Халқаро молия ҳуқуқида кўп томонлама шартномалар
Халқаро молия тизимида, Халқаро Валюта Жамғармаси ва
Халқаро
Тикланиш
ва
Тараққиёт
банки
тўғрисидаги
Шартномалардан ташқари, мазмуни, субъектлар таркиби, ва қамраб
олиш ҳудуди билан фарқланувчи кўп томонлама шартномалар ҳам
кенг қўлланилади.
Кўп томонлама шартномаларнинг энг кенг тарқалган тури бу
валюта уюшмалари ва тўлов уюшмалари тўғрисидаги шартномалар
ҳисобланади.
Ушбу
шартномалар
минтақавий
иқтисодий
интеграция билан узвий боғлиқ бўлиб, интеграциянинг муҳим
жиҳатлари ва босқичларини тартибга солади.
Халқаро ҳисоб-китоб ҳуқуқий муносабатлари соҳасида
Халқаро молия ҳуқуқининг манбаларига, хусусан қуйидагилар
тегишли:
Ўтказма ва оддий векселлар тўғрисидаги ягона қоидани
белгилаб берган 1930 йилги Женева конвенцияси;
Ўтказма ва оддий векселлар тўғрисидаги қоидалардаги айрим
коллизияларни ҳал қилишга қаратилган 1930 йилги Женева
конвенцияси;
25
Чеклар тўғрисидаги ягона қидалар тўғрисидаги Женева
конвенцияси;
Ўтказма оддий векселларга нисбатан герб йиғими тўғрисидаги
1930 йилги Женева конвенцияси.
Конвенцияларда вексел ва чек ҳуқуқий муносабатлар
соҳасида халқаро амалиётни, конвенцияга аъзо-давлатларнинг ички
ҳуқуқий режимини хусусий даражада унификация қилинган. Шу
билан бир пайтнинг ўзида ушбу соҳада ички ҳуқуқий тизимдаги
коллизия билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинади.
Молиявий соҳадаги муаммоли масалаларни ҳуқуқий тартибга
солишга Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг
кўплаб ҳужжатлари ёки унинг доирасида тузилган шартномалар
бағишланган. Бунга Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш
ташкилоти
ташаббуси
билан
ишлаб
чиқилган
Экспорт
кредитларининг асосий шартлари тўғрисидаги келишув мисол бўла
олади, у 1978 йилдан буён аксарият давлатларнинг қўллаб-
қувватлаши билан амал қилиб келинмоқда. Келишувга бир неча
марта ўзгартишлар киритилган. Жаҳон Савдо Ташкилоти тизимида
ўзининг ҳаракати ва соҳасида молиявий хизматларни қамраб
олувчи Хизматлар савдоси бўйича Бош келишув амал қилади.
2000 йилда Молиявий терроризмга қарши кураш тўғрисидаги
халқаро конвенция имзоланган. Конвенциянинг 18-моддасида аъзо-
давлатлар қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим:
молиявий муассаса ва ташкилотлар ўз мижозларини
аниқлайдилар
ва
шубҳали
ва
ноодатий
молиявий
операцияларига эътибор қаратади;
эгаси аниқланмаган ҳисобварақларни очиш таъқиқланади;
молиявий муассасалар ваколатли давлат органларига
мижозларнинг барча шубҳали операциялари тўғрисида хабар
беришлари лозим;
молиявий муассасалар мижозларнинг молиявий операциялари
тўғрисидаги барча ҳужжатларни 5 йил давомида сақлашга
мажбурдирлар.
Агар зарурат бўлса Конвенцияга аъзо давлатлар юқоридаги
мақсадлар йўлида ўзларининг ички қонунчилигини ўзгартиришга
мажбурдир.
Халқаро молиявий тизимда ўзига хос турдаги халқаро
шартномаларнинг унификацияланган андозасини ишлаб чиқиш
26
амалиёти кенг тарқалган. Бундай турдаги намунавий тавсиявий
андозалар муайян ҳолатларда амалиётни бир тизимга солиш, уни
барқарор ва олдиндан айтиш мумкин бўлган соҳага йўналтириш,
кўп томонлама даражадаги қатъий нормаларни яратишга
қаратилган. Намунавий шартномалар, қоидага кўра, муайян
масалалар бўйича икки томонлама музокараларнинг асоси бўлиб
хизмат қилади.
Бунга мисол бўлиб 1929 йилдан тузила бошлаган икки
томонлама солиққа тортмаслик тўғрисидаги икки томонлама
намунавий шартномалар хизмат қилади. Иқтисодий Ҳамкорлик ва
Ривожланиш Ташкилоти доирасида Даромадлар ва капитални икки
томонлама солиққа тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги
1977 йилги намунавий Конвенция амал қилади.
Юридик нуқтаи назардан ушбу халқаро шартномаларнинг
тавсиялари халқаро молия ҳуқуқининг манбаси ҳисобланмайди.
Бироқ улар муайян маънода халқаро амалиётни умумлаштирган.
Ушбу намуналар асосидаги икки томонлама халқаро
шартномалар бўйича сўнгги хулоса бу тавсия этилаётган матнда
қайд этилган нормаларнинг давлатлар томонидан тан олиниши
opinio juris ҳисобланади, яъни “намунавий шартномалар”ни
халқаро одат нормаларига айлантиради. Шу маънода алоҳида
ҳолатларга татбиқ этиладиган “намунавий шартномалар”ни одат
ҳуқуқи манбаси деб қараш мумкин.
Халқаро ҳуқуқда бўлгани каби халқаро молия ҳуқуқида ҳам
амалдаги нормаларни тизимлаштириш, унинг асосий шакли
кодификациялаш жараёни кетмоқда. Халқаро савдо бўйича БМТ
комиссияси (ЮНСИТРАЛ) доирасида кодификациялаш ишлари
давомида мисол учун, Товарларнинг халқаро олди-сотди
шартномалари тўғрисидаги 1980 йилги БМТ Конвенцияси; Халқаро
ўтказма ва халқаро оддий вексел тўғрисидаги 1988 йилги БМТ
Конвенцияси; Хусусий ҳуқуқни унификация қилиш бўйича
Халқаро Институт (УНИДРУА) доирасида – Халқаро молиявий
лизинг тўғрисидаги 1988 йилги Конвенция; Халқаро молиявий
факторинг тўғрисидаги 1988 йилги Конвенция ишлаб чиқилган.
Халқаро
иқтисодий
тизимда
нормаларни
норасмий
кодификациясини ва унификациясини, жумладан Халқаро савдо
палатаси (1920 йилда ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси
Парижда жойлашган) ҳам амалга оширади.
27
Do'stlaringiz bilan baham: |