М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet141/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Telnet протоколи.
Масофавий бошқариш иш тартибида амалий поғонанинг масофавий боғламанинг компьютер тармоғи билан транспорт уланишини амалга оширувчи протоколлар устидан ишловчи махсус протоколи билан қўллаб – қувватланади. Масофавий бошқаришнинг стандарт протоколлари бўлганидек, фирма томонидан яратилган протоколлар мавжуддир. IP – тармоқлар учун telnet нисбатан эски протокол ҳисобланади.
Мижоз – сервер архитектурасида ишлайдиган telnet протоколи фойдаланувчини буйруқ сатри иш тартиби билан чегаралайдиган алфавит – рақамли терминалнинг эмуляциясини таъминлайди.
Мувофиқ код клавишани босиш билан telnet мижози билан тутиб қолинади, ТСР –хабарга жойлаштирилади ва фойдаланувчи бошқаришга ҳаракат қилаётган масофавий боғламага тармоқ орқали жўнатилади. Босилган клавишанинг коди белгиланган боғламага келиб тушиши билан telnet сервери томонидан ТСР – хабаридан чиқариб олинади ва боғламанинг операцион тизимига узатилади. Операцион тизим telnetнинг сеансини локал фойдаланувчиларнинг сеансларидан бири деб, тармоқдан келадиган буйруқлар кодини эса тугмани босиш билан яратиладиган код деб қарайди. Бундай иш тартибида операцион тизимнинг ҳамма жавоб хабарлари telnet сервери томонидан ТСР –хабарга жойлаштирилади ва тармоқ бўйлаб telnet мижозига жўнатилади. telnet мижози масофавий операцион тизимнинг символли хабарларини чиқариб олади ва масофавий боғлама терминалига ўхшатиб, уларни ўз терминалининг ойнасида акс эттиради.


6.16. Тармоқда ахборот хавфсизлиги

Ахборот тизимларининг хавфсизлиги мавзусини кўриб чиқишда, одатда, муаммонинг иккита гуруҳи ажратилади: компьютернинг хавфсизлиги ва тармоқнинг хавфсизлиги. Компьютернинг хавфсизлигига автоном тизим сифатида қараладиган компьютерда сақланаётган ва ишлов берилаётган маълумотларни ҳимоялашнинг ҳамма муаммолари киради. Бу муаммолар маълумотлар базасига ўхшаган иловалар ва операцион тизим воситалари, ҳамда компьютернинг жойлаштирилган аппарат воситалари орқали ҳал қилинади. Тармоқ хавфсизлиги остида тармоқдаги қурилмаларнинг ўзаро алоқаси билан боғлиқ бўлган – бу, аввалам бор маълумотларнинг алоқа линиялари орқали узатилаётган вақтдаги ҳимояси ва тармоқдан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш масалалари тушунилади. Ваҳоланки, компьютер хавфсизлиги ва тармоқ хавфсизлиги муаммоларини шунчалик чамбарчас боғлиқлигидан бир – биридан ажратиш жуда қийин, аммо тармоқ хавфсизлиги шубҳасиз ўз хусусиятига эга.


Автоном ишловчи компьютер хилма – хил усуллар билан ташқи таъсирлардан самарали ҳимоя қилиши, масалан клавиатурани ажратиб қўйиши ёки қаттиқ дискни ечиб, сейфга олиб қўйиши мумкин. Бироқ тармоқда ишлаётган компьютерни батамом ажратиб олиш мумкин эмас. У бошқа, ҳатто ундан катта масофада узоқлашган компьютерлар билан алоқада бўлади, шунинг учун тармоқдаги хавфсизликни таъминлаш жуда мураккаб масаладир. Тармоқ компьютерига бегона фойдаланувчининг мантиқий мурожаат қилиши доимо бўлиб турадиган вазиятдир. Бу вазиятда хавфсизликни таъминлаш бу мурожаат қилишлар - ҳар бир тармоқ фойдаланувчисининг ахборотга, ташқи қурилмаларга кириш ҳуқуқлари ва тармоқнинг ҳар бир компьютерида белгиланган ҳаракатларнинг бажарилиши аниқ белгиланиши кераклиги назорат остида бўлишига олиб келади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish