Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet29/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Псевдобульбар дизартрия. Периферик ҳаракатлантирувчи нейронларнинг ядросининг ўзи нерв импульсларини мия пўстлоғдан марказий ҳаракатлантирувчи нейронлир, бошқача қилиб айтганда пирамида йўли билан қабул қилади.
Хозирга қадар марказий ҳаракатлантирувчи нейронларнинг танасини олдинги илдизи марказий эгатларнинг/ўнг ва чап/ пўстлоғида маълум кетма-кетликда жойлашган деб ҳисобланиб келинар эди. Тил, лаб, ютқин, томоқҳаракатини иннервация қилишга тегишли хужайралар олдинги марказий эгатларнинг пастки қисмида жойлашган. Барча пирамида йўли толалари бирга қўшилиб, мия пўстлоғи ости ядролари орасидан яримшарнинг оқ моддаси бўйлаб мия стволининг бадал қисмига ўтади. Узунчоқ ва орқа мия чегарасида пирамида йўли ўнг ва чап томонлари толаларининг катта қисми бир-бирини кесиб ўтади ва орқа миянинг периферик ҳаракатлантирувчи нейронлар хужайраларида тугайди.
Агар периферик параличда барча ихтиёрий ва ихтиёрсиз ҳаракатлар бузилса, марказий спастик параличда аввало ихтиёрий ҳаракатлар зарарланади, ихтиёрсиз ҳаракатлар эса сақланиши мумкин. Пирамида йўллари толалари контакт йўлини ҳосил қилади. Шунинг учун уларнинг шикастланишида асосан битта кўп ҳолларда иккита қўл-оёқ қисми ҳаракати энг нозик ва дифференциалланган қўл бармоқларининг ҳаракати бузилади.
Пирамида йўлининг бош мия нервларининг ҳаракатлантирувчи ядроларига пўстлоқ импульсларини ташувчи томонларига картиконуклеар ёки картикобулбар дейилади. Уларнинг шикастланишида юзага келувчи мускуллар параличи марказий спастик паралич хусусиятига эга. Суст булбар параличлардан фарқ қилиб, бу параличлар псевдобулбар дейилади.
Бош мия нервининг кўпчилик ҳаракатлантирувчи ядроларининг икки ёқлама пўстлоқ иннервацияси шуни аниқлаб берадики, картиконуклеар йўлларнинг бир ёқлама зарарланиши чайнаш, ютиш, товуш ҳосил бўлишида жиддий функционал четга чиқишини келтириб чиқармайди. Бундай бузилиш картиконуклеар йўлларининг икки ёқлама шикастланищда содир бўлади. Бунда тил мускули ва юзнинг пастки қисми мускулининг марказий спастик параличи эътиборга олинмайди, бу мускуллар миянинг қарама-қарши яримшаридан келувчи картиконуклеор толалар билан иннервация қилинади. Аммо псевдобулбар дизартрия симптомлари, шунингдек, чайнаш, ютиш ва товуш ҳосил бўлишининг бузилиши, одатда, тил ости ва юз нервларининг икки ёқлама параличи мавжудлиги натижасида ривожланади.
Шунинг учун бир ёқлама мия марказининг зарарланиши псевдобулбар дизартрияни чақириши мумкинми деган саволга кўп муаллифлар йўқ деб жавоб берадилар.
Псевдобулбар параличнинг клиник кўринишининг мускуллар тонуси ва тилнинг фаол ҳаракатини текшириб бориш мисолида кузатишимиз мумкин. Агар беморнинг оғзи очиб кўрилганда тил мускуллар атрофияси йўқлигини кўриш мумкин. Тил, одатда, орқага тортилган, ўрта қисми кўтарилган ва ютқинга кириш йўлини беркитиб турган бўлади. Одатда, беморлартилини оғиз бўшлиғидан чиқара олмайдилар.
Тилни олдинга чиқариб қилинадиган ҳаракатдан тил учини бурунга қарата чиқарилгандаги ҳаракат кучлироқ бузилади. Бемор талаб қилинаётган ҳаракатни тилнинг олдинги қисмини пастки лаб ва пастки жағ билан пассив кўтариши ҳисобига бажариш мумкин. Бунда тил таранглашган бўлиб, тил учи юқорига қайрилмайди ва юқориги лаб терисига тегмайди, тез ҳолдан тойиш содир бўлади ва тил секин-аста ёки силкинишга ўхшаб оғиз бўшлиғига "кириб кетади".
Беморлар учун бошқа ҳаракатларга нисбатан тил учининг иякка қарата қиладиган пастга ҳаракат бирмунча осонроқдир. Бироқ тилнинг энг пастки учи пастга эгилмайди ва ияк терисига тегмайди. Тилнинг ён томонга қиладиган ҳаракати, айниқса оғиз бўшлиғидан чиқарилганда ҳам кичик амплитуда билан характерланади, бунинг устига тил бутун массаси бўйлаб жойлашади, бунда таранглашган тил учи ён томонга ҳаракат қилмайди.
Тилнинг паретик мускуллари ва шу билан бир қаторда бошқа нутқ аппаратининг мускулли органларининг ҳаракатининг ҳажми ва кучининг бундай камайиши албатта нутқ жараёнида намоён бўлади. Касаллар овози кучсиз, эшитилмас бўлади ва сўниб боради. Бунда ҳар доим биринчи бўлиб, нозик ва мураккаб артикуляцион товушлар зарар кўради.
Карлеп /1960/ ютқин мускулларининг спастик қисқаришларида нутқий пайларнинг четлари билан бир-бирига зич тақалиши ва жуда кучли ҳаракатланган бўлишига, нутқий бўшлиқдан юқорида қўшимча шовқин пайдо бўлишига эътибор беради. Шунинг учун товуш фақатгина кучсиз бўлмай, бўғиқ ва хираланган бўлади деган фикрга келади.
Тил-ютқин, адашган ва тил ости нервларининг параличи ёки марказий парезларида одамда асосий резораторлар — ютқин ва оғиз бўшлиғининг резонаторик хусусиятлари тез, қаттиқўзгариб қолади. Бўйин, ютқин, томоқ, юмшоқ танглай ва тил мускулларининг спастик ҳолати ютқиннинг резонаторлик фаолиятига йўл бермайди. Спастик таранглашган тил оғиз бўшлигига — томоқнинг орқа деворига сурилади, бу эса маълум ёмон ҳолатларга олиб келади. Биринчидан, тил ўзагининг орқага жойлашиши ютқин йўлини бекитиб, томоқ-ютқин бўлимининг ҳосил бўлишига имконият бермайди. Иккинчидан, ютқиннинг овоз тўлқинларини тўплаш ва оғиз бўшлигига бериш хоссасини камайтиради ва овоз тўлқинларини бурундор модикуляцияси учун шароит яратилади.
Манқаликнинг келиб чиқишида ютқиннинг юқори қисмидаги мускуллар спастикилига ва ютқин оғиз ва ютқин-бурун бўшлиқлари размерининг катталиклари ўзгаришларининг аҳамиятини Сереене / 1957/ кўрсатиб ўтади. Муаллифнинг нуқтаи назаридан бу факторлар ҳавонинг бурун орқали тўғри чиқиб кетишига қараганда аҳамиятлироқдир. Бу фикрни Беррй ва Еисенсеин /1956/ ҳам тасдиқлашади.
Псевдобулбар дизартрия шартли равишда 3 даражага ажратилади: енгил, ўрта, оғир.

  1. Псевдобулбар дизартриянинг енгил даражаси артикуляцион нутқ аппарат ҳаракатларида қўпол бузилишларнинг йўқлиги билан характерланади. Бунда асосий артикуляцион қийинчилик тил, лабларда ҳаракатни тез ва аниқ бажара олмасликларида сезилади. Бундай болаларда талаффуз камчиликлари асосида артикуляцион ҳаракатларини аниқ тез бажара олмасликлари натижасида юзага келади. Нутқ бирмунча секинлашган бўлади. Артикуляцион жиҳатдан қийин бўлган товушлар:

ж,ш, р, ч талаффузида камчиликлар кузатилади. Жарангли товушлар талаффузида овоз етарли даражада иштирок этмайди.
Товушлар талаффузидаги камчиликлар фонематик ривожланишга салбий таьсир кўрсатади. Дизартриянинг енгил даражасида кўпчилик болалар товушлар анализида бир қатор қийинчиликка учрайди. Бундай болалар ёзувда ўзига хос хатоликларга йўл қўядилар, яъни ҳарфларни алмаштириб ёзадилар. Нутқнинг лексик грамматик томонларида камчиликлар деярли кузатилмайди.

  1. Псевдобулбар дизартриянинг ўрта оғир даражада болада юз мускуллар ҳаракат йўқолган бўлади. Бу ҳолат дизартриянинг ўрта оғир даражаси учун характерлидир. Лаб ва тил ҳаракатлари чегараланган бўлади. Бола лаблари ва тилларини керакли ҳолатларда ҳаракатлантира олмайди.

Асосий қийинчиликлар бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга ўтишда яққол намоён бўлади. Юмшоқ танглай кам ҳаракатчан бўлади. Болада сўлак оқишлари ҳамда чайнаш ва ютиш актларида қийинчиликлар кузатилади.
Артикуляцион аппарат функциясидаги камчиликлар оғар талаффуз камчиликларига олиб келади. Бундай болалар нутқи тушунарсиз бўлади ва кечикиб ривожланади.

  1. Псевдобулбар дизартриянинг оғир даражаси бу — анартриядир. Бунда асосий камчилик мускуллари оғир бузилиши ва нутқ аппаратининг тўлиқ фаолиятсизлиги билан характерланади. Анартирик болалар маъносиз, ўзгача кўринишда бўлади, пастки жағ тушган, оғизлари доимо очиқҳолда бўлади. Тил оғиз бўшлиғида ҳаракатсиз ётади, лаб ҳаракат ўта чегараланган бўлади. Чайнаш ва ютиш актларида қийинчилик кузатилади. Нутқ тўлиқ бўлмайди.


Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish