Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси



Download 0,68 Mb.
bet26/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

- танқидий ёндашув объектдаги (техника, таълим тизими, ижтимоий ҳаёт) номукаммал ва ўзгаришларни амалга ошириш эҳтиёжи бўлган ҳолатларни қидиради;
- ижодийлик реал ҳаётда ўхшаши бўлмаган, бироқ асосини реал воқеликдаги элементлар ташкил этган принципиал жиҳатдан янги ғоялар, тасаввурларни юзага келтиради65.
Бир қарашда илмий-тадқиқот фаолиятида муаммолар бир қирралидек бўлиб кўринади. Аслида муаммонинг ечимини топиш жараёнида унинг кенг қамровли эканлиги ёки кўп қирралилиги сезилиб қолади. Муаммонинг ечими кўпинча унинг ёйилиши билан мос келади, яъни хусусий муаммолар ечимларини топишга тўғри келади. Улар ҳар қандай хусусий муаммоларни боғловчи, аниқловчи, тугалловчи хусусиятга эга бўлган бош муаммо атрофида жамланади. Бундай хусусий муаммоларни ечиш тадқиқотчининг қўлига бош муаммо ечимига жавоб излашда маълумотлар, ахборотлар ва далилларни беради.
Хусусий муаммолар маълум даражада асосий муаммонинг режаларига ўхшаш бўлади. Бунда тадқиқот манбаини янги алоқадорликлар билан ўрганиш, янги манба билан ёки манбани янги шароитда ўрганишга тенглаш мумкин. Илмий-ижодий фаолиятнинг марказий муаммоси–муаммо ҳар хил турдаги (назарий, назарий-амалий, амалий) жиҳатлардан иборат эканлиги ва улар орасидаги боғланишнинг хилма-хиллигидир. Улар баъзи ҳолларда алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида ҳам кўриниши мумкин ва ҳаттоки алоҳида кичик муаммо ёки мустақил муаммо сифатида ҳам қаралади.
Юқоридагиларга асосланиб илмий-тадқиқот фаолиятидаги муаммо тўғрисида қуйидагича фикрларни келтириш мумкин:
–бирор бир муаммо (хусусий муаммо бош муаммога ёки бошқа бир йўналишдаги муаммога) ўсиб, ўрганилиб, такомиллаштирилиб, тадқиқот мақсадига озгина ўзгартириш киритилиб, бошқача бир муаммога айлантирилиши мумкин;
–бирор бир муаммони ўрганиш давомида янги фикр ва янги саволлар (муаммолар) юзага чиқади, бош муаммонинг муҳим жиҳатлари кўпаяди (кенгаяди);
–бирор бир муаммо ечимини топишда бошқа муаммонинг туғилиши бош муаммонинг каттагина кўламда ёйилишини туғдиради.
Илмий фаолият баъзида жуда кескин дискуссиялар билан янада ривожланади. Чунки ҳар бир олим ўзининг илмий тадқиқот соҳасидан келиб чиққан ҳолда ҳамкасблари билан ўзаро баҳс олиб боради. Бунда уларнинг қарашларини қабул қилиши ҳам, уларни рад этиши ҳам мумкин. Айни шунинг учун ҳам биз ўзининг узоқ давом этган тараққиёти жараёнида фан ўз муаммоларини асослаш, тизимлаштиришга эришди, деб айта оламиз. Фанда муаммонинг қўйилиши ва ечилиши билиш объективлиги мезонига мос келади. Бундай мезонга риоя қилган ҳолда олимлар ўзлари ўрганаётган соҳа ҳақида максимал объектив билим олишга интиладилар. Илмий билимнинг объективлиги бу билимга инсон шахси омили томонидан ҳеч қандай бузилишлар киритилмаслигини талаб қилади. Ҳолбуки, шахсий омилларининг ўзи воқеликнинг бир қисми сифатида ўрганилаётган ҳодисаларнинг омиллари бўлган жойида ўз-ўзича ҳисобга олинади. Мазкур ҳолат муаммоли вазият билан чамбарчас боғлиқ.
Муаммоли вазиятни белгилаш фикрлашга доир ҳаракатни, амални, мулоҳазаларни ёйишнинг бошланғич асоси ҳисобланади. Ўрганилаётган мақсадларда керакли ахборотнинг ва инсоннинг билимлари тегишли маълумотлар олишга етишмаслиги вазиятнинг ноаниқлигини кучайтириб юборади. Оқибатда эса, изланувчи ўз мақсадига етакловчи кўплаб муқобилликларга дуч келади. Бунда у мазкур муқобил ғояларнинг ичидан изланаётган мақсадларга олиб борувчи энг адекватроғини танлаши керак бўлади. Шунинг учун ҳам янги ғояларнинг муқобилини танлашга доир фикрлаш амаллари муаммо тушунчасининг функционал вазифаларининг моҳиятини ташкил қилади. Бу эса фикрлашнинг муаммовийлигининг ўзига хос хоссаларидан бири сифатида намоён бўлади.
Ҳар қандай илмий-ижодий фаолият муаммодан бошланади. Шунинг учун ҳам илмий-ижодий фаолиятда муаммо муайян билимларнинг ривожланиши натижасида объектив тарзда юзага келадиган, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки масалалар мажмуи сифатида намоён бўлади.
Гипотеза. Илмий тадқиқот ва ижодий фаолият инсон интеллектуал салоҳиятини юксалтирувчи омиллар бўлиб, булар орқали инсоннинг биладиган ҳақиқати ҳам билимдан иборат бўлади, ақл эса илмдан қувват олади ва шунинг билан бирга илм ҳам эгалланади. Бу жараёнда гипотезанинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Айни шу маънода, С.Ю.СауровГипотеза феномени назарияни яратишнинг дастлабки босқичидир”66, деб ёзади. Мазкур фикрда гипотезанинг динамик хусусияти ёритиб берилган бўлса-да, унинг эҳтимолий асосларга таяниши очиб берилмаган. Зеро, илмий-ижодий фаолиятда гипотеза орқали тадқиқ этилаётган муайян ҳодисанинг эҳтимол тутилган янги асослари ва сабаблари ҳақидаги фаразлар, тахминлар, фикрлар муҳим ўринни эгаллайди.
Гипотеза деганда янги илмий изланиш жараёнида далилларнинг моҳиятини тушунтирувчи қонун мавжудлиги ҳақидаги асосли тахмин кўзда тутилади. Гипотеза одатда олимлар томонидан илмий муаммонинг қўйилишига сабаб бўлган илмий далилларни тахминий тушунтириш мақсадида ҳам ишлаб чиқилади. Бунда гипотеза назарий ва эмпирик талабларга жавоб бериши талаб этилади. Агар бундай текширишнинг иложи бўлмаса, гипотеза илмий жиҳатдан асоссиз, деб топилади. И.Саифназаров, Г.Никитченко, Б.Қосимовларнинг таъкидлашича, “Илмий ижод жараёнида гипотезаларнинг тўғрилиги, зиддиятсизлиги бир неча карра синовдан ўтказилади. Текширувларнинг ижобий натижаси гипотезанинг тўғрилигини тасдиқлайди ёки гипотеза ҳаққоний илмий назарияга айланганини кўрсатади. Бу илмий ижоднинг тантанаси, чинакам илмий кашфиётдир. Илмий ижодда теран, мазмунли гипотеза илмий билимнинг ўсиши, фанда прогноз ва башорат қилиш, илмий қонунни кашф этиш ва назария яратиш учун пишиқ пойдевор бўлиб хизмат қилади”67. Бу фикрдан маълум бўладики, гипотеза асосида инсон билимсизликдан билимга, номукаммал ва ноҳаққоний билимдан мукаммал ва ҳаққоний билимга, далилларни ўрганишдан объектив мавжудликнинг ички мантиғини билишга, илмий назарияни шакллантиришга, бир назариядан билимнинг юқори даражасидаги бошқа назарияга ўтиш имкониятига эга бўлади. Лейбниц: “Агар гипотеза қуйидаги уч шартни қаноатлантирса, у асосли бўлади: биринчидан–у содда бўлса; иккинчидан–кўп сонли ҳодисаларни тушунтирса; учинчидан–янги ҳодисаларни башорат қилишга ёрдам берса”68,-деб таъкидлайди. Мазкур учта шартнинг охиргиси айнан илмий-ижодий фаолиятда намоён бўлувчи гипотезанинг мазмун-моҳиятини ифодалайди.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish