Назорат учун саволлар:
1. Халқаро молия ҳуқуқи манбаси ҳисобланган кўп томонлама
халқаро шартномага мисоллар келтиринг.
2. Халқаро молия ҳуқуқи манбаси ҳисобланган икки томонлама
халқаро шартномага мисоллар келтиринг.
3. Халқаро молия ҳуқуқи манбаси ҳисобланган халқаро
одатларга мисоллар келтиринг.
29
Казус
Ўзбекистон Республикасининг “Шайхонтохур текстил” компанияси ўз
ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мақсадида Франциянинг
“Рамбулье” компаниясидан тўқимачилик дастгоҳлари сотиб олишни
режалаштирди. “Шайхонтохур текстил” компанияси Ипак йўли банкнинг
Тошкент шаҳар бўлимида ўз банк ҳисоб рақамларига эга, “Рамбулье”
компанияси эса Париж шаҳридаги Parisbank хизматларидан фойдаланади.
Юқоридаги икки банк ҳам Англиянинг Лондон шаҳридаги Standard Chartered
банкида вакиллик ҳисоб рақамига эга. Томонлар шартнома бўйича
келишилган 400 000 евролик тўловни банк орқали пул ўтказиш шаклида
амалга оширишга келишиб олдилар.
1. Юқоридага фактларга асосланиб “Шайхонтохур текстил”
компанияси ва “Рамбулье” компаниялари ўртасидаги ҳисоб-китоб
операцияларини бажариш тартиби ва кетма-кетлигини кўрсатиб беринг
30
III Боб. Халқаро молия ҳуқуқи субъектлари
3.1. Халқаро молия ҳуқуқи субъектлари тушунчаси, турлари
Ҳозирги кунда мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг
жадаллашуви жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солиш
зарурияти ва аҳамиятини оширади. Ушбу жараёнларнинг боришида
халқаро молиявий ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти алоҳида
ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам
ўрин эгаллар экан, халқаро ҳуқуқнинг мустақил субъекти сифатида
тан олиниши ҳамда халқаро молия ва халқаро банк соҳасида тенг
ҳуқуқли муносабатларга кириши учун бу соҳаларда барча
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, мавжудларини янада
такомиллаштириш, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф
этилган қоидаларига қўшилиш ва уларни миллий қонунчиликка
имплементация қилиш шарт ҳисобланади ва шундай бўлди ҳам.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
томонидан эътироф этилганидек, “Хусусий тадбиркорликни
шакллантириш
ва
кенгайтиришни
рағбатлантиришда
оптималлаштириш ва имтиёзли кредитлаш масалалари ҳал қилувчи
омил бўлмоқда. Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро
молия корпорацияси, Ислом тараққиёт банки каби халқаро молия
институтлари, БМТ тузилмалари, Араб Мувофиқлаштириш гуруҳи
мамлакатлари, Жанубий Корея, Хитой, Германия ҳукуматлари,
бошқа давлатлар ва ташкилотлар томонидан бу борада
кўрсатилаётган катта ёрдамни юксак қадрлаймиз. Мазкур давлатлар
ва
ташкилотлар
томонидан
ўтган
йиллар
давомида
иқтисодиётимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
тармоғини молиялаштириш учун 1,5 миллиард доллардан ортиқ
кредит ресурслари ажратилди.” .
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жаҳон иқтисодиётида турли
халқаро
молиявий
ташкилотларнинг
пайдо
бўлганлигини
кузатишимиз мумкин. Ушбу ҳолатлар юзага келган янги халқаро
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий, экологик ва бошқа
муаммоларни глобал даражада ҳал қилиш заруриятидан, ўзаро
таъсир
кўрсатиш
усулларидан,
шунингдек
фавқулодда
ҳолатларнинг
самарали
ечимини
излаб
топишга
бўлган
интилишдан келиб чиқди.
Халқаро молиявий ташкилотлар жаҳон иқтисодиётида
давлатлараро характерга эга бўлган институтлар, келишиб олинган
31
мақсадлар, ваколатлар ва доимий органларга эга. Ушбу
ташкилотлар
ўз
фаолияти
давомида
халқаро
иқтисодий
масалаларни тартибга солишда аъзо-давлатлар томонидан ишлаб
чиқилган ва қабул қилинган резолюция ва кўрсатмалардан,
ҳукуматлараро даражада тузилган келишувлардан, минтақавий
даражадаги
ноҳукумат
ташкилотларнинг
келишув
ва
шартномаларидан, маслаҳат ва ҳамкорлик каби ўзаро таъсир
усулларидан кенг фойдаланади.
Жаҳон тарихидан маълумки, ХХ асрнинг 50-60 йилларидан
сўнг жаҳон хўжалигининг фаолияти кенгайди, халқаро иқтисодий
алоқалар ривожланиб халқаро меҳнат тақсимоти чуқурлашиб
борди. Ҳозирги тобора кундан-кунга ривожланиб бораётган жаҳон
иқтисодиёти шароитида бир-бирига боғлиқ бўлмасдан, иқтисодий,
ижтимоий, сиёсий ҳамкорлик қилмасдан якка ўзи фаолият
кўрсатиб, ҳеч қандай бир давлат ёки халқаро молиявий ташкилот
билан алоқаларни ўрнатмасдан ривожланишда давом этадиган
давлат мавжуд бўлиши ҳақиқатга яқин эмас ҳисобланади.
3
Бугунги кунда жаҳон хўжалиги ривожланиши инсонларнинг
ўзаро иқтисодий фаолияти доирасида рўй бермоқда. Иқтисодиётга
оид адабиётлар, шунингдек кундалик ҳаётимиз ва айниқса,
оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет нашрларида “Халқаро
ташкилотлар”,
“Жаҳон
хўжалиги”,
“Жаҳон
иқтисодиёти”
тушунчалари кўп ишлатилмоқда. Ҳақиқатан ҳам жаҳон хўжалиги
ўзининг мураккаблиги, зиддиятларга бойлиги ва иқтисодий
муносабатлари билан бутун бир бирикмани ҳосил қилади.
Жаҳон иқтисодиётида 3 та йирик тизим мавжуд:
ривожланган капиталистик давлатлар тизими;
иқтисодий ўтиш даврини бошдан кечираётган давлатлар
тизими;
ривожланаётган давлатлар тизими.
Ҳозирги кунда ушбу
учликда саноати ривожланган
капиталистик давлатлар юқори ўринлардан бирида турибди.
4
Халқаро тоифадаги муаммоларни ҳал қилишда миллий
дипломатиянинг кучи етарли бўлмай қолгач, давлатлар ушбу
йўналишдаги муаммоларни ҳал қилишнинг муносиб услубларини
3
Мирсаидов М. Халқаро иқтисодий муносабатлар. – Тошкент: Иқтисод-молия, 2006. – Б.
13.
4
Халқаро иқтисодий ташкилотлар. Ўқув қўлланма. Муаллифлар жамоаси (Назарова Г. ва
бошқалар). – Тошкент: ТДИУ, 2011. – Б. 230.
32
излай бошладилар.
Жаҳон иқтисодиётида ана шу учта йирик тизимга бўлинган
давлатлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий
қарашлари ва бошқа манфаатларидан келиб чиқиб, турли
кўринишдаги минтақавий ва халқаро даражадаги ташкилотларни
тузиб, ўзлари учун ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни белгилаб, ўзаро
муносабатга киришмоқда.
Изланиш ўтказилганда шу нарса аниқландики, илмий
адабиётларда халқаро молиявий ташкилотларига аниқ таъриф
берилмаган. Интернет тармоғидан олинган маълумотларга кўра,
халқаро молиявий ташкилот – бу халқаро молия соҳасида давлатлар
ўртасидаги келишув ёки бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжат асосида
ташкил этиладиган ташкилот ҳисобланади. Ушбу битим
иштирокчиси сифатида давлат ва нодавлат институтлари
қатнашиши мумкин.
Халқаро молиявий муносабатларнинг асосий шаклларини
тартибга соладиган давлатлараро ташкилот тузиш ғояси
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози таъсири остида
вужудга келган. Халқаро молиявий ташкилотлар жаҳон
иқтисодиёти
ва
халқаро
иқтисодий
муносабатларни
ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш мақсадида
иштирокчи давлатларнинг молиявий ресурсларини бирлаштириш
орқали ташкил этилади. Халқаро молиявий ташкилотларнинг
мақсадлари жаҳон хўжалигида ҳамкорликни ривожлантириш,
яхлитликни таъминлаш, муаммоли вазиятларни ижобий томонга
ўзгартириш, зиддиятларни бартараф этишдан иборат бўлади.
5
Иккинчи жаҳон уришидан сўнг халқаро молиявий ташкилотлар
ўз ваколати ва функциясидан келиб чиқиб, умумий ҳуқуқ доираси
кенг бўлган, ихтисослашган ва мувофиқлаштирувчи ташкилотлар
сифатида ташкил этилиб, уларнинг сони ўсиб боришини яққол
кузатиш мумкин. Бу ҳолат глобал муаммоларни фақат глобал
муҳитда ечиш кераклигини яна бир бор исботлаб берди.
Жаҳоннинг
кўплаб
мамлакатлари
ҳукумат
органлари
замонавий халқаро молиявий муносабатлардаги муаммоларни
мустақил ҳал эта олмадилар ва натижада улар қайд этиб ўтилган
муаммоларни ҳал этишда биргалашиб ҳаракат қилиш усулларини
ишлаб чиқа бошладилар. Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида
5
Интернет сайти: https://ru.wikipedia.org/wiki/Mejdunarodnie finansovie organizatsii
33
иқтисодий гуллаб-яшнаш ва жаҳон халқлари фаровонлигини
таъминлаш масаласи билан шуғулланувчи юзлаб халқаро
ташкилотлар ҳисобга олинган.
6
Халқаро молиявий ташкилот – бу халқаро ҳуқуқ ва халқаро
шартнома асосида, молиявий-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни
амалга ошириш учун тузилган давлатлар бирлашмаси бўлиб, унинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳажми аъзо давлатлар томонидан
белгиланади.
7
Г.Назарова халқаро молиявий ташкилотларнинг шаклланишида
муҳим ўрин тутган қуйидаги омилларни келтириб ўтган:
1) инсонлар ҳаётининг бир-бирига боғлиқлигининг янада
ўсиши;
2) саноат инқилоби ва илмий ютуқлар инсонларни бир-биридан
ажратиб турган масофаларни қисқартириши ва халқаро муносабат
ҳамда ҳамкорликни кенгайтириши;
3) халқаро савдо, валюта-молия муносабатлари, капитал
бозоридаги умумий иқтисодий ўсиш;
4) давлатларнинг барча соҳада бир-бирларига боғлиқлигининг
ўсиши;
5) дуёдаги умумий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг
зарурлигини чуқурроқ англаш.
8
Маълумки, муайян бир давлатнинг халқаро молиявий
ташкилотларга аъзо бўлиши ушбу ташкилотнинг ҳар томонлама
ривожланиши имкониятларини оширади. Чунки, халқаро молиявий
ташкилотларга аъзо бўлиш, унинг бошқа аъзо давлатлари билан
ҳам кенг ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлайди.
Халқаро
молиявий
ташкилотлар
топологияси
ҳақида
гапирганда иккита мезондан, яъни ташкилотлар географик
қамровининг кенглиги ва фаолият хусусиятларидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир. Биринчи мезондан келиб чиқиб, икки
томонлама,
минтақавий
ва
глобал
тузилмалар
ажратиб
кўрсатилади. Иккинчи мезонни қўллаган ҳолда ихтисослашган ва
глобал ташкилотлар мавжуд ҳисобланади. Буларнинг ичида,
6
Халқаро иқтисодий ташкилотлар. Ўқув қўлланма. Муаллифлар жамоаси (Назарова Г. ва
бошқалар). – Тошкент: ТДИУ, 2011. – Б. 230.
7
Юлдашева З. Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи. Маъруза матни. ТДЮИ. Т.: 2005 йил.
Электрон шакл.
8
Халқаро иқтисодий ташкилотлар. Ўқув қўлланма. Муаллифлар жамоаси (Назарова Г. ва
бошқалар). – Тошкент: ТДИУ, 2011. – Б. 230.
34
айниқса, 1945 йилнинг 24 октябрида ташкил этилган Бирлашган
миллатлар ташкилоти (кейинги ўринларда БМТ деб юритилади)
тасарруфидаги иқтисодий ҳамкорлик органлари алоҳида ўринга эга.
БМТ Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Антигитлер коалицияси
аъзолари томонидан ташкил этилган энг универсал, обрў-эътиборли
ва сон жиҳатдан энг йирик халқаро ташкилот ҳисобланади.
9
Давлатнинг халқаро молиявий ташкилотларга аъзо бўлиши
унинг ҳар томонлама ривожланиш имкониятларини оширади.
Чунки, халқаро молиявий ташкилотларга аъзо бўлиш, унинг бошқа
аъзо давлатлари билан ҳам кенг ҳамкорликни йўлга қўйишни
таъминлайди.
Халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар мақсади ва
вазифаларидан келиб чиқиб, уларни қуйидаги 4 гуруҳга бўлишни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
Бирлашган миллатлар ташкилоти тизимига кирувчи халқаро
молиявий ташкилотлар;
умумжаҳон миқиёсда фаолият юритувчи халқаро иқтисодий
ташкилотлар;
минтақавий ташкилотлар
тараққиёт банклари ва халқаро фондлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |