Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet87/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Маъруза
режаси

  1. Меъёрда ўқишни ўзлаштириш жараёни.

  2. Товуш-ҳарф ифодасини ўзлаштириш жараёни.

  3. Дислекция таснифи.

  4. Ёзув жараёнининг психофизиологик қурилиши.





10-Мавзу: Ёзма нутқ бузилишларини бартараф этиш йўллари
Р е ж а

  1. Меъёрда ўқишни ўзлаштириш жараёни.

  2. Товуш-ҳарф ифодасини ўзлаштириш жараёни.

  3. Дислекция таснифи.

  4. Ёзув жараёнининг психофизиологик қурилиши.

Нутқ — фикр баён қилиш воситаси бўлиб, оғзаки ва ёзма шаклда ифодаланади. Тафаккур нутқ ёрдамида рўй бериб, шу туфайли кишилар бир-бирлари билан алоқа боғлайдилар.


Оғзаки нутқ пауза, урғу,интонация ватовушлар орқали тингловчига бориб етса, ёзма нутқ, ҳарф ва сўзларнинг маълум қонуният асосида ўзаро бирикуви, тиниш белгилари, ҳар хил ажратишлар, гапларни грамматик жиҳатдан аниқ ва товушларни баён қилиш орқали етиб боради. Оғзаки нутқнинг ёзма нутқдан яна бир фарқи шуки, оғзаки нутқни эшитамиз, ёзма нутқни кўрамиз ва ўқиймиз. Ёзма нутқ мураккаб жараён бўлиб, у кўп вақт меҳнат талаб қилади. Синтаксис жиҳатдан қараганда ёзма нутқ энг тўлиқ ва мукаммал нутқдир. Бу нутқ ихтиёрий фикримизни ифодалаб беришнинг энг яхши воситасидир. Ёзма нутқ оғзаки нутқ асосида ривожланади. Оғзаки нутқҳаётда кишилар билан муносабатда бўлиш, уларга тақлид қилиш йўли билан ривожланиб, боладан махсус ўқиш ва ўрганишни талаб этмайди. Ёзма нутқ эса ҳарфлар ва белгилар ёрдами билан товушлар, сўзлар, гапларни кўз билан идрок қилишга, қўл билан ёзишга мўлжалланган нутқдир.
Болаларнинг оғзаки нутқида камчиликлар учрагани каби, ёзма нутқларида ҳам бир қатор камчиликлар учрайди. Бу ҳолатлар олимларимиз томонидан ўрганилган бўлиб, олимлар ишининг бошланғич даври XIX асргача бориб тақалади.
Ўқиш бузилишларнинг симптоматикаси ва механизмлари ҳакидаги тасаввурлар секин-аста тўпланиб борган.
Биринчи марта бу бузилишлар нутқ фаолиятининг мустақил патологияси эканлиги 1877 йилда А. Куссмаул кўрсатиб ўтди. Кейинчалик эса ўқиш ва ёзувида турлича бузилишлари бор болаларни таърифлаш ишлари юзага кела бошлади.
Бу вақтда иш ва ёзувдаги патологиялар ёзма нутқнинг бузилиши бирлиги сифатида кўрилар эди. XIX аср охири ва XX аср бошларида адабиёгларда ўқиш бузилишлари умумий ақли заифликнинг симптоми деб ва бу бузилишлар фақат ақли заиф болаларда кузатилади деган фикрлар тарқалди (Ф. Бахман ва Б. Енглер).
XIX асрнинг охири, 1896 йилда В. Морган ёзиш ва ўқишдаги камчиликларни ақлий жиҳатдан соғлом, бўлган 14 ёшли болада кузатган.В.Морган бу камчиликни "орфофафик жиҳатдан тўғри ёзишва хатосиз боғланишли ўқиш қобилиятининг йўқлигидан" келиб чиқади деб аниқлади. В.Моргандан сўнг кўпгина муаллифлар (А.Куссмаул,О.Беркан) ўқиш ва ёзувдаги камчиликларни ақли заифликка боғламай, нутқ фаолиятида мустақил камчилик сифатида ўргандилар. Англиялик акулист-шифокор Керр ва В. Морган болалардаги ўқиш ва ёзишдаги бузилишларга бағишланган махсус ишларини матбуотда эьлон қилдилар. Бу эса ўқиш бузилишининг назарий жиҳатдан ўрганишнинг бошланғич иши бўлиб ҳисобланади.
Бир қанча вақтўтгандан кейин 1900 ва 1907 йилларда Глазгошахридан акулист Д. Гиншелвуд ақлий даражаси нормада бўлган болаларда учрайдиган ўқиш бузилиши ҳолатларини ўз ишида баён этди. У бу бузилиш ҳамиша ҳам ақли заифлик билан бирга келмаслигини тасдиқлади. Д. Гиншелвуд биринчи бўлиб ўқишни ўзлаштиришдаги қийинчиликни"алекция" термини билан номлади. Бу термин оғирва енгил ўқиш бузилишлари маъносини билдирар эди. Шундай қилиб,XIX аср охири ва XX аср бошларида 2 та қарама-қарши қарашлар мавжуд эди. Биринчи томондагилар ўқиш бузилиши — бу ақли заифликни бир симптоми, деб қарашса, иккинчи томондагилар ўқиш нуқсони — бу алоҳида бузилиш, ақли заифлик билан боғлиқ эмас, деб хисоблайдилар.
Ўқишдаги бузилиш ақли заиф болаларда ҳам, ақлий даражаси нормада бўлган болаларда ҳам ва ҳаттоки ақли етук, яъни истеъдодли болаларда ҳам учраши кузатилади. Иккинчи қараш ҳақиқатга яқин, чунки бу қараш бирмунча илғордир.
Ўқиш бузилишини алоҳида, мустақил характердаги бузилиш деб таъкидлаётган муаллифлар, бу бузилиш табиатини турлича кўриб ўтадилар. Ўқиш бузилиши асосида кўрув идрокининг тўлиқ эмаслиги ётади, деб таъкидлаган қарашлар кўпроқ учрайди. Шу қарашга мувофиқ дислекциянинг механизми алохида ҳарф ва сўзлардаги кўрув образининг бузилиши хисобланади. Шу билан боғлиқҳолда ўқиш ва ёзувдаги камчиликларни "туғма сўз кўрлиги" деб номлана бошлади. Бу йўналишининг намояндалари Ф. Варбург ва П. Раншбургдирлар.
П. Раншбург ўқишда камчиликлари бўлган болалар билан ҳарфнинг кўрув идроки устида эксперимент текшириш ўтказди. Узоқ давом этган текширув натижасида П. Раншбург "туғма сўз кўрлиги" да сўз шаклини билишдаги қийинчиликлар ҳакида хулосага келди. У кўрув идроки майдонини ва экспозицияни давомийлигини, яъни бу жараёнда бола сўз ва ҳарфни таний олишини текширди.
П. Раншбург ўқишда бузилишлари бор болаларнинг идрок қилиш майдони тор ва ҳарф, сўзни кўра билиш жараёни секинлашган бўлади, деган хулосага келди. Кўпгина ойлар (охирида) давомида ўтказилган системали машқлар ҳарфва сўзни кўра билиш вақтини қисқартиришга имкон берди. Бироқ кўрув идрокининг майдони аввалгидек бўлиб қолаверди. Бу текширишлар натижасида П. Раншбург ўқиш бузилишлари асосида кўрув идрокини чегараланганлиги ётади, деган хулосага келди.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish