Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси



Download 0,68 Mb.
bet13/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

Моделлаштиришобъектларнинг баъзи бир хоссаларини уларга ўхшаган моддий ёки номоддий (концептуал тушунчага асосланган, мантиқий-математик) конструкцияларни тадқиқ қилиш орқали билиш мумкинлигига асосланади. Моҳият-эътибори билан бу қиёсий билиш йўлидир. “Қиёслаш”, “ўхшатиш”, “модель” тушунчалари методологик нуқтаи назардан кўп жиҳатдан ўхшашдир. Шу муносабат билан моделлаштириш (қиёсий билиш) тамойилини тушунишни енгиллаштириш учун И. Кантнинг қуйидаги сўзларини келтириш ўринли бўлади: “...Қиёсий билиш ...икки нарсанинг номукаммал ўхшашлигини эмас, балки икки мутлақо ўхшаш бўлмаган нарсалар ўртасидаги икки муносабатнинг мутлақ ўхшашлигини англатади”22.
Мантиқдан маълумки, қиёсий далиллар энг кучсиз далиллардан биридир. Шунингдек мувофиқ моделни ёки тадқиқ қилинаётган объектга мувофиқ келадиган ўхшаш объектни танлаш муаммолари ҳам мавжуд. Бундай муаммоларни, жумладан, янги илмий билимнинг шаклланиш тарихидаги қуйидаги эпизодлар билан тушунтириш мумкин: “Кимёвий бирикмаларнинг таркиби юзасидан Пруст билан Бертолле ўртасидаги баҳс фан тарихида нотўғри қиёсий хулосалар чиқариш заминида туғилган мунозараларга ёрқин мисол бўлади. Пруст каррали оғирлик нисбатларининг аниқ намоён бўлиши ҳолатларини умумлаштириб, кимёвий бирикмалар таркибининг маълумлиги тўғрисида хулоса чиқарди. Бунда у таркибининг маълумлиги деярли сезилмайдиган нисбатан мураккаб кимёвий бирикмаларга таянди. Бертолле эса таркибнинг номаълумлиги ғоясини ҳимоя қилди. Уларнинг ҳар бири ўз соҳасида ўзича ҳақ эди. Аммо баҳс икки олим бир-бирининг соҳасига аралашиши натижасида туғилди. Пруст ўша даврда (XIX асрнинг дастлабки ўн йилликларида) кучайиб бораётган нисбатан умумий атомистик таълимотга таянганлиги учун мазкур баҳсда ютиб чиқди. ХХ асрнинг бошида, иссиқлик нурланиши назариясидаги тўлқинли ва корпускуляр манзараларнинг қарама-қаршилиги эса мутлақо тескари хотима топди. Бунга ҳам нисбатан умумий концепция–материянинг корпускуляр-тўлқинли дуализми концепцияси мавжудлиги сабаб бўлди”23.
Мувофиқлик тамойили. Техника тараққиётида илмий билишнинг мазкур соҳасидаги билимларни янги тамойиллар (ғоялар, концепциялар, назариялар) асосида тизимга солиш бу соҳадаги “эски” билимни ушбу тизимнинг унсури сифатида (хусусий ҳодиса, энг сўнгги ҳодиса сифатида ва ш.к.) ўз ичига олиши лозим. Масалан, релятивистик механика жисмлар паст тезликда ҳаракатланганида Ньютоннинг классик механикасига ўтади.
Ижодий тафаккур методологиясида мувофиқлик тамойилининг шаклланиши одатда Н. Бор номи билан боғланади. Ваҳоланки, мувофиқлик тамойили ғоялари турли шаклларда ундан олдин ҳам илгари сурилган. Адабиётларда, жумладан, шундай деб кўрсатилади: “Нильс Бор 1913 йилда машҳур “мувофиқлик тамойили”ни таърифлаб берди. Мазкур тамойил нурланишнинг классик назарияси билан квант назарияси ўртасида қонуний муносабат ўрнатди. У атом назариясининг ривожланишида шу қадар муҳим роль ўйнадики, А. Зоммерфельд Н. Борнинг “мувофиқлик тамойили”ни “сеҳрли таёқча” деб таърифлади”24. Аммо ўтган асрга назар ташлайдиган бўлсак, шунга ўхшаш ғояларни Бутлеровда ҳам учратишимиз мумкин. У, жумладан, шундай деб ёзади: “Кимёвий энергия ва атомлар ҳаракатининг табиатини тушуниб етсак, механика қонунлари бу ерда ҳам амал қила бошласа, кимёвий тузилиш ҳақидаги таълимот кимёнинг эски назариялари сингари ўз аҳамиятини йўқотади. Аммо у фақат йўқолиш учун эмас, балки ўзгарган шаклда янги, янада кенг қарашлардан ўрин олиш учун ўз аҳамиятини йўқотади»25.
Мазкур тамойил аксарият ҳолларда илмий ва ноилмий билимни фарқлашга кўмаклашади.
Тўлдирувчанлик тамойили. Шу нарса диққатга сазоворки, квант механикасида қарама‑қаршиликларни ўзига ҳос тарзда ҳал қилган Н.Бор тўлдирувчанлик тамойилига диалектикани қўллашнинг оқилона усулини яратди. “Тавсифлашнинг тўлдирувчанлик усули амалда ҳар қандай тушунтиришга қўйиладиган одатдаги талаблардан ўзбошимчалик билан воз кечилишини англатмайди. Аксинча у атом физикасида анализ ва синтезнинг ҳақиқий шартларини мувофиқ тарзда диалектик ифодалаш мақсадини кўзлайди.”26 Тадқиқотнинг кўпгина объектлари (микродунёнинг элементар зарраларга ўхшаш энг оддий объектларидан тортиб то инсон ва жамият сингари мураккаб объектларгача) ҳар хил, ҳатто қарама-қарши билимлар (назариялар, концепциялар, ёндашувлар)ни бирлаштириш асосида нисбатан тўла тавсифланади. Физикадаги корпускуляр-тўлқинли дуализм ёки руҳ ва тана ҳақидаги таълимот (дин), ҳақиқатнинг иккиёқламалилиги ҳақидаги таълимот (Ибн Рушд), инсонни тавсифлашда моддий ва руҳий субстанциялар (Декарт), лингвистика ва культурологияда синхроник ва диахроник ёндашувлар, фан методологияси ва тарихида интерналистик ва экстерналистик ёндашувлар шулар жумласидандир. Кўриниб турганидек, айни бир объект тўғрисидаги турли билимларнинг тўлдирувчанлиги ғояси қадимдан маълум. “Тўлдирувчанлик тамойили”ни аниқ шаклда таърифлаш эса яна Н. Бор номи билан боғланади: “Классик физиканинг жуфтдош тушунчаларини янада яхшироқ тушуниш учун Нильс Бор “тўлдирувчанлик” тушунчасини илмий муомалага киритди. У зарра манзарасига ва тўлқин манзарасига айни бир воқеликнинг бир-бирини тўлдирувчи тавсифлари деб қаради. Уларнинг ҳар бири фақат қисман ҳақиқий бўлиб, қўлланилиши чеклангандир”27.
Илмий назарияларни профилерация қилиш тамойили (ёки П.Фейерабенднинг илмий билишнинг анархистик назарияси). Назарий ғояларнинг сони ва ранг-баранглиги билан объектни мукаммал билиш имконияти ортиб боришини назарда тутадиган мазкур тамойилни “квадратга кўпайтирилган тўлдирувчанлик тамойили” деб номлаш мумкин. Мазкур тамойил абсурд даражасига етказилган тўлдирувчанлик тамойилга ўхшаб кетса-да, мураккаб объектларни билишда (масалан, “Инсон ва барча мавжуд ёндашувлар, назариялар, йўналишлар, мактаблар, таълимотлар” муаммосини оладиган бўлсак) ўзининг лаёқатлилигини кўрсатади.
Верификация тамойили‑формал мантиқни етарли асослаш тамойилининг ўхшаши. Унинг асосий мазмуни жуда содда–илмий билим тизимига киритиладиган қоидалар асосланган бўлиши керак. Аммо ҳақиқий ёки асосланган илмий билимнинг умум эътироф этилган мезонларини танлаш муаммоси ҳақида бундай дейиш мушкул. Афсуски, бу ерда олимлар ўртасида якдиллик йўқ. Мантиқий позитивизмда ҳар қандай билимни энг содда атомар эмпирик мулоҳазалар, қайдларга боғлаш орқали эмпирик асослаш имконияти мана шундай мезон бўлиб хизмат қилади.
Фальсификация тамойили–мазкур тамойилга биноан, фақат инкор этиш орқали текшириб кўриш имконияти мавжуд бўлган билимгина илмий билим бўлиши мумкин. Анъанавий илмий билимни сохта, мистик, эзотерик ва бошқа шунга ўхшаган таълимотлардан ажратишда фальсификация тамойили айниқса катта самара беради. Масалан, кимдир осмонда иллюминаторларидан ўзга сайёраликлар қараб кетаётган учар ликопни кўрдим деб айтса, мазкур билимни илмий нуқтаи назардан кўриб чиқиш учун унинг ёлғонлиги ёки ҳақиқийлигини танқидий текшириш имконияти (гувоҳлар, фотосурат, қайд этилган радиосигналлар ва ш.к.) бўлиши керак.
Мазкур тамойилни К. Поппер таърифлаб берган. Аммо унинг асосий ғояси озми, кўпми аниқ даражада илгари ҳам тадқиқ қилинган эди. Масалан, Ф. Ницше “Яхшилик ва ёмонликнинг нариги томонида” асарида: “Назарияни инкор этиш мумкин эмаслиги унинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Айнан мана шу жиҳати билан у энг нафис ақл эгаларини ўзига тортади”28, деб ёзади.
Яхлитлик тамойилитадқиқ қилинаётган объектларнинг алоҳида яхлит хоссаларини бошқа объектлар (яхлитликлар ва ш.к.) билан ўзаро алоқада билиш. Содда қилиб айтганда, бутун нарса унинг таркибий қисмлари йиғиндисидан катта. Аниқроғи, ҳар қандай тизим, яхлитликда таркибий қисмлар, унсурларнинг жами хоссаларига боғлаб (редукциялаб) бўлмайдиган хоссалар бўлади. Масалан, молекулаларнинг хоссалари уларнинг таркибидаги атомларнинг хоссалари билангина чекланмайди; тирик ҳужайраларнинг хоссалари уларнинг таркибидаги молекулалар ва органоидларнинг хоссалари билангина чекланмайди; популяцияларнинг хоссалари ўз таркибига кирувчи мавжудотларнинг хоссалари билангина чекланмайди; тил хоссалари уни ташкил этувчи лексик бирликлар, грамматика қоидалари, семиотик тафсилотларнинг хоссалари билангина чекланмайди.
Контрредукция тамойили–В.И.Курашов таърифлаб берган (мазкур тамойил онтологик нуқтаи назардан барча табиий тизим (яхлитлик)да олий имманент “метаяхлит” хоссаларнинг мавжудлигини ва мазкур тизим (яхлитлик)ни янада юксак даражада уюшган тизимнинг таркибий қисми, унсури сифатида тадқиқ қилиш жараёнида юқорида зикр этилган хоссаларни билиш (гносеологик нуқтаи назардан) мумкинлигини эътироф этади. Бу ерда айнан имманент, яъни мазкур яхлитликка аввалдан хос бўлган хоссалар тўғрисида сўз юритилаётганлиги махсус қайд этилади. Контрредукция тамойили элементар зарралардан тортиб то ижтимоий-табиий тизимларгача бўлган барча табиий объектларга, шу жумладан, табиий тилга нисбатан амал қилади.
Хуллас, контрредукция тамойили деганда объект (яхлитлик, тизим)ларни нисбатан юксак даражада уюшган тизимларнинг таркибий қисмлари сифатида, шу жумладан, тадрижий ривожланаётган табиий тизимларнинг таркибий қисмлари сифатида тадқиқ қилиш жараёнида мазкур объектларнинг “метаяхлит” хоссаларини билиш тушунилади. Тадқиқ қилинаётган объектларга нисбатан контрредукция тамойилини қўллаш натижасида аниқланган имманент “метаяхлит” хоссаларни олий нарсалар ва келажак ҳақидаги имманент “хотира” деб номлаш ҳам мумкин.
Контрредукция тамойили “бутуннинг хоссалари унинг таркибий қисмлари хоссаларининг йиғиндисидан катта”, деган маълум қоидага асосланибгина қолмасдан, табиий тузилмалар (яхлитликлар)нинг олий (метаяхлит) хоссаларини ажратади. Муайян объектнинг аниқланган яхлит хоссалари, агар улар таркибий қисмларнинг хоссаларига боғлиқ бўлмаса, “метаяхлит хоссалар” бўлмаслиги мумкин.
Системали ёндашувумумилмий билимнинг тармоқланган соҳаси бўлиб, унинг предметига редукция, яхлитлик ва контрредукциянинг методологик муаммолари ҳам киради. Бу ўринда шуни қайд этиб ўтиш керакки, редукция, яхлитлик ва контрредукция тамойиллари айни бир объектни ҳар хил даражада кўриш имконини беради. Бунда аниқланган хоссаларга, агар объект ривожланаётган Оламнинг ягона тизимига қўшилган яхлитлик сифатида тўлиқ тавсифланган бўлса, тўлдирувчанлик тамойили нуқтаи назаридан қараш лозим.
Парадигмаларни енгиш қоидаси-илмий ҳамжамиятда юзага келган парадигмалар (намуналар, андозалар, стереотип, схема, догма, талқин ва фикрлаш услублари)ни енгиш қоидаси–илмий билиш фаолиятини мутлақо янгини кашф этиш йўлига солишнинг ҳамда шаклланган концепциялар негизида яратилган янги ғояни қабул қилишнинг муҳим омили.
Тафаккурнинг турғунлиги ҳамда илмий ҳамжамиятда юзага келган “парадигмалар” муносабати билан барча янги ғояларни инкор этиш муаммолари Т. Куннинг “Илмий инқилоблар тузилиши” асарида муфассал кўриб чиқилган.
Тарихийлик тамойили–объектни келиб чиқиши ва ривожланишига боғлаб, уни муфассал ўрганиш мумкин. Мазкур тамойилнинг шаклланиши ва моҳияти тўғрисида махсус бўлимда сўз юритилади.
Мавҳумлаштириш, идеаллаштириш ва формаллаштириш методлари–илмий тадқиқот жараёнида реал объектларни энг муҳим хоссалари чекланган объектлар шаклида (мавҳумлаштириш) ифода этиш, шунингдек уларнинг аниқ белгиланган хоссалари («идеал газ», «моддий нуқта», «мутлақо қора жисм»)га таяниб, хаёлий образларини яратиш қулайдир. Мазкур объектларнинг хоссаларини ва уларни ўз рамз, белгилари шаклида ифодалаш, яъни формаллаштириш жуда осон. Бу уларнинг хаёлий образлари ва математик тимсолларини бошқариш (математик формализмдан фойдаланиш)ни анча енгиллаштиради.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish