Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси


Техник ижодкорликнинг қуйидагича босқичларини



Download 0,68 Mb.
bet7/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

Техник ижодкорликнинг қуйидагича босқичларини
кўрсатиш мумкин:
1) Экспериментал материаллар ва мантиқий идрок (фикрлар) асосида мавжуд ҳолатни танқидий мулоҳаза қилиш муаммоли вазиятни ҳосил қилиш, бунинг ҳосиласи сифатида конкрет техник масалани шакллантириш, оқибатда келажак ижодий изланишларга асос яратиш;
2) Муайян техник масалани ҳал қилиш ва уни изланишг асосида янги техник ғояни шакллантириш;
3) Янги техник ғояни схемалаштиириш ҳосиласи сифатида техник объект идеал моделини шакллантириш босқичи; келажак техник объектнинг структурали ва функционал схемасини тайёрлаш;
4) Техник объектни конструкциялаш босқичи, яъни фикран объектни шакллантиришдан реал ишланмага ўтиш; конструкциялашнинг натижаси эскиз ҳолатида ёки техник лойиҳаларда ифодаланади. Ишчи чизмалар ёки модель макетларда мужассамлашади; идеал моделни кашф этиш шаклидан ёки патент ҳолатдан токи ишчи чизмаларга ва ниҳоят амалдаги моделларни яратиш, экспериментал ёки кўргазмали ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборат.
5) Кашфиётни янги техник объектда мужассамлаш босқичи: дастлаб экспериментал намуна яратилади, бу намуна шаклдаги маҳсулот эксперимент (тажриба) маълумотлари, хулосалари асосида конструкторлик–технологик ишланмаларни мукаммаллаштириш, тўлдириш имкониятига эга бўлади; кейинги босқич артефактларни саноат шароитида тажрибада синаб кўриш асосида саноат намуналари яратилади ва ниҳоят янги техника ва технология ишга туширилади, оммавий серияли ишлаб чиқаришга ўтилади.


III-боб. Инсон–техника тизими ва сунъий интеллект муаммоси
Маъруза режаси:
3.1. Техника фалсафаси.
3.2. Техника фалсафаси тамойиллари.
3.2. Табиий интеллект ва сунъий интеллект ва уларни моделлаштириш масаласи.
3.3. Информацион жамият: виртуал ва ижтимоий маданий информацион жамият феномени.
Семинар машғулоти:
3.1. Инсон–техника муносабати.
3.2. Табиий ва сунъий интеллект тушунчалари, уларни ўзаро боғлиқлиги.
3.3. Информацион жамият тушунчаси.
3.4. Виртуал олам ва субъектлар, реаллик тушунчалари.

Техника фақат инсон билан қўшилганда фаолият кўрсатади ва ривожланади бу ҳолатни техниканинг ишлаши ва ривожланишини тушуниш учун инсон–техника муносабатлари системасини (тизимини) ўрганиш, мулоҳаза қилишни тақозо этилади. Ушбу феномен аслида муҳандислик фаолияти ва муҳандислик тафаккури тизими билан узвий боғлиқ. “Инсон–техника” тизими аксарият кўпчилик мутахассис–олимлар ва фанларнинг диққат эътибори объекти ҳисобланади.


Муҳандислик психологияси: қуйидагича ифодаланади
–инсоннинг бошқарув тизимидаги ролининг таҳлили унинг тизимдаги бошқа компонентлари билан боғланиш усуллари;
–оператор фаолиятининг (структураси) таркибий таҳлили;
–оператор ҳаракатининг мукаммаллиги мустаҳкамлиги ва эффективлиги омиллари таҳлили;
-бошқарилувчи объектлар ҳолати ҳақида инсон томонидан ахборотлар олиш жараёнларини ўрганиш, инсон томонидан ахборотларни қайта ишлаш;
–таҳлиллаш жараёнларини ўрганиш, уларни сақлаш ва фаолиятни бошқараётган инсон ҳатти ҳаракати ечимини шакллантириш каби масалаларда ифодаланади.
Инсон меҳнат фаолиятини комплекс ҳолда “инсон–техника–муҳит” тизимида ўрганади, хавфсизлик–комфорт ва эффективликни таъминлаш мақсадини кўзлайди.
Техника фалсафаси. Техника фалсафаси “инсон–машина” тизимини кенг социал мақомда ўрганади, сиёсий, иқтисодий, аҳлоқий ва бошқа жуда кўп социал омилларни ҳисобга олади, назарда тутади. Шу билан бирга техника фалсафаси инсон ва машина муносабатлари мантиғи моҳияти билан қизиқади ўзаро алоқадорлик ва боғланишнинг социал оқибатлари ҳамда техник тараққиётининг тенденцияни ўрганади. Техника фалсафаси инсон–машина ҳақидаги билимларни интеграция қилиш, мувофиқлаштириш муайян бир тизимга солиш ва “инсон–техника” ўзаро муносабатлари таҳлилининг методологик асосларини ишлаб чиқиш каби масалаларни ўз зиммасига олади.
Маълум маънода инсон ва техника муносабатлари ўзаро алоқадорлиги фалсафа ва маданият тарихида анъанавий масаладир. Техницизм ва антитехницизм тарихи мавжуд. Бу ўзига хос илмий диалектик метафик илмий–техника ривожланишидаги йўналиш ва тенденциялар техника тараққиёти тарихида ўзига хос мураккаб даврни ташкил этади.
Техника фалсафаси нафақат инсон–машина системасини ўрганиш методологиясини яратади балки инсонни машина билан алоқасини, боғланишининг энг умумий тамойилларини ўрганади.
1. Яхлитлик, бир бутунлик тамойили. Бу принципга кўра, “инсон–техника” тизимида техника аввал инсон бажарган барча функцияларни амалга оширади–инсон табиий аъзоларининг мақсадли (азалий) вазифалари ва техник воситалар бир–бирига мутаносиблашади: униси ҳам буниси ҳам табиий кучлар ва предметлар (ашёлар) ни инсон эҳтиёжларига мос ҳолда қайта яратувчи, шакллантирувчи қурол ҳисобланади.
2. Компенсация ва тўлдириш тамойили. Бу тамойилнинг мазмуни, техника ўз моҳиятига кўра инсон табиий органларининг (қўл, оёқ, кўз, қулоқ в.х.) сунъий давоми хисобланади, уни тўлдиради. Машина инсон табиий аъзоларида номукаммалликларни тўлдирувчидир.
3. Функционал моделлаштириш функцияси. Функционал моделлаштириш аввалги икки принципга асосланади, маълумки техника инсоннинг табиий аъзоларини техника қонуни асосида респродукция қилади, яъни қайта техникага инсон аъзолари функцияларини юклайди, шу маънода машина инсоннинг тузилишигагина тақлидан конструкция қилмасдан, балки инсон бажарадиган функционал вазифаларни табора кўпроқ техника зиммасига юклайди.
Техника ривожланиш тарихига назар солсак, инсоният тарихининг дастлабки босқичларида техника–инсон, инсон–техника муносабатлари унча кўзга ташланмайди. У даврнинг техникаси асосан антропологик принципда амал қилган яъни техника инсоннинг табиий аъзоларини давоми сифатида ривожланган. Масалан, болға, теша, кетмон кабилар қўлнинг функцияси давоми, белкурак в.б. оёқ ишининг давоми в.х. каби.
Инсон–техника муносабатидаги структуравий тизимли ўхшашлик кўпроқ қўл техника амалда бўлган даврга хос тенденция эди. Қачонки машина тузилиши жиҳатидан, инсондан фарқ қилиб унга айнан бўлмаса ҳам технологик жараёнда инсон функцияларини бажара олади.
Техника фалсафаси нафақат инсон–машина муносабатларининг энг умумий шаклларини ўрганади балки унинг намоён бўлишининг тарихий турларини ҳам тадқиқ этади. Бугунги кунда инсон–машина муносабатларига яхлит фаолият кўрсатувчи бир бутунлик деб қаралмоқда ва бунда етакчилик ролини, вазифасини албатта инсон ўз зиммасига олади ёки инсонга таъаллуқли деб қаралади. Ушбу мақсадда янги техникани яратишда, инсон омилини ҳисобга олиб унга мос меҳнат шароитини яратиш амалга оширилади. Инсон ва техниканинг устувор имкониятлари тамойили ишлаб чиқилган. Бу тамойилнинг моҳияти шундаки техник воситалар инсон фаолиятидаги камчилик ва етишмовчиликларни тўлдиради, қоплайди (компенцация қилади), “инсон–техника” тизими инсон фаолиятидаги устунлик, афзаллик, топқирликни тўла реализация қилиши (амалга ошириши) лозим. Бошқача айтганда “инсон–техника” тизимида инсон техникадан афзалроқ қандай вазифани бажара олса ўшани амалга ошириши, техника инсондан қандай устунлиги бўлса ўшани амалга ошириши лозим. Инсон кучсиз сигналларини пайқашда, образ ва белгиларни идрок қилишда, индуктив хулоса чиқаришда тушунчаларни шакллантириш ва билиш методларини яратишда ҳамда борлиқни, реалликни ўзгартиришда устуворликка эга.
Машинанинг инсонга нисбатан афзаллиги, устувор хусусиятлари бу сигналлар–берадиган жавобнинг тезлиги, ахборотни ўта ихчам шаклда сақлаши, ҳисоблаш тезлиги, бир вақтнинг ўзи турли хил операцияларни, вазифаларни бажара олишида намоён бўлади. Инсон операцияларни ҳатти–ҳаракатларни сонини камайтириб мураккаблаштира боради, машина операцияларни соддалаштириб миқдорини ошириб боради.
Инсон ва машиналар ўзаро муносабатларини ташкил этишдаги асосий масала улар ўртасидаги функцияларни тақсимотини рационал, ақлга мувофиқ энг маъқул ҳолда тақсимлаш ва албатта инсоннинг фаоллиги, маъсулиятини сақлаган ҳолда амалга оширилади. Техник системаларни тизимларни лойиҳалаш инсон–машина тизимларини яратиш вазифаси билан алмашинади. Устувор йўналишда амалда қўлланиладиган имкониятлар автоматлашган лойиҳаларни яратиш тизимида энг яққол кўринади. Келажакда инсоннинг ҳар қандай ишлаб чиқаришдаги жисмоний ва интеллектуал фукнцияси идеал ҳолда фикрлаганда машина зиммасига юклатилиши мумкин. Аммо бу ҳолат инсоннинг ишлаб чиқариш субъекти эканлигини асло бекор қилмайди. Автоматлаштиришнинг ривожланиши инсоннинг шу бугунги кундаги мавжуд функциясини, вазифасини ўзгартиради.
Техника ўзининг узоқ йиллик тарихида аксар ҳолларда инсоннинг ижодий меҳнати билан, ижодкорлиги билан боғлиқ бўлмаган жисмоний меҳнат функцияларини бажариб келди, бугунги кунда эса у ақлий меҳнатни ҳам бажармоқда ҳамда муайян маънода у кишиларнинг ижодий–ақлий меҳнат функцияларини, вазифаларини бажармоқда. Аммо эндиликда ушбу масала сунъий интеллектни яратиш асносида кўриб чиқилиши лозим.
Интеллект–кенг маънода инсоннинг билиш фаолияти, тор маънода тафаккур ҳамда ақлий билиш қобилиятидир. Инсоний интеллект тўгарак оламдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги муҳим қонуний боғланиш ва алоқадорликни акс эттиради, шу билан бирга борлиқни ижодий ўзгартириш имкониятини беради.
Илмий тафаккурнинг ривожланишидаги мувофаққиятлар–кибернетика, тизимлар назарияси, ахборотлар назарияси в.б. интеллектни интеграл ҳолда икки тилли тизим сифатида тушунишга мойиллик сезилмоқда унинг функцияси фазо–вақт тасвирларни символик–оперативлик тили, (нутқи) символларига айлантириш тенденцияси кучаймоқда. Бундай ҳолатда интеллект билиш, англаш фаолияти сифатида намоён бўлади ва у ҳар қандай мураккаб тизимларни ўрганишга, ахборотни қайта ишлаш ва ўз–ўзини созлаш (самфегуляция) каби мақсадларни амалга оширади.
Сунъий интеллект дастурлар ва ускуналарнинг сифатида ўзаро мужассамлашган яхлит ўзига хос ҳосиласи намоён бўлади. Ундан амалда фойдаланилганда инсоннинг интеллектуал фаолияти ҳар томонлама умумлашган масалалар ва ечимлар натижаси синфида амалга ошади. “Сунъий интеллект” тушунчасига турлича мазмун юклатимоқда, мантиқий ва ҳар қандай ҳисоблаш билан боғлиқ масалаларни ечишга қодир бўлган ЭҲМдаги интеллект, ҳаттоки инсон томонидангина амалга ошириш имконига эга масалалар комплексни ечишга лаёқатли ва янада кенгроқ ҳамдаги мажмуалар йиғиндисини тасарруф қила олиш имкониятига тенглаштирилмоқда.
“Сунъий интеллект” тушунчаси Дж.Маккарти томонидан 1956 йилда фанга киритилган. “Сунъий интеллект”–энг янги пайдо бўлган фанлардан бири бўлиб, ХХ асрнинг иккинчи ярмида–ҳисоблаш техникаси, математик мантиқ, (программалаштириш) дастурлаш, психология, лингвистика, нейро–физиология ва бошқа соҳадаги билимлар асосида пайдо бўлган. Янги фаннинг номланиши 60-чи йилларнинг охирида пайдо бўлди, 1969 йилда Вашингтонда (АҚШ) СИ (сунъий интеллект) бўйича биринчи халқаро конференция бўлби ўтган.
Шу билан бирга “сунъий интеллект” деганда муайян функция ва характеристикага эга бўлган техник тизимлар тушунилади. Компьютерлар такомиллашиб борган сари–сунъий интеллект ижодий жараёнларда қўлланила боряпти: масалан, мусиқали оҳанглар, расм чизиш, содда ҳикоя ва шеърлар яратиш, бир тилдан бошқа тилга текстлар матнлар таржима қилиш, турли тасвирларни пайқаш (идентификация йўли билан) теоремаларни исботлаш, шахмат ўйнаш каби. ЭҲМ ёрдамида унга мос дастур орқали инсон ақлий фаолияти турларини автоматлаштириш имконияти мавжуд.
Бунинг учун ҳисоблашдан ҳоли масалаларни ечишга доир дастурларни яратиш керак. Компьютер интеллект тўғрисида фикр билдириши имкони бўлади, қачонки у (ЭҲМ) ёки компьютер ўзининг мустақил билимларига асосланиб, ноҳисобларсиз (невычислительный) масалаларни ечишга қодир дастурларни ярата олса. Бинобарин, “сунъий интеллект” ни яратишдан кўзланган асосий масала хусусан машиналар зиммасига шундай улкан (метапроцедурани) ташкилий вазифаларни ҳал қилишга қодир бўлсинки, ундан инсоннинг ижодий интеллектуал фаолиятида амалий қўлланиш имкони бўлсин.
Аксарият тадқиқотчилар фикрича техник тизимлар интеллектуаллигининг (ақллилигининг) асосида унинг хусусий, ўзига хос ички олами моделининг мавжудлигида. “Сунъий интеллект” характерли хусусиятлари қуйидагиларда кўринади:
1) Уларда техник тизимда оламнинг ички моделининг мавжудлиги ушбу “модель” мавжуд тизимнинг вазиятни баҳолашда нисбий мустақиллиги, семантик, прагматик тизимнинг вазиятни баҳолаш имкониятининг мавжудлиги, тизимга бўлган эҳтиёж ва талабларни семантик ва прагматик интерпретация (талқини) имкониятининг мавжудлиги;
2) Мавжуд билимларни тўлдириб бориш лаёқати;
3) Дедуктив хулоса чиқариш лаёқати; яъни, ахборотларни тўплаш–кўпайтириш, қайсиким системада аниқ–равшан ҳолда мавжуд бўлмаган ахборотларни тўплаш назарда тутилади; бу сифатлар тизимга ахборот таркибини янги семантик ва амалий ахборот таркибини (информацион структурани) конструкция қилиш имкониятини яратади;
4) Табиий тилни тушуниш билан боғлиқ ҳолда турли аспектдаги ноаниқликлар билан боғлиқ вазиятларни тўғри ҳал қилишдаги идроклилик, топқирлик;
5) Инсон билан (диалог) ўзаро мунозарага кириша олиш;
6) Кўникмалар, адаптацияга лаёқатлилик (мавжуд шарт-шароитга мослаша олиш) ва ташқи муҳит таъсирида ўзгара олиш, мослашиш.
Сунъий интеллектни моделлаштиришнинг асосий йўллари:
1) Бионик моделлаштириш–инсон миясини бевосита моделлаштириш, яъни тафаккур сирларини очиш мақсадида ҳамда интеллектга эга автоматларни яратишда, ҳар бир нерв (асаб) ҳужайраларини ва бу ҳужайралар ўртасидаги алоқаларни моделлаштириш;
2) Дастурий–прагматик моделлаштириш–бу интеллектуал фаолиятни ҳисоблаш машиналари ёрдамида моделлаштиришдир. Ундан кўзланган асосий мақсад инсондан кам бўлмаган интеллектуал масалаларни ечишга қодир бўлган алгоритмик ва дастурий жиҳатдан ҳисоблаш машиналарни таъминлашни ўз ичига олади;
3) Эволюцион моделлаштириш. Бунда масала мавжуд нарсани моделлаштириш эмас балки, келажакда тўғри исталган йўналишда таклиф этилган, мўлжалланган критериядаги техник интеллектни моделлаштиришга қаратилган ҳатти–ҳаракат, фаолият тушунилади. Интерактив интеллектуал тизимларни яратиш кўзда тутилади.
Табиий (инсоний) интеллектнинг айрим хусусиятлари ва фаолиятининг модели сифатида кибернетика сунъий интеллектнинг яратилишида муҳим ва улкан муваффақиятларга эришмоқда. Бугунги кунда “сунъий интеллект” нинг эришган ютуқларини қуйидаги ҳолатларда кўриш мумкин:
1. Сунъий интеллект тизимида, одатда, формал–мантиқий структура қўлланилади, демак фикрлаш унга хос эмас ва алгоритмик характерга эга. Шунинг учун уни техникада қўллаш имконияти нисбатан қулай. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, сунъий интеллект тизимида модал, императив (буйруқ) муаммо ва бошқа мантиқий шакллари кам ишлатилмоқда. Ҳолбуки, бу мантиқий қоидалар инсон интеллектида муҳим роль ўйнайди ва билиш жараёнида аҳамияти катта ҳамда у моҳиятан хулосалаш ва кибернетик натижалардан чуқурроқдир.
2. ЭҲМ да қўлланиладиган “тил” лар тафаккурда қўлланиладиган семиотик тизимдан ҳали анча орқада. Бу соҳадаги муҳим масала ЭҲМ да қўлланиладиган семиотик тизимни (система) табиий тилга яқинлаштириш зарур. Ҳозирги замон сунъий интеллект тизими бир ўлчамли тилларни кўп ўлчамли тилга ўтказа олади. Хусусан улар диаграммалар ясаш, схемалар, чизмалар, графалар тузиш ва экранда уларни акс эттириш каби юмушларни бажара олади. ЭҲМ аксинча ўзгартириш акс эттириш имконига эга, масалан, символлар ёрдамида графикларни шакллантириш каби. Бу хизматлар интеллектуал фаолиятнинг муҳим элементи ҳисобланади. Аммо ҳозирги замон сунъий интеллект тизими ҳозирда тасвирларни ёки қабул қилинаётган образлар, саҳналарни бевосита “интеллектуал” ҳаракатда қўллай олмайди. Ахборотларни глобал ҳолда тасарруф этиш “сунъий интеллект” назариясининг келажакдаги муҳим масалалари сирасига киради.
3. Ҳозирги замон сунъий интеллект тизими мураккаб образлар, тасвирлар структурасини тўла қамраб, мужассамлаб ололмайди, тармоқдаги локал информацияни блокларга ўтказиш ва хоказо амалларни мустақил бажариш имкони йўқ. Шунингдек, янги қабул қилинган ахборот билан тўпланган билимлар ўртасидаги алоқалар, мукаммал эмас. Семантик тармоқларда инсон интеллектининг кўп қиррали имкониятлари, янги ахборотни тез қабуллаш, керакли ахборотни тез топиш билимлар тизимини қайта шакллантириш кабилар ҳали етарлича шаклланмаган.
4. Ҳозирги замон сунъий интеллект тизими ташқи оламга фаол таъсир кўрсатмоқда, бугунги кунда мустақил билим олиш ва умуан инсоннинг ўз интеллектуал фаолиятни такомиллаштиришни ЭҲМ сиз сунъий интеллектсиз тасаввур қилиш қийин.
Хулоса қилиб айтганда ҳозирги замон сунъий интеллект тизимида тафаккурнинг гносеологик хусусиятлари, тавсифлари мужассамлаштирилган бўлсада, тўла–тўкис инсон тафаккурини комплекс гносеологик ускуна, дастур сифатида қўлланиш имкони йўқ. Инсондаги абстракт тафаккур функциясини сунъий интеллектга ўтказиш йўли ўта машаққатли ва узундан узоқ, чунки жонли материяни яратиш мумкин аммо жонли мияни, ақл–идрокни яратиш мушкул.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish