Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
2.2. Халқаро молия ҳуқуқи манбалари турлари. 
Аксарият ҳолатларда, халқаро шартномалар ва халқаро одатлар 
(халқаро ҳуқуқда бўлганидек) халқаро молия ҳуқуқи манбалари 
ҳисобланади. Бунда халқаро шартномалар қуйидагича бўлиши 
мумкин: 
А) давлатлараро, мисол учун, валюта, тўлов уюшмалари ва ҳ.к. 
Б) ҳукуматлараро, мисол учун, ўзаро ҳисоб-китоблар 
тамойиллари тўғрисида, кредитлар тақдим этиш тўғрисида, икки 
томонлама солиққа тортиш тўғрисида. 
В) идоралараро, мисол учун, носавдо тўловлар масалалари 
бўйича ва ҳ.к. 
Халқаро молия ҳуқуқида халқаро ҳуқуқда бўлгани каби, икки 
томонлама ва кўп томонлама шартномалар фарқланади. Халқаро 
молия 
ҳуқуқининг 
шартномавий 
манбаларига 
халқаро 
ташкилотларнинг, хусусан, Халқаро Валюта Жамғармаси ва 
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг таъсис ҳужжатлари 
(уставлари) ҳам тегишлидир. Минтақавий даражада кўплаб 
шартномалар тузилган ва амал қилмоқда. Мисол учун, 1990 йилда 
тузилган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни аниқлаш, 
олиб қўйиш ва мусодара қилиш тўғрисида”ги Европа Кенгашининг 
Конвенцияси. Молиявий муаммолар кўпинча умумсиёсий ва 
умумиқтисодий хусусиятдаги халқаро шартномаларда майдонга 
чиқади. 
Молиявий муаммолар кўпинча, умумсиёсий ва умумиқтисодий 
хусусиятдаги халқаро шартномаларда акс этади.
Халқаро одатнинг халқаро молия ҳуқуқи манбаси сифатидаги 
роли махсус илмий тадқиқотни талаб қилади. Халқаро одатлар 
халқаро молиявий ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлашда анча 
аҳамиятли ўрин тутади. Шундай қилиб, XIX асрнинг иккинчи 


16 
ярмида лотин америкалик “К.Кальво ва Л.Драголарнинг 
доктринаси” асосида давлатлар ва уларнинг фуқароларидан 
қарзларни ундириш мақсадида чет давлатларнинг ички ишларига 
дипломатик ва қуролли йўл билан аралашишга йўл қўймаслик 
тўғрисидаги ҳуқуқий одат шаклланди. 1907 йилда ушбу ҳуқуқий 
одат Шартномавий қарз мажбуриятлари бўйича ундириш учун куч 
ишлатишни 
таъқиқлаш 
тўғрисидаги 
Гаага 
конвенциясида 
мустаҳкамлаб қўйилди. 
Универсал шартномавий тартибга солиш яққол етарли бўлмай 
қолган бир шароитда ҳам халқаро молиявий тизим, шаклланган 
механизм сифатида ҳаракатда бўлади. Бунга, асосан, минтақавий, 
маҳаллий ва универсал халқаро одатлар ва юмшоқ ҳуқуқ ҳисобига 
эришилади. 
Халқаро Валюта Жамғармаси тўғрисидаги шартнома. Халқаро 
молия ҳуқуқининг универсал даражадаги манбаси Халқаро Валюта 
Жамғармаси тўғрисидаги шартнома ҳисобланиб, ушбу ҳужжат 
ушбу ташкилотнинг амалдаги уставидир. Шартнома Халқаро 
тикланиш ва тараққиёт банки тўғрисидаги шартнома билан бир 
вақтда – 1944 йил июль ойида имзоланган ва 1945 йил декабр ойида 
кучга кирган. 
Шартнома Кириш ва 31 моддадан, шунингдек бир нечта 
қўшимчалар (иловалар) иборат бўлиб, ҳар бир модда ўз 
бўлимларига 
эга. 
Шартноманинг 
дастлабки 
матнига 
Бошқарувчилар Кенгашининг резолюцияси асосида бир нечта 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган ва улар тегишлича 1969 йил 
июль ойидан; 1978 йил 1 апрельдан; 1992 йил ноябрь ойидан кучга 
кирган. 
Шартноманинг қисқача тузилишини Жамғарма ва аъзо-
давлатларнинг айрим ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларига тегишли 
асосий моддаларнинг таърифини келтириб ўтамиз. 
I модда Халқаро Валюта Жамғармасининг мақсадини белгилаб 
берган бўлиб, унда ташқи савдонинг кенг ва мутаносиб ўсишини 
таъминлаш, валюта чекловларини, тўлов баланси бузилишини 
бартараф қилиш унинг мақсади этиб белгиланган. 
II моддада Жамғарманинг дастлабки аъзолари Бирлашган 
Миллатлар 
Ташкилотининг 
валюта-молия 
конференцияси 
томонидан тақдим этилган, ўзининг аъзолигини 1945 йил
31 декабрга қадар тасдиқлатган давлатлар кириши белгиланган. 
Қолган 
давлатлар 
эса 
Бошқарув 
Кенгаши 
томонидан 


17 
белгиланадиган шартлар асосида Халқаро Валюта Жамғармасига 
аъзо бўлади. Ушбу шартлар, шу жумладан аъзо бўлиш шарти 
Жамғармага аъзо бўлган давлатларга қўйиладиган талабларга 
асосланиши лозим.
IV модда Жамғарма томонидан аъзо-давлатлар валюта 
курсларининг миллий режими устидан кузатувга бағишланган. 
V модда ўзида тўлов баланси билан боғлиқ муаммоларни ҳал 
қилишга айрим шартларни назарда тутади; шартномани тизимли 
равишда бузган давлатни ташкилотга аъзоликдан ўчиришни 
назарда тутади. 
VIII 
моддада 
жорий 
операциялар 
соҳасида 
валюта 
чекловларига йўл қўйилмаслигидан иборат. 
IX 
моддада 
Жамғарманинг 
мақоми, 
устунлиги 
ва 
иммунитетини, унинг мансабдор шахслари ва ходимлари 
белгиланган, аъзо-давлатнинг эрк-иродасига кўра Жамғармадан 
аъзоликни тугатиш имкони тадим этилади. 
XI модда аъзо-давлат ёки унинг молиявий органига 
Жамғармага аъзо бўлмаган давлат билан, уларнинг ҳудудида 
шахслар билан ҳамкорлик қилишга ва бирор бир битим тузишга 
киришиши, агар бу Халқаро Валюта Жамғармаси тўғрисидаги 
шартнома 
ёки 
Жамғарманинг 
вазифаларига 
зид 
бўлса, 
таъқиқланади. 
XII модда Бошқарув Кенгаши ваолатлари, Ижро Кенгашини 
шакллантиришнинг умумий қоидалари, Жамғарманинг Директор-
тақсимловчи ваколатларини, давлатларнинг овозга эга бўлишини, 
иқтисодиётнинг ҳолати тўғрисидаги статистик маълумотларни 
Жамғармага тақдим этиши ва Жамғарма вакилларини жойларга 
иқтисодий аҳволни ўрганиш учун шароит яратишни белгилайди. 
XIV модда аъзоликка кираётган давлатларга кириш вақтидаги 
ҳисоб-китоблар ва жорий операциялар бўйича трансфертга 
нисбатан чекловлар шароитидаги ўзгаришларга мослашиш ва 
ўзининг ҳолатини сақлаш имконини тақдим этишни назарда тутади. 
XV-XVIII моддаларида агар аъзо давлат Халқаро Валюта 
Жамғармаси тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятларни 
бажармаса, Жамғарма аъзо-давлатга кредит беришдан бош тортиши 
мумкинлги тўғрисидаги қоида акс этган. 
XXVI модда давлатнинг Халқаро Валюта Жамғармасидан 
чиқиш ҳуқуқини белгилайди. 


18 
XXVIII моддада аъзо-давлатлар, бошқарувчилар ва Ижро 
кенгашининг ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартибини 
белгилаб берган. 
XXIX модда Шартномани талқин қилиш Ижро Кенгаши 
доирасидаги муҳокамалар давомида амалга оширилишини, махсус 
Жамғармалар кредитларидан фойдаланиш ҳуқуқига асослашни 
назарда тутади. 
Шартноманинг моддаларига алоҳида кенгроқ тўхталиб ўтамиз. 
Кириш моддаларида Халқаро Валюта Жамғармаси ва унинг 
тизимида иккита департамент – Умумий ҳисоб-китоблар 
департаменти ва Қарз ҳуқуқи департаментининг ташкил 
қилинишини белгилайди. Айнан ушбу департаментлар орқали 
Халқаро Валюта Жамғармасиниг барча операциялари ва битимлари 
амалга оширилади. 1-3 моддалар Халқаро Валюта Жамғармасининг 
мақсадига, Халқаро Валюта Жамғармаси устав капиталида аъзо-
давлатларнинг иштирокига бағишланган.
Халқаро 
Валюта 
Жамғармаси 
мақсадлари 
сифатида 
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: валюта-молия соҳасида халқаро 
ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, халқаро валюта-
молия муаммолари устида биргаликда ишлаш ва музокаралар олиб 
боришга хизмат қилиш; халқаро савдонинг мутаносиб ўсишига 
замин яратиш; валюта барқарорлигини, аъзо-давлатлар орасида 
валюта режимини яхшилаш ва рақобатда устунликка эга 
бўлмаслиги мақсадида валюта девальвациядан фойдаланмаслигини 
таъминлаш; аъзо-давлатлар ўртасида жорий операциялар бўйича 
ҳисоб-китобларнинг 
кўп 
томонлама 
тизимини 
яратишга, 
шунингдек халқаро савдонинг ўсишига тўсқинлик қилувчи валюта 
чекловларини бартараф қилишга ёрдам бериш; Халқаро Валюта 
Жамғармасининг умумий ресурсларини тақдим этиш ҳисобига 
аъзо-давлатларнинг 
тўлов 
балансининг 
номутаносиблигини 
бартараф қилиш, уларнинг ҳажмини камайтириш. 
III моддада Халқаро Валюта Жамғармасига аъзо давлатларнинг 
квоталари сунъий тўлов-ҳисоб бирликлари – қарз ҳуқуқида 
белгиланади. Бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу моддада ҳам 
акс этган, чунки қарз ҳуқуқининг барча механизми 1976-1978 
йиллардаги қўшимчалар билан Шартнома матнига тўлиқ 
киритилган. 
Аъзо-давлатлар ўзларининг квоталари доирасида миллий 
валютада, чет эл валютасида пул ёки қимматли қоғоз, хусусан 


19 
векселда киритишади. Шу билан халқаро пул тизими ва халқаро 
қимматли қоғозлар бозорининг “қўшничилиги”ни билдиради. 
Ушбу принципда нафақат мамлакатларнинг Халқаро Валюта 
Жамғармаси билан, балки Халқаро Валюта Жамғармасида иштирок 
этувчи мамлакатларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари ҳам амалга 
оширилади. 
IV модда Халқаро Валюта Жамғармаси тўғрисидаги 
Шартноманинг энг муҳим моддаси ҳисобланади. У аъзо-
давлатларниг Халқаро Валюта Жамғармаси ва бир-бирлари билан 
“валюта режимларини” ва валюталар курси тизимининг 
барқарорлигини таъминлаш” мажбуриятини юклайди. Давлатлар 
валюталар курси ёки халқаро валюта тизимини манипуляция қилиш 
ҳуқуқига эга эмас, бу эса тўлов баланси барқарорлигини 
таъминлашга хизмат қилади ва бошқа давлатлар билан рақобатда 
инсофсиз устунликка эга бўлишга йўл қўймайди. 
IV модда нормаси қоидалари билан халқаро иқтисодий 
тартибниг энг муҳим таянчи ҳисобланган бир йўла бир нечта 
масалалар халқаро-ҳуқуқий тартибга солганлиги билан ҳам 
қизиқдир. Демак, валюталар курси халқаро-ҳуқуқий институтининг 
ривожланиши 
давом 
эттирилди; 
валюталар 
курсининг 
барқарорлигини таъминлашда давлатларнинг ҳамкорлиги халқаро 
молиявий тизим принципи даражасида эътироф этилади. 
Давлатларга валюталар курсини бошқаришни таъқиқловчи норма 
қўшилди. Бундан ташқари, жаҳон ҳамжамияти Жаҳон Савдо 
Ташкилоти ёрдамида халқаро иқтисодий тизимида инсофсиз 
рақобатга қарши курашаётган бир вақтда, ушбу Шартнома 
моддасида инсофсиз рақобат билан Халқаро Валюта Жамғармаси 
механизмлари воситасида курашиш истаги ифодаланган. 
Ва ниҳоят, моддада адолатсиз устунликка қарши курашишга 
интилиш белгиланган бўлиб, бу эса халқаро молия тизимида адолат 
ғоясиниг ҳуқуқий асосланиши тўғрисида хулоса қилиш имконини 
беради. 
IV моддада Халқаро Валюта Жамғармасининг халқаро валюта 
тизими устидан назоратни амалга ошириш ҳуқуқи белгилаб 
ўтилган. Ҳар бир давлат Халқаро Валюта Жамғармасини ўз валюта 
режими ўзгарганлигни тўғрисида хабардор қилишга мажбур, 
Халқаро Валюта Жамғармаси эса давлатларнинг валюта сиёсати 
устидан назоратни амалга оширади ва давлатлардан валюта курси 
масаласи бўйича тушунтиришлар ўтказиши мумкин. 


20 
Шу нарса аниқки, халқаро молиявий тизимда реал амалиётдан 
аксарият эълон қилинадиган принциплар, нормалар халқаро-
ҳуқуқий мафкура анча фарқ қилади. АҚШ ва бошқа ривожланган 
давлатлар валюта курсини бошқаришда айниқса фаол эканлигини 
алоҳида таъкидлаш лозим. Бу 2008-2010 йиллардаги жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирози давомида яққол кўзга ташланиб 
қолди. Бундан ташқари, шаклланган халқаро молиявий тартиб 
АҚШга бутун халқаро валюта тизимини бир томонлама бошқариш 
имконини беради. Бундай бошқарув бир томонлама устунликни, 
яъни бошқа “рақиб давлатлар” билан рақобатда ғолиб бўлишни 
таъминлаш мақсадида амалга оширилишини алоҳида таъкидлаш 
зарурати йўқ. Давлатларнинг бундай ҳаракати натижасида 
адолатлилик тамойили юридик кафолат билан таъминланмаган 
қуруқ шиорлигича қолиб кетади. 
Шундай қилиб, валюта курси соҳасида контроль-назорат 
механизмининг етишмаслиги, валюталар курсини бошқаришга оид 
моддий-ҳуқуқий нормалардаги бўшлиқлар, валюталар курсини 
бошқаришга 
таъқиқ 
бузилган 
ҳолатларда 
давлатларнинг 
жавобгарлиги ҳақидаги процессуал нормаларнинг мавжуд 
эмаслиги, устунликни тақсимлашда ва инсофсиз рақобатда 
адолатлилик кафолатининг йўқлиги – буларнинг барчаси Халқаро 
Валюта Жамғармаси механизмига оид камчиликлар ҳисобланади. 
Халқаро Валюта Жамғармаси тўғрисидаги Шартноманинг
V-VII моддалари Халқаро Валюта Жамғармаси амалга оширадиган 
операциялар, шу жумладан валюта ва Халқаро Валюта Жамғармаси 
валюта заҳираларини ўтказиш масалаларига бағишланган. Моддада 
айтилишича, давлатлар Халқаро Валюта Жамғармаси билан 
муносабатларни марказий банк, ғазначилик ёки шунга ўхшаш 
органлар 
орқали 
амалга 
оширади. 
Халқаро 
Валюта 
Жамғармасининг асосий операция тури бу иштирокчи давлатга 
унинг мурожаати асосида давлатнинг миллий валютаси эвазига 
муайян қарз ҳуқуқи ёки Халқаро Валюта Жамғармаси заҳираси 
(“умумий ресурс”)дан худди шундай валютага эга бўлиш истагини 
билдирган давлатдан унинг валютасини тақдим этиш (сотиш) 
ҳисобланади. Гап алмаштириш ёки олди-сотди тўғрисида кетмоқда: 
Халқаро Валюта Жамғармаси қарз ҳуқуқини ёки хорижий 
валютани харидор-давлат миллий валютасига сотади. Қарз ҳуқуқи 
ёки хорижий валюта манбаси бўлиб умумий ресурслар ҳисоби – 
Халқаро Валюта Жамғармаси қўлида тўпланган жаҳон ҳамжамияти 


21 
мамлакатларининг ўзига хос моливий заҳираси хизмат қилади. 
Хорижий валютани (ёки қарз ҳуқуқини) давлатлар тўлов 
балансидаги номутаносиблик вужудга келганда ва ушбу балансни 
тиклаш мақсадида сотиб олади. Бироқ Халқаро Валюта 
Жамғармаси валютани давлатларга уларнинг мурожаатларига кўра 
муайян шартлар асосида тақдим этади (мисол учун, Халқаро 
Валюта Жамғармаси заҳирасида харидор-давлатларининг миллий 
валютаси ҳаддан ортиқ бўлмаслиги лозим; агар давлат валютани 
“умумий ресурс”дан сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмаган бўлса 
ва ҳ.к.). Бунда Халқаро Валюта Жамғармаси умумий ресурсдан 
фойдаланиш қоидаларини мустақил қабул қилади ва ушбу 
қоидаларда аниқ вазиятларнинг ўзига хослигини ҳисобга олиш 
имконини берадиган бошқа шартларни белгилайди.
Қоидага кўра, агар давлат валюта (қарз ҳуқуқи)га устав 
капиталидаги ўз квотаси ҳажмида эгалик қилмоқчи бўлса, бунга 
тўсқинлик қилмоқчи бўлган ҳолатлар деярли йўқ, ва зарур 
маблағлар давлатга анча тез ўтказиб берилиши мумкин. Ҳудди 
шундай тартибда Халқаро Валюта Жамғармасидаги ўз миллий 
валютасидан иборат бўлган заҳира қисмини қайта сотиб олишга 
тўсқинлик мавжуд эмас. 
Валюта билан боғлиқ операциялар валютаси тақдим этилаётган 
ёки қабул қилинаётган давлатнинг розилиги билан амалга 
оширилади. Ушбу норма билан давлат-эмитентнинг ўз валютасига 
бўлган мулк ҳуқуқи, ушбу ҳолатда эса тасарруф қилиш ҳуқуқи яна 
бир бор тасдиқланмоқда. Агар валюта эгаси-давлатнинг миллий 
валютасини Халқаро Валюта Жамғармасидан бошқа бир исталган 
давлат сотиб олаётган бўлса, у Халқаро Валюта Жамғармаси билан 
ҳамкорлик қилишга мажбур. Халқаро Валюта Жамғармаси
тўғрисидаги 
Шартнома 
юрисдикциясига 
кирувчи 
бошқа 
операциялар қаторида хусусан, олтин олди-сотдиси бўйича 
операциялар кўрсатиб ўтилади. 
Халқаро Валюта Жамғармаси тўғрисидаги Шартноманинг VI 
моддасида аъзо-давлатларда халқаро капитал ҳаракатини тартибга 
солиш учун назорат чораларини қабул қилиш ҳуқуқи берилган, 
бироқ бундай чоралар жорий операциялар бўйича ҳисоб-
китобларни, яъни халқаро савдога хизмат қилувчи ҳисоб-
китобларни чекламаслиги лозим. 
Заҳираларни тўлдириш учун Халқаро Валюта Жамғармаси
аъзо-давлатлар билан қарз ёки қарз ҳуқуқи эвазига аъзо-давлатнинг 


22 
миллий валютасини сотиб олиш тўғрисида келишув тузиши 
мумкин. Валюта заҳираларига бағишланган VII модда (5 бўлим)да 
давлатлар Шартномага қадар тузилган халқаро келишувлар бўйича 
мажбуриятларга ҳавола қилмасликлари лозим, чунки бу 
Шартноманинг ушбу қоидалари ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги 
лозим. Ушбу қоида билан моҳиятан, Халқаро Валюта 
Жамғармасига аъзо-давлатларнинг бошқа халқаро шартномалари 
нормалари билан Шартнома нормалари “тўқнаш келганда” 
Шартнома нормаларининг устунлигини белгилаб берди. 
Халқаро Валюта Жамғармаси тўғрисидаги Шартноманинг 
марказий моддаларидан бири VIII модда бўлиб, унда иштирокчи-
давлатларнинг умумий мажбуриятлари белгилаб берилган. Ушбу 
моддага мувофиқ, давлатлар Халқаро Валюта Жамғармасининг 
розилигисиз жорий операциялар бўйича тўловлар ва пул 
ўтказмаларига чеклов қўймасликка мажбур. Шу билан давлатлар 
Шартноманинг ушбу қисми бўйича ўзларининг юрисдикциясини 
рад этади, буни глобаллашув жараёнида ўз суверенитетида ўзини 
ўзи чеклаш деб баҳолаш мумкин. 
Халқаро Валюта Жамғармаси тўғрисидаги Шартномада 
юридик жиҳатдан жорий операциялар, яъни ташқи савдо бўйича 
миллий валюталарни конверсиялаш тамойили мустаҳкамланган. 
Давлатлар ўз зиммасига VIII моддага кўра мажбуриятни олмаслик 
ҳуқуқига эга, бундан аксарият мамлакатлар ҳозирги кунда 
фойдаланиб келишмоқда. Шу билан бирга, Халқаро Валюта 
Жамғармаси ўз аъзоларининг жорий тўловлар бўйича миллий 
валютанинг конверциясига ўтишга чақиради. Шартноманинг
VIII моддасига мувофиқ, Халқаро Валюта Жамғармасига аъзо-
давлатлар таҳқирловчи валюта келишувларида иштирок этиши ва 
“валюталар курсининг кўплигидан фойдаланишни” таъқиқланади. 
Давлатлар Халқаро Валюта Жамғармаси ва бир-бирлари билан 
ўзларининг валюта заҳиралари қисми юзасидан ҳамкорлик қилишга 
мажбуриятини ўз зиммаларига олади, бу ликвидлилик устидан 
халқаро назоратни такомиллаштириш вазифасини бажаришни ва 
“халқаро валюта тизимининг асосий активи”дан қарз ҳуқуқини 
олдини олишни назарда тутади. 
Халқаро Валюта Жамғармаси тўғрисидаги Шартноманинг 
IX-XIV моддалари Халқаро Валюта Жамғармасининг ҳуқуқий 
мақоми, 
унинг 
иммунитети, 
устунлиги, 
бошқа 
халқаро 
ташкилотлар, Халқаро Валюта Жамғармаси аъзоси бўлмаган 


23 
давлатлар билан муносабатига, ички ташкилий ва бошқарув 
масалаларига, ўтиш қоидаларига бағишланган. 
Шартноманинг кейинги (XV-XXV) моддалари махсус қарз 
ҳуқуқига ва Халқаро Валюта Жамғармаси тизимида ушбу 
механизмнинг ишлаш жиҳатларига бағишланган. Махсус қарз 
ҳуқуқи доирасида Халқаро Валюта Жамғармаси аъзо давлатлар 
ўртасида қарз ҳуқуқини тақсимлайди. Қарз ҳуқуқи билан боғлиқ 
барча операциялар фақат ушбу Департамент орқали амалга 
оширилади. Қарз ҳуқуқининг бирлиги қиймати малакали кўпчилик 
овоз билан аниқланади. Ҳар бир давлат ўз марказий банклари ҳисоб 
рақамида ўз миллий валютасида Халқаро Валюта Жамғармаси
заҳирасини сақлайди. Халқаро Валюта Жамғармасининг бошқа 
активлари (конверцияланадиган валюта, олтин) бир қатор 
мамлакатларнинг депозитарийсида сақланади, бу мамлакатлар анча 
кўп квотага эга бўлган беш аъзо-давлат томонидан ёки Халқаро 
Валюта Жамғармасининг ўзининг танлаши бўйича тайинланади. 
Қарз ҳуқуқини Халқаро Валюта Жамғармасининг ўзи сақлайди, 
қарз ҳуқуқи билан боғлиқ операцияларни ресурслар умумий 
ҳисобидан амалга оширилади. Халқаро Валюта Жамғармаси қарз 
ҳуқуқининг сақловчиси этиб бошқа давлатни ҳам тайинлаши 
мумкин. 
Юридик жиҳатдан (Шартноманинг XVIII моддасига 
мувофиқ) барча қарз ҳуқуқи аъзо давлатлар ўртасида уларнинг беш 
йиллик даврдаги квоталарига боғлиқ ҳолда тақсимланади. Ҳар бир 
давлат ўзининг қарз ҳуқуқи асосида бошқа аъзо давлатнинг) ёҳуд 
шартнома бўйича, ёҳуд Халқаро Валюта Жамғармаси тайинлаган
бошқа аъзо давлатдан унинг миллий валютасига эквивалент 
қийматида сотиб олиш ҳуқуқига эга (XIX модда). Бундай ҳарид 
фақатгина тегишли давлатда тўлов баланси ва миллий заҳирасида 
муаммолар бўлган тақдирда амалга оширилади. Қарз ҳуқуқи билан 
боғлиқ операциялар бирор бир солиққа тортилмаслиги лозим. 
Шартноманинг XXVI-XXXI моддалари давлатларнинг 
Халқаро Валюта Жамғармаси таркибидан чиқиши, Халқаро 
Валюта Жамғармасини тугатиш, Шартномага тузатиш киритиш ва 
фойдаланиладиган атамалар ва якунловчи қоидаларни талқин 
қилишга бағишланган. 
Шартноманинг “Валютанинг номинал қиймати” деб ном 
олган 
“С” 
қўшимчаси 
(иловаси)да 
Халқаро 
Валюта 
Жамғармасининг кўрсатмаси бўйича қарз ҳуқуқига ёки бошқа 


24 
ўлчов бирлигига нисбатан валюталарнинг номинал қиймати 
белгиланиши мумкин, бунда “олтин ёки бир алоҳида валюта 
бирлиги 
сифатида 
ифодаланмайди”. 
1976-1978 
йилларда 
қиритилган айнан ушбу қоида миллий валюталарни олтин ва АҚШ 
долларига “боғлиқлигини” юридик жиҳатдан бекор қилди, ва 
давлатлар ўзларининг миллий пул бирликларини ўзига хос 
“боғлайдиган” чет эл валютасини мустақил танлаш ҳуқуқига эга 
бўлишди. Аксарият давлатларнинг пул бирлиги долларга 
боғлиқлигича қолди, бунда энди ушбу давлатларнинг эрк-иродаси 
асосида юз берди. 
Шундай қилиб, Халқаро Валюта Жамғармаси тизимида 
валютанинг номинал қийматини белгилаш тарихи шуни 
кўрсатмоқдаки, бир томондан, АҚШ доллари аста-секин 
давлатларнинг ишончини йўқотмоқда, иккинчи томондан эса, ҳали 
ҳануз кўплаб, айниқса халқаро савдоси АҚШга “боғланган” ва 
шунингдек америка валютасига муҳтож давлатларнинг ишончи 
сақланиб қолмоқда. 
 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish