Харид қилиш (сотиб олиш) (purchase) – бу харид қилиш бўйича қарорни қабул қилиш жараёнининг босқичларидан бири бўлиб, унда истеъмолчи товарни сотиб олади ёки унинг ўрнига бошқасини алмаштиради.
Харид қилиш. Харид қилиш жараёнининг босқичлари (buyer readiness states) – истеъмолчи томонидан амалга ошириладиган харид қилиш жараёни асосан 6 босқичдан иборатдир:
муаммони тушуниб етмоқ (англамоқ);
ахборотни қидирмоқ;
вариантларни баҳолаш;
харид қилиш бўйича қарорни қабул қилиш;
товарни харид қилиш;
харид қилингандан сўнгги реакция (таъсирланиш).
Харидор (Customer) – бу бевосита олди-сотди жараёнини амалга оширувчи, товарни, сотувчини танлаш ва сотувни вақти ҳамда шартларини белгилаш хуқуқига эга бўлган индивид ёки корхона вакилидир.
Харидор бозори (buyer’s market) – бу харидорларни сотувчиларга нисбатан позицияси (тутган ўрни) кучли бўлган бозор туридир. Харидор бозорида таклиф талабга нисбатан кўпдир.
Хизмат (service) – бу корхоналар ва айрим шахслар томонидан, айнан шундай иккинчи томонга кўрсатиладиган фаолият тури бўлиб, уни ушлаб, кўриб бўлмайди ҳамда у мижознинг мулкига айланмайди. Хизматни кўрсатиш натижасида, физик маҳсулот яратилиши ва яратилмаслиги ҳам мумкин. Хизмат инсонлар ва асбоб-ускуна ёрдамида кўрсатилиши мумкин; мижознинг иштирокида ва иштирокисиз кўрсатилади; шахсий ёки корхоналар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган бўлиши мумкин; тижорат ва нотижорат характерга эга бўлиши ҳамда хусусий ва жамоат ташкилотлари томонидан кўрсатилади. Бироқ, ҳар қандай хизматлар, корхонанинг маркетинг фаолиятига кучли таъсир этадиган қуйидаги тўртта ўзига хос хусусиятларга эгадир: кўриб ва ушлаб бўлмаслик (intangibility), ишлаб чиқаришни ва истеъмолни бир-биридан ажратиб бўлмаслик (inseparability), сифатини тез-тез ўзгариб туриши (variability) ва сақлаб бўлмаслик (perishability).
Хизматлар маркетинги (services marketing) – бу маҳсулот (товар) ўрнига хизмат кўрсатиладиган маркетинг туридир. Хизматлар маркетинги давлат нотижорат сектори (касалхоналар, мактаблар, почта, жамоатчилик тартибини қўриқлаш, харбий хизматлар ва бошқалар), хусусий нотижорат сектори(кинотеатрлар, мактаблар, жамғармалар, касалхоналар ва бошқалар) ва тижорат секторини (авиакомпаниялар, банклар, меҳмонҳоналар, юридик ва маслаҳат фирмалари, таъминлаш фирмалари ва бошқалар) ўз ичига олади. Корхона маркетинг хизматларини, амалга оширишда учта асосий маркетинг вазифаларини ечади: рақобатчиларнинг хизматларидан яхши томонлари бмлан фарқ қиладиган хизматни яратиш, яъни хизматларни дифференциация қилиш (янги, паст нархлардаги, хизмат кўрсатишнинг яхши шароитларини яратиш); юқори сифатли хизматларни кўрсатишни таъминлаш; хизматни кўрсатишда, унинг сифатини пасайтирмаган ҳолда унумдорлик даражасини оптимал равишда таъминлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |