Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси


IX–БОБ. ИЛМИЙ ИЖОД ВА ЗАМОНАВИЙ МЕТОДОЛОГИК



Download 0,68 Mb.
bet28/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

IX–БОБ. ИЛМИЙ ИЖОД ВА ЗАМОНАВИЙ МЕТОДОЛОГИК
ТАМОЙИЛЛАР
Маъруза режаси:
9.1. Техник ижодиётда объективлик ва субъективлик диалектикаси.
9.2. Тадқиқотнинг эмпирик, назарий ва умумилмий методлари.
9.3. Математик назариялар ва гипотезалар
Семинар машғулоти:
9.1. Асосий методологик тамойилларнинг классификацияси.
9.2. Фальсификация, верификация.
9.3. Синергетика замонавий методологик тамойил сифатида.
Таҳлил учун илгари сурилаётган мазкур методлар, динамик ва статистик қонунларни фарқлашга асосланади. Шунингдек унда мазкур қонунлардан келиб чиқадиган башоратларнинг хусусиятларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Объект ва субъект муносабати
Билишда субъектив жиҳатнинг муҳимлигини тушуниш ва қайд этиш диалектик концепцияларга хос хусусиятдир. Чунончи, “Энг бой нарса энг муайян ва энг субъективдир...”69, деб таъкидлайди Гегель. Диалектикада объектив ва субъектив бир–бирига қанчалик чамбарчас боғлиқлигини, субъектив ўз қарама–қаршиси–объективга қанчалик мос бўлиши мумкинлигини эътиборга олсак, субъективга бундай аҳамият берилишининг сабабини тушунамиз. Бу икки қарама–қаршиликнинг нозик ички алоқаларини тушуниш ва субъективнинг аҳамиятсизлиги ҳақидаги эскича қарашларни инкор этиш ижодий тафаккурга хосдир. Чунончи, З.Давронов: “Субъект тадқиқот жараёнида далиллар асосида иш юритиб, объектга нисбатан амалий, хиссий, моддий жиҳатдан таъсир кўрсатади, уни ўзгартиради”70,–деб эътироф этади.
Шунга қарамай, кўпгина тадқиқотчилар субъективликка кераксиз, янглиш, бартараф этиш лозим бўлган нарса деб қарайди. Бундай қарашга, масалан, фаншуносликда дуч келиш мумкин. “Кадрларни балл билан баҳолаш тизимларининг тарафдорлари уларнинг “объективлиги” тан олиниши учун қизғин кураш олиб бораётганининг сабаби тушунарсиз”71,–деб қайд этади С.Г. Кара–Мурза.–Уларнинг аксарият чиқишларида “субъектив” тушунчаси “хато”, “ёмон” сўзларининг синоними тарзида келтирилади. Бунинг фойдасига ҳеч қандай далиллар келтирилмайди. Ваҳоланки, бизга баҳо қўйишнинг субъектив тизимлари қўлланиладиган жуда кўп фаолият соҳалари маълум. Бу тизимлар талабларимизга жавоб беради, уларда билимдон ва холис ҳакамлар фаолият кўрсатган ҳолларда қўйилган баҳолар орасидаги тафовут унча катта бўлмайди (масалан, фигурали учиш ёки гимнастикадаги ҳакамлик). Кундалик тилда “объектив” сўзи кўпинча “холис” маъносида қўлланилиши юқорида зикр этилган терминологик англашилмовчиликни оқлашга хизмат қила олмайди”72.
Ҳозирги замонда ижодий жараёнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланган объект ва субъект муносабатларининг мураккаблашганлиги, микрообъектларни тадқиқ этишда тадқиқотчи объектлар устидан соф ҳолатда изланишлар олиб бора олмаслиги, уларни ўрганиш учун олим техник воситаларни ишга солиши, объектнинг ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкинлигини назарда тутади. Ижод ҳар доим субъектга тегишли бўлганлиги учун унинг мазмуни (шунингдек шакли ҳам) фақат объект билан белгиланмайди. Тўғри, олим ижодининг мазмуни унинг дунёқараши, ижтимоий мавқеи, интеллектуал қобилияти ва феъл–атворига муайян даражада боғлиқ. Чунончи, далиллаш (илмий ижодга хос бўлган жараёнлардан бири) ни олиб қарайдиган бўлсак, танланадиган далиллар таркиби шахснинг дунёқарашига ва интеллектуал салоҳиятига, далиллар йўналиши–унинг ижтимоий ҳолатига, асослаш даражаси, чуқурлиги–интеллектуал қобилиятига, тил услуби, баъзан фикрлаш тарзи–олимнинг феъл–атворига боғлиқлигини кўрамиз.
Илмий матнларда субъективлик, индивидуалликнинг мавжудлиги хусусида анча баҳс мунозаралар бўлган. Жумладан, Л.В.Славгородская шундай деб қайд этади: “Матнда “анъанавий” тил услуби муаллифга ўқувчи билан тил топишишни маълум даражада кафолатлайди; “янгича” тил услуби қўлланган матнда бундай тил топишиш учун янги тушунчалар муомалага киритилиши натижасида нутқни узатувчи ва уни қабул қилувчи ўртасида юзага келган тўсиқни бартараф этиш учун қўшимча воситалардан фойдаланишга эҳтиёж туғилади”73. Бизнингча, бундай ҳолатда тадқиқотчи феъл–атворининг ўзига хослиги бошқа шароитлардан кўра адабиётда кучлироқ намоён бўлади. Чунончи, ҳар бир тадқиқотчи ижодий фаолиятида ўзининг номукаммал ва баъзан янглиштирувчи сезгиларига, ниманидир кўрсатувчи интуициясига, чекланган ва баъзан нотўғри билимларига таянади. У ижоднинг ўзига чорловчи уфқига, субъективликнинг зиналаридан кўтарилишга мажбур бўлади.
Хуллас, билишнинг ривожланиши субъективликдан объективликка томон ҳаракат эмас, балки нисбатан чекланган, субъектив–объектив билиш тизимларидан универсалроқ, лекин ўз табиатига кўра субъектив–объектив билиш тизимлари томон ҳаракатдир. Субъектив нарсаларнинг гносеологик аҳамияти тўлиқ тушуниб етилган, билиш жараёнининг бу ажралмас қисмига эътибор берилган тақдирдагина фанда тараққиёт бўлиши мумкин. У билан махсус тизимли иш олиб бориш лозим. Билимнинг маълум даражада объективлиги билишнинг муайян натижасида мужассамлашган бой субъективлик билан таъминланади. Моҳият эътибори билан, объективлик бой субъективлик демакдир ёки бой субъективлик–объективликдир. Фақат объективлик ва субъективликнинг мана шундай айнийлигини эътироф этиш орқали билишда объективлик ва ҳаққонийликка эришишга умид қилиш мумкин. Зотан, “ўз ҳолича”, субъектга бирон–бир боғлиқликсиз олинган объект субъектга мутлақо тушунарсиздир. Бу ҳолда объект герметик берк бўлиб, субъектдан “нарса ўзида” билан мутлақо ажралиб қолади. Аммо билаётган одамга субъектив нарсалар тушунарли, яқин, у билан бир хил табиатга эга. Агар бой субъективлик объективлик билан бир бўлса, инсон объективликни тушунишга қодир.
Шу боис ўз мазмунига кўра ижодий тафаккурни белгилайдиган қуйидаги фикрни тўғри деб эътироф этиш лозим: “Билишда ва воқеликнинг, билиш воситалари, унинг мақсадлари, манфаатлари ва эҳтиёжларининг ўзгаришида субъектнинг роли қанчалик тўлиқ тушунилган бўлса, объективлик ҳам шунчалик тўлиқ ва чуқур бўлади”74. Шунинг учун ҳам қуйида келтирилган фикрларни–гарчи улар айни бир диалектик анъана доирасида таърифланган бўлса–да–шак–шубҳасиз қабул қилиш қийин. “Объективлик тамойили нарса онгдан ташқарида қандай бўлса, шундай акс эттиришни, уни бошқа нарса билан алмаштирмасликни, унга бегона нарсаларни киритмасликни тақозо этади”75. Объективлик тамойилига амал қилувчи тафаккур тадқиқот предметига ўзини ўзи намоён этиш имконини бериши лозим, яъни унга шундай муносабатда бўлиши керакки, у ўз таърифларини сиртдан олмасин, балки ўзини ўзи таърифласин»76. Бизнингча, бу қарашлар ўринли бўлиб туюлади, лекин объективлик ва субъективликнинг ажралмаслигини эътиборга олсак, бу талабларни бажариш мумкинми? Билишда соф объективликка эришиш мумкинми? Предмет “сиртдан”, яъни биздан–уни билувчилардан ўз таърифларини олмасдан, ўзини ўзи таърифлаши мумкинми? Биз ўзимиз билаётган предметга “унга ёт нарсаларни” киритишга қодирмизми? Методологияда илгари сурилган мақсад реалми? Анъанавий объективлик тамойили замиридаги талаблар ҳаддан ташқари қаттиқ эмасми?
Хуллас, фикримизча, агар биз реализм замирида қолишни истасак, одатдаги, анча юзаки талқиндаги объективлик талабини ўринли эмас деб топишимиз керак. “Объектив бўл”, “субъективликка йўл қўйма”, “объект ҳақидаги фикр–мулоҳазаларга ўз сезгиларинг, эҳтиросларингни киритма” қабилидаги чорловлар фойда бермайди. Мазкур “методологик усул” бир қанча ҳолларда қуйидаги сабабларга кўра ноўриндир. Қоида тариқасида, тадқиқотчи объективлик талабининг зарурлиги ва муҳимлигини бировнинг йўл–йўриғисиз ҳам билади ва эътироф этади, лекин бу уни субъективликдан доим ҳам қутқаравермайди. Бу ерда гап барчага маълум нарсанинг ҳадеб қайтарилишида эмас. Юқоридаги мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда биз қуйидагича хулосага келамиз:
–Ижод жараёни объективлик ва субъективликнинг ўзаро мувофиқлашуви натижасида тадқиқотчининг интеллектуал салоҳиятини белгиловчи муҳим омилдир. Тадқиқотчи ўз фаолиятида объектив воқеликни ўрганар экан, уни баҳолашга ижодий ёндашади ва ўзининг субъектив муносабатини акс эттириш жараёнида муаммони объектив ҳал этади. Фанда ягона қоидага риоя қилувчи, барча соҳалар учун бир хил ижодий тафаккурнинг умумий шакли мавжуд бўлмайди, чунки унинг доимо янги элементлари шаклланади , шу сабабга кўра кўра бу жараён доимо зиддиятли характерга эга бўлади77
Ушбу ранг-баранг таърифлар ижоднинг мураккаб ҳодиса эканини, унинг илмий-назарий масалалари ҳали тўла ва мукаммал ишлаб чиқилмаганини кўрсатади. Дарҳақиқат, ижоднинг намоён бўлишини сунъий йўл билан тушунтириб беришимиз қийин. Ижод бу оригинал тушуниш ва тушунтиришдан иборат бўлган мураккаб феномен.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish