Веб – хизмат.
World Wide Web (WWW) хизматининг ёки бутун жаҳон тўрининг ихтироси телефон, радио ва телевидения ихтироси билан бир ўринда туради. WWW туфайли одамлар ўзларига қулай вақтда керакли бўлган ахборотга мурожаат қилиш имконига эга бўлишди. Ахборотлар билан ишлашни рационал ташкил қилишнинг жуда кўп анъанавий, масалан фойдали ахборотни ён дафтарчада сақлаш, ойнома ва рўзномалардан кесиб олинган қирқмаларни ипли картон папкаларга жойлаштириш, шартли кодли маркерларни каталогларга ёпиштириш йўли билан керакли хужжатларни тез топишга ёрдам берувчи каталогда ҳужжатларни тартибга келтириш усуллари тез йўқолиб боряпти. Бу усулларнинг ўрнига Интернетнинг янги қоғозсиз технологияси кириб келяпти, буларнинг орасида энг асосийси WWW тармоқ хизмати ёки веб – хизматдир. Бу хизмат инсонга нафақат керакли ахборотни топиш имконини, балки Интернет фойдаланувчиларининг кўп миллионли аудиториясига шахсий ахборотини – мулоҳазаларини, адабий ва публицистик асарларини, илмий ишларининг натижасини, эълон, ўқув материалларни олиб чиқишга имкон беради.
Веб – саҳифа ёки веб – ҳужжат, қоидага асосан, асосий HTML – файлдан ва ҳар хил турдаги объектларга: JPEG ёки GIF – тасвир, бошқа HTML – файллар, аудио ёки видеофайлларга бўлган ишоратлардан иборат.
HTML – саҳифа, ёки HTML – файл, ёки гиперматнли саҳифа HTML (Hyper Text Markup Language – гиперматнларни белгилаш тили) тилида ёзилган матнга эга. Бу тилнинг пайдо бўлиши дастурчиларнинг дастурий йўл билан уларга чиройли саҳифаларни экранда кўриш воситасини ишлаб чиқиш билан боғланган. Бошқа сўз билан айтганда, дисплейда чиройли расм уни махсус дастур ёрдамида интерпретация қилиш натижасида пайдо бўлади, бошланғич кўринишда эса у хизмат билан боғлиқ бўлган белгили бир хилдаги матнлар кўринишида бўлади. Бу турдаги ҳужжатларни яратувчи матнга форматлашнинг, сарлавҳани йирик шрифт билан ажратиб кўрсатиш, муҳим хулосаларни эса курсив ёки ярим қалин чизмали шрифт билан кўрсатишга ўхшаш турли хил усулларини қўллаш ўрнига матннинг бу қисми экранга у ёки бошқа кўринишда чиқарилишига мос келувчи кўрсатмаларни жойлаштиради.
Браузер веб – саҳифаларни ва алоҳида объектларни URL – манзил (Uniform Resource Locator – ресурс жойининг универсал кўрсаткичи) деб аталувчи махсус форматдаги манзиллар бўйича топади. URL – манзилни уч қисмга бўлиб кўрсатиш мумкин.
Фойдаланиш протоколининг тури. Бу ерда НТТРдан ташқари, файлларга ёки компьютерларга худди шундай масофавий мурожаат қилиш имконини берувчи FTP, telnet каби бошқа протоколларни кўрсатиш мумкин. Шунга қарамасдан веб-саҳифаларга мурожаат протоколларининг энг асосийси НТТРдир.
Сервернинг DNS – номи. Керакли саҳифа сақланаётган сервер номи. Бу ҳолатда – бу сайтнинг номи.
Объектга бўлган йўл. Одатда бу веб – сервернинг асосий каталогига нисбатан файл номи таркиби.
Биз буни олдин белгилаганимиздек, тармоқ веб – хизмати мижоз – сервер архитектурасида қурилган тақсимланган дастурдан иборат. Веб – хизматнинг мижоз ва сервери ўзаро бир – бири билан НТТР протоколи ёрдамида алоқа қилади.
Веб – хизматнинг мижоз қисми ёки браузер, ҳамда веб – хизмат фойдаланувчисининг агенти деб номланувчи веб – мижоз, охирги фойдаланувчининг компьютерида ўрнатилган илова бўлиб, унинг энг асосий вазифаси фойдаланувчининг график интерфейсини қўллаб – қувватлашдир. Фойдаланувчи бу интерфейс орқали хизмат турининг кенг тўпламига мурожаат қилиш имконини олади. Бу хизматларнинг энг асосийси саҳифаларни қидириш ва кўриб чиқишни, кўриб чиқилган саҳифалар орасидаги навигацияни ва ташрифлар тарихини сақлашни ўз ичига оладиган “веб - серфинг” дир. Кўриб чиқиш ва навигация воситаларидан ташқари, веб – браузер фойдаланувчига саҳифалар устида ўзгартиришни бажариш: ўзининг компьютеридаги файлда сақлаш, босмага чиқариш, электрон почта орқали узатиш, саҳифалар ичида қидириш, текстнинг кодини ва форматини ўзгартириш, ҳамда экранда ахборотни тақдим қилиш ва браузернинг ўзини конфигурация қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни бажариш имконини беради.
Ҳозир нисбатан машҳур бўлган браузерларга Microsoft Internet Explorer, Mozilla Firefox киради. Веб – браузер – бу веб – серверга мурожаат қиладиган мижознинг ягона кўриниши эмас. Бу ролни НТТР протоколини қўллайдиган ҳар қандай дастур ва қурилмалар, ҳамда мобил телефонларнинг мурожаат учун махсус WAP (Wireless Application Protocol – симсиз иловалар протоколи) протоколини қўллайдиган модели бажариши мумкин.
Браузер функциясининг кўп қисмини веб – сервер билан мустаҳкам ҳамкорликда бажаради. Олдин этиб ўтилганидек, веб – хизматнинг мижоз ва сервери тармоқ орқали НТТР протоколи ёрдамида боғланади. Бу веб – хизматнинг мижоз қисмида НТТРнинг мижоз қисми, сервер қисмида НТТРнинг сервер қисми борлигини билдиради.
Веб – сервер – бу ўзи ишга туширилган компьютер каталогида объектларни локал сақлайдиган ва бу объектларга URL – манзил бўйича мурожаатни таъминлайдиган дастурдир. Ҳозир нисбатан машҳур веб – серверлардан Apache ва Microsoft Internet Information Serverдир.
Ҳар қандай бошқа серверларга ўхшаб, веб – сервер ҳар доим НТТР протоколининг тайинланган порти бўлган ТСР – 80 портни тинглаб, фаол ҳолатда бўлиши керак. Сервер мижоздан сўровни олиши билан у ТСР – уланишни ўрнатади ва мижоздан объектнинг номини олади, сўнгра бу файлни, ҳамда бу билан боғлиқ бўлган объектларни ўз каталогида топади ва ТСР – уланиш орқали мижозга жўнатади. Веб – браузер сервердан объектларни олгандан сўнг уларни экранда акс эттиради. Сервер саҳифанинг ҳамма объектларини мижозга жўнатиб бўлгандан сўнг у билан ТСР – уланишни узади. Сервернинг қўшимча функцияларига мижозни аутентификация қилиш ва бу мижознинг саҳифага кириш ҳуқуқини текширади.
Баъзи веб – серверлар унумдорликни ошириш учун охирги вақтда ўз хотирасида кўп ишлатилаётган саҳифаларни кэшлайди. Бирор бир саҳифага сўров келса, сервер уни дискдан ўқишдан олдин тезкор хотиранинг буферидан қидиради. Саҳифаларни кэшлаш мижоз тарафида ҳам, оралиқ серверларда (прокси – сервер) ҳам амалга оширилади. Бундан ташқари, мижоз билан ахборот алмашинувининг самарадорлигини узатилаётган саҳифаларни компресслаш (сиқиш) йўли билан оширилади. Узатилаётган ахборотнинг ҳажмини мижозга ҳужжатни бутунлигича эмас, балки фақат ўзгартириш киритилган қисмигина узатиш ҳисобига камайтирилади. Веб – хизматнинг унумдорлигини оширишнинг усуллари НТТР протоколи воситалари орқали амалга оширилади.
НТТР (Hyper Text Transfer Protocol – гиперматнни узатиш протоколи) – бу амалий поғонанинг протоколи бўлиб, FTP ва SMTP протоколларига айнан ўхшашдир. Хабарлар билан алмашинув одатдаги “сўров – жавоб” схемаси бўйича амалга оширилади. Мижоз ва сервер ўзаро стандарт форматдаги матнли хабарлар билан алмашинади. Ҳар бир хабар ASCCII кодировкасидаги оддий матннинг бир нечта қаторидан ташкил топган.
Файлларни узатиш протоколи.
WWW хизмати вужудга келгунча FTP (File Transfer Protocol) протоколи асосидаги тармоқ файл хизмати кўп вақт Интернетдаги ва корпоратив IP – тармоқдаги масофавий маълумотларга кириш хизматининг энг машҳури эди. FTP – серверлар ва FTP – мижозлар ҳамма операцион тизимларда бор, бундан ташқари FTP – архивга кириш учун браузерларга жойлаштирилган FTP – мижозлар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |