учун махсус ишлаб чиқарилган SMTP протоколини (Simple Mail Transfer Protocol – почта узатишнинг оддий протоколи) қўллайди. SMTP амалий поғонанинг бошқа протоколларига ўхшаб, носимметрик ўзаро алоқа қилувчи қисмлар: SMTP – мижоз ва SMTP – сервер томонидан амалга оширилади. Бу протокол йўналиши мижоздан сервер томон йўналиши бўйича маълумотларни узатишга мўлжалланганини белгилаб ўтиш муҳимдир. Бундан SMTP – мижоз жўнатувчи томонида, SMTP – сервер эса қабул қилувчи томонида ишлаши келиб чиқадики, SMTP – сервер SMTP – мижознинг сўровини кутиб, ҳар доим уланиш иш тартибида бўлиши шарт.
SMTP протоколининг мантиқи ҳақиқатдан ҳам жуда содда. Фойдаланувчи ўзининг почта мижозини график интерфейсини қўллаб, хабарни жўнатиш имконини берувчи белгини босади, SMTP – мижоз ТСР –уланишни ўрнатишга 25 портга (бу SMTP – сервернинг белгиланган порти) сўров юборади. Агар сервер тайёр бўлса, у ўзининг идентификация маълумотларини, хусусан ўзининг DNS – номини жўнатади. Сўнгра мижоз серверга олувчининг ва қабул қилувчининг манзилини (номини) узатади. Агар қабул қилувчининг номи кутилганга мос бўлса, сервер манзилларни олгандан кейин ТСР –уланишни ўрнатишга розилик беради ва бу ишончли мантиқий канал бўйича хабарни узатиш амалга оширилади. Мижоз битта ТСР–уланишдан фойдаланиб, олувчининг ва қабул қилувчининг манзиллари билан бир нечта хабарни узатиши мумкин. Узатиш тугагандан сўнг ТСР ва SMTP–уланиш тўхтатилади. Агар сервер хабарни етказиб бера олмаса, у хабарни жўнатувчига хатолик ҳақидаги ҳисоботни жўнатади ва алоқани узади. Хабарни узатиш муваффақият билан тугагандан сўнг узатилган хабар сервернинг буферида сақланади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish