М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet147/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Windows NT Workstation операцион тизими тармоқ мижози функциясини бажариш билан бирга тармоқ фойдаланувчиларига файл сервисини, босмага чиқариш ва бошқа хизматларни тақдим этиши мумкин. Бошқа томондан Windows NT Server операцион тизими компьютер мижоз ишчи станцияси сифатида ҳаракат қилиши учун барча зарурий воситалардан иборат. Windows NT Server операцион тизими бошқарувида тармоқдаги бошқа компьютер ресурсларига сўровлар пайдо бўлганда ОТ мижоз функциялари бажарилишини талаб қилувчи амалий дастурлар локал тарзда ишга туширилади. Windows NT Server операцион тизими Windows NT Workstation каби ривожланган график интерфейсга эга. Бу эса операцион тизимларни фойдаланувчилар ва тармоқ маъмурининг интерактив иши учун тенг муваффақият билан қўллаш имконини яратган.
Тармоқ хизматлари ва операцион тизим.
Охирги фойдаланувчи учун тармоқ – бу компьютерлар, кабеллар ва концентраторлар ва ахборот оқими эмас, унинг учун тармоқ – бу аввалам бор тармоқ хизматлари мажмуаси. Бу хизматлар ёдамида фойдаланувчи тармоқдаги компьютерлар рўйхатини кўриши, масофадаги файлни ўқиши, “керакли” принтерда босмага чиқариши ёки почта хабарини жўнатиши мумкин. Айнан тақдим қилинаётган хизматлар мажмуи қанчалик катта бўлса, уларни танлаш шунчалик қулай, ишончли ва хавфсиз бўлади.
Маълумот алмашинувидан ташқари тармоқ хизматлари бошқа бир мунча специфик масалаларни, масалан маълумотларга тақсимланган ҳолда ишлаб бериш масаласини ҳам ечиши керак. Бундай масалаларга маълумотларнинг турли хил машиналарда жойлашган бир неча нусхасини бир бирига қарши эмаслигини таъминлаш (реплика хизмати) ёки битта масалани параллел тарзда тармоқда бир нечта машиналарда бажарилишини ташкил қилиш (масофадаги амални чақириш хизмати) киради. Тармоқ хизматлари орасидан маъмурлашни ажратиш мумкин, яъни бу тармоқнинг тўлиқлигича тўғри ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади. Маъмурлаш хизматларига маъмурга тармоқ фойдаланувчиларининг умумий маълумотлар базасини юритиш имконини берувчи фойдаланувчиларнинг ҳисоб ёзувлари, тармоқ трафигига эгалик ва таҳлил қилиш имконини берувчи тармоқни мониторинг қилиш тизими, хавфсизлик хизмати, масалан, пароль орқали текширув хизматлари мисол бўла олади.
Тармоқ хизматлари дастурий воситалар орқали амалга оширилади. Барча тармоқ хизматлари "мижоз-сервер" архитектурасида қурилган.
Асосий хизматлар – файл хизмати ва босмага чиқариш хизмати – одатда тармоқ операцион тизими томонидан берилиб, ёрдамчилари эса, масалан ,маълумотлар базаси, факсимил алоқа товушни жўнатиш хизматларини тармоқ операцион тизими билан узвий алоқада ишловчи тизимли тармоқ иловалари ёки утилиталари беради. Тармоқ хизматларини ишлаб чиқишда тақсимланган иловалар хусусиятига боғлиқ қуйидаги масалаларни ечишга тўғри келади: мижоз ва сервер ўртасида алоқа қилиш протоколини аниқлаш, улар ўртасида функцияларни тақсимлаш, иловаларни манзиллаш схемаларини танлаш.
Тармоқ хизматларининг асосий сифат кўрсаткичларидан бири унинг қулайлигидир. Айнан бир ресурс учун бир неча хизматлар яратилган бўлиши мумкин бўлиб улар бир хил масалани ечиш учун мўлжалланган. Уларнинг фарқи унумдорлигида ёки таклиф қилаётган хизматларнинг қулайлигида бўлиши мумкин. Масалан, файл хизмати номи бўйича файлни бир компьютердан бошқа компьютерга узатиш буйруғидан фойдаланишга асосланган бўлиб, бу фойдаланувчидан керакли файлни билишни талаб қилади. Ушбу файл хизмати бошқача амалга оширилиши ҳам мумкин, яъни фойдаланувчи масофадаги локал каталог файл тизимини кўздан кечиради, кейин эса масофадаги файлга ўзининг ресурси каби мурожаат қилади. Бу эса бир мунча соддароқ ҳисобланади. Тармоқ хизматларининг сифати фойдаланувчи интерфейсининг тушунарлилик, яққоллилик, рационаллик сифатларига боғлиқ бўлади.
Тақсимланган ресурсни қулайлик даражасини аниқлашда кўп ҳолларда "шаффофлик" атамасидан фойдаланилади. Шаффоф эркин фойдаланиш – бу шундай эркин фойдаланиш-ки, бунда фойдаланувчи ўзига керакли ресурс қаерда жойлашганини сезмайди. У каталог дарахтидан масофадаги файл тизимини кўздан кечирганидан сўнг унга барчаси шаффоф (маълум) бўлиб қолади. Кўздан кечириш амалининг ўзи турли хил шаффофлик даражасига эга бўлиши мумкин. Шаффофлик кам бўлган тармоқларда фойдаланувчи масофадаги файл тизими жойлашган компьютер номини билиши ва уни буйруқда бериши лозим. Шаффофлик юқори даражада бўлган тармоқларда тармоқнинг мос дастурий компоненти файлларни жойлашган жойига боғлиқ бўлмаган ҳолда қидирувни амалга оширади ва сўнгида қидирув натижасини фойдаланувчига қулай, масалан, рўйхат, пиктограммалар тўплами кўринишида тақдим этади.
Шаффофликни таъминлаш учун ажралувчи тармоқ ресурсларини манзиллаш (номлаш) усули муҳим ҳисобланади. Ажралувчи тармоқ ресурсларининг номи физик жиҳатдан у ёки бу компьютерда жойлашган жойига боғлиқ бўлиши керак эмас. Агар тармоқ маъмури бир компьютерни том ёки каталогини бошқасига кўчирса, мақсадга кўра ўзининг ишида ҳеч нарсани ўзгартирмаслиги керак. Маъмурнинг ўзи ва тармоқ операцион тизими ушбу файл тизимининг жойлашиши ҳақида маълумотга эга, лекин фойдаланувчидан бу яширилган. Бундай даражадаги шаффофлик тармоқда кам учрайди, одатда маълум бир компьютернинг ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун энг аввал у билан мантиқий боғланишни ўрнатиш керак. Масалан, бундай ёндашув Windows NT тармоқларида қўлланилган.
Бир мунча оммабоб ва кенг тарқалган тармоқ операцион тизимлар оиласини - Windows 2000 Server операцион тизим оиласини кўриб чиқамиз. Сервер операцион тизимининг бу оиласи фойдаланишда қулайликни, юқори унумдорликни, сервер иловаларини ишга тушириш имкониятини ва телекоммуникацион хизматларни бир вақтнинг ўзида таъминлайди. Тармоқ операцион тизимининг бу оиласи ихтиёрий масштабдаги бир нечта компьютердан иборат оддий тармоқдан юз ва минглаб фойдаланувчили ахборот тизимларини қуриш учун ишончли платформа ҳисобланади. Windows 2000 Server операцион тизимининг хавфсизлик тизими ахборотларни ва тизимли хизматларни рухсатсиз фойдаланишдан ва малакага эга бўлмаган фойдаланувчилардан ҳимоя қилади. Тармоқда сервернинг одатдаги вазифалари унумли амалга оширилган – яъни кўп сонли коллектив фойдаланишга мўлжалланган файлларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш ташкил қилинган, барча файл ресурслари қайси дискда жойлашганлигидан қатъий назар дарҳол умумий фойдаланиш ҳолатига келтириш мумкин.
Windows 2000 Server операцион тизимининг асосий афзалликларидан бири ундан файллар сервери ва шунингдек, масалан хабар алмашинув тизими ёки катта маълумотлар базасини ташкил қилиш учун кучли иловалар сервери сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари чекланмаган сонли локал принтерларни улаш ва ТСP/IP протоколи ёрдамида тармоқда умумий фойдаланишни ташкил қилиш мумкин. Ушбу ОТ турли хил аппарат платформаларда, кўп процессорли компьютерларда ишлайди.
Windows Server 2003 операцион тизим оиласи маҳсулоти асосий моделдаги вазифаларни кенгайтиришни давом этди. Бу модел кўп масалали ОТ ҳисобланиб, марказлаштирилган ҳолда ёки тақсимланган сервер ролини бажариш имкониятига эга ва у вазифасига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
- файл сервери ва босмага чиқариш сервери;
- веб-сервер ва иловалар веб-сервери;
- почта сервери;
- терминаллар сервери;
- масофадан эркин фойдаланиш сервери;
- каталог хизмати, домен ном тизими (DNS), боғламаларни динамик созлаш протокол сервери (DHCP);
- мультимедиа-эшиттириш оқими сервери.
Бу моделнинг асосий характеристикаларини операцион тизимнинг Windows Server 2008 версияси мисолида батафсил кўриш мумкин. Бу операцион тизим тармоқ инфраструктурасини бошқариш учун унумли платформа билан таъминлаш, амалий масалаларни ва тармоқ ҳимоясини қўллаб қувватлаш имконини беради. Бу имкониятлардан катта бўлмаган локал тармоқларда, ҳамда ҳисобалаш тизимларининг катта серверларида унумли фойдаланиш мумкин.
Windows Server 2008 операцион тизимининг асосий фарқли жиҳатлари:
- бошқарув бўйича кенгайтирилган имконият: сценарийлар яратиш ва стандарт масалаларнинг бажарилишини автоматлаштириш имкони, масофадан маъмурлаш учун воситаларнинг мавжудлиги, кенг диапазондаги жўнатмалар хизмати, максимал имконият бўйича мумкин бўлган ҳажмдаги маълумотни ишончли жўнатиш, тайёрлик ва хавфсизлик;
- кучайтирилган ҳимояланганлик: ядронинг мулоқот муҳитини камайтириш ва ҳимояланганликни ва сервер муҳитни мустаҳкамлигини ошириш, тармоққа киришни ҳимоялаш технологиялари, фақат ўқиш учун янги турдаги домен контроллерининг мавжудлиги, маъмурга фақат авторизациядан ўтган компьютерлар эркин фойдаланишини таъминлаш учун сервер ва домен ресурсларни изоляциялаш имкониятини бериш, шифрлаш очиқ калитининг кучайтирилган инфраструктураси, кирувчи ва чиқувчи трафикни назорат қилувчи янги икки томонли Windows брандмауери, янги авлод криптографияларини қўллаб қуввалаш;
- тармоқнинг масофавий компонентлари бошқаруви: масофадаги офисларда серверларни ривожлантириш ва маъмурлашнинг содда жараёни, масафадаги нимтармоқларнинг заиф жойларини бартараф этиш, глобал тармоқ билан боғланганда каналнинг ўтказувчанлик қобилиятидан унумли фойдаланиш, масофадаги фирма фойдаланувчилари учун чекланган функциялар тўпламидан иборат минимал комплектли операцион тизимни ўрнатиш имконияти, каталог хизматини бошқаришда соддалашув (янгиланган ўрнатиш мастери), фойдаланувчи иштирокисиз операцион тизимни автоматик ўрнатиш имконияти;
- юқори даражада тайёрлик: бузилишга барқарор кластерларни шакллантириш (компьютерлар-серверлар гуруҳи), тармоқ юкламаси бўйича мувозанатни сақлаш, маълумотларни резерв нусхалаш ва тиклашнинг кенгайтирилган имконияти, амалий дастурлар ишини бўлмасдан диск ресурсларни динамик қўшиш орқали диск майдонларини кенгайтириш, диск майдонларида хатоликларни тузатиш жараёнининг соддалашуви.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish