М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet140/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

FTP протоколи файлни масофавий компьютердан локал компьютерга ва аксига бутунлигича ўтказиш имконини беради. FTP худди шундай масофавий каталогни кўришнинг бир нечта буйруқларини ва масофавий файл тизимининг каталог бўйлаб силжишини қўллайди. Шунинг учун FTP ни маълумотларни масофавий кўриш маънога эга бўлмаган, мижоз компьютерига бутунлигича ўтказиш самарали бўлган файлларга мурожаат учун ишлатиш айниқса қулай (масалан, бажарилаётган иловалар модули файллари).
FTP протоколларига паролни тармоқ бўйлаб очиқ кўринишда узатиш асосидаги масофавий фойдаланувчиларнинг муаллифлаштириш содда воситалари ўрнатилган. Бундан ташқари, фойдаланувчининг номини ва паролини кўрсатиш талаб қилинмайдиган аноним мурожаат қилиш қўлланади. Бу мурожаат қилиш нисбатан хавфсиз деб қаралади, чунки у фойдаланувчининг паролини ушлаб қолиш таҳдидига дучор қилмайди.
Тармоқни бошқариш тизимлари.
Тармоқни бошқариш тизимлари (Network Management System, NMS) – бу коммуникация жиҳозларини бошқаришга ва тармоқ трафикини назорат қилишга мўлжалланган жами дастурий воситалардир.
Одатда, бошқариш тизими тармоқни бошқариш бўйича содда ҳаракатларни автоматик бажариб, мураккаб қарорларни тайёрланган ахборот тизимлари асосида инсон томонидан қабул қилишни тақдим қилувчи автоматлаштирилган режимда ишлайди.
Тармоқни бошқариш тизимининг асосий элементи “менежер – агент –бошқариладиган объект” ўзаро алоқа схемасидир. Бу схема асосида кўп сонли агентларга, менежерларга ва турли ресурсларга эга бўлган хоҳлаган мураккабликдаги тизимни қуриш мумкин. Бошқариш объектлари сифатида маршрутизаторлар, алоқа каналлари, маълумотларни бошқариш тизимлари, операцион тизимлар бўлиши мумкин.
Тармоқ объектларини бошқаришни автоматлаштириш учун бошқарилаётган ахборотларнинг маълумотлар базаси (Management Information Base, MIB) деб аталувчи бошқарилаётган объектнинг модели яратилади. MIB объектнинг фақат назорат қилиш учун керак бўлган тавсифларинигина акс эттиради. Масалан, маршрутизаторнинг модели портлар сони, уларнинг тури, маршрутлашнинг жадвали, канал, тармоқ ва транспорт поғонаси протоколларининг шу портлар орқали узатилган пакет ва кадрлар сони каби тавсифларни ўз ичига олади.
Менежер ва агент худди ўша бошқарилаётган модель билан ишлайди, аммо агент ва менежер томонидан бу моделдан фойдаланишда бир қанча фарқлар мавжуддир. Агент бошқарилаётган объект MIBни унинг тавсифларининг жорий қийматлари билан тўлдириб боради, менежер эса MIBдан маълумотларни чиқариб олади. Менеджер бу маълумотлар асосида агентдан қандай тавсифларга сўров беришни ва объектнинг қандай кўрсаткичларини бошқариш кераклигини билиб олади. Агент бошқарилаётган объект ва менежер ўртасида воситачи вазифасини бажаради. Агент менежерга фақат MIB да кўзда тутилган маълумотларнигина етказади.
Менежер ва агент стандарт протокол бўйича ўзаро алоқа қилади. Бу стандарт протокол сифатида кўпинча SNMP (Simple Network Management Protocol) тармоқни бошқариш протоколи деб аталувчи оддий протокол ишлатилади. Бу протокол менежерга MIBда сақланаётган кўрсатгичлар қийматини сўраш имконини беради, ҳамда агентга объектни бошқариш учун керак бўлган ахборотни узатади. Протоколнинг ўзига хос хусусияти ҳаддан ташқари соддалигидадир - бор йўғи бир нечта буйруқни ўз ичига олади.
Одатда менежер бир нечта агентлар билан ўзаро алоқада алоҳида компьютерда ишлайди. Агентлар бошқарилаётган жиҳоз ичига ўрнатилиши ҳам мумкин, бошқарилаётган жиҳоз билан боғланган алоҳида компьютерда ҳам ишлаши мумкин. Агент объект ҳақида талаб қилинган маълумотларни олиш, ҳамда унга бошқариладиган таъсир ўтказишни бериш учун у билан ўзаро алоқа қилиш имконига эга бўлиши керак.
Бошқарилаётган объектнинг хилма – хил турдалиги агентнинг объект билан ўзаро алоқа усулларини стандартлаштириш имконини бермайди. Бу масала ишлаб чиқарувчилар томонидан агентнинг коммуникация жиҳози ёки операцион тизим ичига ўрнатиш билан ечилади. Агент ахборотни олиш учун махсус ўлчагичлар, масалан, реле контактли ўлчагичлар ёки ҳарорат ўлчагичлари билан таъминланиши мумкин. Агентлар жиҳозлар орқали ўтаётган пакет ва кадрларни ҳисоблаш учун керак бўлган минимал интеллектуаллик даражаси билан, ҳамда ҳалокат вазиятида бошқариш буйруқларининг кетма – кетлигини бажариш, ҳалокатли хабарларни фильтрлаш бўйича етарли даражада мустақил ҳаракат қилиши керак бўлган юқори интеллектуаллик даражаси билан фарқ қилади.
“Менежер – агент – бошқарилаётган объект” схемаси тузилиши жиқатидан мураккаб бўлган менежер ва ишчи станциялар асосидаги тақсимланган бошқариш тизимларини қуриш имконини беради (6.17. – расм).
Расмда кўрсатилганидек, ҳар бир агент кўрсаткичлари мос равишда MIB базасида жойлаштирилган тармоқнинг аниқ бир элементини бошқаради. Менежерлар ўз агентларининг MIB идан маълумотларни чиқариб оладилар, уларга ишлов берадилар ва шахсий маълумотлар базаларида сақлайдилар. Ишчи станцияларда ишлайдиган операторлар хоҳлаган менежерлари билан боғлана оладилар ва график интерфейс ёрдамида бошқарилаётган тармоқ ёки унинг элементлари ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқадилар, ҳамда менежерга тармоқни бошқариш бўйича баъзи бир кўрсатмаларни беришлари мумкин. Менежерларнинг бир нечталиги бошқариш маълумотларига ишлов бериш бўйича юкламани улар орасида тақсимлаш имконини беради, бу билан бирга тизимни кенгайтиришни таъминлайди. Менежерлар ишини ўзаро мослаш менежерларнинг маълумотлар базаси орасида ахборот алмашинувини таъминлаш ҳисобига эришилади.






Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish