6.8. TCP ва UDP транспорт поғона протоколлари TCP ва UDP протоколлар иловалар ва тармоқнинг транспорт инфраструктураси ўртасида воситачи вазифасини бажаради. Тармоқлар аро алоқа поғонаси бўлган IP протоколнинг асосий вазифаси тармоқ интерфейслари ўртасида маълумот узатишдан иборат бўлгани каби транспорт поғонасининг асосий вазифасини TCP ва UDP протоколлари ҳал қилади ва улар тармоқ компьютерларида бажариладиган амалий жараёнлар ўртасида маълумот алмашинишини таъминлайди.
Юқорида айтиб ўтилганидек транспорт поғонасининг асосий вазифаси амалий жараёнлар ўртасида маълумот алмашинишдан иборат. Бу вазифани узатмаларни бошқариш протоколи (Transmission Control Protocol, TCP) ва фойдаланувчининг дейтаграмма протоколи (User Datagram Protocol, UDP) бажаради. TCP ва UDP протоколлари кўпгина умумийликка эга. Улар хостнинг кирувчи интерфейсига келиб тушувчи маълумотларни мос иловага узатиш орқали юқорида турувчи амалий поғона билан интерфейсни таъминлайди. Бунда иккала протокол ҳам «порт» ва «сокет» концепциясидан фойдаланади. Уларнинг иккаласи ҳам ўзларининг PDU ларини IP-пакетларга жойлаш орқали IP поғонадан кейинги турувчи интерфейсни қувватлайди. TCP ва UDP протоколлар мазмуни амалий поғона протоколлари каби фақат охирги боғламаларда ўрнатилади. Бироқ бу протоколларда муҳим жиҳатлар мавжуд.
Портлар. Ҳар бир компьютер бир неча жараёнларни бажариши мумкин, булардан ташқари амалий жараён маълумотлар пакети учун жўнатилаётган манзил сифатида бир нечта кириш нуқтасига эга бўлиши мумкин. Шунинг учун пакет IP протокол воситаси билан қабул қилувчи компьютернинг тармоқ интерфейсига етказилиши билан маълумотни аниқ қабул қилувчи жараёнга етказиш керак.
Шулар билан бирга тескари масалалар ҳам мавжуд: битта охирги боғламада ишловчи турли хил программалар тармоққа жўнатадиган протоколлар улар учун умумий бўлган IP протокол билан ишлов берилади. Давом этган ҳолда стекда турли хил иловалардаги пакетларни IP протокол бўйича узатиш учун пакетларни «йиғиш» воситаси назарда тутилган. Бу ишни TCP ва UDP протоколлари бажаради. Турли хил амалий хизматлардан келувчи маълумотларни TCP ва UDP протоколлари билан қабул қилиш амалий мультиплекслаш деб аталади. Тескари амал – тармоқ поғонасидан келган пакетларни мос юқори поғонадаги хизматлар ўртасида TCP ва UDP протоколлар билан тақсимлаш – демультиплекслаш деб аталади (6.10-расм).
TCP ва UDP протоколлари ҳар бир илова учун икки хил навбат юритишади: тармоқдан иловага келувчи пакетлар навбати, ушбу иловалар тармоққа жўнатувчи протоколлар навбати. Транспорт поғонага пакетларнинг келиб тушиши турли хил иловаларга кириш нуқтасидаги навбатлар мажмуи кўринишида операцион тизим томонидан ташкил қилинади. TCP/IP атамаларида бундай навбатлар тизими портлар деб аталади, бундан ташқари битта илованинг кирувчи ва чиқувчи навбатлари битта порт сифатида қаралади. Портларни бир маъноли идентификациялаш учун уларга рақам берилади. Порт рақамлари иловаларни манзиллаш учун фойдаланилади.
Агар жараён таниқли умумий эркин фойдаланиш мумкин бўлган FTP, telnet, HTTP, TFTP, DNS каби хизматларни ўзида акс эттирса, у ҳолда уларга яхши таниқли порт рақами деб аталувчи стандарт вазифали рақамлар бириктирилади. Бу рақамлар бириктирилади ва интернет стандартларида эълон қилинади. Масалан, 21 рақами FTP файллардан масофадан эркин фойдаланиш хизматига бириктирилган, 23 рақами эса telnet масофадан бошқариш протоколига бириктирилган. Тайинланган рақамлар интернет доирасида ягона ҳисобланади ва марказлаштирилган ҳолда 0 дан 1023 гача илова орқали тайинланади.
Кўп тарқалмаган дастурларда стандарт рақамларни бириктириш учун порт рақами ушбу дастурни ишлаб чиқувчи томонидан ёки дастурдан сўров келганида локал тарзда операцион тизим томонидан ўрнатилади. Ҳар бир компьютерда операцион тизим банд ва бўш порт рақамлари ҳақида рўйхат тутади. Ушбу компьютерда ишлаётган иловадан (дастурдан) сўров келганида операцион тизим унга биринчи бўш рақамни ажратади. Бундай рақамлар динамик деб аталади.
Дастур портларини қурилма порти (тармоқ интерфейси) билан адаштирмаслик лозим.
Кейин эса барча тармоқ иловалари унга тайинланган порт рақамини кўрсатган ҳолда ушбу иловага манзилланиши лозим. Дастур ишини тугатганидан сўнг унга ажратилган порт рақами бўш портлар рўйхатига қайтади ва бошқа дастурга тайинлаш мумкин бўлади. Динамик рақамлар имконият борича ҳар бир компьютерда ноёб (ягона) ҳисобланади, фақат ҳар хил компьютерда ишловчи бир хил дастурлар учун порт рақами мос келиши керак. Қоида бўйича таниқли дастурларнинг (DNS, WWW, FTP, telnet ва б.) мижоз қисми операцион тизимдан динамик рақамлар олишади.
Портлар ҳақидаги юқорида айтилган барча гаплар транспорт поғонасининг иккала протоколига (TCP ва UDP) ҳам тегишли. Амалда TCP протоколда ишловчи ва UDP протоколда ишловчи иловалар учун рақамларни тайинлашда бу протоколлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик мавжуд эмас. IP поғонада UDP протокол бўйича маълумотларни узатадиган илова UDP-портлардеб аталувчи рақам олади. Ўхшаш тарзда TCP протоколи бўйича эса ТСР-портлар ажратилади.
Бу ва бошқа ҳолларда булар тайинланган ёки динамик рақамлар бўлиши мумкин. TCP- ва UDP-портлари рақамини ажратиш учун сонлар оралиғи қуйидагиларга мос келади: 0 дан 1023 гача тайинланган учун ва 1024 дан 65535 гача динамик учун. Бироқ тайинланган TCP- ва UDP-портлар ўртасида ҳеч қандай алоқа мавжуд эмас. Ҳатто TCP- и UDP-портлар рақами мос қолганида ҳам улар турли хил иловаларни идентификация қилади.