6.10. Глобал тармоқ коммуникацион каналларининг бирламчи тармоқлари
Компьютер тармоқларининг глобал тармоқларини яратишга мўлжалланган махсус технологиялари мавжуд: X.25, Frame Relay, ATM, MPLS. Бундай технологияли тармоқлар катта ҳудудларни қоплаши мумкин ва боғламаларнинг катта сонини бирлаштиради, ҳамда бирлашган IP тармоғининг ташкил этувчиси бўлиб қолади. Ethernet ва IP тармоқларида ишлатиладиган пакетларни ҳаракат қилишининг дейтаграмма усулига альтернатив қилиб, бугунги кунда Frame Relay, ATM тармоқларида ишлатиладиган виртуал каналлар техникасини олиш мумкин. Виртуал каналлар техникаси тармоқ фойдаланувчиси билан унинг боғламалари орасидаги боғланиш устидан юқори поғонадаги назоратни таъминлайди. Оператор кўрсатилаётган хизматларга мувофиқ фойдаланувчилар орасида ресурсларни янада рационал тақсимлаш имконини беради.
Замонавий тармоқларда иккита технология орасидаги келишув натижасида иккала усулнинг бирикмаси ҳисобига эришилади. Глобал тармоқ таркибидаги унинг ташкил қилувчи қисми - виртуал каналлар текникаси асосида ишлайди ва шу билан бир вақтда бу тармоқларни бирлаштириш дейтаграммали IP протокол асосида ўтади. Бундай технологиянинг коммуникацион каналларини яратиш учун бирламчи тармоқ деб аталувчи муҳит бўлади.
Бирламчи ёки транспорт тармоқлари – бу телефон ёки компьютер тармоқларини қуришда қўлланиладиган, доимий юқори тезликдаги глобал узатиш каналларини яратиш учун мўлжалланган телекоммуникация тизимларидир. Бирламчи тармоқларнинг бошқа телекоммуникация тармоқларидан фарқи шундаки, улар охирги фойдаланувчиларнинг терминал қурилмалари билан ишламайдилар. Улар ўз навбатида бошқа тармоқларнинг охирги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатувчи коммуникацион қурилмаларини боғлайдилар.
Телефон ва компьютер тармоқлари бирламчи тармоқларга нисбатан иккиламчи ёки устма – уст бўлади. Бирламчи тармоқлар кабелли алоқа линияларидан ва коммутаторлардан ташкил топган бўлади. Уларда каналлар коммутацияси техникаси ишлатилади, шунинг учун бу тармоқларнинг каналлари ўзгармас ўтказиш хусусиятига эга. Бирламчи тармоқларда каналлар фойдаланувчи қурилмаларининг сўрови билан эмас, балки тармоқ операторининг буйруғи билан уланади, шу сабабли устма – уст тушган тармоқ коммутаторлари учун бирламчи тармоқ таркибий канали оддий доимий кабелли уланиш билан ифодаланади. Одатда бирламчи тармоқнинг битта кабели мультиплексирланиш ҳисобига компьютер тармоғининг бир неча юзлаб магистрал каналларининг трафикини узатиш имконини беради.
Бирламчи тармоқни яратишнинг бир нечта технологияси мавжуд:
- плезиохрон рақамли иерархия (PDH);
- синхрон рақамли иерархия (SDN/SONET);
- зичланган тўлқинли мультиплексирлаш (DWDM);
- оптик транспорт тармоқлари (OTN).
Do'stlaringiz bilan baham: |