6.13. MPLS технологияси Белгилар ёрдамида кўп протоколли коммутациялаш технологияси (Multi-Protocol Label Switching, MPLS) энг истиқболли транспорт технологиясидан бири ҳисобланади. Бу технология виртуал каналлар техникасининг ТСР/IP стеки функционаллигининг афзалликларини бирлаштиради. Бирлаштириш маршрутизатор белгисига қараб коммутациялайдиган (Label Switch Router, LSR) ҳам IP – маршрутизатор, ҳам виртуал канал коммутатори вазифасини бажарувчи битта тармоқ қурилмаси ҳисобига амалга оширилади. Бунда иккита қурилмани механик бирлаштириш эмас, балки яқин интеграция, яъни ҳар бир қурилманинг функциялари бир – бирини тўлдиради ва биргаликда ишлатилади.
IP/АТМ комбинацияланган қурилмаларининг бозорда пайдо бўлиши билан биринчи марта маршрутлашни ва коммутациялашни битта қурилмада бирлаштириш ғояси 90 – йиллар ўртасида амалга оширилди. Бу қурилмаларда IP ва АТМ протоколлар стекининг биргаликда зўр бериши билан тармоқ орқали IP – пакетларнинг ҳаракат қилишини жадаллаштириш муаммосини ҳал қилган янги IP – коммутация (IP switching) технологияси қўлланди. Ўша вақтдаги IP – маршрутизаторлар АТМ коммутаторларидан нисбатан секин ишлар эди, шунинг учун бундай бирлаштиришдан муҳим самарага эришиш мумкин эди. Бироқ, бу усулнинг камчилиги бор – у кам вақтли оқимлар учун ёмон ишлар эди, шундай АТМнинг динамик уланишининг ўрнатилиш вақти улар учун бу оқимнинг маълумотларини узатиш вақти билан бир хил ёки ундан ҳам ошар эди.
IP ва АТМнинг вазифаларини битта қурилмага бирлаштириш бу муаммони ечиш имконини берди ва бу билан бирга маршрутлашнинг протоколларини такрорлашни бартараф қилди, чунки иккала стек (яъни IP ва АТМ) учун тармоқ топологияси бир хил эди.
IP – пакет жўнатувчи – боғламадан пакетларни ячейкага бўлиб берувчи комбинацияланган IP/АТМ қурилмага келиб тушади. Кейин ҳар бир ячейка IP –коммутация технологиясига мувофиқ IP/АТМ қурилмасининг биридан бошқасига, ундан кейин эса шу қурилмаларда сақланадиган оддий IP маршрутизация жадвали томонидан аниқланиб маршрут бўйича олувчига узатилади. Тармоқ технологияси IP ва АТМ протоколлари учун бир хил бўлганлигидан бундай ёндашув комбинацияланган қурилмаларнинг иккала қисми учун маршрутлашнинг худди шу протоколнинг ўзидан фойдаланиш имконини беради. Бундай технологияни амалга ошириш учун IP/АТМ қурилмаларининг ичига узоқ давом этадиган маълумотлар оқимини танишга ва узоқ муддатли пакетлар учун виртуал каналларни ўрнатишга жавобгар бўлган протоколлар ўрнатилади. Маълумотларнинг қисқа вақтли IP – оқими учун виртуал уланиш ўрнатилмайди. Бундай протоколлар асосида MPLS технологияси яратилган эди.