Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Бирлашган миллатлар ташкилоти тизимига кирувчи



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Бирлашган миллатлар ташкилоти тизимига кирувчи
халқаро молиявий ташкилотлар: 
Жаҳон банки гуруҳи 
Халқаро Валюта Жамғармаси 
Жаҳон савдо ташкилоти 
Бирлашган миллатлар саноат ривожланиши ташкилоти 
Бирлашган миллатлар озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги 
ташкилоти 
Жаҳон озиқ овқат дастури 
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди 
Жаҳон интелектуал мулк ташкилоти 
Умумжаҳон миқиёсида фаолият юритувчи 
 иқтисодий ташкилотлар: 
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти 
9
Халқаро иқтисодий ташкилотлар. Ўқув қўлланма. Муаллифлар жамоаси (Назарова Г. ва 
бошқалар). – Тошкент: ТДИУ, 2011. – Б. 230.


35 
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 
Халқаро савдо палатаси 
Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги 
Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти 
Минтақавий ташкилотлар: 
Европа иттифоқи 
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги 
Америка давлатлари ташкилоти 
Жанубий шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси
Африка бирлиги ташкилоти 
 
Тараққиёт банклари ва халқаро фондлар: 
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки 
Америкааро Тараққиёт Банки 
Тинч Океани Ороллари Тараққиёт Дастури 
Араб Иқтисодий Ривожланиш Қувайт Фонди 
Африка Тараққиёт Банки 
Осиё Тараққиёт Банки 
Кариб Тараққиёт Банки 
Абу - Даби Тараққиёт Фонди 
Иқтисодий ва Ижтимоий Тараққиёт Араб Фонди 
Африка Тараққиёт Фонди 
Африкада Иқтисодий Тараққиёт Араб Банки 
Ғарбий Африка Тараққиёт Банки 
Саудия Арабистони Тараққиёт Фонди 
Марказий Африка Давлатлари Тараққиёт Банки 
Ислом Тараққиёт Банки 
ОПЕК Халқаро Тараққиёт Фонди 
Шарқий Африка Тараққиёт Банки 
Ташқи Тараққиёт Ироқ Фонди 
Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки 
Албатта, юқорида келтириб ўтилган умумжаҳон миқиёсда 
фаолият юритувчи, минтақавий, тараққиёт банклари ва халқаро 
фондлар ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасида вужудга келадиган 
муносабатлар халқаро молиявий муносабатларнинг бир кўриниши 
ҳисобланади. 
Халқаро 
молиявий 
муносабатлар 
ташкил 


36 
этилишининг назарий жиҳатларини ўрганиб чиқадиган бўлсак, 
миллий ва халқаро миқёсдаги етук ҳуқуқшунос олимлар бу борада 
қуйидаги фикрларни келтиришади: 
Юридик фанлари доктори, профессор А.Саидов эътироф 
этганидек, халқаро молия ташкилотлари халқаро валюта-молия 
муносабатларини, яъни ҳисоб-китоб, кредит муносабатлари, савдо 
битимларини 
молиявий 
таъминлаш, 
валюта 
бозорини 
такомиллаштириш, халқаро валюта-кредит ташкилотларини тузиш 
ва уларнинг фаолиятига доир муносабатларни мувофиқлаштирувчи 
молиявий институтлар ҳисобланади.
10
А.Ваҳобов, Н.Жумаев ва У.Бурханов ҳаммуаллифлигида 
ёзилган “Халқаро молия муносабатлари” номли адабиётда 
берилишича, “Халқаро ҳамжамият ҳаётида вужудга келадиган 
халқаро молиявий муносабатларнинг барчаси учун хос бўлган 
қуйидаги хусусиятлар мавжуд: 
а) муносабатларнинг пул маблағлари билан боғлиқлилиги; 
б) бундай муносабатлар фақат суверен давлатларнинг 
иштироки билангина вужудга келиши; 
в) бундай муносабатлар давлатларнинг ташқи фаолияти 
натижасида вужудга келиши.
11
Халқаро молиявий ҳуқуқий муносабатлар давлатнинг келишув 
асосида ўз ихтиёри билан олган муайян мажбуриятларни бажариши 
билан боғлиқ бўлиб, бу халқаро-ҳуқуқий нормада ўз ифодасини 
топади. Қатор ҳолатларда келишувлар, тавсияномалар ёки қарорлар 
кўринишида расмийлаштирилади, жумладан молияга алоқадорлари 
ҳам.
Молиявий муносабатлар вужудга келишига сабаб бўлувчи 
халқаро 
ҳамкорлик 
доирасидаги 
хатти-ҳаракатлар 
асосан 
тавсияномаларда ифодаланади. Бироқ, бундай тавсияномалар 
юридик кучга эга бўлиши учун бундай тавсияномаларнинг 
мақбуллиги ёки қабул қилиниши тўғрисида манфаатдор бўлган 
давлатнинг ваколатли органи тегишли қарор қабул қилиши талаб 
қилинади. Шу билан бирга, халқаро молиявий муносабатлар 
кредит, валюта шартномалари каби алоҳида махсус келишувлар 
асосида тартибга солинади. Бундай ҳужжатларда халқаро 
10
Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари. – 
Тошкент: Адолат, 2006. – Б. 269.
11
Ваҳобов А., Жумаев Н., Бурханов У. Халқаро молия муносабатлари. Дарслик–Т.: ТМИ, 
2003. – Б. 304.


37 
муносабатларнинг муайян кўринишларини тартибга солувчи ўзаро 
келишилган нормалар ифодаланган бўлади. 
Бу борада халқаро молиявий ҳуқуқий нормалар ва давлат ички 
молия ҳуқуқи нормаларининг ўзаро муносабати масаласига 
тўхталиш жоиз. Айтиб ўтиш лозимки, давлатнинг миллий молия 
ҳуқуқи нормалари ушбу давлат ҳудудида халқаро молия ҳуқуқи 
нормаларини ҳаракатга келтириш вазифасини бажаради. 
А.Саидов томонидан халқаро молиявий ташкилотлар сифатида 
қуйидаги ташкилотлар эътироф этилган:
1) Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки;
2) Халқаро Валюта Жамғармаси;
3) Халқаро тараққиёт ассоциацияси – ХТА;
4) Халқаро молия корпорацияси – ХМК;
5) Инвестициялар кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик 
– ИККА.
12
Халқаро 
молиявий 
ташкилотлар 
халқаро 
иқтисодий 
ташкилотлар билан айни бир хил ташкилотлар эмас ва қоида 
тариқасида халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таркибий қисмига 
кирмайди. Умуман олганда, том маънодаги молиявий институт – бу 
кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги ёки омонат сақловчи ва 
инвесторлар ўртасидаги молиявий воситачидир.
13
Халқаро “молиявий ташкилотлар” тушунчасини бошқа ўхшаш 
тушунчалардан фарқлашда давом этарканмиз, “халқаро молиявий 
ташкилотлар” 
ва 
“давлатлараро 
молиявий 
ташкилотлар” 
тушунчасига аниқлик киритиш лозим.
Қатор адабиётларда “халқаро” ва “давлатлараро” молиявий 
ташкилотлар ўртасидаги фарқ ажратиб кўрсатилмайди ва синоним 
тушунчалар сифатида фойдаланилади. Лекин, “давлатлараро” 
тушунчаси молиявий ташкилот аъзолари давлатларнинг салмоқли 
қисмини ташкил қилган ҳолларда қўлланилади. Бундай молиявий 
ташкилотга мисол сифатида Давлатлараро валюта қўмитасини 
кўрсатиш мумкин. 
Умуман олганда, халқаро молиявий ташкилотлар юридик 
табиати, ваколатлари кўлами, халқаро-ҳуқуқий субъектлилиги, 
12
Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари. – 
Тошкент: Адолат, 2006. – Б. 217.
13
Г.Назарова ва бошқалар. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар. 
Дарслик. –Т.: ТДИУ, 2011. Электрон шаклда.


38 
таъсис этилиш қоидаларига биноан барча халқаро ташкилотлардан 
деярли фарқланмайди ва одатий халқаро ҳуқуқ субъекти бўлган 
халқаро ташкилотларга хос бўлган мақомдан фойдаланади.
Шу билан бирга, халқаро молиявий ташкилотлар одатда сиёсий 
характер касб этмаганлиги боис, аъзо-давлатлар томонидан бундай 
халқаро молиявий ташкилотларнинг фаолият кўламига талаблар ва 
чекловлар нисбатан камроқ белгиланади.
Халқаро молиявий ташкилотлар учун хос бўлган яна бир 
хусусият 
бу 
бундай 
молиявий 
ташкилотларнинг 
ҳуқуқ 
ижодкорлиги фаолиятидир. Масалан, Халқаро валюта Жамғармаси 
томонидан қатор кодекслар ишлаб чиқилган бўлиб, бундай 
кодекслар барча аъзо-давлатлар учун императив хусусият касб 
этади.
Назарий 
жиҳатдан 
олиб 
қараганда, 
халқаро 
молия 
институтларини қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин:
14
1) аъзо давлатлар эҳтиёжига хизмат кўрсатувчи молия 
институтлари. Ушбу ташкилотлар мустақил равишда қарор қабул 
қилиб, давлатлараро пул маблағлари билан ҳисоб-китоб механизми 
вазифасини ўтайди. Бундай ташкилотлар қаторига МДҲ 
Давлатлараро банки (МДҲ мамлакатлари ўртасида ўзаро тўловлари 
ва клиринг ҳисоб-китобларини амалга оширади) ва Шарқий 
Африка тараққиёт банкини киритиш мумкин.
2) Халқаро шартномаларни амалга оширувчи молия 
институтлари. Улар автоном тарзда фаолият юритсада, қарор қабул 
қилишда аъзо мамлакатлар ҳукуматига боғлиқ бўлади. Ушбу 
гуруҳга асосан тараққиёт банклари киради: Америкааро тараққиёт 
банки, Осиё тараққиёт банки, Кариб тараққиёт банки, Африканинг 
иқтисодий тараққиёти бўйича Араб банки, Ислом тараққиёт банки, 
Марказий Америка иқтисодий интеграция банки.
3) Мустақил қарор қабул қилувчи ва ўз фаолиятининг устувор 
йўналишларини белгилашда мустақил бўлган халқаро молия 
институтлари. Ушбу институтлар халқаро молия сиёсати 
йўналишларини ишлаб чиқадилар ва барча давлатларнинг 
иқтисодий тараққиётига таъсир кўрсатадилар. Ушбу гуруҳда 
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳига кирувчи 
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки етакчи ташкилотлар 
14
Ваҳобов А., Жумаев Н., Бурханов У. Халқаро молия муносабатлари. Дарслик – Т.: ТМИ, 
2003. – Б. 304.


39 
ҳисобланади. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни хулоса қилиб айтиш 
мумкинки, халқаро молиявий институтларнинг фаолият кўлами 
сўнгги йилларда, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози 
таъсирида янада кенгайиб, уларнинг халқаро муносабатларда ҳамда 
давлатларнинг молиявий сиёсатига таъсир кўрсатишдаги ўрни 
ошиб бормоқда.
Жаҳон иқтисодиётида халқаро молиявий ташкилотлар дунё 
аҳамиятига эга бўлган муҳим субъектлар қаторига кириб бормоқда. 
Бунда Жаҳон банки ва Халқаро Валюта Жамғармаси ҳам муҳим 
аҳамият касб этади.
Халқаро Валюта Жамғармаси фаолиятида асосий ўринни 
хўжалик тармоқларининг иқтисодий ривожланиши ва қайта 
қурилишига кредитлар бериш етакчи ўрин эгаллайди. Мазкур 
ташкилот ўз кредитларини асосан давлатларнинг иқтисодий 
ривожланиш дастурлари мақсадлари учун ажратади.
Жаҳон банки эса, халқаро миқёсда йирик инвестиция сиёсатини 
юритади. Ушбу банк ривожланаётган давлатларга молиявий ва 
техник кўмакни ташкил этиш мақсадида тузилган халқаро 
молиявий ташкилот ҳисобланади.
Ривожланган 
мамлакатлар 
тажрибасидан 
кўришимиз 
мумкинки, иқтисодий тараққиётни таъминлаш учун мавжуд ички 
ресурслардан 
ташқари, 
халқаро 
молиявий 
ташкилотлар 
ресурсларидан фойдаланиш ҳам асосий омиллардан бири 
ҳисобланади. Шу билан бирга, бугунги кунда ривожланган 
мамлакатлар 
ва 
халқаро 
молиявий 
ташкилотлар 
ўз 
инвестицияларини ривожланаётган ва хом ашё ҳамда меҳнат 
ресурслари кўп бўлган мамлакатларга жойлаштириш истагини 
билдирмоқдалар. Бинобарин, Президентимиз Ислом Каримов ҳам 
2005 йил январь ойида бўлиб ўтган Олий Мажлис қонунчилик 
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида 
“Халқаро Валюта Жамғармаси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт 
банки ҳамда бошқа йирик, нуфузли халқаро молия ва иқтисодиёт 
тузилмалари, ташкилотлари билан ҳамкорлик келгусида ҳам ташқи 
сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бўлиб қолаверади. 
Юртимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва иқтисодий 
ислоҳотлар жараёнида ушбу ташкилотларнинг роли ва ўрни 


40 
бениҳоя катта”, эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
15
Ўзбекистон 
халқаро 
молиявий 
ташкилотлар 
билан 
муносабатларни бошлаганидан буён молиявий ва кредит 
алоқаларини тўғридан-тўғри йўлга қўйишни кенгайтиришга, асосан 
молиявий 
барқарорликни 
таъминлаш, 
инфратузилмани 
ривожлантириш, кичик ва хусусий бизнес субъектларини, турли 
инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор 
қаратиши натижасида молиявий ташкилотлар ресурсларидан 
самарали фойдаланишга эришилди.
16

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish