Ўқишнинг психологик акти. Нормада ўқишни ўзлаштириш жараёни.
Ўқишнинг бузилиш муаммосини танқидий таҳлили, авваламбор нормада ўқиш жараёнининг мураккаб психофизик тузилишини тушуниш ва болаларнинг ўқиш малакаларни ўзлаштириш хусусиятларига асосланиши керак.
Ўқиш — мураккаб психофизиологик жараён. Ўқиш жараёнида кўриш, нутқ-ҳаракат, нутқ-эшитиш анализаторлари иштирок этади. Бу жараён асосида "анализаторларнинг мураккаб ўзаро ҳаракат механизмлари ва икки сигнал системасининг вақтинчалик алоқаси" ётади, деб ёзади Б.Г. Анонев.
Ўқиш ёзма нутқнинг бир тури бўлиб, оғзаки нутққа қараганда кеч ва (мураккаб) қийин ўзлаштирилади. Ёзма нутқ оғзаки нутқ асосида шаклланади. Ёзма нутқнинг мураккаб шартли рефлектор алоқаси шаклланган иккинчиси сигнал системаси (оғзаки нутқ) билан бирлашади ва уни ривожлантиради. Ёзма нутқ жараёнида эшитган, кўрилган ва талаффуз қилинган сўзлар ўртасида янги алоқалар тикланади. Агар оғзаки нутқ асосан нутқ ҳаракат ва нутқ-эшитиш анализаторларининг фаолиятида вужудга келса, ёзма нутқ эса "эшитув мотор эмас, балки кўрув-эшитув мотор қурилмаси" бўлиб ҳисобланади. Ёзма нутқ оғзаки нутқнинг кўрув шаклидир. Ёзма нутқда аниқграфик белгилар, оғзаки нутқдаги сўзларнинг товуш тузилиши, товушларни тасаввурда график тасвири, яъни ҳарфларни билдиради.
Шундай қилиб, ўқиш ўзининг психофизик механизми билан оғзаки нутққа қарагандабирмунча мураккаб жараёндир.Оғзаки ва ёзма нутқ бир-бири биланўзаро алоқада ривожланади.
Ўқиш кўриш идроки орқали ҳарфларни билиш ва фарқлашдан бошланади. Шу асосида ҳарфларни маълум товушларга мос келиши юзага келади. Ниҳоят сўзнингтовуш шакли ва унинг мазмун ўқилаётган матнни, гапни тушунишни вужудга келтиради. Шундай қилиб, ўқиш жараёнида иккита шартли томонини белгилаш мумкин:
1.Техник (курув образ ёзилган сўзнингталаффузига мос келиши).
2.Мазмуни, яъни бу ўқиш жараёнининг асосий мақсади ҳисобланади. Тушуниш сўзнинг товуш шакли ва унинг маъноси билан боғланиши асосида рўёбга чиқади. Ўқиш жараёнининг мана шу томонлари ўртасида ажратиб бўлмас алоқа мавжуд.
Ўқилаётган гапни маъносини тушуниш жараёни идрокнинг ҳолати билан аниқланади.
Катта кишилар ўқиш жараёнида ўқилганларнинг маъносини автоматик тарзда англайдилар. Лекин бу автоматлашган ўқиш саводга ўрганиш операцияси жараёнида мураккаб ва кўпқирралидир. Техник томоннинг мураккаблиги кишининг ўқиш жараёнидаги кўз ҳаракатининг таҳлилида аниқ намоён бўлади.
Яхши ўқийдиган кишининг кўз ҳаракати бир нуқтадан бошқа нуқтага тез суръатда ўтади. Ўқиш жараёнида ҳаракат фақат олдингга (ўнгга) бўлмай, балки орқага ҳаракат ҳам бўлади. Аввалги идрокка қайтганда, орқага ҳаракат регрессия номини олади. Ўқиш жараёнидан ўқилган сўзнинг идроки фиксация пайтида қаторда кўз ҳаракатининг тўхташида содир бўлади. Ўқиш жараёнида кўз ҳаракатининг қаторида 12-20 марта узоқ муддатли тўхтайди. Қаторда тўхташ сони турлича бўлади, улар сўзларнинг ёки қатордаги ҳарфларнинг сони билан боғлиқ бўлмайди. Кўзнинг фиксацияси сўзлар орасида ва сўзнинг ўртасида бўлиши мумкин. Тўхташ сони сўзнинг тузилиши, сўзлар қанчалик танишлиги, сўзнинг тўғри ёки бошқа маънода қўлланишига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.
Рефессиянинг сони ва давомийлиги ўқилаётган матннинг қийинлик даражасйга боғлиқҳолда ўзгаради.
Масалан: бадиий матнни ўқиш жараёнига қарагандамураккаб илмий матнни ўқишда регрессиянинг сони нисбатан кўп бўлади.
Ўқиш жараёнида малакали ўқийдиган киши ҳарфни эмас, балки сўзлар ёки сўзлар гурухини идрок этади. Ўқишнинг тезлиги ва кўрув идрокини аниқлиги, сўзнинг узунлиги, ҳарфнинг график чизгилари, ҳарфни тузувчи элементларига боғлиқ бўлади. Малакали ўқувчи ҳар бир ҳарфни ўқимайди. Бундан ташқари ўқувчи сўзни билишдан олдин ўқиб чиқилган матн қисмининг мазмунига, маъносига таянади. Шундай қилиб, маънони топиш матнни кўриб идрок этишни енгиллаштиради. Айниқса, сўзни тушунишда ўқилаётган матннинг охирги жумласи катта таъсир кўрсатади.
Катта кишиларнинг у киши — бу шаклланган ҳаракат ва малакадир. Хар қандай малака ўқиш жараёнини шакллантиришда қатор босқичларни, поғоналарни босиб ўтади. Бу босқичлардан ҳар бири олдинги ва кейинги босқичлар билан чамбарчас алоқада бўлади, аста- секин бир сифатдан бошқасига ўтади. Ўқиш малакаларини шакллантириш узоқ ва мақсадга қаратилган таълим жараёнида амалга оширилади.
Таниқли психолог Т.Г. Егоров ўқиш малакасини шакллантиришда қуйидаги 4 та босқични белгилаган.
1.Товуш ва ҳарф ифодасини ўзлаштириш.
2.Бўғинлаб ўқиш.
3.Ўқишда синтетик усулларини қўллаш босқичи.
4.Синтетик ўқиш босқичи.
Бу босқичларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятлари маълум психологик тузилиши, ўзини қийинчилиги, вазифаси ва ўзлаштириш усуллари билан характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |