Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet27/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Кутиладиган
натижа

Тингловчилар дизартрия, дизартрияни бартараф этишда олиб бориладиган коррекцион-логопедик ишлар тизимини билиб оладилар.




Маъруза
режаси

1. Дизартрия таснифи ва унинг шакллари.
2. Дизартрия белгилари.
3. Коррекцион-педагогик ишлар тизиим.




4-мавзу: Дизартрия._Дизартрияни_бартараф_этишда'>Дизартрия. Дизартрияни бартараф этишда


олиб бориладиган коррекцион-логопедик ишлар
Режа

  1. Дизартрия таснифи ва унинг шакллари

  2. Дизартрия белгилари

  3. Коррекцион-педагогик ишлар тизими


Дизартрия — нутқ аппарата инервациясининг органик бузилиши сабабли нутқнинг талаффуз томонидан бузилишидир.
Дизартрия термини грекча сўздан олинган бўлиб, дис — бўлак, артҳон — бириктириш деган маънони билдиради.
Дизартрия—бу марказий характердаги органик нутқ бузилиши ҳисобланади.
Дизартрияда нутқ аъзоларининг (юмшоқ танглай, тил, лаблар) кам ҳаракатланиши натижасида нутқ товушлари артикуляцияси қийинлашади, шу билан биргаликда овоз, нафас бузилишлари ҳамда нутқнинг суръати, ритми ва ифодалилигида ўзгаришлар кузатилади.
Дизартриянинг оғир формасида нутқ бутунлай тушунарсиз бўлади. Бундай ҳол анартрия деб аталади. Анартрия термини грекча сўздан олинган бўлиб, а—йўқ артҳон — бириктириш деган маънони билдиради.
Дизартрияда миянинг турли жойларида жароҳатланишларни аниқлаш мумкин. Масалан, мия яримшарининг чап ва ўнг томонида, етти тухумсимон марказдан ўтувчи системада, асаб тугунчалари қобиғида, диенсефал доирада, тўрт тепалигида, кўприк, чўзинчоқ ва орқа мияда кузатилиши мумкин. Аммо клиникада ишловчи тадқиқотчилар бу масалага кам эътибор берадилар. Нозологик ва топик томонидан дизартрияни белгилаш диагностикаси, одатда, неврологик аломатларнинг барча шарт- шароитларини инобатга олган ҳолда олиб борилади (буни 1926 йилда М.С. Маргулис ҳам таъкидлаб ўтган).
Нутқ патологиясининг энг дастлабки таснифида артикуляцияни ҳар қандай бузилиши алоҳида гуруҳларга ажратилган ва "дизартрия” термини билан белгиланган эди. 1888 йили Говере нутқнинг бундай дизартрик бузилишини серебрал ва булбар шаклларига ажратди. Кейинчалик бир неча маротаба дизартрияни нейроанатомик туркумларга бўлиш учун ҳаракатлар қилинди. Масалан, Фроесчелс (1943) таснифи тузилиб, у дизартрияни тўртта шаклга ажратди: пирамидали, экстрапирамидали, пешона-понтионли ва серебелляр.
Бироқ муаммонинг кам ўрганилганлиги сабабли дизартрияни таснифлашда нейроанатомик тамойилга амал қилиш доимо сақланмади. Браин (1948) дизартриянинг координатор ва миопатик шаклларини ажратди.
Дизартриянинг нейроанатомик тамойилига амал қилган ҳолдаги энг мукаммал тасниф Пеочер (1948) томонидан ишлаб чиқилган, у дизартриянинг қуйидаги шаклларини кўрсатади;

  • пўстлоқли;

  • пўстлоқости /хорея, атетоз, рангсиз шарнинг шикастланиши, думли тана бошчасининг шикастланиши, постенсефалатик паркинсонизм, Пар-кинсон касаллигида/;

  • педенкуляр;

  • супрануклеар /псевдо булбар/;

  • булбар нуклеар;

  • серебелляр;

  • диенсефал;

  • мезеенсефал;

  • мия нервлари шикастланиши билан боғлиқ периферик дизартрия;

  • чуқур сезувчанликнинг бузилиши билан боғлиқ дизартрия;

  • миянинг аралаш шикастланишларидаги /токсикоз, постконтузион ҳолатлар/ дизартрия;

  • эпилепсия пайтидаги дизартрия;

  • миастения пайтидаги дизартрия;

  • пўстлоқости экспрессив афазиядаги дизартрия.

Муаллифнинг дизартрияга ушбу таснифини мукаммал деб бўлмайди.
Чунки муаллиф томонидан санаб ўтилган шаклларининг ҳаммаси артикуляция бузилишларига хос эмас. Уларнинг баъзилари овоз, нафас, нутқнинг просодик томонининг бузилишлари билан боғлиқ. Тор маънода бу нутқ бузилишларини дисфония, диспневмия, диспрозодия деб номлаш мумкин. Бироқ клиникага оид адабиётларда кам ишлатилади, шунингучун шифокорлар умумлаштириб аниқ бўлмаса-да, "дизартрия" терминидан фойдаланадилар.
Хазард-хугат (1964) "дизартрия" тушунчаси мазмунини янада қисқартирди, яъни удизартрияга пирамидали, экстрапирамидагти ёки серебелляр характердаги умумий моториканинг бузилиши билан боғлиқ артикуляция нуқсонларини киритди.
Россияда ҳам дизартрия муаммоси кам ўрганилди. М.С. Маргулис (1926) дизартрияга барча нутқий ҳаракат бузилишларини киритади. Бугунги кунда унинг ишлари муҳим ўрин тутади. Чунки у биринчи бўлиб, дизартрияни мотор афазиядан аниқ ажратиб ўрганди ва унинг булбар ҳамда серебрал шаклларини ажратиб берди.
Л.Б. Литвак (1959) дизартрия нутқ бузилишларини локал-диагностик ахамиятига ўз эътиборини қаратди. Дизартрия деганда, муаллиф фақат артикуляция бузилишларини тушунди, аммо ўз фикрига қарши улар қаторига нутқнинг темп, ритм, равонлигининг бузилиши каби турли хил нуқсонларни киритди.
Дизартрия муаммосига бўлган қизиқишнинг уйғониши XX аср ўрталарида сезилди, бироқ 1982 йилдагина илк бор дизартрия муаммоларига бағишланган илмий конференция ўтказилди (Беррй, 1983). Айнан шу конференция материалларидан фойдаланиб, дизар­трия муаммоси, унинг клиник белгилари, шакллари бўйича илмий ишлар пайдо бўлди (Дарлей Аронсох; ва Бровн 1969, 1975; Аронсох; 1981).
Ғарбда дизартрия муаммолари бўйича изланишлар, илмий ишларнинг кўпайиши, умуман дизартрик нутқни фонетик томондан кенг ўрганиш, кейинчалик эса беморларга махсус тиббий-педагогик ёрдам бериш усулларини ишлабчиқиш мавзуларига бағишланган кўпгина илмий ишлар қилинди (Росе, Еспир, 1970; Нетселл, 1973; Кент, Нетселл, 1975; Росенбек, Лапоинте, 1978; Дарбй, 1981; Жоркстоне, Беукелман, 1981;Беррй, 1983 ва бошқалар).
Дизартрия табиатини ўрганиш логопедия амалиётида ўз аксини топди. О.В. Правдина (1969) дарсликларида дизартрия тушунчаси неврологик томондан ёндашиб ўрганилди. И. И. Панченко (1972) ишларида церебрал фалаж билан касалланган болаларда дизартриянинг патогенези, ўзига хос клиник белгиларининг намоён бўлиши, шу билан бирга патогенетик томондан асосланган логопедик иш методикасини яратишга ҳаракат қилганини кўришимиз мумкин.
Р.А. Белова-Давид (1967), М. Палмер (1967), X. Риф (1969) ҳаракат бузилишлари орасида, товушларни тўғри талаффуз этиш учун зарур бўлган тил, лабларнинг аниқҳолатини айтиб ўтдилар.
Бундай нутқ камчиликларининг табиати тўлиқ очиб берилмаганлиги сабабли, уларни турли хил терминлар билан номлаш таклиф этилади: артикулятор диспракция (М. Морлей, 1957), марказий, органик ёки мураккаб дислалия (М. Зееман, 1961; Л.В. Мелехова, 1967). М. Морлей, (1959) ва X. Риф (1969) артикуляцион ҳаракатларнинг бузилиши ва бунинг натижасида талаффуз камчиликларининг келиб чиқишини мотор алалиядан фарқли апрактик дизартрия деб номлашни таклиф этдилар.
Болалар серебрал фалажида дизартрияни тўлиқ ва аниқ таснифини М. Б. Ейдинова (1959) ва Е.Н. Правдина (1959)лар таклиф этадилар. Уларнинг фикрича, дизартрия болалар серебрал фалажи билан касалланган болаларнинг 65-85% ида кузатилади. Болалар серебрал фалажининг оғир шаклида бола умуман ҳаракатсизланиб қолади ва бундай болаларнингдеярли ҳаммасида дизартрия (анартрия) кузатилади (Е.М. Масгюкова, 1971).
Дизартрия нутқ нуқсонини диагностик ўрганиш дизартрия муаммосининг ривожланишида муҳим босқич бўлди (Л.Б. Литвак, 1959, Е.Н. Винарская 1973). Е.Н. Винарская (1973) томонидан биринчи марта бош мияси жароҳатланган каттаёшдаги кишиларда дизартрия комплекс нейролингвисгиктомондан ўрганилди.
Бугунги кунда болаларда дизартрияни намоён бўлиши клиник, нейролингвистик, психоло-педагогик йўналишларда ўрганилмоқда.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish