Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Халқаро одатлар 
Халқаро одатлар халқаро молия ҳуқуқи манбалари 
иерархиясида алоҳида ўзига хос ўринни эгаллайди. Очик-ойдин 
равшанки, ўзининг аҳамияти ва таъсири бўйича одатлар давлатнинг 
ички қонунчилиги ва халқаро шартномалардан кейинги ўринда 
туради, бироқ умуман олганда, бир қатор вазиятларда айнан улар 
ҳуқуқий регулятор сифатида ўз ўрнига эга. Айниқса халқаро 
одатларнинг аҳамияти турли ҳисоб-китоб ва банк кафолати билан 
боғлиқ банк операцияларини амалга оширишда жуда ҳам катта. 
Юқорида қайд этилганидек, амалий фаолиятда шаклланган ва иш 
муомаласидаги одатлар халқаро савдо палатасининг норасмий 
кодификациясидан, шу жумладан одат ва қоидаларнинг 
унификацияланган тўпламидан жой олган. Шуни қайд этиш 
лозимки, муайян рақам остида Халқаро Савдо Палатасининг нашри 
сифатида тўплам эмас, балки унинг мазмунидаги нормалар юридик 
кучга эга. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра иш 
муомаласа одатлари деганда, тадбиркорлик (шу жумладан банк) 
фаолиятининг бирор бир соҳасида шаклланган ва кенг 
қўлланиладиган, бирор бир ҳужжатда қайд этилганидан қатъий 
назар қонунчиликда белгиланмаган ҳулқ-атвор қоидасидир. Шу 
тариқа, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизими одатларни 
банк ҳуқуқининг тўла қонли манбаси сифатида белгилайди. 
Халқаро молия ҳуқуқининг бошқа манбалари қаторига суд-
арбитраж амалиётида шаклланган прецедент ҳуқуқини ва халқаро 
ташкилотларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини киритиш мумкин. 
Халқаро молия ҳуқуқининг манбаси сифатида прецедент ҳуқуқи, 
энг асосийси, англо-саксон ҳуқуқ тизими мамлакатларида амал 
қилади, шу сабабли халқаро шартномалар каби умум тан олинган 
аҳамиятга эга эмас, бироқ шуни тан олиб айтиш лозимки, 
давлатнинг ички қонунчилиги анъанавий тарзда таянадиган 
романо-герман ҳуқуқий тизими мамлакатлари учун прецедент 
ҳуқуқига диққат билан эътибор бериш ва норма ижодкорлик 
фаолиятида натижаларга, мисолларга, суд-арбитраж амалиёти 
хулосаларига таянишга уриниш мавжудлиги хусусиятлидир. 
Ҳозирги вақтда халқаро молия ҳуқуқи манбалари қаторида халқаро 
ташкилот аъзо давлатлари ҳудудида қўлланиладиган халқаро 
ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳажжатлари катта таъсирга эга 
бўлиб бормоқда. Ушбу ҳужжатлар миллий ҳуқуқдан устун бўлган 
хусусиятдаги халқаро минтақавий ташкилотларнинг пойдеворида 


28 
яратилади. Бунга Европанинг 27 та давлатини ўз аъзолигига 
бирлаштирган Европа Иттифоқи мисол бўлиб хизмат қилади. 
Европа Иттифоқи Институтлари Европа Иттифоқига аъзо-
давлатлар учун юридик жиҳатдан мажбурий аҳамият касб этадиган 
ҳужжатларни чиқариш ҳуқуқига эга. Европа Иттифоқи доирасида 
банк фаолиятини тартибга солувчи бундай ҳужжатларнинг (асосан, 
директивалар) мажмуи европа банк қонунчилиг номини олган. 
Ушбу ҳолат Европа Иттифоқи доирасида халқаро банк ҳуқуқининг 
минтақавий тизимости соҳаси бўлган банк ҳуқуқиниг минтақавий 
тизими шаклланганлиги ва ривожланаётганини билдиради, бу бир 
вақтнинг ўзида минтақавий ва универсаллашиш тенденциясининг 
мавжудлиги ва ўзаро ҳаракати билан изоҳланади. Шу маънода, 
европа банк ҳуқуқи халқаро банк ҳуқуқий муносабатлари намоён 
бўлишининг минтақавий шакли сифатида гавдаланади. 
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, моҳиятан ҳуқуқ манбалари 
ўртасидаги фарқ ҳуқуқий нормалар ривожланишининг ўзига хос 
ривожланганлиги билан изоҳланади. Бироқ туб фарқ ҳулқ-атвор 
моделининг “норма бўлишидан олдинги ҳолати”да мавжуд бўлган 
яралиш ва шаклланиш механизмидан иборат. Натижада, ҳар бир 
муайян вазиятда у ёки бу ҳулқ-атвор ҳуқуқий норма бўлиш 
давомидаги жараёнлар бир хил эмас: риоя қилиш қатъийлиги, 
такрор-такрор қўллаш, ҳулқ-атвор қоидасини давлат томонидан 
сукут билан тан олиш – юридик жиҳатдан мажбурий сифатида – 
биринчи ҳолат (одат); муайян вазиятларда ўзининг эркини бошқа 
давлатлар билан келишиш – иккинчи ҳолат (халқаро шартнома); 
давлатнинг мустақил ўз эрк-иродасини билдириш – учинчи ҳолат 
(қонун, норматив ҳужжат ва ҳ.к. чиқариш). Якунловчи босқичда 
кўриб чиқилаётган давлат юрисдикцияси доирасида амал қилаётган 
барча ҳуқуқий нормалар у ёки бу маънода давлатнинг эрк-иродаси 
орқали чиқарилиши, яъни белгиланиши ва санкцияланиши лозим. 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish