Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet88/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

П. Раншбург ўқиш бузилишларини биринчи марта оғир ва енгил даражага бўлди. Уўқиш бузилишини енгил даражасини у "легастения" термини билан атади, ундан фарқли ўлароқўқиш бузилишларини оғирҳолатини "алекция" термини билан атади. Кейинчалик "диспекция" ва "дисграфия", "алекция" ва "аграфия" тушунчаларини фарқлаш ҳолатлари келиб чиқди.
Ўқиш бузилишларининг табиатини тушуниш аста-секин ўзгариб борди. Баъзи бир муаллифлар ўқиш бузилишларининг ўзига хос механизмлари ва намоён бўлиши биланфарққиладиган турли ўқиш бузилишларини кўриб чиқа бошладилар. Ўқиш бузилиши бир хил оптик бузилиш сифатида аниқланмаган эди. Е. Илминг ўқиш патологиясида бир қатор жараёнларнинг бузилишини аниқлади:

  1. Ҳарфнинг оптик бирлиги ва товушнинг акустик бирлигини ўзлаштириш.

  2. Товушни ҳарфга мос тушиши.

  3. Сўздаги ҳарфни синтезлаш.

  4. Оптик ва акустик элементларнинг сўзда аниқаш (расчленят) қобилияти.

  5. Сўздаги урғуни, сўз оҳангини, сўздаги унлиларни ўзгаришини аниқлаш.

  6. Ўқилганларни маъносини тушуниш.

1937 йилда ўз ишини баён қилган О. Ортоннинг текширишлари ўз вақтида катта қизиқиш уйғотган. О. Ортоннинг иши болаларда учрайдиган ўқиш, ёзув ва нутқ бузилишларига бағишланган. О. Ортон болаларда ўқиш бузилишлари кенг тарқалганлигини белгилаб берган. У саводга ўргатишда болаларда учрайдиган ўқишдаги қийинчиликларни, катта кишиларнинг мияси турлича шикастланиши натижасида пайдо бўладиган ўқиш бузилишлари билан аралаштирилмаслик кераклигин кўрсатиб ўтди. О. Ортон алекция болаларнинг ривожланишида фақатгина мотор қийинчиликларни келтириб чиқармай, балки ўқиш бузилиши сенсор характердаги бузилишларни ҳам кўпроқ келтириб чиқаради, деган хулосага келди.
Невропатолог Р.А. Ткачев ва С.С. Мнухин ишларига алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. РЛ. Ткачев туғма ўқиш бузилиши бор болалар орасида олиб борилган кузатишларни таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келди, алекция асосида мнестик бузилишлар, яъни хотира бузилишлари ётади. Алекцияда бола ҳарфларни, бўғинларни ёмон эслаб қолади, ҳарфни маълум бир товушга мослай олмайди. Асосан сўз бошини эсга тушириш бузилган бўлади. Агар бола сўзнинг охирги бўғинини хотирада сақлаб қолса, у ҳолда биринчи бўғини эсдан чиқаради, тушириб қолдиради ва алмаштиради.
Р.А. Ткачев ҳарфнинг кўрув образи ўртасидаги ассоциатив алоқаларининг ва товушга мос эшитув образининг кучсизлиги алекцияни намоён қилишини тушунтириб ўтади. Бунда интеллект сақланган бўлади. Р.А Ткачев бунга наслий омиллар таъсир кўрсатишини таъкидлайди.
С.С. Мнухиннинг туғмаалекция ва аграфия ҳақида" деб номланган ишида ўқиш бузилишлари интеллекти нормада бўлган болаларда ҳам, ақли заиф болаларда ҳам учрашини таъкидлайди. Ақли заифликнинг турли даражасида алекция нормал ривожланган болаларга нисбатан кўп учрайди.
С.С. Мнухин ўзининг кузатишлари ва муаллифларининг кузатишларидан келиб чиқиб, куйидаги хулосага келди: ўқиш бузили­ши алоҳида бузилиш бўлмай, балки яна бир қатор бузилишлар биланбирга келади.

  1. асрнинг30-йилларида ўқиш бузилишлари масалаларни ўрганишпсихологлар, педагог ва дефектологлар диққатини ўзига жалб қила бошлади.


Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish