Қўлёзма ҳуқуқида ҚУЧҚоров жавлон суюндик ўҒли миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили


Миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг “ўзбек модели” босқичи



Download 1,23 Mb.
bet17/31
Sana30.05.2022
Hajmi1,23 Mb.
#621103
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
Ж Қўчқоров 06.05.2022

3.2. Миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг “ўзбек модели” босқичи
“Миллий истиқлол мафкурасининг бош ғояси, - дейишади Ж.Я.Яхшиликов ва Н.Э.Муҳаммадиевлар, - Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир”3. Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро4 тотувлик ва диний бағрикенглик миллий истиқлол мафкураси бош ғоясининг кўринишларидир. Бу ғояларнинг негизида инсон ҳуқуқлари ётибди. Ҳуқуқ эса инсонлар орқали, уларнинг ҳокимиятлари орқали амалга ошади. Шундай экан, юқорида таъкидланганидек, кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш пировард мақсад бўлиб қолиши керак5. Шунинг учун ҳам Ш.М.Мирзиёев “конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципини жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш барча ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим кафолатидир”6 – дейди.
З.Бжезинский посттоталитар давлатларда демократияни қарор топтириш жараёнини уч босқичга ажратади1. Биринчи босқич коммунистик тартиботнинг емирилишидан бошланади. Бу босқичда асосий демократик институтлар қарор топтирилади, оммавий ахборот воситалари партия назоратидан халос этилади, давлатнинг ялпи назоратига чек қўйилади. Иккинчи босқичда иқтисодий тизимда жиддий ўзгаришлар юз беради, сиёсий соҳада барқарорликни таъминлаш устуворлик касб этади, янги Конституция қабул қилинади, янги сайлов тизими қарор топтирилади, демократик сайловлар ўтказилади, давлат бошқаруви тизимини номарказлаштириш амалга оширилади, ҳудудларнинг ваколатлари кучайтирилади, демократик кучлар янада мустаҳкамланади2. Туб иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилади – замонавий банк тизими шакллантирилади, мулк хусусийлаштирилади, мулкдорларнинг ҳуқуқлари қонуний мустаҳкамланади. Демократик институтларнинг барқарор амал қилиши, жамият аъзоларининг сиёсий маданияти юксалиши, иқтисодиётнинг барқарор ўсиши учинчи босқич бошланаётганидан дарак беради. Кўриниб турибдики, тоталитаризмдан демократияга ўтиш, айримлар айтмоқчи, кўз очиб юмгунча битадиган иш бўлмай, узоқ йилгача давом этиши мумкин.
Тўғри, бир тузумдан иккинчи тузумга ўтиш, боз устига тоталитар мустамлака тузумдан демократик фуқаролик жамиятига ўтиш муайян ўтиш даври, унинг шаклланиш босқичларисиз юз бермайди. Бунинг учун ҳар бир мустақил мамлакат ўз истиқбол режаларини тузиб олиши керак бўлади. Бунда барча омиллар ҳисобга олиниши керак. Асосий масала мустақилликни ҳимоя қилишда, истиқболни эплай билишда эди. Шунинг учун ҳам И.А.Каримов бу ҳақда шундай деган эди: “СССР парчаланиб кетди. 74 йил мобайнида Ўзбекистон тақдири ва таъминоти собиқ Иттифоқ қўлида эди. Собиқ Иттифоқ бу ердан маҳсулот ва хом ашёни олиб кетиб, бизга сув ва ҳаводай зарур нарсаларни ўз кўрсатмаси билан келтириб берарди. Содда қилиб айтганда, пахта ва бошқа бойликларимиз олиб кетиларди, дон, шакар, ёнилғи ва бошқа халқ истеъмоли моллари, умуман, ҳаётимизга, иқтисодиётимизга ва халқ хўжалигимизга зарур бўлган маҳсулотлар олиб келинарди. Мана, биргина мисол. Собиқ СССР Канада ва Америкадан ҳар йили 40-50 миллион тонна ғалла сотиб оларди. Шунинг ҳисобидан Ўзбекистонга ҳам улуш берарди. Иттифоқ парчаланиб кетганидан кейин биз йиллик эҳтиёжимизга етарли 6 миллион тонна ғаллани қаёқдан олиб келишни, қаёқдан валюта топишни ўйлаб роса сарсон-саргардон бўлдик.
Бугун очиқ айтаверсак ҳам бўлади: 1991 йилнинг охири ва 1992 йилнинг бошида кўп нарсаларда узилиш бўлиб, жуда оғир аҳволга тушиб, нақ очарчилик остонасида турар эдик”1. Демоқчимизки, жумладан ана шундай оғир шароит, ички ва ташқи қаршилик тайзиқлар остида мамлакатимизда демократик фуқаролик жамиятини қуриш бошланган эди.
Мустақилликни мустаҳкамлаш борасидаги яна бир ўта оғир тарихий фактга эътибор беринг: 1991 йил 31 август куни “Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан кейинги миллий демократия асоси – мустақилликни мустаҳкамлаш борасида ташланган биринчи қадам2 1991 йил
6 сентабрь куни Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш тўғрисидаги Фармони бўлди. Мудофаа ишлари вазири этиб полковник Рустам Ахмедов тайинланади. Шу кундан эътиборан Кремлнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига тазйиқи бошланади.
СССР Мудофаа вазири Э.Шапашников Ислом Каримовга ғазаб билан: “Ислом Абдуғаниевич, биз билан маслаҳатлашмай Мудофаа ишлари вазирлиги жорий қилибсиз, вазир тайинлабсиз. Ўзингизни мустақил деб эълон қилган бўлсангиз-да, ҳали СССР деган қудратли давлат мавжуд”, дея пўписа қилади. И.А.Каримов жавоби шундай бўлган: “Биринчидан, республика Мудофаа ишлари вазирлигининг жорий қилиниши ва вазирнинг тайинланиши – ҳуқуқий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам ҳал қилинган масала. Иккинчидан, бу масалада Сиз билан келишишни асоссиз, деб ҳисоблайман”. Қатъий жавоб олган СССР Мудофаа вазири анча ҳовуридан тушиб, республика Мудофаа ишлари вазири билан кейинги ҳамкорлик учун танишмоқчи эканини билдиради. И.А.Каримов: “Модомики, сиз Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазири билан ҳамкорлик қилиш мақсадида танишишни истасангиз, мен уни Москвага юбораман, танишиб оласизлар”, деб жавоб беради.
СССР Мудофаа вазири билан суҳбатни тугатгач, Президент И.А.Каримов Р.Ахмедовга қарата: “Сен мустақил республика Мудофаа ишлари вазири сифатида Москвага борасан. Лекин у ерга фуқароча кийиниб боргин. Негаки, сен полковниксан, у эса – маршал. Ҳарбий кийимдаги погонларинг Иттифоқ Мудофаа вазири билан мустақил давлатнинг Мудофаа ишлари вазири сифатида тенгма-тенг гаплашишингга йўл қўймайди”, - дейди1.
Туркистон ҳарбий округи СССР Мудофаа вазирлигига бўйсунар экан, Республикамиз Мудофаа вазирлигини тан олмайди. Бунга таркибий асос ҳам бор эди: Туркистон ҳарбий округи қўмондонлигида ишлаётган зобит ва сержантларнинг бор-йўғи 2-3 фоизигина ўзбекистонлик эди. Республика Мудофаа вазирлигининг ўз қўшини ҳам, ҳарбий техникага қурол-аслаҳаси ҳам йўқ эди. Шунинг учун ҳам Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов Мудофаа вазирига улар билан низо чиқармасдан шакллантиришни тайинлайди. 1991 йил 6 сентабрьдан бошлаб И.А.Каримов Республика Мудофаа вазири Р.Ахмедовга ҳарбий комиссариатларни республика ихтиёрига ўтказишни, Собиқ Иттифоқ Армиясига аскарлар юборишни тўхтатишни, бошқа республикалардаги ўзбекистонлик зобит ва аскарларни республикамизга қайтариб олишни, республика ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларни Республика Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказишни топширади. 1991 йил 6 сентабрьда ташкил топган Мудофаа вазирлигига Президент Девонхонаси биносидан бир хона берилди. Вазирлик октабрь ойида эса Мустақиллик майдонидаги Фуқаролар мудофааси қўмитаси биносига кўчирилади. Бу даврда иш бошлаганлар 12 та зобит ва 3 ходим эди. Бу ходимлар Мудофаа ишларининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқдилар. Орадан уч ой ўтар-ўтмас, Президент И.А.Каримов Мудофаа ишлари вазирига қўнғироқ қилиб: “Сен қаерда ўтирибсан?”, “Нима сабабдан Туркистон ҳарбий округи биносига ўтмадинг? Ўша ерга кўчгин!”, деб топшириқ беради ва Туркистон ҳарбий округи қўмондони генерал Кондратевга ўз биносидан республика Мудофаа вазирлигига жой ажратишни топширади. Орадан 2-3 ҳафта ўтгач, Мудофаа вазири: “Топшириғингиз бажарилди, вазирлик Туркистон ҳарбий округи биносига кўчирилди”, - деб рапорт беради. Шунда Президент И.А.Каримов Р.Ахмедовга: “Мудофаа вазирлиги ўша ерда жойлашганини ким билади? Мен ҳар куни икки марта ўша ердан ўтаман, аммо “Туркистон ҳарбий округи қўмондонлиги” деган ёзувни кўряпман, холос. Энди фуқароларимиз Ўзбекистоннинг ўз Мудофаа вазирлиги борлигини, давлат ва фуқароларимизнинг ҳимоячиси борлигини билиши керак”, - дейди. Эртаси куни эрталаб генерал Кондратев хизматга келганида, бино узра Ўзбекистон Республикаси байроғи ҳилпираб турганини ва эски ёзув ўрнида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги” пештахтасини кўриб ғазабга келади. Мудофаа вазирининг ҳузурига важоҳат билан кириб, ғазабини яширмай: “Туркистон ҳарбий округи 1867 йилдан бери бу ерда турган, бундан буён ҳам қолади”, дея Туркистон ҳарбий округи биносидан Ўзбекистон байроғини ва янги пештахтани олиб ташлашни талаб қилади, дўқ-пўписа билан бу масалани ҳал этиш учун республика Президенти Ислом Каримов билан учрашиши зарурлигини айтади. Шу кунгача Туркистон ҳарбий округи қўмондонлари учун республика барча раҳбарларининг эшиклари очиқ бўлган. Ўша куни биринчи бор Туркистон ҳарбий округи қўмондони Президент ҳузурига кира олмайди. Ўсал бўлган генералга Президент республика мудофааси билан боғлиқ барча масалаларни ўз Мудофаа вазири орқали ҳал қилажагини тушунтиришади ва саволлар билан Мудофаа вазири ёки Президент маслаҳатчисига мурожаат этиши мумкинлигини билдиришади. Генерал Кондратевнинг Давлат маслаҳатчиси олдига кириб, ўз норозилигини изҳор этишдан бошқа иложи қолмайди.
Шундан кейин шашти синган генерал республика ҳудудидаги ҳарбий техника ва қурол-яроғларни оммавий равишда олиб чиқиб кетиш чораларини излай бошлайди. Бунга жавобан Президент И.А.Каримов ҳарбий техника ва қурол-яроғларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетишни тақиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолайди. Шундан сўнг Туркистон ҳарбий округи таркибида бўлган қўшинлар бирма-бир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ихтиёрига ўтказила бошлади1.
Биз мустақиллик эълон қилинган кундан бошлаб мустақилликни сақлаш ва мустаҳкамлаш йўлидаги баъзи фактларни қайд қилдик, холос. Демократия асоси – мустақилликни сақлаш ва мустаҳкамлаш ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида мана шундай зиддиятли-низоли тарзда кечган. Мустақил мамлакатимизнинг илгарилаб кетишида юз берган низоли жараёнларнинг юз беришида нафақат ташқи хавф, балки шу билан бирга ички хавфлар, жумладан, ҳокимият учун курашлар ва коррупциянинг ўрни бор.
Таҳлилни мамлакат ижтимоий ҳаёт соҳалари ҳолатларидан бошлайлик. 1991 йил 31 августда истиқлолга эришгандан сўнг, асосий эътибор социал соҳага қаратилди: бозор муносабатларига асосланган тузумга ўтар эканмиз, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш биринчи ўринга чиқди. Чунки 1990 йил социал соҳанинг таркибий қисми – демографик таркибда болалар ва ўсмирлар аҳолининг 40,8 % дан зиёдини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилар эди2. Турмуш тарзимизда болаларга нисбатан меҳр кўрсатиш асосий ўрин эгаллайди. Менталитетимизда болажонлик бор. Бу – биринчидан. Иккинчидан, ўша даврларда кўпчилик ёшларимизнинг касб-кори йўқ ҳисобида эди. 10-синфни битирган кўпчилик ёшлар бирон-бир меҳнат турига деярли тайёр эмас эди. Ортиқча ишчи кучи мавжуд эди, лекин фойдаланишнинг объектив жиҳатдан ҳам, субъектив жиҳатдан ҳам имкони кам эди.
Юртимиз ўзига хос қулай географик муҳитга, табиий ресурсларга эгалиги билан фарқланади. Уни ишлаб чиқаришда ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга эди. Иқтисодий ҳаётимизда хусусийлаштириш бошланган-у, аммо охирига етказилмаган эди. Қишлоқ хўжалиги ва саноатда макроиқтисодий барқарорликка эришилмаган, рубл зонасидан чиқилмаган, сўм муомалага киритилмаган, валюта курси ва банк фоизининг ўзгарувчанлиги тинкани қуритган, собиқ республикалар билан янги тизимдаги иқтисодий алоқалар шаклланмаган, тақчиллик ва инфляция мавжуд, нарх ва солиқ тартибга солинмаган1, ишлаб чиқариш анъанавийлигича қолмоқда эди.
Ўша даврларда мамлакатимизнинг сиёсий-ҳуқуқий ҳаёти соҳасида бозор муносабатларига мос қонунларимизнинг йўқлиги, бошқарувнинг баъзан нўноқлиги, давлат ҳокимиятлари соҳаларида демократик ўзгаришларга бўлган зарурият мавжудликлари билан характерланар эди. Маънавий ҳаётимиз соҳасида халқимиз кўпчилигининг бозор шароитига мослашмаган фикрлаш тарзи, турли тажрибавий билим ва фикрлашларга эҳтиёжларнинг мавжудлиги, миллий ва диний қадриятлардан узоқлашганлик каби ҳолатлар мавжуд эди.
Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли – бу ўзбек моделидир. Ўзбек модели мамлакатимизнинг бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўлидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон иқтисодиётининг негизи – мулклар хилма-хиллигини кафолатлаган2. Халқда “Кўрпангга қараб оёқ узат”, деган мақол бор. Ўзбек модели миллий мафкурамизнинг бир кўриниши ёки босқичи. Биз юқорида таъкидлаган 1991 йилдаги мамлакатимизнинг социал, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий ҳаётларимизда мавжуд бўлган ҳолатлар – муаммолар ва уларни бартараф этишлар ўзбек моделида мафкуравий жиҳатдан ўз ифодасини топган1.
1991 йил 31 августда йўл танланган эди: “барқарор бозор иқтисодиёти очиқ ташқи сиёсатга асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш пировард мақсад бўлиб қолиши керак”2. Бу дастуриламал фикримиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” номли асарида айтилган. Бу асар кейинчалик Конституциямиз ва бошқа мамлакатимизни юксалтиришга оид тадқиқот ишлари3, раҳбарий концепциялар ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг назарий асоси бўлиб хизмат қилди. Жумладан, 2001-йилда нашр этилган “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” номли қўлланмасида “Жамият ҳаётини демократлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш миллий истиқлол ғоясининг амал қилиш тамойилларидан биридир”4, 2003 йилда чоп этилган “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” номли қўлланмада эса “бизнинг бош стратегик вазифамиз – бозор муносабатларига асосланган эркин демократик жамият, ҳуқуқий давлат қуришдир”, дейилган5.
“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг6 назарий қисми ҳам, амалий қисми ҳам Миллий ғоянинг ўзак қисмини ташкил этади. Ҳозирги кунда бу фан “Фуқаролик жамияти” деб юритилмоқда. Миллий ғоянинг ўзак қисмини алоҳида фан сифатида суғириб олиш туфайли Миллий ғоя ёки “Сиёсатшунослик. Фуқаролик жамияти” фанларидан бири гўёки ортиқча фанга ўхшаб қолган. Демоқчимизки, бу фанларни тизимлаштиришда хатога йўл қўйилган. Уларни “Миллий ғоя” фани таркибида ихчамлаштириш керак, ортиқча такрорланувчи параграфларини қисқартириш лозим. Барча мамлакатларда миллий ғоя мавжуд, у компос, йўл кўрсатувчи маёқдир.
Тараққиётнинг “Ўзбек модели” И.А.Каримов асарлари, хусусан, унинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” номли асарида ўз аксини топган. Умуминсоний демократик ғоялар – халқнинг ҳокимиятда иштироки, давлат ҳокимиятининг учга бўлиниши, тоталитар сиёсий тизимда миллий сиёсий тизимга ўтиш, қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, кўппартиявийлик, фуқаролар тенглиги, мулклар хилма-хиллиги, ижтимоий ҳимоя, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш, инсон қадр-қиммати, ҳурфикрлилик, тил эркинлиги, адолат, маънавий қадриятларни тиклаш кабилар “Ўзбек модели”нинг мазмунини ташкил этади.
Бизнинг демократик фуқаролик жамияти қуришдан иборат дастуримиз – миллий ғоямизни раҳбарий қисмини ташкил этувчи И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган бешта тамойил, биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас1, иккинчидан, давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим, учинчидан, қонун, қонунларга риоя этиш устувор бўлиши лозим, тўртинчидан, аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсатни ўтказиш ва бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш эволюцион йўл билан, босқичма-босқич амалга оширилиши керак2, деган қоидаларни ўз ичига олади.
Илмий адабиётларда таъкидланганидек, “моҳиятдан қонуниятли алоқадорликлар ва тамойиллар эса қонуниятларга асосланган ҳолда шакллантирилади”1. Жамият, хусусан, унинг конкрет кўринишлари - мамлакатлар мавжудлиги ва ривожланишининг асосини маданий борлиқ, жумладан, техника-индустрия, мулк шакллари ташкил этар экан, унинг ички структуравий боғланишлар – социал, моддий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий ҳаёт соҳалари маданий қисмларининг корреляцион-функционал бирликдан иборат қонунлари бу бешта тамойил-қоидаларининг асосини ташкил этган2. Нафақат бу, балки шу билан бирга мамлакат маданий борлиғининг субстанционал ривожланиши қонунлари3 бу бешта тамойилларнинг шаклланишининг манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тамойилларнинг мазмуни объектив бўлиб, уларнинг қоида сифатида шакллантирилиши субъектив характерга эгадир. “Тамойиллар нафақат битта фан ёки соҳа, - дейди юридик фанлари доктори А.А.Мухаммадиев, - балки бутун мамлакатда бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тенденцияларини белгилашда, мамлакат истиқболи йўлида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда раҳбарий кўрсатмалар вазифасини ўтайди”4. Ҳар қандай тамойиллар сингари бу бешта қоида ҳам мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларидаги тенденцияларининг гносеологик-раҳбарий асоси сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шунинг учун ҳам Ш.М.Мирзиёев бу ҳақда “давлатимиз раҳбари, асослаб берган, дунёда тараққиётнинг “ўзбек модели”, “Ислом Каримов модели” деб тан олинган стратегик йўлнинг моҳияти ва аҳамиятини, унинг вақт ўтган сари юзага чиқаётган потенциал имкониятларини ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этамиз”5, деганида ҳақлидир.
Ҳуқуқ ҳокимият орқали амалга ошади. Ҳокимиятнинг кўринишлари эса хилма-хилдир. Халқ ҳокимиятининг биринчи кўриниши давлат ҳокимиятидир. Давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларидан ташкил топган. Маҳаллий ҳокимиятлар ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, сиёсий партиялар, ижтимоий ҳаракатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот1 воситалари тизимлари, жамоатчилик фикри ва назорати кабилар ҳам халқ ҳокимиятчилигининг бирликларидир.
Ўзбек модели асосида мамлакатимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, социал ва маънавий ҳаётлари соҳаларида қатор демократик ўзгаришлар амалга ошдики, натижада улар негизида ўзига халқчил жараёнлар тарихий тенденциялар тусини олди2.
1990 йиллардан бошлаб қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини3 аниқ белгилаш шаклланиб, мустақиллик давридан бошлаб узил-кесил мамлакатимиз сиёсий-ҳуқуқий ҳаётидаги асосий тенденцияга айланди. Ҳокимиятнинг бўлиниши мақсадга мувофиқ онгли сиёсий маданий жараён. Бу бўлиниш манфаатлар уйғунлиги ва унинг бошқарилишини таъминлайди. Бу бўлиниш ҳар бир мамлакат, яъни ўзига хос цивилизациянинг ҳолати – тарихий шарт-шароитига қараб ҳар хил кечади. “Ҳокимиятнинг бўлиниши демократик ҳуқуқий давлатга хос хусусиятдир, - дейди Ш.Мансуров, - Бу принципнинг қўлланиши ҳокимиятнинг суистеъмол қилинишига йўл қўймайди, фуқарони мансабдор шахслар тазйиқидан ҳимоя этади, давлат идоралари фаолияти самарали бўлиши учун шарт-шароит яратади. Энг муҳими, ҳокимият бўлиниши принципи мамлакатнинг конкрет тарихий шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жорий этилсагина ҳокимият органларининг мувозанати ва тенглигини таъминлаши мумкин бўлади”4.
1990 йил 18 февралда ЎзССР Олий Кенгашининг янги депутатлар корпуси сайланиб, улар 1990-1994 йилларда совет қонунчилигидан мустақил Ўзбекистоннинг қонунчилигини шакллантиришда катта хизмат қилдилар. “Мустақиллик Декларацияси”нинг, Ўзбекистоннинг мустақиллиги асосларининг, Конституциянинг ва бошқа 200 га яқин қонун ва 500 дан зиёд қарорларнинг ишлаб чиқилиши улар фаолиятининг натижалари эди.
Демократиянинг кўринишларидан бири сайловдир. Чунки унда, агар адолатли ўтказа олсангиз, манфаатлар уйғунлиги ва унинг бошқарилиши юз беради. Сайлов халқнинг ичидан унинг ҳокимиятини шакллантириб берувчи воситадир. Агар бошқариш кўпчилик манфаатлари асосида юз берса, бундай бошқарув ва унинг ҳокимияти демократик бўлади. Мустақил Ўзбекистонда сайлов тизимининг асослари Конституциянинг 117-моддаси1 ва 2019 йил 26 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодекси” асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда берилган.
Олий Мажлисга депутатларни сайлаш сиёсий маданий ҳодисадир. “Сайлов маданияти, - дейди С.Отамуратов, - сайловчиларнинг Конституция талабларига биноан бир неча номзодлар ичидан мамлакат ва унинг барча фуқаролари манфаатларини кўзлашга, умумдавлат доирасида тафаккур қилишга, истиқболни аниқ кўра билишга салоҳияти етарли бўлган депутатларни сайлаш маърифатидир”2. Албатта, бу фикр нафақат мамлакат даражасидаги, балки шу билан бирга кичик меҳнат жамоаларини бошқаришга ҳам тегишлидир.
Ш.Ғойибназаров мамлакатимиз қонунчилик ҳокимияти – Олий Мажлиси шаклланиши эволюциясини 1989-1990 йиллар биринчи босқич, 1991-1994 йиллар иккинчи босқич, 1995-2005 йиллар учинчи босқич ва
2005 йилдан бошлаб тўртинчи босқичдан иборат эканлигини кўрсатган3.
Биринчи босқичда, - дейди Ш.Т.Қудратхўжаев, - “илк бор доимий ишловчи орган сифатида беш йил муддатга Марказий сайлов комиссияси ташкил этилди, битта партия шароитида бўлса ҳам депутатликка номзодларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доираси кенгайтирилди (асосан, турли хилдаги меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари номзод кўрсата бошладилар), бир мандатли сайлов округларида бир нечта номзодлар кураш олиб боришларига рухсат этилди, биринчи марта давлат ҳокимияти олий ва маҳаллий органларининг ваколатли муддатлари тенглаштирилди”1.
Иккинчи босқичда илк бора мустақил Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайланди, “Мустақиллик Декларацияси”, “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари2 тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар тўғрисида”ги3, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги4, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида”ги, “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият органларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар сайлов тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган бўлса, 2019 йил 26 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодекси” асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида белгиланди.
Учинчи босқичда Олий Мажлис икки палатали Парламентга айланди. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида қуйидаги тартибда ўз ифодасини топди: “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палата – Қонунчилик палатаси (Қуйи палата) ва Сенат (Юқори палата)дан иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколати муддати – беш йил”1.
Парламентда партиялар, фраксияларини тузишга эришилди. Парламент назорати кенгайди, унинг ҳуқуқий асослари яратилди. Умуман олганда икки палата туфайли Олий Мажлисда тортишувчилик жараёни кучайди.
2007 йил 11-апрелда Конституциянинг 89-моддасига ўзгартиришлар киритилди. Маълумки, илгари Президент айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси Раиси эди. Эндиликда бу лавозимни Вазирлар Маҳкамасининг Бош вазири бажарадиган бўлди. 89-модда қуйидаги тартибда қабул қилинди: “Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди”2. Демак, Президент ваколатларининг бир қисми Бош вазир зиммасига юклатилган. Ҳамкорлик масаласида Судялар олий кенгаши жорий қилинганлигини мисол қилиб келтириш мумкин. “Кенгаш раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тайинланиши, Судялар Олий Кенгаши аъзолари Давлат раҳбари томонидан тасдиқланиши белгиланди”3. Судялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсинадилар4. Лекин Судялар Олий Кенгаши кадр-судяларни танлаш ва маънавий баҳолашда Республика Конституциявий Суди, Олий Суд, Олий Хўжалик Судига тавсия берадилар.
Хуллас, И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги5 “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасидаги таклиф ва тавсиялар миллий ғоялар ролини ўйнар экан, бу билиш ва билимлар-дастурлар1 асосида мамлакатимизда демократик ўзгаришлар амалга оширилди. Бу дастурлар давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш тўғрисида эди. Бу дастурлар суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш тўғрисида эди. Бу дастурлар ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш2 тўғрисида эди. Бу дастурлар Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш тўғрисида эди. Бу дастурлар фуқаролик жамият институтларини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида эди. Бу дастурлар демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада3 чуқурлаштириш тўғрисида эди.
“Ўзбек модели” негизида инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ва мулклар хилма-хилликларининг ўрнатилиши, сиёсий плюрализм ва маънавий қадриятларнинг тикланиши, мамлакатимиз ижтимоий тараққиётида миллийлик ва умуминсонийликнинг уйғунлиги каби, мақсад-муддао каби тенденциялар ётар эди4. Мустақилликнинг 30-йилларига келиб, бу мақсад-муддаолар баҳоли-қудрат бажарилди. Аммо мамлакатимизни бу йўналишлар бўйича такомиллаштириш бугунги кунда ҳам “…Ҳаракатлар стратегияси»га оид дастур-ғоялар асосида давом этмоқда.
Демократлаштириш, авваламбор, манфаатлар уйғунлиги ва унинг бошқарилишидан иборат умумийликдир. Бу умумийликда давлат ҳокимиятини демократлаштириш ва унинг кучи билан ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида умумхалқ манфаати йўлида ижобий ўзгаришларга эришиш бирламчи вазифалардир. Давлат ҳокимияти бошқарувидаги демократлаштириш ва бу борадаги ютуқлар қуйи бўғинлардаги бошқарувларни ташкил этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ўзига хос ҳолда юз бериши, унинг “Ўзбек модели” номини олиши ўз-ўзидан бўлган эмас. Бу ютуқлар халқимизнинг матонатли ва халқ ҳокимиятларининг самарали меҳнатлари туфайли шаклланди. Лекин мустақиллик йилларидаги бу ижодий жараёнларга, хусусан, халқ ҳокимиятчилигининг шаклланишига ичкаридан ҳам зид ҳаракатлар юз берди. Аслида И.А.Каримов мустақил юртимизга нисбатан ички ва ташқи еттита хавф-хатар - таҳдидлар мавжудлигини аллақачон айтган эди1. Жумладан, бунга мисол қилиб ичкаридан “Бирлик халқ ҳаракати”, “Эрк” демократик партияси, ярим ҳарбий “Адолат”, “Ислом лашкарлари”, “Ёш жиҳодчилар уюшмаси”, “Жиҳодчилар”, “Тавба”, “Ислом маркази”, “Узун соқол” каби экстремистик гуруҳлар асосида таркиб топган “Ўзбекистон ислом ҳаракати” (Туркистон Ислом партияси) ва кейинчалик “Акромийлар” номли диний экстремистик ташкилотлар ҳаракатлари туфайли 1999 йил 16 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентига қарши уюштирилган террорчилик ҳаракатларини мисол қилиб келтириш мумкин2.
Мустақиллик биз орзу қилган демократиянинг марказий масаласи эди. Мустақиллик йўлида курашлар ҳар хил кўринишларда юз бериши мумкин. Лекин мустақиллик қўлга киритилгач, ҳокимият учун талашишлар демократия, жумладан, мустақилликка зид ҳодисалардир. “Айни шундай пайтда, - дейилади Мустақил Ўзбекистон тарихида, - “Эрк” демократик партияси мустамлакачилик ҳокимиятига нисбатан қандай позицияда турган бўлса, мустақиллик ҳокимиятига нисбатан ҳам худди шундай позицияда турди”3. Хусусан улар диний экстремистик уюшмалар билан боғланиб, 1999 йил 16 февралда кўплаб одамлар қони тўкилишига олиб келдилар. Бу яширин боғланиш тўғрисида А.Азизхўжаев шундай дейди: “Тергов кўрсатмалари судда муҳокама қилинган жиноий уюшма раҳбарларидан ҳисобланган Б.Абдуллаев, З.Асқаров, К.Зокиров, О.Болтаевларнинг тан олишидан маълум бўлишича, улар 1997-1998 йиллардан Истанбул, Боку, Кобул ва Теҳронда бўлиб ўтган Т.Йўлдошев, С.Мадаминов ва бошқалар иштирокида уюштирилган учрашувларда иштирок этишган. Бу учрашувларда Ўзбекистонда “жиҳод”га даъват қилиш ва унинг тарафдорларини кўпайтириш, жиноий уюшма аъзоларини чет эл ҳарбий лагерларида ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш, жиҳодий ҳаракатлардаги тарқоқликларни бартараф қилиш, ҳарбий тайёргарликка юборилаётган йигитларнинг сонини ошириш, 1999 йил баҳор ойларида Ўзбекистондаги мавжуд тузумни “қуролли жиҳод” йўли билан ағдариб, ислом давлати қуриш, бунинг учун Тошкент шаҳри ва Фарғона водийсида террористиc ва қўпорувчилик ҳаракатлари содир қилингандан кейин Т.Йўлдошев ва Ж.Ҳожиев жангарилари билан Ўзбекистонга бостириб кириш мақсадлари режалаштирилган. С.Мадаминов бу жиҳодий ҳаракатлар учун 1.600.000 АҚШ доллари ажратишга ваъда берган. Бўлажак давлатда С.Мадаминов раҳбар, Т.Йўлдошев мафкура ишлари бўйича, Ж.Ҳожиев ҳарбий ишлар бўйича масъул бўлиши ҳақида келишилган”1.
И.А.Каримов мустақилликка нисбатан шимол ва жанубдан ташқи хавфлар тўғрисида ҳам гапирган эди. Диний экстремизм ва буюк давлатчилик шовинизми шу ҳақдадир. “Ҳизб ут-таҳрир” (“Ислом озодлик партияси”), “Нурчилар” (“Бадиуззамон”), “Жамияти таблиғи исломий” (“Таблиғ”) ва “Толибон” уюшмалари ҳаракатлари миллий демократияга жанубдаги хавфлардир. Собиқ совет империясича фикрлайдиганлар эса миллий демократияга шимолдаги хавфлардир.
Эътиборни қуйидаги фактларга қаратамиз: “1996 йил 15 март куни Россия Давлат Думаси коммунистлар ташаббуси билан 1991 йил 8 декабрь куни Россия, Украина ва Белорус давлатларининг Беловежская Пушада СССРни тарқатиш ва унинг ўрнида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил этиш тўғрисидаги баёнотини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ана шу қарор қабул қилиниши биланоқ, худди шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис раҳбарияти, қўмиталарнинг раислари, депутатлар фраксиялари, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг раҳбарлари иштирок этдилар. Мажлисда Россия Федерацияси Давлат Думасининг собиқ СССРни қайта тиклаш тўғрисидаги қарорига кескин муносабат билдирилди. Ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди”1(Иловага қаранг).
Демак, ичкарида бўлсин, масалан, ҳозирги кунда ҳам коррупциянинг мавжудлиги ва ташқарида бўлсин, миллий демократияга нисбатан хавфлар мавжуд эмас, дея олмаймиз. Шунинг учун ҳар бир демократпарвар, адолатпарвар, ватанпарвар, инсонпарвар инсон ижтимоий ҳаётимиздаги ҳар бир ўзгаришлардан ҳам, кишиларимизнинг хатти-ҳаракатларидан ҳам огоҳ бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида “Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади”, дейилган. Бунга қадар 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгашнинг 8-сессиясида мулкни “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди. Бу иқтисодиёт соҳасида мустақилликнинг дастлабки йилларидаги демократлаштириш бўйича ҳуқуқий асослар эди. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида 1991-1993 йилларда умумий уй-жой фонди, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш, қурилиш, транспорт, давлат саноат корхоналари хусусийлаштирилди. Улар ижара, жамоа ва аксиядорлик шаклига ўта бошлади. Бу хусусийлашган корхоналар сони 1994 йилга қадар 54 мингта бўлди. Бу давр “кичик хусусийлаштириш” даври эди.
1994 йил 21 январда “Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 1994 йил 16 мартда “Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Президент Фармонлари хусусийлаштиришнинг янги босқичи учун ҳуқуқий замин яратди. Натижада 1994 йил охирига келиб 54000 та корхона мулк шаклини ўзгартирди. Шундан корхоналарнинг 34% хусусий, 48% акциядорлик, 16% жамоа, 1% ижара хўжаликнинг ижара шаклига айлантирилди. 1995-йилга келиб, ишлаб чиқарилган миллий даромад 98,5% чиқди.
2003 йил 1 июлга келиб, кичик ва ўрта бизнесга оид корхоналар 200000 дан ошди. Бу ва бошқа қатор ютуқлар иқтисодий ҳаётдаги демократлаштиришнинг натижалари эди. Юқоридаги фактлар орқали айтмоқчимизки, товар ишлаб чиқарувчилар эркин фаолият юритадиган бўлди. Улар ўз маҳсулотларини истеъмолчи эҳтиёжларидан келиб чиқиб чиқарадиган бўлдилар.
1995 йилда Ўзбекистон нефт мустақиллигига эришди. 2003 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 75 фоизи табиий газдан фойдаланадиган бўлди. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга ўтказилмоқда. Мустақил Ўзбекистон жаҳоннинг 35 та мамлакати билан савдо-сотиқ шартномаларини тузди. 2004 йилнинг ўзида “ЎзДЕУ авто” корхонаси жами 70070 та автомашина ишлаб чиқди. Шундан 35659 таси хорижий давлатларга сотилди.
Бундай фактларни минглаб келтириш мумкин. Сиёсий мустақиллик иқтисодий мустақилликка олиб келди: Ўзбекистон ёқилғи-энергетика соҳасида ўзини-ўзи таъминлаш қарор топди, ғалла мустақиллигига эришилди, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсди, саноатда технологик ўзгаришлар юз берди ва Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик қарор топди. Албатта, бу ютуқлар демократиянинг бош масаласи – миллий мустақилликнинг қўлга киритилиши туфайли таркиб топди, хўжалик маданиятимиз мамлакат тараққиётида моддий асос қонунини бажарар экан, унинг негизини эса хўжалик маданиятимизга хос субстанционал қонунлар ташкил этмоқда.
Давлатимиз мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ижтимоий ҳимояга эътиборни қаратди. Жумладан, 1995 йилда давлат буджетининг 21,8 фоизи ижтимоий ҳимояга қаратилди. Ҳаракатлар стратегиясига қадар ҳам, ундан бошлаб ҳам озиқ-овқат каби товарларнинг нархини пасайтириш йўлидан борилди. Кам таъминланган оилаларни ҳимоялашга ҳам эътибор берилди. 1994 йил 24 августдаги Президентнинг “Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича аҳолини ҳимоялаш тизимига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, 1995 йилда 500 мингдан ортиқ камбағал оилаларга маҳалла қўмиталари орқали 6 миллиард сўм моддий ёрдам уюштирилди.
1995 йил 10 декабрда “Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида” Президент Фармони бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилди. Бу ва бошқа соҳаларда, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам ўтказилган қатор тадбирлар асосида айтиш мумкин, Ўзбекистон муайян даражада социал (яъни ижтимоий) давлат ҳамдир. Социал давлатчилик демократиянинг талабларидан биридир.
Мамлакатимизда мулклар хилма-хиллигига ижозат берилгандан сўнг, мулкдорлар шакллана бошлади. Мулкдорлар барқарорликдан манфаатдор бўлганликлари учун жамият нормал, демократик ривожланади, хусусан ишлаб чиқариш барқарор муттасил ривожланади, аҳолининг муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоялашга кенг имкониятлар юзага келади1.
Жамият – мамлакатимизнинг маънавий ҳаёти соҳаларидаги демократик ўзгаришларга эътиборни қаратамиз. Ўтмиш топталган миллий ва диний қадриятларимиз мустақиллик йилларидан бошлаб тиклана бошлади. Жумладан, “Наврўз” умумхалқ байрами, Ҳайит байрамлари тикланди.
1994 йил 23 апрелда Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази ташкил қилинди. Баҳовуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор, Чўлпон, Фитрат, Феруз каби алломаларимиз асарлари ўрганила бошланди. ЮНЕСКО томонидан 1996 йил “Амир Темур йили” деб эълон қилинди. Ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз Замахшарий таваллудининг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубро таваллудининг 850 йиллиги, Баҳовуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллиги, Имом Ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги, Имом Абу Мансур ал Мотрудий таваллудининг 1130 йиллиги нишонланиб, уларнинг асарлари чоп этилди. Ҳаж сафарига борувчилар сони кенгайди. Диний бошқарма қошида Ислом Университети очилди. Бошқа динларга нисбатан ҳам виждон эркинлиги ҳуқуқи таъминланди.
Таълим тизимида касб-ҳунарни ўргатишга алоҳида эътибор берилди.
Маънавий ҳаёт соҳалари – ахлоқий, диний, эстетик, илмий ҳаётлар, таълим-тарбия ва оммавий ахборот воситалари тизимлари демократик ўзгаришларнинг негизларини ҳар бир соҳага оид субстанционал қонунлар ташкил этар экан1, улардаги ўзгаришлар бузилса, номувофиқликлар келиб чиқса, билингки, ўша соҳаларда демократиянинг бузилиши ҳам юз беради. Нафақат бу, балки шу билан бирга бу тузилишлар ижтимоий ҳаётни бошқа соҳаларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Натижада, маънавий ҳаёт ядроси – маънавий маданият жамиятнинг бошқа соҳаларига нисбатан маънавий асос қонунини тўлиқ равишда ўта олмайди. “Жамиятнинг маънавий ҳаёти ядроси – маънавий маданият,-дейди Ахмедов И.Н., - ахлоқий, эстетик, илмий, диний маданиятлар, таълим-тарбия ва оммавий ахборот тизимларидан иборат бўлиб, уларнинг ўқ илдизини инсон онгига таъсир этиш ташкил этади2. Ва уларнинг ҳар қайсисига хос субстанционал қонунлар ҳам мавжуд бўлиб, улар миллий ғоя, жумладан, миллий ахлоқий ғоя, миллий эстетик ғоя ва бошқа таълимот, ғоялар орқали жамиятнинг маънавий ҳаёти, яъни борлиғининг механизми, манбаи ва йўналишларини кўрсатиб беради”3. Хуллас, бугунги кунда ҳам ахлоқий ва диний, эстетик ва илмий, таълим-тарбия ва оммавий ахборот воситалари тизимларидаги қатор демократик ўзгаришлар ижтимоий тараққиётда ижтимоий ҳаёт соҳаларига нисбатан маънавий асос вазифаларини ўтамоқда.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish