Плезиохрон рақамли иерархия – PDH тармоқлари (Plesiochronous Didital Hierarcy) телефон тармоқларининг йирик коммутаторларини ўзаро улаш учун яратилган бўлиб, булардан рақамли коммуникация даври бошланди. Тезликнинг бирдан юз мегабит секундигача бўлган кенг диапазондаги ишончли каналларни яратишнинг қулай воситалари пайдо бўлди.
PDH технологияси 24 абонентнинг товушли трафигини доимий асосда рақамли кўринишда мультиплексирлашга, узатиш ва улашга йўл берадиган Т-1 мультиплексорини ишлаб чиқариш билан бошланди. Мультиплексорларнинг ўзи маълумотларни узатиш тезлиги 64 Кбит/с бўлган абонент рақамли каналларини яратиш билан бирга, 8000 Гц частота билан товушни рақамлаштиришни амалга оширади. Бунда Т-1 мультиплексорнинг ўзи 1,544 Мбит/с га узатишни таъминлайди.
Т-1 қурилмасида вақтинчалик синхрон мультиплексирлашнинг техникаси қўлланилади.
Вақтинчалик мультиплексирлаш тамойили (Time Division Multiplexing – TMD) аниқ вақт даврида ҳар бир уланишга канални ажратиб беришни таъминлайди. TMD асинхрон иш тартиби охирги фойдаланувчилар орасида ҳар бир пакетни узатиш учун керак бўлган аниқ вақт орасида канални эгаллайдиган пакетли коммутация тармоқларида қўлланилади.
TDM синхронли иш тартиби PDH тармоғи тегишли бўлган каналли коммутациялаш тармоқларида ишлатилади. Бу ҳолатда мурожаат қилиш шундай синхронлаштириладики, ҳар бир ахборот оқими маълум вақт ичида каналга эгалик қилиш ҳуқуқини олади.
Бу технологияга асосланган Т-1 жиҳозининг иши 6.14-расмда кўрсатилган. Тармоқ қисми иккита (М1 ва М2) мультиплексордан ва К1 коммутатордан ташкил топган. Ҳар бири бир жуфт абонентни боғлайдиган 24 та канал коммутациялаш йўли билан яратилган. Келтирилган схема бўйича 1 кириш каналининг абоненти чиқиш канали 24 бўлган абонент билан боғланган. 2 кириш каналининг абоненти 1 чиқиш каналининг абоненти билан боғланган, шунга ўхшаб 24 кириш каналининг ва 2 чиқиш каналининг абонентлари уланган. М1 мультиплексор ҳар бири ҳар 125 мкс ичида 1 байт (64 Кбит/с) маълумотни узатиш тезлигига эга бўлган кириш канали бўйича абонентлардан ахборотни қабул қилади. Мультиплексор ҳар бир циклда қуйидаги ҳаракатларни бажаради:
- ҳар бир каналдан навбатдаги маълумотлар байтини қабул қилади;
- қабул қилинган байтлардан кадрларни тузади;
-чиқиш каналига 24х64 Кбит/с битли тезликда кадрларни узатиш, бу тахминан 1,5 Мбит/с ни ҳосил қилади.
Кадрда байтларнинг бориш тартиби байт қабул қилинган кириш каналининг рақамига мос келади. К1 коммутатори М1 мультиплексоридан кадрларни қабул қилади ва ўзининг буферига, зичланган кадрга қандай жойлаштирилган бўлса, шу тартибда байтлаб ёзади. Коммутациялаш вақтида байтлар буфердан киритилган тартибда эмас, абонентларни уланиш тартибида олинади. Бизнинг мисолда К1 коммутатор 1, 2, 24 кириш каналлари билан 24, 1 ва 2 чиқиш каналларини мос равишда боғлайди, шунинг учун хотира буферидан биринчи бўлиб байт 2, иккинчи бўлиб байт 24, охирида байт 1 чиқариб олинади. Коммутатор кадрдаги байтларни жойини керакли тарзда алмаштириб, тармоқда талаб қилинган абонентларни улашни таъминлайди. М2 мультиплексор масаланинг тескарисини ечади, у кадрнинг байтларини бўлакларга бўлади ва байтнинг кадрдаги тартиб рақами чиқиш каналининг рақамига мос келади деб ҳисоблаб, ўзининг чиқиш каналларига тақсимлайди.
Қоидага асосан, PDH уланишни конфигурациялашни бошқариш тизими ёрдамида бажарилади, унча катта бўлмаган тармоқларда буни тармоқ маъмури бажаради.
Йирик тармоқларда тезлик иерархияси тамойили амалга оширилади: тўртта Т-1 канали 6,32 Мбит/с узатиш тезликли Т-2 каналига бирлаштирилади, еттита Т-2 канали 44,73 Мбит/с узатиш тезликли Т-3 каналига бирлаштирилади, олтита Т-3 канали битта 274 Мбит/с узатиш тезликли Т-4 каналига бирлаштирилади. Бу технология Т-каналли тизимлар номини олган.
PDH технологиясининг камчилигини ҳам келтириб ўтиш керак. Бу мультиплексирлаш ва демультиплексирлаш операцияларининг мураккаблиги, бузилишга барқарорлигини таъминловчи (заҳира каналга ўтказиш) воситаларнинг йўқлиги, бугунги кунда унумдорлигининг етарли даражада эмаслигидир. Бу камчиликлар SDH технологиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |