Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси



Download 0,68 Mb.
bet3/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

СЎЗ БОШИ
Жаҳонда инсониятнинг учинчи минг йилликдаги тараққиёти жамият ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва маънавий - мафкуравий соҳаларининг янгиланиши, одамлар дунёқарашининг ўзгариши билан бошланди. Ахборотлашган жамият деб ном олган ХХI асрда файласуф олимлар томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар марказида инсоннинг интеллектуал салоҳияти, элитар маданияти ва ёшлар элитасини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Дунё ҳамжамияти, маънавий ресурслар ичида инсон капиталининг ўрнини алоҳида эътироф этмоқда. Зеро, 1948 йил 10 декабрда, БМТ Бош Ассамблеяси қабул қилган Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжахон декларациясида аҳолининг ақлий фаоллиги ва маънавий маданиятини юксалтириш муҳимлиги белгилаб қўйилган. Шу нуқтаи – назардан, дунё илмий маконида элитар таълимни ташкил этиш, ягона таълим жараёнини шакллантириш орқали билим интеграциясига эришиш, дунёда барқарорликни таъминлаш учун юксак маданиятли, акме шахсни тарбиялаш, унинг интеллектуал салоҳиятини бунёдкорлик ишларига йўналтириш ва иқтидорига яраша тақдирлаш ишларини такомиллаштириш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Демократик ислохотлар натижасида мамлакатимизда интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши учун ижтимоий ‑ иқтисодий шарт - шароитлар яратилди. Баркамол шахсни шакллантириш мақсадида дунёвий билимнинг, маънавият ва маърифат каби қадриятларнинг ўзаро боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланди. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда жаҳон фани инновациялари ютуқларидан кенг фойдаланиш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб ‑ қувватлаш мақсадида, 2017 йил 29 ноябрда Республика инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек, “Бизнинг энг катта бойлигимиз бу халқимизнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир.”1. 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълим, маданият, илм‑фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришда, мазкур тадқиқот иши маълум даражада ўз ҳиссасини қўшади.

Бугунги дунёдаги ижтимоий тараққиёт ва илмий билиш соҳасидаги катта ўзгаришлар фаннинг ҳаётдаги аҳамиятини янада ошириб, назарий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини белгилаб бермоқда.


Жаҳон миқёсида замонавий фан ютуқлари, илмий кашфиётлар ва ижодий тафаккур натижаларига эҳтиёж ортиб бораётгани масаланинг бир томони. Ушбу масаланинг долзарблигини белгилайдиган энг муҳим жиҳатлардан яна бири, мустақиллик шароитида бизнинг мамлака-тимизда бу соҳага эътиборнинг кучайиши билан боғлиқлигидадир. Зеро, Ўзбекистонда янгича тафаккурни шакллантириш, фаол ижодий онгга эга бўлган кишиларни тарбиялаш ниҳоятда долзарб масала. Бу эса жамиятимизни демократлаштириш, модернизация ва ислоҳ қилиш концепцияси жадаллик билан амалга оширилаётган ҳозирги даврда муҳим аҳамият касб этади.
ХХI асрда бутун жаҳонда инновацион илмий кашфиётлар амалга ошди. “Бу давр информацион технологияларни, интернетни ривожлантириб, халқ хўжалигини бошқариш, маданият, одам ва жамият турмуш тарзини такомиллаштиришдан бошланди”. Шу нуқтаи назардан республикамизда илмий салоҳиятни янада юксалтириш, фаннинг барча йўналишларида ижодий самарадорликни оширишга қаратилган фикр–мулоҳазалар, барча соҳа олим ва мутахассислари зиммасига катта масъулият юклайди. Жамиятнинг турли соҳаларида структуравий ва функционал янгиланишлар устувор жараёнга айланди. Бундай жамиятда инновацион технологияларни жорий этиш, ижодий фикрлаш ва фаолият кўрсатиш, энг янги ишлаб чиқариш усуллари, воситаларидан кенг фойдаланиш ижтимоий эҳтиёж даражасига кўтарилди, барқарор амалиёт тусини олди. Модомики шундай экан, техника соҳасида ижодий фаолиятни бошқариш, ижодий тафаккурнинг ривожланиш қонуниятларини аниқлаш заруриятининг пайдо бўлиши табиий.
Бугунги цивилизацияда ахборот жамиятнинг стратегик ресурсига айланмоқда. Инсон тафаккуридаги плюралистик фикрларни ўзида тўлақонли ифодаловчи ягона тармоқ бўлган интернет орқали кишиларнинг дунёвий хабардорлигини кенгайтирувчи фаолияти, бир томондан, ахборотлашувнинг имманент ҳолда ривожланиши ва иккинчи томондан, жамиятни модернизациялаштириш оқибатлари ҳали нима билан тугаши номаълум бўлгани боис, ахборот ҳуружи хавфини келтириб чиқармоқда. Бундай ҳолларда илмий‑ижодий тафаккурнинг катта ахборот уюмидан муҳим ахборотни танлаб олиш, уни англаб етиш, мураккаб муаммоларнинг ечимини топиш, берилган маълумотларни умумлаштириш, муайян билимлар мажмуини тартибга келтириш имкониятидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Фан тараққиётида айнан бир хил натижаларга элтувчи турли йўллар, хилма–хил вариантлар мавжуд. Бу вариантлар илмий билиш субъектининг фаолияти, кашфиёт ижодкори билан боғлиқ. Демак, буюк кашфиётлар юксак қобилият эгалари бўлмиш айрим олимларнинг хизмати натижаси бўлиб, бу муайян соҳага оид кашфиётдаги оригиналлик ҳисобланади ва жамоатчилик томонидан ижодий тафаккурнинг маҳсули сифатида қабул қилинади. Модомики, шундай экан, илмий тафаккурнинг намоён бўлиш даражаларини ўрганиш давр талабидир. ХХI асрда жаҳонда кўпгина инновацион илмий кашфиётларнинг амалга оширилиши, воқеликни тадқиқ этишда математик модел ўрнининг ортиб бориши техник тафаккур услубининг янада чуқурроқ намоён бўлишини англатади.
Мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб бу масалага алоҳида эътибор берилаётгани бежиз эмас. Президентимиз томонидан яратилган “Тараққиётнинг ўзбек модели” концепцияси, жамиятимиз тараққиётининг тадрижийлигини таъминлайдиган тамойиллар ҳамда мамлакатни демократлаштириш ва янгилаш учун асос бўладиган омилларнинг аниқ белгиланиши ва бошқа шу каби кўплаб назарий хулоса ва илмий мулоҳазалар ижодий тафаккур маҳсули эканлигидан далолат беради. Бу эса, ижоднинг турли жиҳатларини ўрганишни ва унинг амалиётдаги ифодасини чуқур таҳлил қилишни талаб этади.
Ушбу тадқиқотда ҳозирги замон техникаси ва технологияларининг қисқача тарихий тараққиёти босқичларининг ҳолати уларнинг фалсафий–методологик талқини ҳамда муҳандислик тафаккурининг шаклланишидаги ўрни ҳақида илмий–фалсафий тушунчалар берилади. Айниқса, ҳозирги замон илм–фан, муҳандислик–лойиҳалаш тафаккурининг шаклланишида фалсафий ва техник тафаккурнинг ролига эътибор қаратилади.
Китоб ижодий фаолият билан шуғилланувчи ёшлар, муҳандис–тадқиқотчилар, табиатшунослик ва техник тараққиёт тарихи ва фалсафасига қизиқувчиларга ва техник йўналишда таҳсил олаётган талабаларига мўлжалланади.
Муаллифлар китоб юзасидан билдирилиши мумкин бўлган танқидий фикр ва мулоҳазаларни миннатдорлик билан қабул қиладилар ва келажакда техник ижод ва унинг методологик омиллари тараққиётига ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish