Назорат саволлари
TCP/IР протоколлар стекининг асосий афзалликларига тушунча беринг.
TCP/IР протоколлар стекининг тўртта поғонасини ёзинг.
Протоколлар стекининг манзил турларини санаб ўтинг ва характерланг.
IP-манзиллар синфларини айтиб беринг.
TCP/IP протоколида ишловчи тармоқларда манзилларни тайинлаш муаммолари нималардан иборат?
Манзилларга рухсат этиш протоколи қандай ишлайди?
Номоларнинг иерархик тизими қандай ва DNS-серверлар қандай функцияни бажаради?
IP-пакетларнинг структураси ва формати қандай?
Маршрутлаш жадвали ёзувларининг манбаи ва турларини айтиб ўтинг.
Ички ва ташқи шлюз протоколларини санаб ўтинг.
Ёрдамчи протоколларнинг функциялари нималардан иборат?
Ички ва ташқи протоколларнинг моҳияти нимадан иборат?
Бошланғич тармоқларни яратиш учун қўлланиладиган технологияларни санаб ўтинг.
Frame Relay технологиясининг моҳияти нимада?
АТМ технологиясида узатиш учун қандай маълумотлар бирлиги ишлатилади?
АТМ технологиясида овозни узатиш жараёнини тушунтиринг.
РРР протоколини тавсифланг.
«Электрон почта» хизматини кўрсатиш технологиясини баён қилинг.
Глобал тармоқ веб – хизматининг иши қандай ташкил қилинади?
Веб – браузернинг асосий функцияларини таърифланг.
Конфиденциаллик, бутунлик ва кириш мумкинлигининг моҳияти нимада?
Сертификатлаш ва электрон имзо тушунчалари ҳақида маълумот беринг.
Ҳимояланган канал технологиясини баён қилинг.
Аудитнинг моҳияти нимада?
VII БОБ. Компьютер тармоқларнинг амалий қўлланилиши
7.1. Тармоқ операцион тизимларининг амалий қўлланилиши
Ҳатто тармоқ ишини сиртдан қараганда ҳам шуни айтиш мумкинки, ҳисоблаш тармоғи – бу ўзаро боғланган ва келишилган ҳолда ишловчи дастур ва апппарат компонентларининг мураккаб мажмуаси. Тармоқни тўлиқлигича ўрганиш унинг алоҳида элементларининг ишлаш қоидасини билишга асосланади. Бундай элементларга қуйидагилар киради:
компьютерлар;
коммуникацион қурилмалар;
операцион тизимлар;
тармоқ иловалари.
Тармоқнинг тўлиқ дастурий-аппарат мажмуаси кўп қатламли модуллар кўринишида бўлиши мумкин. Ихтиёрий тармоқнинг асосида шахсий компьютерлардан мейнфремлар ва суперкомпьютерларгача бўлган стандартлаштирилган компьютер платформаларидан иборат аппарат қатлам ётади. Бу моделнинг биринчи қатлами ҳисобланади.
Иккинчи қатлам – бу коммуникацион қурилмалар. Тармоқда компьютерлар маълумотларга ишлов беришнинг марказий элементи ҳисобланиб, ҳозирги вақтда коммуникацион қурилмалар ҳам муҳим ролни ўйнай бошлашди. Кабель тизимлари, такрорловчилар, кўприклар, маршрутизаторлар ва модулли концентраторлар каби тармоқнинг ёрдамчи компонентлари тармоқдаги таъсири ва нархи бўйича асосий қатор элементлари компьютерлар ва тизимли дастурий таъминот каби элетентлар қаторига қўшила бошлади. Ҳозирги кунда коммуникацион қурилмалар ўзининг дастурига эга бўлган ва кўп сонли алмашинув протоколларини амалга оширувчи мураккаб махсус процессордан иборат бўлиши мумкин.
Учинчи қатлам тармоқнинг дастурий таъминотига асосланиб улар операцион тизимлар (ОТ) ҳисобланади. Тармоқ операцон тизимларининг асосида локал ва тақсимланган ресурсларни бошқаришнинг кандай қоидага асосланганлиги барча тармоқнинг иш унумдорлигига боғлиқ бўлади. Тармоқни лойиҳалашда ушбу операцион тизим тармоқнинг бошқа операцион тизимлари билан осон муносабатга кириша олиши, хавфсизлик ва маълумотларни ҳимоялаш даражаси, фойдаланувчилар сонини қанчагача кўпайтириш мумкинлиги, уни бошқа турдаги компьютерга ўтказиш мумкинлиги ва шунга ўхшаш сифат характеристикаларини ҳисобга олиш муҳим.
Тармоқ воситаларининг энг юқори қатлами турли хил тармоқ иловалари, тармоқ маълумотлар базаси, почта тизими, маълумотларни архивлаш воситалари, объектив бошқариш ишини автоматлаштиришни ҳосил қилади. Иловаларнинг турли хил соҳаларда қўллаш учун уларнинг бор имкониятларини билиш, уларни бошқа тармоқ иловалари ва операцион тизимлар билан мос тушишини билиш лозим.
Ҳисоблаш тармоғи – аппарат ва дастурий компонентларнинг кўп қатламли мажмуи бўлиб, улар қуйидагилардан иборат бўлади: компьютерлар, коммуникацион қурилмалар, операцион тизимлар, тармоқ иловалари.
Тармоқда компьютерлар ўзларига тақсимланган вазифаларган қараб учта турга бўлинади:
- фақат бошқа компьютерларнинг сўровларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи компьютер, у тармоқнинг ажратилган сервери вазифасини бажаради;
- бошқа компьютерларнинг ресурсларига мурожаат қилувчи компьютер, у тармоқда мижоз вазифасини бажаради;
- мижоз ва сервер вазифасини бажарувчи компьютер (бир рангли боғлама).
Кўриниб турибдики, тармоқ фақат мижоз ёки сервер боғламаларидан иборат бўлмайди.
Ажратилган серверли тармоқ.
Сервер вазифасини бажарувчи операцион тизимлар табиийки сервер амаллари унумдорлигини оширишга қаратилган бўлади. Бундай зарурат айниқса катта тармоқларда сезилади. Тармоқда юзлаб ёки ҳатто минглаб фойдаланувчиларнинг ресурсларга узлуксиз сўровлари жуда кўп бўлиши мумкин ва сервер бу сўровлар оқимига катта тўхтовларсиз ишлов бериши керак. Бундай муаммонинг аниқ ечими кучли аппарат платформага эга компьютер ва сервер функциялари учун оптималлаштирилган операцион тизимдан фойдаланишдан иборат.
Сервер ОТ синфларининг фарқли жиҳатлари:
қувватли аппарат платформаларни, шунингдек кўп процессорли платформаларни қўллаб қувватлаш;
бир вақтнинг ўзида бажариладиган кўп сонли жараёнлар ва тармоқ боғланишларини қувватлаш;
ОТ таркибига марказлаштирилган ҳолда тармоқни маъмурлаш компонентининг қўшилиши (масалан маълумотнома хизмати ёки аутеттификация ва тармоқда фойдаланувчиларни авторизациялаш хизматлари);
ва қанча тармоқ хизматлари мажмуаси.
Ажратилган серверли тармоқларда мижоз операцион тизимлари одатда сервер функцияларидан озод қилинади. Бу уларни ташкил қилишни бир мунча соддалаштиради. Мижоз ОТ ишлаб чиқарувчилари асосий диққатни фойдаланувчи интерфейсига ва тармоқ хизматларининг мижоз қисмига қаратадилар. Энг оддий мижоз ОТ фақат асосий тармоқ хизматларини, одатда файл ва босмага чиқариш хизматларини қўллаб қувватлайди. Шу билан бирга универсал мижоз деб аталувчилар ҳам мавжуд бўлиб, улар амалда тармоқнинг барча серверлари билан ишлаш имконини берувчи мижоз қисмнинг кўплаб хизматларини қувватлайди.
Кўпгина тармоқ ОТ ишлаб чиқарувчилар айнан бир хил операцион тизимнинг икки турини ишлаб чиқарадилар. Улардан бири сервер ОТ сифатида ишлаши учун, бошқаси эса мижоз машинада ишлаши учун мўлжалланган. Буларнинг иккаласи ҳам бир хил негизли кодга асосланган, фақат хизматлар ва утилиталар мажмуаси, бундан ташқари конфигурация параметрлари шу билан бирга сукут сақлаган ҳолда ўрнатилган ва ўзгартириб бўлмайдиган параметрлар билан фарқ қилади.
Масалан, Windows NT операцион тизимининг ишчи станциялар учун – Windows NT Workstation версияси ва ажратилган сервер учун Windows NT Server версиялари чиқарилган. Операцион тизимнинг иккала варианти кўпгина тармоқ хизматларининг мижоз ва сервер қисмларини ўз ичига олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |