Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси


Табиий ва сунъий интеллектнинг ўзаро муносабатлари



Download 0,68 Mb.
bet8/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

Табиий ва сунъий интеллектнинг ўзаро муносабатлари
Ушбу масала ҳар доим кун тартибида туради. Ҳозирги даврда табиий ва сунъий интеллектни ўрганишда икки хил ёндашиш мавжуд:
1) Технократик оптимизм: сунъий ва табиий интеллект ўртасидаги фарқни техник характеристика билан ифодалайди яъни уларнинг фарқи сифат жиҳатидан эмас балки сон жиҳатидан фарқланади деган қарашни илгари суради. ЭҲМнинг шиддатли ривожланиши инсон тафаккури билан машиналашган сунъий “фикр” элементлари ва ҳатти–ҳаракатлари ўхшаш, айнидир деб исботлашга уриниш мавжуд.
2) Технократик пессимизм: табиий ва сунъий интеллект ўртасидаги фарқни йўқотиш мумкин эмас, чунки миянинг модели, табиий интеллектдан фарқ қилади, худди модель ўз андозасидан фарқ қилганидек деб уқтирилади ва қуйидагича аргументлар далиллар келтирилади:
- келиб чиқишидаги фарқ–табиий эволюция ҳамда аввалдан тайёрланган келиб чиқиши турлича бўлган деталлардан сунъий ҳолда сунъий интеллектни ясаш, шакллантириш;
- табиий интеллект инсоннинг объектив ва субъектив реалликка фаол ўзгартирувчи муносабати сифатида намоён бўлади ҳамда психик фаолиятнинг ҳиссий–эмоционал томонлари билан боғлиқ компьютер тафаккурида оламга онгли муносабат ҳис–туйғу каби нозик психик ҳолатлар мавжуд эмас, унда инсон интеллектуал фаолиятининг тақлиди сифатидагина ҳатти–ҳаракат мавжуд, интеллект мавжуд.
- инсон мақсадга мувофиқ ҳолда, конкрет шарт–шароитга кўра ўз ҳаракат дастурини ўзгартира олади, шу алфозда янги дастур қатъий мантиқий аввалгисидан, эскисидан келиб чиқмайди; компьютер тафаккури у ё бу масала ёки муаммони еча олмайди ҳамда бундай масалаларни мустақил қўя олмайди ҳам.
-инсон интеллекти диалектик характерга эга бўлган тушунча ва ҳукмлар билан иш кўради, яъни ҳиссиёт ва ранг–тасвирсиз абстракциядан фойдаланади, айни чоғда машина формал мантиқ қоидаларига асосланган ҳисоблар билан иш кўради;
- инсон миясининг ишлашида онгсиз фаолият, интуиция катта аҳамият касб этади, уни формаллаштириб бўлмайди, шунинг учун компьютер дастури шаклида ифодалаш мумкин.
- инсон интеллекти–принципиал ўхшашсиз тузилишга эга, психика яхлит органик бус–бутун жараён бўлиб, бунда бир–биридан ажралган, ҳоли қисмлар, таркиб йўқ; компьютер эса дискрет–рақамли тузилма ва у мураккаб ва ўхшаш фаолиятнинг қисмларинигина моделлаштира олади.
Виртуал реаллик–компьютер воситасида техник жиҳатдан шакллантирилувчи объект орқали туғиладиган, ҳосил бўладиган ва бошқариладиган интерактив муҳит реалликка ўхшаш, монанд ёки ҳаёлий тасаввурдаги ҳодиса ва бунга у ўзининг уч ўлчамли график (чизма) тасвири физик хусусиятларининг (симуляцияси) шуласи, акси (ўлчами, ҳаракати в.х.) лаёқатларининг–шулаланиши, товланиши, фазода мавжуд бўлиши намоён бўлишидир.
Виртуал реалликнинг синонимлари: сунъий реаллик (борлиқ), электрон реаллик, реалликнинг компьютер моделидан иборат. Реалликни комплекс ҳис қилиш учун компьютер виртуал реалликнинг хусусиятлари ва реакцияси комплексини реал вақт бирлигида амалга оширмоғи керак. Виртуал реаллик объекти моддий реаллик объекти каби намоён бўлиши лозим. Фойдаланувчи виртуал реаллик объектига таъсир этиш имкониятига эгадир.
Виртуал оламда физикавий ҳодиса ҳосил қилинади, худди реал оламдаги каби (масалан, гравитация, сувнинг ҳаракат хусусиятлари, предметлар тўқнашуви каби) кўнгил очар ўйинларни кашф қилиш мақсадида виртуал оламдан фойдаланувчилар, коинотда учрамайдиган ҳодисаларни яратади, имитация қилади, масалан, парвоз қилиш ҳар хил фантастик буюм ва предметларни ясаш каби. Яъни инсон бевосита иштирок этиш эффектини ҳосил қилувчи муҳит яратилади ва бу объектив оламда инсоннинг компьютер билан яхлитлиги, бир–бутлиги ҳиссиёти ёнма–ён туради, сезилади, ҳис қилинади.
Сунъий реаллик тушунчаси дастлаб 1960 йилларнинг сўнгида илмий мулоқотга киритилди. 1989 йили Джадон Ланъер бугунги кунда кенг тарқалган “виртуал реаллик” терминини фанга киритди. Виртуал реаллик технологияси ҳозирда инсон фаолиятининг турли соҳаларида кенг қўлланилмоқда: жумладан, лойиҳалаштиришда ва дизайнда, фойдали қазилмаларни топишда, ҳарбий технологияда, қурилишда, тренажерларда, маркетинг ва рекламада, мадинй кўнгилочар индустрияда в.х.
1990 йилларда виртуалистика–виртуал реаллик, муаммоларини ўрганувчи комплекс илмий йўналиш пайдо бўлди. Виртуал реаллик тўғрисидаги биринчи назарий илмий иш америкалик журналист Ф.Хэммитнинг “Виртуал реаллик” номли китобида (1993) функционал концепция сифатида танилди, у қуйидагича таснифланади:
- виртуал реаллик–функционал–интерактив интерфейсга асосан яратилган инсоннинг электрон ахборот оламидаги изланиш усулининг оптималлашган имконияти;
- виртуал реаллик компонентлари билан қилинадиган мулоқот (операция)–иш бажариш, потенциал ҳолда реал объект билан мулоқотга тўла–тўкис айнандир (идентичны);
- виртуал реаллик муҳитида, амалиёт, интенсив, енгил, тез, ўйин характерига мойил ҳолда кечади;
- машина ва инсон ўртасида якдиллик, яхлитлик, ҳисси пайдо бўладики, инсон ўзини виртуал оламда ҳис қилади;
- виртуал оламнинг таъсири, инсон томонидан объектив реаллик каби қабул қилинади, англашилади.
Ғарб виртуалистикасида асосий эътибор “инсон–машина” боғланишига–коммуникациясига қаратилган ва унинг заминида компьютер техникаси воситасида реалликни янги типда моделлаштириш ётади. Россия олимлари виртуалистикада ўз мактабларига эга. “Инсон институти” виртуалистика маркази Россия Фанлар Академияси раҳбарлигида виртуал реаллик феномени фалсафий концепциясини яратганлар. Унда қуйидагича виртуал реалликка баҳо берадилар:
- кашф этилганлик, яратилганлик, (виртуал реаллик қандайдир бошқа реалликнинг фаоллиги, фаолияти натижаси)
- актуаллиги (фақат актуал ҳолда мавжуд) ўзининг макон ва замони (вақти ва фазоси) ҳамда мавжудлик қонуниятларига эга.
- интерактивлик яъни барча реалликлар билан ўзаро алоқадорлик, жумладан, ўзини вужудга келтирган бир-биридан мустасно реаллик сифатида ҳам намоён бўлади.
- автономлик ҳар бир реаллик билан, объект ва субъект билан муносабатда бутунга нисбатан бўлак каби мустақиллик.
Ушбу жойда интерактивлик ҳақида алоҳида тўхталиш жоиз. Интерактивлик–интерфаоллик (инглизча “interaction”–ўзаро таъсир)–тушунчаси объектлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг даражаси ва характерини очиб беради. Интерфаоллик тушунчасининг қўлланиш доираси, анча кенг:
-ахборот назарияси;
-ахборот ва дастурлаш;
-телекоммуникация тизими;
-социология, саноат дизайни в.б.
Интерфаоллик–тизимни ташкил этиш принципи ва у ушбу тизим ахборотлар элементлари алмашинуви орқали ҳосил қилинади.
Интерфаолликнинг элементлари бу ўзаро алоқа ва таъсирда бўлган элементлардир, ахборотлар алмашинуви орқали интерфаоллик амал қилади. Интерфаолликни мазмунан қуйидаги таркибда ифодалаш мумкин:
- ўзаро алоқадорлик, ўзаро таъсир даражаси, ўзаро алоқадорликнинг табиати шундаки у ўта тез тахмин ва ташқи таъсирни узатиш, трансляция қилиш, ташқи, ўзга тизимли инерцияни, қарши таъсирга тизимли шартли чақириққа (эстремизм, агрессия, интервенция каби) ўзаро қарши таъсирдир, акс садосидир.
Мазмунан қандайдир ахборотни узатиш орқали ўзаро таъсир, ўзаро алоқа вужудга келади. Ўзаро таъсирнинг даражасига кўра интерфаолликни қуйидаги даражаларини ажратиш мумкин:
- тўғри чизиқли ўзаро таъсир интерфаолликнинг мавжуд эмаслиги, юборилаётган хабар олдинги хабар, ахборот билан боғланмаганлиги;
- реактив ўзаро таъсир–бунда ахборот, хабар фақат битта бевосита олдинги хабар билан боғланганлиги;
- кўпчилик ёки диалогли ўзаро таъсир–қайсиким ахборот ёки хабар кўпчилик олдинги хабарлар билан боғлиқлиги ва уларнинг ҳам ўзаро таъсирда, алоқада бўлиши.
Интерфаоллик чақириқ, хабарнинг даражаси кабидир ва у коммуникация жараёнлари каби тадқиқот этилади, бунда ҳар бир хабар олдинги хабар билан боғлиқ бўлиб бу алоқалар ахборотларнинг аввалги ахборотлар билан алоқасини ифодалайди.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish