IP-маршрутлаш схемаси.
6.6-расмда келтирилган тармоқнинг таркиби мисолида IP-маршрутлаш механизмини кўриб чиқамиз. Бу тармоқда 20 та маршрутизатор (рақамланган квадрат блоклар кўринишида тасвирланган) 18 та тармоқни умумий тармоққа бирлаштиради; N1, N2,..., N18 – бу тармоқ рақами. Ҳар бир маршрутизаторда А ва В охирги боғламаларда IP протокол ўрнатилган.
Маршрутизаторлар тармоқларни бирлаштирувчи бир нечта интерфейсга (портларга) эга бўлади. Ҳар бир маршрутизаторга тармоқнинг алоҳида боғламаси сифатида қараш мумкин: унга уланган нимтармоқда тармоқ манзили ва локал манзилга эга бўлади. Масалан 1-рақамли маршрутизатор учта интерфейсга эга ва унга N1, N2, N3 тармоқлар уланган. Расмда бу портларнинг тармоқ манзили IP11, IP12, IP13 билан белгиланган. 1Р11 интерфейс N1 тармоқнинг боғламаси ва мос равишда 1Р11 портнинг тармоқ рақами майдонида N1 рақами бўлади. Ўхшаш тарзда 1Р12 интерфейс – N2 тармоқ боғламаси, 1Р13 порт эса – N3 тармоқ боғламаси ҳисобланади. Шундай қилиб, маршрутизаторга ҳар бири ўзининг тармоғига кирувчи бир неча боғламалар мажмуи сифатида қараш мумкин. Маршрутизатор ягона қурилма сифатида алоҳида тармоқ ва локал манзилга эга бўлмайди.
Мураккаб таркибли тармоқларда охирги икки боғлама ўртасида пакетларни узатиш учун деярли ҳар доим бир неча альтернатив маршрутизаторлар бўлади. А боғламадан В боғламага жўнатилган пакет 17, 12, 5, 4 ва 1 маршрутизаторлар ёки 17, 13, 7, 6 ва 3 маршрутизаторлар орқали ўтиши мумкин. А ва В боғламалар ўртасида нечта маршрутизаторлар борлигини аниқлаш муаммо эмас.
Мумкин бўлган бир нечта маршрутларни танлашни маршрутизаторлар, бундан ташқари охирги боғламалар ҳал қилади. Маршрут ушбу қурилмалардаги тармоқ конфигурацияси ҳақидаги ахборот ва маршрутни танлаш шартлари асосида танлайди. Кўп ҳолда шарт сифатида алоҳида пакетнинг маршрутни ўтишдаги кечикиши олинади. Маршрут ҳақидаги олинган таҳлилий ахборот кейинги пакетларнинг йўналишини белгилаш учун маршрутлаш жадвалига жойлаштирилади.
4-маршрутизаторнинг жадвалини батафсил кўриб чиқамиз (6.7-расм).
Жадвалнинг биринчи устунида пакетнинг жўнатилаётган манзили жойлашган.
Жадвалнинг ҳар бир қаторидаги жўнатилаётган манзилнинг давомида жўнатилаётган манзил бўйича рационал маршрутни давом эттириш учун пакетни жўнатиш керак бўладиган кейинги маршрутизаторнинг тармоқ манзили (аниқроғи кейинги маршрутизатор интерфейсининг тармоқ манзили) кўрсатилади.
Пакет маршрутизаторга келиши билан IP модуль кадр сарлавҳасидан етиб бориш керак бўлга тармоқ манзилини ажратиб олади ва уни жадвалдаги тармоқ рақами жойлашган ҳар бир қатор билан солиштириб чиқади. Тармоқ рақами билан мос келган қатор пакетни жўнатиш мумкин бўлган яқин маршрутни кўрсатади. Масалан, агар 4-маршрутизаторнинг бирор портидан N6 тармоққа манзилланган пакет қабул қилинса, у ҳолда маршрутлаш жадвалидан пакет ҳаракатининг кейинги босқичи IР21 маршрутизаторнинг манзили танланади ва пакет 2-маршрутизаторнинг 1-портига қараб ҳаракатланади.
А маршрутизаторнинг жадвали
|
Тармоқ рақами
|
Кейинги маршрутизатор
|
Кирувчи интерфейс
|
Хаблар сони
|
N1
|
IP12
|
IP41
|
1
|
N2
|
–
|
IP41
|
0
|
N3
|
IP12
|
IP41
|
1
|
N4
|
IP21
|
IP41
|
1
|
N5
|
–
|
IP42
|
0
|
N6
|
IP21
|
IP41
|
2
|
IPB
|
IP21
|
IP41
|
2
|
Сукут бўйича
|
IP51
|
IP42
|
–
|
В маршрутизаторнинг жадвали
|
Тармоқ рақами
|
Кейинги маршрутизатор
|
Кирувчи интерфейс
|
Хаблар сони
|
N1
|
IP13
|
IPB
|
1
|
N2
|
IP13
|
IPB
|
1
|
N3
|
–
|
IPB
|
0
|
N4
|
IP31
|
IPB
|
1
|
N5
|
IP13
|
IPB
|
2
|
N6
|
IP31
|
IPB
|
2
|
Сукут бўйича
|
IP31
|
IPB
|
–
|
6.7-расм. Тармоқ элементларининг маршрутлаш жадвали
Пакетни кейинги маршрутизаторга узатишдан олдин жорий маршрутизатор ўзининг қайси (IP41 ёки IР42) портларига ушбу пакетни жойлаши кераклигини аниқлаши зарур. Бунинг учун маршрутлаш жадвалининг учинчи устуни мавжуд бўлиб, унда чиқувчи интерфейсларнинг тармоқ манзили жой олади.
Кўп ҳолларда юборилаётган манзил сифатида жадвалда тўлиқ IP-манзил эмас, балки белгиланган тармоқ рақами кўрсатилади. Шундай қилиб, ушбу тармоққа жўнатилувчи барча пакетлар учун IP протокол айнан шу маршрутни таклиф қилади. Бироқ айрим ҳолларда боғлама учун тармоқнинг барча боғламалари учун берилган маршрутдан фарқ қилувчи махсус маршрутни аниқлаш зарур бўлиб қолади. Бунинг учун ушбу боғлама маршрутлаш жадвалида алоҳида қатор жой олади ва унда тўлиқ IP-манзил ва мос маршрут ахборотлари жой олади. Бундай турдаги ёзувлар В боғлама учун 6.7-расмда келтирилган жадвалда кўрсатилган. Масалан, 4-маршрутизатор маъмури хавфсизлик нуқтаи назаридан пакетларни N3 тармоқнинг барча боғламалари узатадиган 1-маршрутизатор (IР12 интерфейс) орқали эмас, балки 2-маршрутизатор (IP21 интерфейс) орқали жўнатишга қарор қилган. Агар жадвалда тармоқ ва унинг алоҳида боғламалари маршрути ҳақидаги тўлиқ ахборот жадвалда мавжуд бўлса, у ҳолда IP боғламага манзилланган пакет келиши билан маршрутизатор специфик маршрутни танлайди.
Охирги боғламаларни маршрутлаш жадвали.
Маршрутлаш масаласини нафақат оралиқ маршрутизаторлар, балки охирги боғламалар – компьютерлар ҳам ечади. Бу масалани ечиш охирги боғламага ўрнатилган IP протокол пакетни бошқа тармоққа ёки ушбу тармоқнинг бирор боғламасига манзилланганини аниқлаш билан бошланади. Агар жўнатилаётган тармоқ рақами ушбу тармоқ рақами билан мос келса, бу пакетни маршрутлаш талаб қилинмаслигини билдиради. Акс ҳолда маршрутлаш керак бўлади.
Охирги боғламалар ва транзит маршрутизаторларнинг жадвалининг структураси бир-бири билан (бир хил) ҳисобланади. 6.6-расмда келтирилган тасвирга яна бир бор эътиборимизни қаратамиз. N3 тармоққа тегишли В охирги боғламанинг маршрутлаш жадвали қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин (6.7-расм). Бу ерда IРВ – В компьютер интерфейсининг тармоқ манзили. Бу жадвалга асосан охирги В боғлама N3 локал тармоқдаги иккита маршрутизаторлардан (1 ёки 3) қайси бири у ёки бу пакетни жўнатишини танлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |