ИНТЕРФАОЛ АТАМАЛАР
Абстрактлаштириш – изланаётган объектнинг бир неча хил хусусиятлари ва муносабатларини фикран ажратиш ва бир вақтнинг ўзида қизиқтираётган, изланаётган хусусиятларни топиш. Ушбу жараённинг оқибатида турли хил абстракт предметлар ҳосил бўлади, яъни алоҳида олинган тушунча, категория ва уларнинг тизимларидир. Бундай абрасткцияларнинг кенг тарқалганлари–математика, логика, диалектика, фалсафа каби фанлардир.
Анализ – объектни реал ёки фикран қисмларга ажратиш.
Аналогия – (ўхшашлик, мослик)–айни бўлмаган объектларнинг айрим хусусиятлари, қирралари ва умумий томонларини топиш аниқлаш. Аниқланган ўхшашликлар асосида–объект ҳақида аналогик хулоса чиқариш.
Ахборотлашган жамият концепцияси муаллифлари – Е.Масуда, Д.Мартин, Г.Молитор индустриал ва посиндустриал жамият концепциялари ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятининг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Виртуал реаллик – компьютер воситасида техник жиҳатдан шакллантирилувчи объект орқали туғиладиган ва бошқариладиган интерактив муҳит, реалликка ўхшаш ҳаёлий тасаввурдаги ҳодиса ва бунга уч ўлчамли тасвири билан фазода намоён бўлишидир. 1989 йилда Джадон Ланвер бу терминни фанга киритган.
Дедукция – билиш жараёнининг умумийликдан алоҳидаликка, яккаликка томон ҳаракати.
Идеаллик – ижодий тафаккур жараёнининг марказий бўғини сифатида бирон бир муаммонинг таъсири остида ва субъектнинг тегишли эҳтиёжини қондириш учун интилиши натижасида пайдо бўлади.
Илмий ижод – бу тадқиқотчининг объектга йўналтирилган билим ва кўникмалари, тафаккур ҳамда қобилиятнинг юқори даражада намоён бўлишидир.
Индукция – фикрнинг яккаликдан, алоҳидаликдан (тажриба, факт) умумийликка ҳаракати (умумлаштириш, хулосалаш).
Инновация – янги техника ёки технология, меҳнат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқарув, шунингдек назорат, ҳисоб–китоб, режалаштириш услублари, таҳлил ва бошқаларни ташкил этишнинг янги шаклларига маблағ киритиш орқали эришилган моддийлашган натижадир.
Интерактивлик – интерфаоллик–(инглизча interaction–ўзаро таъсир) тушунчаси объектлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг даражаси ва характерини очиб беради. Ушбу тушунчанинг қўлланиш доираси кенг–ахборот назарияси, ахборот ва дастурлаш, телекоммунакация тизими, саноат дизайни в.б.
Информатика - (французча information–ахборот ва automatigue–автоматика) ахборот олиш, унга ишлов бериш, уни сақлаш ва тақдим этиш жараёнларини тадқиқ қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида ахборот техникаси ва технологиясини яратиш, амалиётга жорий этиш ва улардан фойдаланиш масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланувчи фан–техника фаолиятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |