Реклама соҳасида
Ҳозир дунёдаги барча мамлакатларда ишлаб чиқарилган моддий ва маънавий ашёлар, нарса ва ускуналар жамини моддий ва маънавий бойликларни, қадриятларни реклама қилинмоқда. Масалан, АҚШ да ишлаб чиқилган реклама интерфаол таъсир–технологияга асосланган Touch–careen–d–махсус сенсор пульт ёрдамида экранга қўл ҳаракати таъсири орқали керакли товарни турли ракрусда, (ўлчамли кўриниш) конкрет моделга ўхшаш барча хилда русумларни кузата оласиз. Шунингдек интерфаол реклама соҳасида симсиз, ўтказгичсиз М2М технологиялари қўлланилмоқда. Унинг ёрдамида реклама манбаи масофадан, турли шакл–шамойилда, шунингдек, мазкур контент–маълум кун, соат ва ҳатто об–ҳаво шароитларида намойиш эта олади.
Юқорида фикрлардан кўринадики, сунъий интеллект ЭҲМ, рақамли компьютер тизимларини инсон фаолиятини универсаллаштириш имкониятларини кашф филиш ҳали олдинда, у табора чексизликка интилади.
IY-боб. ФАН, ИЖОД ВА ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТ
Маъруза режаси:
4.1. Фаннинг лойиҳалаш‑конструкторлик функцияси.
4.2. Қонуниятларнинг динамик‑статистик хусусиятлари.
4.3. Техника фалсафаси ва техник ижодий тафаккур тушунчаси.
Семинар машғулоти:
4.1. Техника фанлари таҳлили.
4.2. Илмий ижод тушунчаси.
4.3. Фанларнинг методологик тамойиллари.
Фан ва ишлаб чиқариш. Техник ижод. Бугунги дунёдаги ижтимоий тараққиёт ва илмий билиш соҳасидаги кескин ўзгаришлар фаннинг ҳаётдаги аҳамиятини янада ошириб, назарий тадқиқотларнинг асосий йуналишларини белгилаб бермокда. Жаҳон миқёсида замонавий фан ютуклари, илмий кашфиётлар ва ижодий тафаккур натижаларига эҳтиёж ортиб бораётгани масаланинг бир томони. Ушбу масаланинг долзарблигини белгилайдиган энг муҳим жиҳатлардан яна бири, мустақиллик шароитида мамлакатимизда ушбу соҳага эътиборнинг ортиб бориши билан боғлиқлигидадир.
Мамлакатимизда ёшлар онгида янгича тафаккурни шакллантириш, фаол ижодий фикрлайдиган кишиларни тарбиялаш энг долзарб масалалардан биридир.
Ҳозирги даврда амалий тадқиқотлар ва тадқиқотчилик ишланмалари ўртасида аниқ чегара мавжуд эмас, улар кўпинча бир-бири билан ўзаро боғланади. Тадқиқотчилик ишланмалари турли хил лойиҳа-конструкторлик ишлари соҳасига фанни бевосита киритади. Бу соҳа фан соҳаси билан қисман кесишади ва унинг чегарасидан четга чиқиб, тажриба намуналарини яратиш ва синовдан ўтказиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ амалий ишларни ҳам ўз ичига олади. Ўз навбатида, мазкур ишлар якунловчи босқичларда ишлаб чиқариш соҳаси билан туташади. Бунда илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурияти лойиҳа-конструкторлик ишлари жараёнида ҳам, ишлаб чиқариш жараёнида ҳам (айниқса ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ва уни тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш муносабати билан) юзага келиши мумкин. Жамиятнинг турли соҳаларида структуравий ва функционал янгиланишлар устувор жараёнга айланди. Бундай жамиятда инновацион технологияларни жорий этиш, ижодий фикрлаш ва фаолият кўрсатиш, энг янги ишлаб чиқариш усуллари воситаларидан кенг фойдаланиш ижтимоий эҳтиёж даражасига кўтарилди, барқарор амалиёт тусини олди.
ХХ1 асрда жаҳонда кўпгина инновацион илмий кашфиётларнинг амалга оширилиши воқеликни тадқиқ этишда математик модел ўрнининг ортиб бориши техник ижодий тафаккур услубининг янада чуқурроқ намоён бўлишини англатади. Фан ва амалиёт ўртасидаги чегара омонат ва ҳаракатчандир. Ҳозирги давр шароитида амалиёт ўзининг деярли ҳар бир қадамида фанга таянади. Айни шу сабабли, бир томондан, амалий фаолиятнинг илмий асосларини ишлаб чиқувчи тадқиқотчилар, бошқа томондан эса–тегишли илмий билимларга эга бўлган ва улардан ўз меҳнатида фойдалана оладиган юқори малакали амалий ходимлар талаб этилади. Ўз ривожланиш жараёнида фан ўзи тўплаган билимлар ҳажмини ўстириш билан бир вақтда унинг мазмунида ҳам сифат ўзгаришлари ясайди, уни олиш ва асослаш усулларини такомиллаштиради, уни ташкиллаштириш тизимини қайта қуради.
Фанларнинг ривожланиш тарихидан маълумки ҳозирги фанларнинг аксарияти фалсафадан ажралиб чиққан (масалан, физика, кимё, тиббиёт, психология, мантиқ ва ҳ.к.). Янги фанларнинг шаклланиши бирон-бир мураккаб объект ҳақидаги ягона умумий фан қисмларга ажралиши ва улар айни шу объектнинг турли томонлари ёки элементлари ҳақидаги озми-кўпми мустақил алоҳида фанларга айланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
ХХ асрда илгари одамларга маълум бўлмаган микродунё физик тадқиқотларнинг янги соҳасига айланади ва бу атом физикаси, квант механикаси, ядро кимёси ва бошқа фанлар яратилишига олиб келади. Компьютерларнинг яратилиши ва ривожи янги турдаги мазкур техникани ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш билан ҳамда бошқариш билан боғлиқ ҳолда бир қанча илмий йўналиш ва фанлар пайдо бўлди.
Билимларнинг бирон-бир соҳаси алоҳида фанга айланишига баъзан жамиятда муайян вазифани ечишга туғилган эҳтиёж–“ижтимоий буюртма” ижтимоий эҳтиёж ҳам сабаб бўлади. Гносеологияда ижод жараёни субъектнинг фаол, мутлоқ мақсадга йўналтирилган фаолияти деб эътироф этилади. Шунингдек, барча фанларнинг ўз методологияси мавжуд бўлиб, масалан; алгебра учун Ал-Хоразмий таълимоти, физика фанлари учун Эйнштейн таълимоти, геометрия фанлари учун Эвклид, механика фанлари учун Ньютон таълимоти, биология учун Дарвин таълимоти методологиядир.2
Янги фан вужудга келиши учун асос бўлиб турли объектларни ўрганишда қўлланиладиган бирон-бир метод ёки методлар гуруҳи хизмат қилиши ҳам мумкин (масалан, спектрал таҳлил методи). Методлар бир фандан бошқа фанларга ўтказилиши баъзан улар туташган жойда янги фанлар пайдо бўлишига олиб келади (масалан, мехатроника, астрофизика, физик кимё, биофизика, геоботаника, иқтисодий география, ген инженерияси ва ш.к.).
Шу маънода фан функцияларини таснифлаш муаммоси ҳанузгача баҳсли бўлиб қолаётир. Бу ҳолат қисман фан ўз зиммасига янги ва янги функцияларни олиб ривожлангани, қисман у ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида амал қилиб, объектив ва шахссиз қонуният ҳақида эмас, балки фан-техника тараққиётининг барча ютуқларини амалга татбиқ этиш ҳақида ўйлай бошлагани билан изоҳланади. Фаннинг ижтимоий функциялари ҳақидаги масала алоҳида ва устувор аҳамиятга эга муаммо сифатида қайд этилади. Бугунги кунда тадқиқоқтчилар фикрича фаннинг қуйидаги уч ижтимоий функциясини қайд этиш мумкин:
1) фаннинг маданий-фалсафий функцияси;
2) бевосита бунёдкор куч функцияси;(техникавий)
3) ижтимоий куч функцияси.
Сўнгги қайд этилган фан функцияси ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг кенг кўламли режаларини тузиш ва прогнозлаштириш учун фойдаланилишни назарда тутади. Фан ўзининг ижтимоий куч сифатидаги функциясида давримизнинг оламшумул муаммоларини (табиий ресурсларнинг камайиб бориши атмосферанинг ифлосланиши, экологик хавф миқёсини аниқлаш в.б.) ҳал қилиш чоғида намоён этади. Ўзининг бу функциясида фан ижтимоий бошқарув билан боғланади.
Тадқиқотчилар фаннинг лойиҳалаш-конструкциялаш функциясига эътиборни қаратадилар, чунки у борлиқни амалда ўзгартириш босқичидан олдин келади ва ҳар қандай даражадаги интеллектуал изланишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Лойиҳалаш-конструкциялаш функцияси мутлақо янги технологияларни яратиш билан боғлиқ бўлиб, бу бизнинг давримизда ўта муҳим аҳамият касб этади3. Фалсафий адабиётларда “Гордон синектикаси” деган тушунчага мурожаатлар оз эмас. Гордон кузатишларига кўра вазифани ечиш кузатилган баъзи олимлар гурухи тўрт турдаги аналогиялардан фойдаланар экан: тўғри аналогия–техник объект биологик объект билан (самолёт қуш билан) таққосланади. Рамзий аналогия–бунда тақдим этилган муаммога таъриф бериш мумкин бўлади. Фантастик аналогия-бунда муаммо осон ечилиши учун ҳатто, табиат қонунларига зид бўлган ҳолда ҳам фикран қулай вазият юзага келтирилади. Ниҳоят шахсий аналогия-бунда гуруҳ аъзолари ўзларини масала ечимига оид вазиятнинг элементлари деб тасаввур этадилар.
Масала–муаммо–гипотеза–назария–концепция гносеологик занжири ривожланувчи илмий билимни мустаҳкамлайди. Муаммо тўғрисида бу билмаслик ҳақидаги билим дейиш мумкин. Муаммо объектнинг ҳали англаб етилмаган мазмуни ҳақида илгари аниқланган фактлар ва мулоҳазаларни ўз ичига олувчи фикрлар мажмуи сифатида тушунилади. Муаммо тушунчада ифодаланган кузатиш тили ва назария тили, эмпирик факт ва назарий тавсиф ўртасидаги объектив зиддият сифатида намоён бўлади. Муаммони қўйиш ва ечиш янги билим олиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бироқ муаммонинг ўзи ҳам баъзан жамғарилган билимда мавжуд бўлмаган мазмун сифатида, баъзан мавжуд асосий назария, билимлар мажмуидан келтириб чиқарилган мазмун сифатида талқин қилинади.
Француз олими Жак Моно бирон бир феномен ёки муаммоли вазият билан қизикиб қолганида, у буни ҳамма вақт англамаган ҳолда вазиятни субъектив моделлаштиришга ҳаракат қилади. Бунда унинг мақсади ҳодисанинг ички моҳиятига, кейин эса ушбу вазиятнинг бошқа элементларигача етиб боришдир. Кўпгина физикларнинг айтишича, улар муаммо тўғрисида бош қотирганларида, ўзларини қўшимча электрон ёки бошқа элементар зарра деб ҳис этадилар ва агар мен шундай зарра бўлганимда, қандай ҳаракат қилган бўлардим, деган саволни берадилар.4
Гипотеза назарияни яратишнинг дастлабки босқичи сифатида тушунилади. Гипотеза (лотинча «тахмин») шаклан шундай бир хулосаки, унинг ёрдамида муайян ҳодисанинг эҳтимол тутилган асослари ва сабаблари ҳақидаги фаразлар, тахминлар, фикрлар илгари сурилади. Классик олимлар гипотеза–табиатшуносликнинг ривожланиш шакли, деб айтган эди. “Гипотезалар тўқиш билан шуғулланмайман”, деган сўзлар Ньютон исми билан боғланади ва гипотезанинг илмий билишдаги ўрни ва аҳамиятини маълум даражада рад этади. Гипотеза ўзи таҳлил қилиш учун таклиф этилган ҳодисаларнинг барчасини тушунтиришга қодир бўлса, у назарияга айланади. Лейбниц, агар гипотеза қуйидаги уч шартни қаноатлантирса, у асосли бўлади, дейди: биринчи–у содда бўлса; иккинчи–кўп сонли ҳодисаларни тушунтирса; учинчи–янги ҳодисаларни башорат қилишга ёрдам берса.
Билиш жараёнининг тахминийлиги фаннинг бошқа бир муҳим мақсади–прогноз қилиш хусусида мулоҳаза юритишга даъват этади ва прогнознинг камида икки тури: тривиал ва нотривиал прогнозни қайд этишга мажбур қилади. Тривиал прогноз анча инерт тизим барқарорлигининг намоён бўлиш шаклидир. Унинг ўзига хос хусусияти–илгари сабабий боғланишлар тизимида берилган ноаниқлик. Нотривиал прогноз “илгари кам аҳамиятли бўлгани учун моделга киритилмаган” омиллар амалда мавжуд бўлиши мумкинлигини ҳисобга олишга мажбур қилади. Нотривиал прогнозга қуйидаги белгилар хос. Биринчи–тизимнинг ўзгарувчанлиги ва ҳаракатчанлиги. Иккинчи–мутлақо бошқача турдаги алоқа.
Фан фалсафасига доир тадқиқотлар контекстида прогноз қилишнинг қидирув прогнози ва норматив прогноз каби турлари фарқланади. Қидирув прогнозининг моҳияти нарсалар ва воқеаларнинг кўрсаткичларини ҳозирда аниқланган тенденцияларни экстраполяция қилиш асосида аниқлашдан иборат. Норматив прогноз берилган нормалар ва мақсадларга мувофиқ предметнинг эҳтимол тутилган ҳолати ҳақида сўз юритиш имконини беради. Ривожланишнинг ҳозирги даражаси “прогноз графи” ва “мақсадлар дарахти” деб номланадиган прогностик методлар яратилишига олиб келди.
Ҳозирги вақтда ижтимоий, техникавий ва табиий фанлардан ташқари фундаментал ва амалий, назарий ва экспериментал фанлар ҳам фарқланади. Бугунги кунда илмий йўналишлар ўзининг кенг ранг-баранглиги билан намоён бўлмоқда ва ихтисослашувни ҳисобга олиб, шунингдек турли фанлараро соҳаларда ривожланмоқда. Илмий билим ҳақиқатни онгли равишда излаш шакли сифатида жуда ранг-баранг бўлиб, бу ерда фактуал ва гипотетик, экспериментал ва назарий, таснифий ва концептуал, математик ва табиий илмий билимларни фарқлаш мумкин. Катта фан, фаннинг қатъий ўзаги, олд маррадаги фан тўғрисида сўз юритилади. Бироқ барча илмий билимлар маълум стандартларга мувофиқ ва аниқ заминга эга бўлиши лозим. Фанда фойдаланиладиган билиш меъёрлари ва воситалари сифатида одатда қуйидагилар қайд этилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |