Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси


Қарама–қаршиликнинг диалектик концепцияси



Download 0,68 Mb.
bet24/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

Қарама–қаршиликнинг диалектик концепциясидан фойдаланиш илмий фикрлаш жараёнида амалга ошувчи жуда кўп хилма–хил алоқаларни аниқлаш ва тартибга келтириш имконини беради, зеро, мазкур концепция доирасида ҳар хил аналитик–синтетик ҳаракатлар билиш жараёнидаги қарама–қаршиликнинг жиҳатлари, унинг ривожланиши йўлидаги маълум нуқталар деб ифодаланиши мумкин. Бунинг натижасида “кўплик” “бирлик”ка айланади, “ранг–баранглик” гўё бир чизиққа тизилади, тартибга келади ва уни кўриш нисбатан осонлашади.
Шуни қайд этиш керакки, ҳозирда қарама–қаршилик концепцияси диалектик назарияда ижодий фикрлашнинг муайян намуналарини ҳозирги талаблар даражасида самарали таҳлил қилиш учун етарли даражада ишлаб чиқилмаган. қарама–қаршиликлар ва уларни ҳал қилиш усуллари тўғрисидаги асарлар кўп бўлган шароитда бу фикр ғалати бўлиб туюлиши мумкин. Лекин ҳозир файласуфларимизнинг қарашларида бу муаммо юзасидан якдиллик мавжуд эмас. Уларнинг қарама–қаршилик типологияси, қарама–қаршиликни ҳал қилиш шакллари ва усуллари ҳақидаги қарашлари ўзаро мос келмайди, баъзан эса бир–бирига қарама–қаршидир.
Қарама–қаршилик муаммоси тўғрисидаги мунозарага нуқта қўяр экан, Ж.Т.Туленов шундай деб ёзади: “Агар мендан муҳокама қилинаётган муаммонинг қайси жиҳатларини муфассалроқ ишлаб чиқиш кераклиги ҳақида сўрашса, мен қарама–қаршиликни ҳал қилиш усуллари ва турлари масаласини алоҳида қайд этган бўлар эдим. Зеро, бу масалани ҳал қилишга нисбатан ёндашувларнинг ҳар хиллиги, бир қанча ҳолларда эса муаллиф позициясининг мужмаллиги кўзга ташланади”60. Ўз–ўзидан аёнки, бу тўғри фикр. Дарҳақиқат, турли методологик ёндашувлар фаннинг, билишнинг ривожланишига самарали таъсир кўрсата олмайди. Айни бир илмий тадқиқот натижалари гоҳида кечириб бўлмас хато ва гоҳида буюк бир кашфиёт деб баҳоланса, ҳар хил методологик йўналишлар кўрсатилса, бу фаннинг ривожланишига етарли имконият яратмайди. Бундай вазиятда баъзида кимнингдир ўзбошимчалиги ёки эркалиги, ҳар хил ўткинчи, «ноилмий» ҳолатлар катта аҳамият касб этиши мумкин.
Лекин гап фақат қарама–қаршилик муаммоси назарий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилмаганида эмас. Илмий тафаккурни тизимли ва муфассал таҳлил қилиш, фикрлашнинг муайян кўринишлари ва намуналарини (масалан, илмий матнларни) объектив ва оқилона баҳолаш учун зарур илмий воситалар яхши ишлаб чиқилмагани ҳам юқорида зикр этилган вазиятнинг жиддий сабабларидан биридир. Хўш, бу ҳолатни ижобий томонга ўзгартириш мумкинми?
Илмий билиш жараёни билан муайян даражада таниш бўлган ҳар қандай одам қарама–қаршилик билишнинг муҳим, имманент омили, унинг рағбатлантирувчи кучи эканлигини тан олади. Нафақат файласуфлар, балки алоҳида фанларнинг кўпгина атоқли вакиллари ҳам ўз ижодий фаолиятини рағбатлантириш учун қарама–қаршиликдан муайян тарзда, у ёки бу шаклда фойдаланган. Мана, масалан, Н.Борнинг ишлаш тарзига берилган тавсифлардан бирини олайлик.
“Унинг фикрлаш тарзи ва иш услуби маълум даражада ижодий хусусиятга эга эди... Н.Бор мақолалар матни устида ёзув столи орқасида ўтириб эмас, балки хона бўйлаб юриб ишлашни ёқтирарди. У ўз мақолаларини стенограф, тингловчи ва танқидчи сифатида ўзига ёрдам беришга кўндирган ҳамкасбларининг бирига айтиб ёздирарди. Бунда у ўзи билан ҳам, ҳамкасби билан ҳам тинимсиз баҳслашарди. Ҳамкасби суҳбат охирига бориб батамом ҳолдан тоярди. Эйнштейн, Гейзенберг, Шредингер ва бошқа физиклар Н.Бор ҳар доим қарама–қаршиликларни қидириши, уларга интилишини, қарама–қаршиликларни мумкин қадар кескинлаштиришни ёқтиришини сезмасликлари мумкин эмас эди. Дарвоқе, Н.Борга хос бўлган далиллаш усули билан тўлдирувчанлик тамойили ўртасидаги ўхшашлик–муқобил қарашлар қарама–қаршилигидан фойда чиқариб олиш қобилияти мавжуд эди”61.
Лекин, билиш жараёнида қарама–қаршиликни уюштириш билан унинг илмий тадқиқот маҳсулида, айтайлик, илмий иш матнида мавжудлиги бутунлай бошқа–бошқа нарсалардир. Сўнгги зикр этилган ҳолатда, илмий ёзув қоидаларига мувофиқ, билимнинг процессуал таркибий қисми мумкин қадар элиминация қилинади ва асосий урғу тайёр, тамомланган, «олинган» натижага берилади. Билишнинг жонли ҳаракати баъзан таниб бўлмайдиган даражада ўзгаради ва пировард натижада ҳаракат “локомотиви”–қарама–қаршиликдан жуда кам нарса қолади ёки ҳеч нарса қолмайди. Энг яхши ҳолда ўқувчи қаршисида қарама–қарши ўзи ҳал қилиб бўлмайдиган қарама–қаршилик аршиликнинг алоҳида, пароканда босқичлари, яхлит жараённинг баъзи бир парчалари намоён бўлади.
Шунга қарамай, айрим матнларда ёки уларнинг алоҳида қисмларида билиш жараёнининг амалдаги ва табиий қарама–қаршилиги анча тўлиқ ва аниқ намоён бўлади. Бу жиҳатдан А.Пуанкаренинг қуйидаги фикр–мулоҳазалари диққатга сазовор: “Математик билиш имкониятининг бўлиб туюлади. Хўш, агар бу фан фақат сиртдан дедуктив бўлса, унинг ҳеч ким шубҳа қилмайдиган мукаммаллиги ва изчиллиги қаердан келиб чиқади? Ёки, аксинча, математика илгари сурувчи барча таклифларни формал мантиқ қоидалари ёрдамида бошқа таклифлардан келтириб чиқариш мумкин бўлса, нима учун математикада чексиз такрор учрамайди? Силлогизм бизга бирон–бир янги нарсани ўргата олмайди, агар ҳамма нарса айният қонунидан келиб чиқиши лозим бўлса, ҳамма нарса бу қонунга келтирилиши керак. Наҳотки, жилд–жилд китобларни тўлдирган барча теоремаларнинг баёни А ни А деб кўрсатишнинг ниқобланган усули эканлигини фараз қилиш мумкин бўлса!”62. Фикрининг давомида А. Пуанкаре ўзи таърифлаган қарама–қаршиликни ҳал қилишга ҳаракат қилади. Хуллас, унинг матнида қарама–қаршилик–фикрни ҳаракатлантирувчи, уни ҳақиқатнинг тагига етишга рағбатлантирувчи куч деб таърифланади.
Юқорида зикр этилган матн буюк математик қаламига мансуб, лекин у соф математик матн эмас. Унда қарама–қаршилик ғояси бошқача тарзда намоён бўлади.
Демак, “жонли” қарама–қаршиликнинг ҳаракати ижодда доим аниқ ўз аксини топавермайди. Кўпинча унда бой, серқамров, драматизм ва кескинликка тўлиқ фикрлаш жараёнининг фарқлаш қийин бўлган изларигина сақланиб қолади. Лекин, шунга қарамай, ижодда фикрнинг жонли, қарама–қаршиликка тўлиқ ҳаракатининг изларини фарқлаш мумкин. Бу изларга қараб кўп нарсани ўқиш ва, зарур ҳолда, тиклаш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, тадқиқотчининг фикрини фойдали таҳлил қилиш, бунда қарама–қаршиликка асосланган воситалардан фойдаланиш мумкин.





Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish